Эълон

Бўлим: Янгиликлар

«Mirobod dehqon bozori» АЖ Кузатув Кенгаши 2019 йил 18 апрель куни соат 12.00 да акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади.

       Умумий йиғилиш жамият маъмурий биносида бўлиб ўтади. Манзил: Миробод тумани, Нукус кўчаси. Эл.почта манзили: mirobod.dehqonbozori@mail.ru.

Умумий йиғилиш кун тартиби:

1. Жамият ижроия органи ва кузатув кенгашининг йиллик хисоботини, жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги хисоботларини эшитиш.

2. Жамиятнинг 2018 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни юзасидан ташқи аудиторлик текшируви хулосасини кўриб чиқиш.

3. Жамият тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан хулосалари.

4. Жамиятнинг 2018 йил якуни бўйича йиллик хисоботини тасдиқлаш.

5. Жамиятнинг 2018 йил якуни бўйича фойда ва зарарлари ҳисоб варағини тасдиқлаш, унинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш.

6. Жамиятнинг 2019 йилга мўлжалланган «Бизнес-режаси»ни, хамда “Даромадлар ва харажатлар сметаси режаси”ни тасдиқлаш.

7. Жамият директорини сайлаш.

8. Жамиятнинг Кузатув кенгашини сайлаш.

9. Жамиятнинг Тафтиш комиссиясини сайлаш.

10. Жамиятда ўтказилган Корпоротив бошқарув тизимини бахолаш натижаларини кўриб чиқиш.

11.Жамиятнинг ташкилий тузилмасига ўзгартириш киритиш ва тасдиқлаш.

Умумий йиғилишга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш юзасидан ахборот билан жамият маъмуриятида 14 апрель кунидан танишиш мумкин.

Маълумот учун телефонлар: 71-254-38-97, 71-255-78-34.

Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун жамият акциядорлари реестрини шакллантириш санаси 2019 йил 26 март Акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш хуқуқига эга жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2019 йил 12 апрель

Акциядорларни умумий йигилишга иштирок этиш хуқуқи акциядор томонидан шахсан ёки унинг вакили орқали амалга оширилади. Акциядорнинг вакили акциядорларнинг умумий йиғилишида ёзма шаклда тузилган ишончнома асосида жумладан жисмоний шахс номидан берилган овоз беришга доир ишончнома нотариал тартибда тасдиқланган холда юридик шахс номидан овоз беришга ишончнома унинг рахбарининг имзоси ва ушбу юридик шахснинг мухри билан тасдиқланган холда бўлиши керак.

Чоп килиш