Text to speech   Click to listen highlighted text! Text to speech Powered By GSpeech

Aholini ro'yxatga olish tarixidan ...

Бўлим: Янгиликлар

Аҳолини рўйхатга олиш расмий статистика тизимидаги асосий рол ўйнайдиган муҳим кўрсаткич ҳисобланиб, бунда аҳоли сони бўйича аниқ ва ишончли маълумот олиш имкони пайдо бўлади.

Аввало аҳолини рўйхатга олиш тарихига мурожаат қиладиган бўлсак, дастлабки аҳоли рўйхати манбааларда келтирилишича, Ўзбекистон ҳудудида 1926, 1939, 1959, 1970, 1979-йилларда ва сўнгги мартта 1989 йилда амалга оширилган.
Мустақилликдан сўнг республикамизда аҳолини рўйхатга олиш тадбири биринчи марта 2023 йилда бўлиб ўтади ва ҳар 10 йилда амалга оширилади.
Шуни алоҳида айтиш жоизки, аҳолини рўйхатга олишни натижасида:
-аҳолининг соғлиғини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ва болалар яшаш шарт-шароитларини яхшилаш, оилаларга ёрдам кўрсатиш бўйича чораларни ишлаб чиқиш мақсадида аҳоли таркибидаги, мамлакатнинг демографик вазиятдаги ўзгаришларни баҳолашга доир маълумотлар базасини кенгайтириш;
-шаҳарларни ва бошқа аҳоли пунктларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг, меҳнат ресурсларини жойлаштириш ҳамда улардан фойдаланишнинг узоқ, ўрта ва қисқа муддатли прогнозлари ҳамда дастурларини тайёрлаш;
-аҳолини рўйхатга олишлар оралиғидаги даврда аҳоли сони ва таркибининг жорий ҳисобини, ҳисоб-китобларини ҳамда прогнозларини амалга ошириш;
-енг муҳими, олинган маълумотлар асосида Ўзбекистоннинг халқаро рейтингини оширишга эришилади.

Чоп килиш

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech