Text to speech   Click to listen highlighted text! Text to speech Powered By GSpeech

Директорнинг 2014 йил 9 ой якунлари буй.хисоботи

Бўлим: Архив

 

«Миробод дехкон  бозори»  акциядорлик  жамиятининг 2014 йил 9 ойлик мулжалланган  жамият «Бизнес режаси»нинг бажарилиши буйича жамият  директорининг

ХИСОБОТИ

                                   Хурматли  кузатув кенгаши аъзолари.

                        «Миробод дехкон бозори» акциядорлик жамияти ўз иш фаолиятини  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги ПҚ-1326 сонли, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2012 йил 28 августдаги  253-сонли  карорлари хамда Тошкент шахар Хокимлигининг бозорлар фаолиятига  таълукли  бўлган карор ва кўрсатмалари асосида олиб борди. «Миробод дехкон бозори»  акциядорлик жамияти бошкаруви ўзининг устивор вазифаларидан келиб чикган холда бозор  худудида сотувчи ва тадбиркорларга кулай шарт-шароитлар яратиш, бозор  худудида санитар-техник холатни яхшилаш билан бирга долзарб масалалардан бўлган ахолини арзон ва сифатли  кишлок-хужалик  махсулотларига булган эхтиежини туларок кондириш максадида 2014 йил 9 ой мобайнида бир катор ишларни амалга оширди.

            Асосий бозор ва унинг шахобчалари худудининг белгиланмаган жойларида кишлок хужалик махсулотлари  савдоси бартараф этилди. Мавжуд савдо ўринлари учун ўрнатилган тартибда патта  тўловлари  тўғридан-тўғри банк тизимига кирим килиниши таъминланди  ва доимий назоратга олинди.

Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш Тошкент шахар бўлими ходимлари билан биргаликда кишлок хужалик махсулотларини нархини асоссиз ошишига йул кўяётган ўртада туриб воситачилик билан  шугулланувчилар бартараф  этилди ва доимий назоратга олинди.

Барча махсулотлар белгиланган жойда ва турлари бўйича сотилиши  хамда санитария талабларигя риоя этилиши таъминланди.

                 Бозор фаолияти тартибга солиш, сотувчи ва харидорларга қулай шарт шароитлар яратиш, санитария холатларни яхшилаш, ободонлаштириш ва исътемол товарлари чакана савдосини тартибга солиш, бўйича амалга ошириладиган чора тадбирлар режаси ишлаб чиқилди ва туман хокимлиги томонидан тасдиқланиб, қуйидаги ишлар амалга оширилди.

 Бозор худудиди 6 та худудга бўлинди ва туман хокимлиги вакилларидан иборат масъул ходимлар бириктирилди.                                                                                                                              

        Худудлардаги савдо расталари олд кафел кўчган қисмлари таъмирланди, савдо расталар  таг кисмларидаги ортиқча буюларни чиқариб ташланди, оқланди ва устки қисмлари янги баннер матоси билан қопланди. Яроқсиз соябонлар  янгисига алмаштирилди. Сотувчилар фартуклар билан таъминланди. 

-Жамоат хожатхоналарида кундалик тозалаш ва дезинфекция ишларини ўтказилишини йўлга қўйилди.

-Доимий ишлаётган қишлоқ хўжалик савдо ярмаркасининг аква ойналари ювилди, савдо расталари тартибга келтирилди, савдо расталар и устки қисмидаги баннер матолари янгисига алмаштирилди.

-Гўшт ва сут сотиш павильонларида кундалик тозалаш ва дезинфекция ишларини амалга оширилиши йўлга қўйилди.

-Мавжуд тургун савдо объектларини ойналари ювилди, савдо дўкони олди йўлакларида савдолар бартараф этилди, доимий тозалигини назоратга олинди.

-Жамиятда ташкил этилган «Элга хизмат Миробод» МЧЖ томонидан келтириб сотилаетган  кишлок хужалик махсулотларининг хажми  кўпайтирилди, сифати  яхшиланди ва ахолига тўлов терминаллари оркали  савдоси катъий  назоратга олинди.  Сотувчилар махсус кийим ва бейджиклар билан  таъминланди ва ходимлар билан шахсий жавобгарлиги хакида тушунтириш ишлари доимий олиб борилди.

            Кундалик маълумотларни бериб борилиши учун бозорнинг кириш қисмига электрон табло ўрнатилди ва кундалик янгиликлар бериб борилиши таъминланди.

            Республика вилоятларидан гўшт махсулотлари ва паррандачилик корхоналари томонидан тухум махсулотлари сотиш учун махсус савдо ўринлари ташкил этилди ва кундалик сотилаётган махсулотлар хажми хамда сифати доимий назоратга олинди.

“Миробод дехқон бозори”АЖ томонидан  2014/2015 йил қиш-бахор мавсуми учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги махсулотларини захирага ғамлаш ишлари олиб борилмоқда.

1.Бозор ер тўла кисмидаги автоуловлар турар жойидаги 1250 м эскирган электр кабеллар янгисига алмаштирилди ва 180 дона янги ёритгичлар ўрнатилди. 1950 кв.м девор қисми оқланди, деворнинг 160 кв.м таг қисми бўялди.

2.Бозор биносининг иккинчи қаватидаги темир панжаралар 160 кв.м бўялди.

3.Бозорнинг асосий савдо шийпонидаги куйган 8 дона ёритгичлар янгисига алмаштирилди.

4.Бозор биносининг 1 қаватидаги савдо дўконларининг аква роми 50 кв.м қисми бўялди.

5.Ёндош худудлардаги 380 дона дарахларга шакл берилди ва таг қисми оқланди.

6.Чиқинди йиғиш майдончасида кунлик тозалаш ишлари олиб борилиши йўлга қўйилди ва  хар куни туман дизстанция ходимлари томонидан зарарсизлантириш тадбирлари ўтказилиб, 2 та яроқсиз холга келган контейнерлар янгисига алмаштирилди.

Бозорнинг айрим  утиш йулаклари ва хоналарида вактинчалик утказиб олинган электр  симларидан фойдаланиш такикланди ва назоратга олинди.

Ижарачи дуконлари ва офисларидаги тўсиб куйилган ички сув  жумраклари олиб  ташланди ва назоратга олинди.

Бозор биноси ва худудидаги фавкулотда вазиятлар вактида хавфсизлик ва енгин хавфсизлигини  таъминлаш максадида кучириш воситаларини жойлаштириш тарихи  кайта ишланди.

Коинот шахобчаси худуди ёндош худуддан ажратиб туриши учун темир панжара билан ўраш учун тегишли ишлар олиб борилди.

Шу билан бир каторда жамиятимизда хайрия ишлари хам ўтказилди. Хусусан, 9 май «Хотира ва кадрлаш» куни муносабати билан Миробод туман фахрийларини ижтимоий куллаб-кувватлаш максадида 5  нафар уруш катнашчилари  байрам билан муборакбод этиб, уларга байрам  совгалари топширилди. «Навруз», Республика Мустакиллигининг 23 йиллик ва янги йил  байрамлари арафасида  21 мехрибонлик уйи тарбияланувчилари  учун байрам дастурхони ва  байрам совгалари ташкиллаштирилди.

Жамият «Бизнес режаси»нинг асосий кисми даромадлар ва харажатлар сметасидан ташкил топган бўлиб, унинг бажарилиши қуйидаги кўринишда ўз аксини топди:

Жамиятга даромад келтирувчи асосий даромад манбалари куйидагилардан  иборат. Ижара хаки режаси 1471334.0 минг.сум, амалда 1481050.1 минг.сум, режага нисбатан 9716.1 минг сўмга кўп бажарилди. Жой хаки режаси 626700.0 минг.сум, амалда 653538.6  минг. сум, режага нисбатан 26838.6 минг.сумга  куп бажарилди. Хизмат хаки режаси 271600.0 минг.сум, амалда 259415.9 минг.сум, режага нисбатан -12184.1 минг.сумга кам бажарилган. Савдо-харид корхонасининг даромад  режаси 5400,0 минг. сум, амалда 13982.7сум, режага нисбатан 8582.7 минг.сумга кўп бажарилган. Коммунал хизматлар режаси 79000,0 минг. сум, амалда 81000,0  мингСум, режага нисбатан 2000.0 сўмга кўп бажарилди.

Жамиятнинг   2014 йил 9 ойига  режалаштирилган харажатлар режаси 852751.0 минг.сум, амалда 852589.2минг.сум, режага  нисбатан 161.8 минг.  сум кам  харажат килинди.

Соф фойда режаси 177375.6 минг. сум, амалда 191737.1 минг. сум, режага нисбатан 14361.5 минг сумга кўп  бажарилди.

Жамият рахбарияти   ва ишчи ходимлари  хукуматимиз рахбарияти, хокимликлар томонидан чикарилган карорлар  асосида  ўз иш фаолиятини давом эттиради. 

Жамият директори                                                                    У.Отабоев

Чоп килиш

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech