Шрифт танлаб олинг Arial Times New Roman
Белгилар орасида оралиқ масофа (кернинг): Стандарт Ўртача Катта
Диққат! Диққат! Диққат!
Барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан хорижий сармоядорлар диққатига!
“MIROBOD DEHQON BOZORI” АЖ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 апрелдаги 2340-сонли қарори 2-иловасига мувофиқ, қўшимча эмиссия акцияларининг биржадан ташқари очиқ савдоларига таклиф этади. Акциялар “Elsis-Savdo” АЖнинг биржадан ташқари очиқ савдолари орқали бир донаси 20385 сўмдан сотувга қўйилган. Сотувга қўйилган акцияларнинг жами сони 1147665 донани (Устав фондининг 45.02 %) ташкил этади.
Шошилинг, имкониятингизни қўлдан бой берманг.
Мурожаат учун: “Elsis-Savdo” АЖ (+998-71) 236-21-82, e-mail: elsavdo@mail.ru
“Mirobod dehqon bozori”АЖ (+998-71) 254-38-97, e-mail: mirobod.dehqonbozori@mail.ru
«Mirobod dehqon bozori» АЖ Кузатув Кенгаши 2015 йил 08 июнь куни соат 11.00-да акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади.
Умумий йиғилиш жамият маъмурий биносида бўлиб ўтади.
Манзил: Миробод тумани, Нукус кўчаси, Миробод дехқон бозори
Эл.почта манзили: mirobod.bozori@mail.ru
Акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси: 2015 йил 02 июнь.
«Миробод дехкон бозори» акциядорлик жамияти рахбарияти бозор худудида жойлашган ва фаолият кўрсатмаётган савдо дўконларини 2015 йил иккинчи ярим йиллик учун ижарага берилиши бўйича ижара шартномаларини тузилишини маълум килади. Ўз даромадингизни оширишни хохласангиз шошилинг ва савдо дуконларини ижарага олиш бўйича жамият маъмуриятига мурожат этинг.
Манзил: Миробод туман Нукус кўчаси “Миробод дехқон бозори” АЖ
Телефонлар: 254-38-97 : 255-78-34
ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 2 июлда қабул қилинган “Аксиядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 176-сонли қарорига асосан Вазирлар Маҳкамасининг 08.06.1994 йилдаги 285-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қимматли қоғозлар билан битишувлар тузиш ва уларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Йуқорида таъкидланган Низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар қимматли қоғозларга доир битимлар тузиш ва уларни рўйхатдан ўтказишни електрон шаклига ўтиш, қимматли қоғозлар бўйича операциялар ва битимларни тузишга доир чекловларни қайта кўриб чиқиш ва бекор қилишни назарда тутади.
«Mirobod dehqon bozori» АЖ акциядорлари диққатига!
«Mirobod dehqon bozori» АЖ Кузатув кенгаши 2015 йил 06 август куни соат 11-00 да жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиш ўтказилишини маълум килади.
Умумий йиғилиш жамият маъмурий биносида бўлиб ўтади.
Акциядорларни руйхатга олиш соат 10-00 дан бошлаб амалга оширилади. Манзил: 100015, Тошкент шахри, Миробод тумани, Нукус кўчаси. Эл.почта манзили “mirobod.dehqonbozi@mail.ru”
Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун жамият акциядорлари реестрини шакллантириш санаси 2015 йил 15 июль
Акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш хуқуқига эга жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2015 йил 31 июль
Умумий йиғилиш кун тартиби.
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасида 2015 йил 27 июнда ўтказилган 64-сонли йиғилиш баёнида берилган топширикларни куриб чикиш.
Акциядорларни умумий йигилишга иштирок этиш хуқуқи акциядор томонидан шахсан ёки унинг вакили орқали амалга оширилади. Акциядорнинг вакили акциядорларнинг умумий йиғилишида ёзма шаклда тузилган ишончнома асосида жумладан жисмоний шахс номидан берилган овоз беришга доир ишончнома нотариал тартибда тасдиқланган холда юридик шахс номидан овоз беришга ишончнома унинг рахбарининг имзоси ва ушбу юридик шахснинг мухри билан тасдиқланган холда бўлиши керак.
Умумий йиғилишга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш юзасидан ахборот билан жамият маъмуриятининг биносида 2015 йилнинг 31 июль кунидан танишиш мумкин.
Мурожат учун телефонлар: 255-78-34, 254-38-97.
Жорий йилнинг 21 май куни Республика биржа марказида Марказ томонидан хўжалик бирлашмалари, акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари, фонд биржаси, Марказий депозитарий ва қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг рахбарлари ва мутахассислари учун кенгайтирилган семинар ўтказилди.
Мазкур семинар жорий йилнинг 7 май куни кучга кирган “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, шунингдек “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”, “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида” ва “Баҳолаш фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмуни ва моҳиятини тушунтиришга бағишланди.