Миробод деҳқон бозори акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!
«Mirobod dehqon bozori» АЖ Кузатув Кенгаши 2026 йил 23 март куни соат 11.30 да акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади.
Умумий йиғилиш жамият маъмурий биносида бўлиб ўтади. Манзил: Миробод тумани, Нукус кўчаси. Эл.почта манзили: mirobod.dehqonbozori@mail.ru.
Умумий йиғилиш кун тартиби:
1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш;
2. Жамият акциядорларининг умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш;
3. Жамиятнинг ижроия органи ва кузатув кенгашининг йиллик ҳисоботини, жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш;
4. Жамиятнинг 2025 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни юзасидан ташқи аудиторлик текшируви хулосасини кўриб чиқиш;
5. Жамиятнинг 2025 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш;
6. Жамиятнинг 2025 йил якуни бўйича фойда ва зарарлари ҳисоб варағини тасдиқлаш, унинг фойдасини тақсимлаш;
7. Жамиятнинг 2026 йилга мўлжалланган «Бизнес-режаси»ни, ҳамда “Даромадлар ва харажатлар сметаси режаси”ни тасдиқлаш;
8. Жамият директорини сайлаш;
9. Жамиятнинг Кузатув кенгашини аъзолари масаласи;
10. Жамиятда ўтказилган Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш;
11. Жамиятнинг 2026 йил фаолияти учун жамият аудиторини тасдиқлаш ва унга тўланадиган хизмат ҳақининг энг кўп миқдори чегарасини белгилаш;
12. Жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш;
13. Жамиятнинг ташкилий тузилмасига ўзгартириш киритиш ва янги таҳрирда тасдиқлаш;
Умумий йиғилишга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш юзасидан ахборот билан жамият маъмуриятида 16 март кунидан танишиш мумкин.
Маълумот учун телефонлар: 71-254-38-97, 71-255-78-34.
Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун жамият акциядорлари реестрини шакллантириш санаси 2026 йил 24 февраль Акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш хуқуқига эга жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2025 йил 17 март
Акциядорларни умумий йиғилишга иштирок этиш ҳуқуқи акциядор томонидан шахсан ёки унинг вакили орқали амалга оширилади. Акциядорнинг вакили акциядорларнинг умумий йиғилишида ёзма шаклда тузилган ишончнома асосида жумладан жисмоний шахс номидан берилган овоз беришга доир ишончнома нотариал тартибда тасдиқланган ҳолда юридик шахс номидан овоз беришга ишончнома унинг раҳбарининг имзоси ва ушбу юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланган ҳолда бўлиши керак.
Кузатув кенгаши.









