Text to speech   Click to listen highlighted text! Text to speech Powered By GSpeech

Акс эттириш созлаш

Шрифт ошириш:
Сайт ранги
Тасвирлари

Кўрсаткичлар

“Миробод дехқон бозори” акциядорлик жамияти томонидан Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 51- моддаси талабларига асосан, дивидентлар тўлаш муддати ва тартиби жамият уставида хамда акциядорларнинг умумий йиғилиш қарорларида белгиланганидек дивидентлар ва улардан олинадиган солиқлар 60 кундан кечиктирмай тўланган.
Жамиятнинг бухгалтерия хужжатларида акс эттирилган дивидентлар бўйича қарздорлик қуйидаги сабабларга асосан йиллар давомида йиғилиб келган.
“Миробод дехқон бозори” АЖга тегишли жами 1 300 000 дона оддий акция мавжуд бўлиб, улар:
-Тошкент шахар хокимлиги 1 та 1 248 309 дона 96,02 %
-Юридик ташкилотлар жами 26 та 17852 дона 1,37 %
-Жисмоний шахслар жами 462 та 33839 дона 2,61
Юқоридаги тақсимот 1995 йили “Миробод дехқон бозори” АЖ ташкил этилган вақтда худудда фаолият юритаётган юридик ва жисмоний шахсларга сотилишидан келиб чиққан.
Бугунги кунда ушбу юридик ва жисмоний шахсларнинг аксарият қисми билан умуман алоқа йўқ. Жамиятнинг хар йиллик хисобот йиғилишларини ўтказилиши хақида эълонлар ҳамда умумий йиғилиш қарорлари жамиятнинг веб-сайтига, қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш агентлигини “openinfouz” порталига хамда Биржа газетаси орқали бериб борилган, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларнинг манзиллари бўйича почта орқали хабарлар юборилганлигига қарамай юборилган почта хатлари ўз манзилини топмасдан қайтиб келган.
Маълум бўлишича юридик ва жисмоний шахсларнинг манзиллари ўзгариб кетган ёки юридик фирмалар ўз фаолиятини тўхтатган, шунингдек жисмоний шахсларнинг аксарият қисми оламдан ўтганлиги сабабли бугунги кунга қадар акциядорлар ёки уларнинг қонуний хуқуқий ворислари ёхуд меросхўрлари томонидан эълон қилинган дивидентларни олиш учун талаб қилинмаган.
Жумладан:
Жамиятнинг 2018 йил якунлари бўйича 2019 йилнинг 26 аперелдаги акциядорларнинг умумий йиғилиш қарорига асосан 130178900 сўм дивидентга ажратилган шундан:
-Тошкент шахар хокимлиги улушига 124830900 сўм тўланган
-“Тошбозорсавдо” уюшмаси улушига 1509100 сўм тўланган
Қолган талаб қилинмаган дивидент 3838900 сўмни ташкил қилган.
Жамиятнинг 2019 йил якунлари бўйича 2020 йилнинг 16 мартдаги акциядорларнинг умумий йиғилиш қарорига асосан 429168300 сўм дивидентга ажратилган.
Шундан
-Тошкент шахар хокимлиги улушига 411941970 сўм тўланган
Қолган талаб қилинмаган дивидент 17226330 сўмни ташкил қилган.
Жамиятнинг 2020 йил якунлари бўйича 2021 йилнинг 15 мартдаги акциядорларнинг умумий йиғилиш қарорига асосан 1482290700 сўм дивидентга ажратилган.
Шундан:
-Тошкент шахар хокимлиги улушига 1423072260 сўм тўланган
Қолган талаб қилинмаган дивидент 59218440 сўмни ташкил қилган.

Жамиятнинг 2021 йил якунлари бўйича 2022 йилнинг 15 мартдаги акциядорларнинг умумий йиғилиш қарорига асосан 2080000000 сўм дивидентга ажратилган.
Шундан:
-Тошкент шахар хокимлиги улушига 1997294400 сўм тўланган
Эркин савдо улушига 53622100 сўм тўланган.
Қолган талаб қилинмаган дивидент 29083500 сўмни ташкил қилган.

Юқорида баён этилганлардан келиб чиққан холда, жамиятнинг йилдан-йилга даромади ва дивидент тўлаш салохияти ошиб бораёганлигини инобатга олиб, жамият раҳбарияти акциядорларни ёки уларнинг қонуний хуқуқий ворисларини ёхуд меросхўрларини эълон қилинган дивидентларни олиш учун қўйидаги манзилга келишларини ёки қуйидаги телефонлар орқали боғланишларини сўраб қоламиз

Тошкент шаҳар Миробод тумани Нукус кўчаси “Миробод деҳқон бозори” АЖ маъмурий биноси: Телефонлар: 71-254-38-97 ; 71-255-78-34;

 

 
Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech