Эълон

Бўлим: Янгиликлар

“Миробод деҳқон бозори” акциядорлик жамияти Корпоратив Бошқарув Кодексида белгиланган танловда иштирок этиш хуқуқига эга ташкилотларга танлов эълон қилади.

Танловда таклифлар қуйидаги хужжатларни ўз ичига олади:

- Корпоратив бошқарув тизимида ўтказилган баҳолашнинг дастлабки қиймати билан танловда иштирок этиш учун танлов иштирокчисининг таклифи;

- Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувохномасининг, аудиторлик ташкилотлари учун берилган аудиторлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи лицензияси ва қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштироқчилари учун берилган қимматли қоғозлар бозорининг профессионаллик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи лицензияларининг нусхалари;

- Ташкилот ҳақида маълумот ;

- Аудиторнинг малака сертификати, қимматли қоғозлар бозори мутахассисининг малака сертификати, корпоратив бошқарувининг малака сертификати ва бошқа халқаро сертификат нусхалари ;

- Корпоратив бошқарув тизимининг баҳолаш усули ;

- Жамият корпоратив бошқарув тизими баҳоланишида иштирок этувчи мутахассисларнинг тегишли ҳужжатлар нусхаларини тақдим этиш билан бирга улар тўғрисидаги маълумотлари.

Жамиятда корпоратив бошқарув тизими баҳоланишининг ўтказилиш даври -2019 йил март ойида.

Танловда иштирок этиш учун таклифларни бериш муддати : 2019 йил 9- март соат 12-00 гача.

Танловда иштирок этиш учун ;

Тошкент шахар, Миробод тумани Нукус кўчаси манзилида жойлашган Жамиятнинг қимматли қоғозлар бўлимига таклифларни тақдим этишлари мумкин.

Масъул шахс – А.У.Мирасулов
Танлов ўтказилиши бўйича тушинтиришлар ва рўйхатга олиш билан боғлиқ хужжатлар тўғрисидаги маълумотларни қуйидаги телефон рақами орқали олишингиз мумкин: 71-254-38-97
Муддатдан кейин тақдим этилган таклифлар хақиқий деб хисобланмайди ва кўриб чиқилмайди.

 

Чоп килиш