Text to speech   Click to listen highlighted text! Text to speech Powered By GSpeech

Эълон

Бўлим: Янгиликлар

 «Миробод деҳқон бозори» акциядорлик жамияти Корпоратив Бошқарув Кодексида белгиланган  танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга ташкилотларга танлов эълон қилади.

Танловдаги таклифлар қуйидаги ҳужжатларни ўз ичига олади:

-  Корпоратив бошқарув тизимида ўтказилган баҳолашнинг дастлабки қиймати билан танловда иштирок этиш учун танлов иштирокчисининг таклифи;

-  давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномасининг, аудиторлик ташкилотлари учун берилган аудиторлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи  лицензияси ва қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари учун берилган қимматли қоғозлар бозорининг профессионаллик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи лицензияларининг нусхалари;

-   Ташкилот ҳақида маълумот;

-   аудиторнинг малака сертификати, қимматли қоғозлар бозори мутахассисининг малака сертификати, корпоратив бошқарувнинг малака сертификати ва бошқа халқаро сертификат нусхалари;

-    корпоратив бошқарув тизимининг баҳолаш усули;

- жамият корпоратив бошқарув тизими баҳоланишида иштирок этувчи  мутахассисларнинг тегишли ҳужжатлар нусхаларини тақдим этиш билан бирга улар тўғрисидаги маълумотлари.

Жамиятда корпоратив бошқарув тизими баҳоланилишининг ўтказилиш даври –  2018 йил март ойида.

Танловда иштирок этиш учун таклифларни бериш муддати: 2018 йил 26 март соат 12-00 гача.

Танловда иштирок этиш учун: Тошкент шахар, Миробод тумани  Нукус кучаси манзилида жойлашган Жамиятнинг қимматли қоғозлар бўлимига таклифларни такдим этишлари мумкин.

Масъул шахс– А.У.Мирасулов

Танлов ўтказилиши бўйича тушунтиришлар ва рўйхатга олиш билан боғлиқ ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларни куйидаги телефон рақами орқали олишингиз мумкин: (71) 254-38-97. 

Муддатидан кейин тақдим этилган таклифлар ҳақиқий деб ҳисобланмайди  ва кўриб чиқилмайди.

 

Чоп килиш

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech