Text to speech   Click to listen highlighted text! Text to speech Powered By GSpeech

Кузатув кенгашининг мажлис баёни (15.06.2015)

«MIROBOD DEHQON BOZORI» АЖ
КУЗАТУВ КЕНГАШИНИНГ МАЖЛИС БАЁНИ

2015 йил 15 июнь Тошкент ш.


Мажлисда қатнашганлар:

Камолов Т.К.    - “Тошбозорсавдо” уюшмаси бўлим бошлиғи, Кузатув кенгаши раиси

Хакимов Р.А.    - Тошкент шахар Хокимияти Савдо Департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари

Абдурахмонов О    - Миробод туман хокимининг ўринбосари

Маликов О.    - Миробод тумани Савдо департаменти бошлиғи

Саидахмедов О.А.    - «Тошбозорсавдо» уюшмаси бош мутахассис

Мажлисда Кенгаш аъзоларининг барчаси қатнашмоқда, мажлис ўтказилиш хуқуқига эга.

Мажлисга таклиф қилинганлар:
Отабоев Ў.Т.    - «Миробод дехқон бозори» АЖ директори
Худаярова М.А.    - «Миробод дехқон бозори» АЖ бош хисобчиси
Мирасулов А.    - «Миробод дехқон бозори» АЖ қимматли қоғозлар бўйича мутахассиси
    
Мажлисга Кузатув Кенгаши раиси Т.Камолов раислик қилди.

КУН ТАРТИБИ:

1. Жамиятнинг устав фондини қўшимча акциялар чиқариш йўли билан кўпайтириш.

2. Жамият акцияларини янги чиқарилиши тўғрисидаги қарорни тасдиқлаш.

3. Қимматли қоғозлар эмиссияси рисоласини тасдиқлаш.
    
Кун тартибига киритилган биринчи масала юзасидан жамият директори У.Отабоев сўзга чиқиб, Ўз.Р. Президентининг 2015 йил 28 апрелдаги ПҚ-2340-сонли қарори ва Тошкент шаҳар ҳокимининг 2015 йил 4 майдаги 419-сонли қарорининг 2-иловасига мувофиқ “Ишлаб чиқаришни янада модер-низациялаш, техник қайта жихозлаш, рақобатбардош махсулотлар чиқаришни ташкиллаштириш мақсадида ошкора савдоларда хусусий мулк эгалиги шарти билан хўжалик бошқаруви органларининг давлат активлари ва улушлари, биринчи навбатда хорижий инвесторларга сотилиши лозим бўлган корхоналарлар рўйхати” тасдиқланиб, ушбу рўйхатда “mirobod dehqon bozori” АЖнинг хам Устав фондидаги давлат(хокимият) улушини 51 фоиз миқдорида сақлаб қолган холда қўшимча акциялар чиқариш кўзда тутилганлигини айтиб ўтди.

У.Отабоев ўз сўзида жамиятнинг амалдаги Уставига ва эмиссия рисоласига мувофиқ, Устав жамғармаси 1157,0 млн.сўм миқдорида белгилангани, жамият жойлаштирилган акцияларга қўшимча тартибда умумий қиймати 26700000000 сўмлик номинал қиймати 890 сўм бўлган 30000000 дона оддий эгаси ёзилган акциялар чиқариш хуқуқига эга эканлиги, мазкур қарорлар ижросини таъминлаш мақсадида ҳисоб-китобларга кўра жамият томонидан қўшимча равишда хар бирининг номинал қиймати 890 сўм бўлган 1021421850 сўмлик 1147665 дона эълон қилинган акциялар чиқариб, янги устав фондни 2178421850 (икки миллиард бир етмиш саккиз миллион тўрт юз йигирма бир минг саккиз юз эллик) сўм этиб тасдиқлаш таклифини киритди, бунда хар бир акциянинг номинал қиймати 890 сўмдан бўлган 2447665 дона акциядан иборат бўлишини маълум қилди. 

Мазкур таклиф кенгаш аъзолари томонидан кўриб чиқилди ва бир овоздан маъқулланди.

Кун тартибидаги иккинчи масала бўйича жамият мутахассиси А.Мирасулов сўзга чиқиб, жамият устав фондини номинал қиймати 890 сўм бўлган 1021421850 сўмлик, 1147665 дона акциялар чиқариш юзасидан тайёрланган “Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқариш тўғрисидаги қарор” лойихаси билан йиғилиш қатнашчиларини таништирди ва ушбу қарор, Ўз.Р. Адлия Вазирлигида 2009 йил 30 августда 2000-сон билан рўйхатга олинган  “Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш” қоидаларининг иловасидаги намуна бўйича ишлаб чиқилганлигини билдирди.

   Бундан ташқари А.Мирасулов ушбу акцияларни жойлаштириш тартиби ва усули қуйидагича таклиф этилганлигини маълум қилди:

Кун тартибидаги масала юзасидан Кенгаш раиси Т.Камолов сўзга чиқиб, “Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқариш тўғрисидаги қарор”ни тасдиқлашни таклиф этди.  Ушбу таклиф мажлис қатнашчилари томонидан овозга қўйилди ва бир овоздан тасдиқланди. Бошка таклиф ва эътирозлар бўлмади.

Кун тартибига киритилган учинчи масала юзасидан кенгаш аъзоси О.Маликов сўзга чиқиб, жамият томонидан тайёрланган жамиятнинг қимматли қоғозлар эмиссия рисоласи амалдаги қонунчилик талабларига мос равишда тузилганини билдирди ва уни тасдиқлашни таклиф этди.

Ушбу таклиф мажлис қатнашчилари томонидан овозга қўйилди ва бир овоздан тасдиқланди. Юқоридагиларни инобатга олган холда,

ҚАРОР ҚАБУЛ  ҚИЛИНДИ:

1. Жамият устав фонди қўшимча акцияларни чиқариш йўли билан 1021421850 (бир миллиярд йигирма бир миллион тўрт юз йигирма бир минг саккиз юз эллик) сўмга оширилсин ва янги устав фонд 2178421850 (икки миллиард бир юз етмиш саккиз миллион тўрт юз йигирма бир минг саккиз юз эллик) сўм этиб тасдиқлансин.

2. Жамият Устав фондини кўпайтириш бўйича тайёрланган “Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқариш тўғрисидаги қарор” тасдиқлансин ҳамда акцияларни жойлаштириш тартиби ва усули қуйидагича белгилансин:

3. Жамиятнинг “Қимматли қоғозлар эмиссия рисоласи” тасдиқлансин.

4. Жамият раҳбариятига Кузатув кенгашининг ушбу қарори ижроси юзасидан барча тегишли ҳужжатларни ўз вақтида ўрнатилган тартибда расмийлаштириш ва рўйхатдан ўтказиш вазифаси юклатилсин.


МАЖЛИС РАИСИ                                              Т.Камолов

Котиб                                                            А.Мирасулов      

Кузатув Кенгаши аъзолари:

Хакимов Р.

Абдурахмонов О.

Маликов О.

Саидахмедов О.А.

Чоп килиш

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech