Кузатув кенгашининг мажлис баёни (22.04.2016)

«MIROBOD DEHQON BOZORI» АЖ

КУЗАТУВ КЕНГАШИНИНГ МАЖЛИС БАЁНИ

2016 йил 22 март  Тошкент ш.

 

Мажлисда қатнашган Кузатув Кенгаши аъзолари:

Камолов Т.К. - “Тошбозорсавдо” уюшмаси бўлим бошлиғи - Кузатув кенгаши раиси
Хакимов Р.А. - Савдо, хизмат кўрсатиш сохаси ва халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш Департаменти бошлиғи биринчи ўринбосари
Абдурахмонов О.А. - Миробод туман хокимининг ўринбосари
Маликов О.А - Миробод тумани Савдо департаменти бошлиғи
Саидахмедов О.А. - «Тошбозорсавдо» уюшмаси бош мутахассис

Мажлисда 5 Кенгаш аъзоларидан 5 таси (100%) қатнашмоқда, мажлис ўтказилиш хуқуқига эга.

 

Мажлисга таклиф қилинганлар:

У.Т. Отабоев - «Миробод дехқон бозори» АЖ директори
М.А. Худаярова - «Миробод дехқон бозори» АЖ бош мухосиби
А.У. Мирасулов - қимматли қоғозлар бўйича мутахассис

Мажлисга кузатув кенгаши раиси Т.К.Камолов раислик қилди.

МАЖЛИС КУН ТАРТИБИ:

1. Жамиятда “Корпоратив бошқарув кодекси”га риоя қилиш ва хабар бериш шаклини маъқуллаш.

2. 2015 йил якуни бўйича жамият акциядорларининг умумий йиғилишини чақириш санаси, вақти ва унинг ўтказиладиган манзилини тасдиқлаш.

3. Акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши кун тартибини тасдиқлаш.

4. Жамият Кузатув кенгаши аъзолигига номзодлар юзасидан Савдо, хизмат кўрсатиш сохаси ва халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш Департаментининг 2016 йил 27 январдаги 165-сонли хатини кўриб чиқиш.

5. Акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишида қатнашиш хуқуқига эга акциядорлар рўйхати (реестри)ни ёпиш санасини белгилаш.

6. Акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишида бюллетенларни тарқатиш ва овозларни хисобини юритиш учун саноқ комиссияси тузиш.

7. Умумий йиғилиш ўтказилиши хақида акциядорларга ва давлат вакилига хабар қилиш тартибини белгилаш.

Мажлис раиси мажлисни очиқ деб эълон қилиб, кун тартибидаги масалалар билан мажлис иштирокчиларини таништирди.

Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан жамият директори У.Т.Отабоев сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги ПҚ-4720-сонли қарори 8-банди ижросини таъминлаш мақсадида 2016 йил 11 март куни оммавий ахборот воситаларида акциядорлик жамиятларида “Корпоратив бошқарув кодекси”ни жорий этиш юзасидан тавсиялар чиққанини маълум қилиб, жамият ижроия органи томонидан “Корпоратив бошқарув кодекси” лойихаси тайёрлангани, уни жорий этишдан мақсад жамият фаолиятининг самарадорлигини оширишлигини маълум қилиб, уни қабул қилишни ва акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқлаш учун киритиш таклифини берди.

Таклиф кенгаш аъзолари томонидан маъқулланди.

Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан Жамият қимматли қоғозлар бўйича мутахассиси А.Мирасулов сўзга чиқиб, амалдаги қонунчиликка мувофиқ жамиятда 2015 йил якуни бўйича акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишини ўтказиш лозимлигини билдирди ва 2015 йил якуни бўйича жамият акциядорларининг умумий йиғилишини “Тошбозорсавдо” уюшмасининг 2016 йил 22 февралдаги 1-сонли фармойишини инобатга олиб, 2016 йил 12 апрел куни соат 10.00 да жамият маъмурий биносида ўтказилиши таклифини берди.

Таклиф Кенгаш аъзолари томонидан маъқулланди.

Кун тартибидаги учинчи масала юзасидан жамият қимматли қоғозлар бўйича мутахассиси А.Мирасулов, жамият акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши кун тартибини қуйидагича тасдиқлашни таклиф этди:

1. «Mirobod dehqon bozori» АЖнинг 2015 йил фаолияти якуни юзасидан жамият директорининг ҳисоботини тасдиқлаш ва унинг фаолиятига бахо бериш.

2. Жамиятнинг 2015 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни юзасидан ташқи аудиторлик текшируви хулосасини кўриб чиқиш.

3. Жамият тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан хулосалари.

4. Жамиятнинг 2015 йил якуни бўйича йиллик хисоботини тасдиқлаш.

5. Жамият кузатув кенгашининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан ҳисоботи.

6. Жамиятнинг 2015 йил якуни бўйича фойда ва зарарлари ҳисоб варағини тасдиқлаш, унинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш.

7. Жамиятнинг 2016 йилга мўлжалланган «Бизнес-режаси»ни, хамда “Даромадлар ва харажатлар сметаси режаси”ни тасдиқлаш.

8. Жамиятнинг директори билан тузилган шартномани амал қилиш муддатини узайтириш.

9. Жамиятнинг Кузатув кенгашини сайлаш.

10. Жамиятнинг Тафтиш комиссиясини сайлаш.

11. Жамият Уставига ўзгартириш киритиш.

12. “Умумий йиғилиши хақидаги Низом”га ўзгартириш киритиш.

13. “Кузатув кенгаши хақидаги Низом”га ўзгартириш киритиш.

14. “Ижроия органи хақидаги Низом”га ўзгартириш киритиш.

15 “Тафтиш комиссияси хақидаги Низом”га ўзгартириш киритиш

16. Жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.

17. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2015 йил 18 декабрдаги 366-сонли қарори хамда 2016 йил 22 мартдаги 216-ф-сонли фармойиши ижросини таъминлаш.

18. Жамиятда “Корпоратив бошқарув Кодекси”га риоя қилишни тасдиқлаш.

19. Жамиятни ўрта муддатга ривожлантиришнинг стратегиясини тасдиқлаш.

20. Жамиятнинг узоқ муддатга ривожлантиришнинг стратегиясини тасдиқлаш.

Таклиф Кенгаш аъзолари томонидан маъқулланди.

Кун тартибидаги тўртинчи масала бўйича кенгаш аъзоси О.Абдурахмонов сўзга чиқиб, Тошкент шахар хокимияти Савдо, хизмат кўрсатиш сохаси ва халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш Департаментининг 2016 йил 27 январдаги 165-сонли хатига мувофиқ, жамият Кузатув Кенгаши аъзолигига Абдурахмонов Олимжон Абдуахадович, Хакимов Рауф Арипович, Камолов Толмас Каримович, Саидахмедов Оқил Акбарович , Маликов Отабек Абдувахобович номзодлари тавсия этилганини маълум қилиб, амалдаги қонунчилик асосида уларнинг номзодларини жамият акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилишида Кузатув кенгаши аъзолигига номзод этиб бюллетенга киритишни таклиф этди.

Таклиф Кенгаш аъзолари томонидан маъқулланди.

Кун тартибидаги бешинчи масала бўйича жамият қимматли қоғозлар бўйича мутахассиси А.Мирасулов сўзга чиқиб, Акциядорларни навбатдаги умумий йиғилишини ўтказиш учун шакллантирилган акциядорлар реестрини ёпиш санаси: 2016 йил 22 март, акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишида иштирок этиш хуқуқига эга акциядорлар реестри тузилган сана: 2016 йил 06 апрел холатига тузиш таклифини берди.

Таклиф Кенгаш аъзолари томонидан маъқулланди.

Кун тартибидаги олтинчи масала бўйича жамият директори У.Т.Отабоев йиғилганларга акциядорларнинг умумий йиғилиши саноқ комиссияси тузиш, унинг таркибига жамият ходимлари А.Мирасулов, М.Араббаева ва М.Бурхоноваларни киритишни таклиф этди.

Таклиф Кенгаш аъзолари томонидан маъқулланди.

Кун тартибидаги еттинчи масала бўйича кенгаш аъзоси О.Маликов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республиксининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар хуқуқларини химоя қилиш тўғрисидаги” қонуни 64-моддасига мувофиқ, Кузатув Кенгаши томонидан акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўришда умумий йиғилиш ўтказиш хақида акциядорларга ва давлат вакилига хабар қилиш тартибини белгилашлари қайд этилгани боис, акциядорларга умумий йиғилиш ўтказилиши хақида “Бизнес Дейли Медиа” газетасида эълон бериш, давлат вакилига почта хизмати орқали, хамда электрон почта манзилига хабар юбориш, қолган акциядорларга Марказий Депозитарийдан олинган маълумотлар асосида электрон почта манзилларига (мавжуд бўлганларига) хабар юборишни таклиф этди.

Таклиф Кенгаш аъзолари томонидан маъқулланди.

Кузатув Кенгаши аъзолари томонидан кун тартибидаги барча масалалар атрофлича мухокама қилиниб

ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ:

1. Жамиятда “Корпоратив бошқарув кодекси”га риоя қилиш ва хабар бериш шакли маъқуллансин.

2. Жамият акциядорларининг 2015 йил якуни бўйича навбатдаги умумий йиғилиши 2016 йил 12 апрел соат 10.00 да жамиятнинг маъмурий биносига чақирилсин.

3. Акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши кун тартиби қуйидагича тасдиқлансин:

3.1. «Mirobod dehqon bozori» АЖнинг 2015 йил фаолияти якуни юзасидан жамият директорининг ҳисоботини тасдиқлаш ва унинг фаолиятига бахо бериш.

3.2. Жамиятнинг 2015 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни юзасидан ташқи аудиторлик текшируви хулосасини кўриб чиқиш.

3.3. Жамият тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан хулосалари.

3.4. Жамиятнинг 2015 йил якуни бўйича йиллик хисоботини тасдиқлаш.

3.5. Жамият кузатув кенгашининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан ҳисоботи.

3.6. Жамиятнинг 2015 йил якуни бўйича фойда ва зарарлари ҳисоб варағини тасдиқлаш, унинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш.

3.7. Жамиятнинг 2016 йилга мўлжалланган «Бизнес-режаси»ни, хамда “Даромадлар ва харажатлар сметаси режаси”ни тасдиқлаш.

3.8. Жамиятнинг директори билан тузилган шартномани амал қилиш муддатини узайтириш.

3.9. Жамиятнинг Кузатув кенгашини сайлаш.

3.10. Жамиятнинг Тафтиш комиссиясини сайлаш.

3.11. Жамият Уставига ўзгартириш киритиш.

3.12. “Умумий йиғилиши хақидаги Низом”га ўзгартириш киритиш.

3.13. “ Кузатув кенгаши хақидаги Низом”га ўзгартириш киритиш.

3.14. “Ижроия орган хақидаги Низом”га ўзгартириш киритиш.

3.15. “Тафтиш кимиссияси хақидаги Низом”га ўзгартириш киритиш.

3.16. Жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.

3.17. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2015 йил 18 декабрдаги 366-сонли қарори хамда 2016 йил 22 мартдаги 216-ф-сонли фармойиши ижросини таъминлаш.

3.18. Жамиятда “Корпоратив бошқарув Кодекси”га риоя қилишни тасдиқлаш.

3.19. Жамиятни ўрта муддатга ривожлантиришнинг стратегиясини тасдиқлаш.

3.20. Жамиятнинг узоқ муддатга ривожлантиришнинг стратегиясини тасдиқлаш.

4. Жамият Кузатув кенгаши аъзолигига Абдурахмонов Олимжон Абдуахадович, Хакимов Рауф Арипович, Камолов Толмас Каримович, Саидахмедов Оқил Акбарович , Маликов Отабек Абдувахобович номзодлари акциядорлар умумий йиғилиши бюллетенига киритиш маъқуллансин.

5. Акциядорлар навбатдаги умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун жамият акциядорлари реестрини шакиллантириш санаси 2016 йил 22 март, навбатдаги умумий йиғилишда қатнашиш хуқуқига эга жамият акциядорларининг реестрини шакиллантириш санаси 2016 йил 06 апрел этиб белгилансин.

6. Акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишида саноқ комиссияси аъзолари этиб А.Мирасулов, М.Араббаева ва М.Бурхоновалар тасдиқлансин.

7. Жамият акциядорларига (Марказий Депозитарийдан олинадиган руйхат асосида) навбатдаги умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида “Бизнес Дейли Медиа” газетасида ва жамиятнинг веб сайтида эълон берилсин, электрон почта манзилларига (мавжуд бўлганларига) хабар юборилсин, давлат (хокимият) вакилига умумий йиғилиш тўғрисида қўшимча равишда почта хизмати орқали хат юборилсин.

8. Жамият директори У.Т.Отабоевга акциядорларнинг умумий йиғилишига тегишли барча хужжатларни белгиланган тартибда расмийлаштириб, умумий йиғилишдан 6 кун олдин Кузатув Кенгашига тақдим этиш вазифаси юклатилсин.

 

МАЖЛИС РАИСИ    Т.К. Камолов

Котиб                    А. Мирасулов

Кузатув Кенгаши аъзолари:

Р.А.Хакимов

О.А.Абдурахмонов

О.А.Саидахмедов

О.А.Маликов

 

Чоп килиш E-mail

Фойдали манбалар

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат портали Ягона интерактив давлат ҳизматлари портали gki "Тошкент" Республика Фонд Биржаси Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ кўмитаси depo lexuz

 


Copyright © 2014-22 Акциядорлик жамияти "Mirobod dehqon bozori"

Материаллардан фойдаланганда, қуйидаги ҳаволани келтириш мажбурий.

Сайт ишлаб чикилиши - ayudaAyuda.uz

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг


100015, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳар, Нукус кўчаси
  (+99871) 255-78-34
  info@mirobod-bozori.uz