Text to speech   Click to listen highlighted text! Text to speech Powered By GSpeech
  • Asosiy
  • Акциядорлар ўчун

Муҳим факт №36 - Аффилланган шахслар рўйхатидаги ўзгаришлар (12.04.2016)

1.

ЭМИТЕНТНИНГ НОМИ

Тўлиқ:

“Mirobod dehqon bozori” акциядорлик жамияти

Қисқартирилган:

“Mirobod dehqon bozori” АЖ

Биржа тикерининг номи:

-

2.

АЛОҚА МАЪЛУМОТЛАРИ

Жойлашган ери:

Тошкент шахри Миробод туман Нукус кўчаси

Почта манзили:

Тошкент шахри Миробод туман Нукус кўчаси индекс 100015

Электрон почта манзили:

mirobod.dehqonbozori@mail.ru

Расмий веб-сайти:

www mirobod-bozori uz

3.

МУҲИМ ФАКТ ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ

Муҳим фактнинг рақами:

36

Муҳим фактнинг номи:

Аффилланган шахслар рўйхатидаги ўзгаришлар

Жисмоний шахснинг Ф.И.Ш. ёки юридик шахснинг тўлиқ номи

Аффилланган шахснинг жойлашган ери (почта манзили), яшаш жойи

(давлат, вилоят, шаҳар, туман)

Қимматли қоғозларнинг сони (пай, улушларнинг миқдори)

Қимматли қоғозларнинг тури

Ҳолат тури

Тошкент шахар хокимияти

 

1248309

оддий

нақдсиз

Камолов Толмас Каримович

“Тошбозорсавдо”уюшма бўлим бошлиғи

0

0

0

Хакимов Рауфжон Арипович

Тошкент шахар савдо департаменти бошлиғи ўринбосари

0

0

0

Маликов Отабек Абдувахобович

Миробод туман савдо департаменти бошлиғи

0

0

0

Абдурахмонов Олим Абдуахадович

Миробод туман хокимининг ўринбосари

0

0

0

Саидахмедов Оқил Акбарович

“тошбозорсавдо”уюшма бош мутахасиси

0

0

0

Отабоев Ўктамжон Турғуналиевич

“Миробод дехқон бозори” АЖ директори

0

0

0

Худаярова Манзура Ахатовна

Жамият бош хисобчиси

0

0

0

Масулияти чекланган жамият «ELGA XIZMAT MIROBOD»

 

0

0

0

Акциядорлик жамияти  “Askiya dehqon bozori”

 

0

0

0

Масулияти чекланган жамият “Besh-yog’ochdehqonbozori”

 

0

0

0

Акциядорлик жамияти  “Aviasozlar dehqon bozori”

 

0

0

0

Акциядорлик жамияти “Navro’z dehqon bozori”

 

0

0

0

Акциядорлик жамияти “Oloy dehqon bozori”

 

0

0

0

Акциядорлик жамияти  “Sirg’ali dehqon bozori”

 

0

0

0

Акциядорлик жамияти “Toshkent qishloq xo’jalik maхsulotlari ulgurji bozori”

 

0

0

0

Акциядорлик жамияти “Farхod dehqon bozori”

 

0

0

0

Акциядорлик жамияти “Eski-juva dehqon bozori”

 

0

0

0

Акциядорлик жамияти“Yunusobod dehqon bozori”

 

0

0

0

Масулияти чекланган жамият “Qora-qamish dehqon bozori”

 

0

0

0

Акциядорлик жамияти“Quyliq dehqon bozori”

 

0

0

0

Акциядорлик жамияти “Chilonzor buyum savdo kompleksi”

 

0

0

0

Акциядорлик жамияти “Chorsu buyum savdo kompleksi”

 

0

0

0

Акциядорлик жамияти“Parkent universal savdo kompleksi”

 

0

0

0

Масулияти чекланган жамият “Yangiobod ixtisoslashgan bozori”

 

0

0

0

Масулияти чекланган жамият “O’rikzor savdo kompleksi”

 

0

0

0

Масулияти чекланган жамият “Bek to’pi savdo kompleksi”

 

0

0

0

Масулияти чекланган жамият“Beshqo'rg'on savdo kompleksi”

 

0

0

0

Масулияти чекланган жамият “Iste’molda bo’lgan transport vositalari va ehtiyot qismlar sergeli bozori”

 

0

0

0

Давлат корхонаси “Toshkent oziq-ovqat zaxirasi”

 

0

0

0

Давлат корхонаси “Navro’z” davlat qabullar uyi”

 

0

0

0

Давлат корхонаси “Poytaxt Taom Servis”

 

0

0

0

Масулияти чекланган жамият “Toshkent Sayohat Servis”

 

0

0

0

Масулияти чекланган жамият“Toshkent Savdo Markazi”

 

0

0

0

Масулияти чекланган жамият “Toshkent Tantana Servis”

 

0

0

0

Давлат корхонаси  “Пойтахт – Агро”

 

0

0

0

Эмитент томонидан аффилланган шахслар рўйхатига тегишли ўзгариш киритилган сана:

                        12.04.2016 йил

Аффилланган шахслар рўйхати:

Жисмоний шахснинг Ф.И.Ш. ёки юридик шахснинг тўлиқ номи

Жойлашган ери (яшаш жойи)
(давлат, вилоят, шаҳар, туман)

Улар аффилланган шахс деб эътироф этилиш асоси

Асос(лар) содир этилган сана

1.

Камолов Толмас Каримович

“Тошбозорсавдо”уюшма бўлим бошлиғи

Умумий йиғилиш қарори

12.04.2016 йил

2.

Хакимов Рауфжон Арипович

Тошкент шахар савдо департаменти бошлиғи ўринбосари

Умумий йиғилиш қарори

12.04.2016 йил

 

3.

Садахмедов Оқил Акбарович

“Тошбозорсавдо” уюшма матахасиси

Умумий йиғилиш қарори

12.04.2016 йил

 

4.

Маликов Отабек Абдувахобович

Миробод туман савдо департаменти бошлиғи

Умумий йиғилиш қарори

12.04.2016 йил

 

5.

Абдурахмонов Олим Абдуахадович

Миробод туман хокимининг ўринбосари

Умумий йиғилиш қарори

12.04.2016 йил

 

6.

Отабоев Ўктамжон Турғуналиевич

“Миробод дехқон бозори” АЖ директори

Умумий йиғилиш қарори

12.04.2016 йил

 

7.

Худаярова Манзура Ахатовна

Жамият бош хисобчиси

Умумий йиғилиш қарори

12.04.2016 йил

   

Масулияти чекланган жамият «ELGA XIZMAT MIROBOD»

 

Умумий йиғилиш қарори

12.04.2016 йил

   

Акциядорлик жамияти  “Askiya dehqon bozori”

 

Умумий йиғилиш қарори

12.04.2016 йил

   

Масулияти чекланган жамият “Besh-yog’och dehqon bozori”

 

Умумий йиғилиш қарори

12.04.2016 йил

   

Акциядорлик жамияти  “Aviasozlar dehqon bozori”

 

Умумий йиғилиш қарори

12.04.2016 йил

   

Акциядорлик жамияти “Navro’z dehqon bozori”

 

Умумий йиғилиш қарори

12.04.2016 йил

   

Акциядорлик жамияти “Oloy dehqon bozori”

 

Умумий йиғилиш қарори

12.04.2016 йил

   

Акциядорлик жамияти  “Sirg’ali dehqon bozori”

 

Умумий йиғилиш қарори

12.04.2016 йил

   

Акциядорлик жамияти “Toshkent qishloq xo’jalik maхsulotlari ulgurji bozori”

 

Умумий йиғилиш қарори

12.04.2016 йил

   

Акциядорлик жамияти “Farхod dehqon bozori”

 

Умумий йиғилиш қарори

12.04.2016 йил

   

Акциядорлик жамияти “Eski-juva dehqon bozori”

 

Умумий йиғилиш қарори

12.04.2016 йил

   

Акциядорлик жамияти“Yunusobod dehqon bozori”

 

Умумий йиғилиш қарори

12.04.2016 йил

   

Масулияти чекланган жамият “Qora-qamish dehqon bozori”

 

Умумий йиғилиш қарори

12.04.2016 йил

   

Акциядорлик жамияти“Quyliq dehqon bozori”

 

Умумий йиғилиш қарори

12.04.2016 йил

   

Акциядорлик жамияти “Chilonzor buyum savdo kompleksi”

 

Умумий йиғилиш қарори

12.04.2016 йил

   

Акциядорлик жамияти “Chorsu buyum savdo kompleksi”

 

Умумий йиғилиш қарори

12.04.2016 йил

   

Акциядорлик жамияти“Parkent universal savdo kompleksi”

 

Умумий йиғилиш қарори

12.04.2016 йил

   

Масулияти чекланган жамият “Yangiobod ixtisoslashgan bozori”

 

Умумий йиғилиш қарори

12.04.2016 йил

   

Масулияти чекланган жамият “O’rikzor savdo kompleksi”

 

Умумий йиғилиш қарори

12.04.2016 йил

   

Масулияти чекланган жамият “Bek to’pi savdo kompleksi”

 

Умумий йиғилиш қарори

12.04.2016 йил

   

Масулияти чекланган жамият“Beshqo'rg'on savdo kompleksi”

 

Умумий йиғилиш қарори

12.04.2016 йил

   

Масулияти чекланган жамият “Iste’molda bo’lgan transport vositalari va ehtiyot qismlar sergeli bozori”

 

Умумий йиғилиш қарори

12.04.2016 йил

   

Давлат корхонаси “Toshkent oziq-ovqat zaxirasi”

 

Умумий йиғилиш қарори

12.04.2016 йил

   

Давлат корхонаси “Navro’z” davlat qabullar uyi”

 

Умумий йиғилиш қарори

12.04.2016 йил

   

Давлат корхонаси “Poytaxt Taom Servis”

 

Умумий йиғилиш қарори

12.04.2016 йил

   

Масулияти чекланган жамият “Toshkent Sayohat Servis”

 

Умумий йиғилиш қарори

12.04.2016 йил

   

Масулияти чекланган жамият“Toshkent Savdo Markazi”

 

Умумий йиғилиш қарори

12.04.2016 йил

   

Масулияти чекланган жамият “Toshkent Tantana Servis”

 

Умумий йиғилиш қарори

12.04.2016 йил

   

Давлат корхонаси  “Пойтахт – Агро”

 

Умумий йиғилиш қарори

12.04.2016 йил

Муҳим факт №08 - Тафтиш комиссияси (ижроия органининг) шахсий таркибидаги ўзгаришлар (12.04.2016)

1.

ЭМИТЕНТНИНГ НОМИ

Тўлиқ:

“MIROBOD DEHQON BOZORI”  акциядорлик жамияти

Қисқартирилган:

“MIROBOD DEHQON BOZORI” АЖ 

Биржа тикерининг номи:

-

2.

АЛОҚА МАЪЛУМОТЛАРИ

Жойлашган ери:

Тошкент шахри Миробод тумани нукус кўчаси

Почта манзили:

Тошкент шахар Миробод туман Нукус кўчаси индекс 100015

Электрон почта манзили:

mirobod.dehqonbozori@mail.ru

Расмий веб-сайти:

www.mirobod-bozoriuz

3.

МУҲИМ ФАКТ ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ

Муҳим фактнинг рақами:

08

Муҳим фактнинг номи:

Тафтиш комиссияси  (ижроия органининг) шахсий таркибидаги ўзгаришлар

мансабдор шахснинг ваколати тугатилган ҳолларда

Шахснинг Ф.И.Ш. ёки инвестиция активларини ишончли бошқарувчинингтўлиқ номи

Лавозими

Шахсга ёки инвестиция активларини ишончли бошқарувчига тегишли бўлган акцияларнинг сони ва тури

1.

Абдуллаева Гулчехра

“Тошбозорсавдо” уюшма хисобчи

0

0

2.

Назаров Файзулла

Тадбиркор

0

0

мансабдор шахс сайланган (тайинланган) ҳолларда

Шахснинг Ф.И.Ш. ёки инвестиция активларини ишончли бошқарувчинингтўлиқ номи

Лавозими

Шахсга ёки инвестиция активларини ишончли бошқарувчига тегишли бўлган акцияларнинг сони ва тури

1.

Сулаймонова Хабиба Ортиковна

Тадбиркор

0

0

2.

Наджимов Мухиддин Хусниддинович

Тадбиркор

0

0

Кўрсатилган ўзгартиришлар тўғрисида эмитентнинг қарор қабул қилган органи:

Акциядорларнинг умумий мажлиси

Қарор қабул қилинган сана:

12.04.2016 йил

Баённома тузилган сана:

22.04.2016 йил

Бошқарув органи баённомасидан кўчирма ва сайланган (тайинланган) шахснинг яшаш жойи кўрсатилган ҳолда паспорт маълумотлари

 

Тафтиш комиссиясининг шахсий таркиби

Ф.И.Ш.

Лавозими

1.

Эрназарова Зебинисо Ортиқовна

Нафосат Файз Савдо МЧЖ директори

 

2.

Сулаймонова Хабиба Муратовна

Тадбиркор

 

3.

Наджимов Мухиддин Хусниддинович

Тадбиркор

 

Муҳим факт юз берган вақт бўлиб, эмитент тегишли бошқарув органининг баённомаси тузилган сана ҳисобланади.

2016 йил 12-апрелдаги утказилган умумий йиғилишда қабул қилинган қарорлар

 

1.

“Миробод дехқон бозори” АЖ-нинг 2015 йил фаолияти якуни юзасидан жамият директорининг хисоботи тасдиқлансин ва унинг фаолиятига қониқарли бахо берилсин

Тарафдор – 1264181 та овоз (100%), қарши «0», Бетараф «0».

2.

Жамиятнинг 2015 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни юзасидан ташқи аудиторлик текширувига мувофиқ ижобий аудиторлик   хулосаси инобатга олинсин.

Тарафдор – 1264181 та овоз (100 %), карши «0», Бетараф «0».

3

Жамият тафтиш комиссиясининг хулосаси инобатга олинсин ва тасдиқлансин.

Тарафдор – 1264181 та овоз (100 %), карши «0», Бетараф «0».

4

Жамиятнинг 2015 йил якуни бўйича йиллик хисоботи инобатга олинсин ва тасдиқлансин

Тарафдор – 1264181 та овоз (100 %), карши «0», Бетараф «0».

5

Жамият Кузатув Кенгашининг 2015 йилдаги хисоботи инобатга олинсин ва тасдиқлансин.

Тарафдор – 1264181 та овоз (100 %), карши «0», Бетараф «0».

6

Ўз.Р.ВМнинг 22.03.2016 йилдаги 216-сонли фармойишига асосан жамият худудида йирик хажмда қайта қуриш ва капитал таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли, маблағ танқислиги юзага келганлиги инобатга олиниб, жамиятнинг 2015 йил якуни бўйича 111027.5 минг сўм соф фойдасидан 7027.5 минг сўм захира жамғармасига ва қолган 104000.0 минг сўм устав фондини оширишга йўналтирилсин.

Тарафдор – 1264181 та овоз (100 %), карши «0», Бетараф «0».

7

Жамиятнинг 2016 йилга мўлжалланган “Бизнес режаси” хамда “Даромадлар ва харажатлар сметаси режаси” иловага мувофиқ тасдиқлансин. Жамият директори (У.Т.Отабоев)га “Бизнес режа” параметрларини тўлиқ бажариш чораларини кўриш юклатилсин

Тарафдор – 1264181 та овоз (100 %), карши «0», Бетараф «0».

8

Жамият директори Отабоев Ўктамжон Турғуналиевич билан тузилган шартнома муддати акциядорларнинг 2016 йил якуни бўйича навбатдаги умумий йиғилишга қадар узайтирилсин.

Тарафдор – 1264181 та овоз (100 %), карши «0», Бетараф «0».

9

Жамият кузатув кенгаши таркиби қуйидаги таркибда бир йил муддатга сайлансин: Абдурахмонов О.А. (1264181 та овоз билан 100%), Т.К.Камолов (1264181 та овоз билан 100%), Хакимов Р.А. (1264181 та овоз билан 100%), Саидахмедов.О.А   (1264181 та овоз билан 100%), Маликов О.А. (1264181 та овоз билан 100 %).

10

Жамият тафтиш комиссияси таркиби қуйидаги таркибда тасдиклансин: Сулаймонова Х.М (1264181 овоз билан 100 %), Нажимов.М.Х. (1264181 овоз билан 100 %), Эрназарова З О.(1264181 овоз билан 100 %).    

11

Ўз.Р.”Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида”ги қонунига мувофиқ жамият Уставига ўзгартиришлар киритиш иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Тарафдор – 1264181 та овоз (100 %), карши «0», Бетараф «0».

12

“Умумий йиғилиш хақидаги Низом”га ўзгартириш киритиш иловага мувофиқ тасдиқлвнсин

Тарафдор – 1264181 та овоз (100 %), карши «0», Бетараф «0».

13

“Кузатув Кенгаши хақидаги Низом”га ўзгартириш киритиш иловага мувофиқ тасдиқлвнсин

Тарафдор – 1264181 та овоз (100 %), карши «0», Бетараф «0».

14

“Ижроия орган хақидаги Низом”га ўзгартириш киритиш иловага мувофиқ тасдиқлвнсин

Тарафдор – 1264181 та овоз (100 %), карши «0», Бетараф «0».

15

“Тафтиш комиссияси хақидаги Низом”га ўзгартириш киритиш иловага мувофиқ тасдиқлвнсин

Тарафдор – 1264181 та овоз (100 %), карши «0», Бетараф «0».

16

Жамиятнинг “Ташкилий тузилмаси” (янги тахрирда) иловага мувофиқ тасдиқлвнсин

Тарафдор – 1264181 та овоз (100 %), карши «0», Бетараф «0».

17

Ўз.Р. ВМнинг 2015 йил 18 декабрдаги 366-сонли қарори ва 2016 йил 22 мартдаги 216-ф-сонли фармойишида жамиятда қўшимча чиқарилган акциялар сотилишидан тушадиган пул маблағларини СХКСХИМИЧ Департаменти махсус хисоб рақамига йўналтирилиши ва кейинчалик ушбу пул маблаглари ҳисобига бошқа жамиятларнинг акциялари расмийлаштирилиши белгиланганлиги инобатга олинсин ва тасдиклансин. Акциялар сотилишидан тушадиган пул маблағини ўтказиш жараёнида йирик битим ҳолати юзага келганда, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳужжатларни расмийлаштирган ҳолда ушбу вазифани бажарилиши белгилаб қуйилсин

Тарафдор – 1264181 та овоз (100 %), карши «0», Бетараф «0».

18

Жамиятнинг “Корпоратив бошқарув Кодекси” иловага мувофиқ тасдиқлансин ва унга риоя қилиш тасдиқлансин. “Корпоратив бошқарув Кодекси”га илова тариқасида ишлаб чиқиладиган низом ва йўриқномаларни тасдиқлаш хуқуқи жамият Кузатув кенгашига берилсин.

Тарафдор – 1264181 та овоз (100 %), карши «0», Бетараф «0».

19

“Жамиятнинг ўрта муддатга ривожлантиришнинг стратегияси” иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Тарафдор – 1264181 та овоз (100 %), карши «0», Бетараф «0».

20

“Жамиятнинг узоқ муддатга ривожлантиришнинг стратегияси” иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Тарафдор – 1264181 та овоз (100 %), карши «0», Бетараф «0».

 

 

Кузатув кенгашининг мажлис баёни (01.04.2016)

«MIROBOD DEHQON BOZORI» АЖ КУЗАТУВ КЕНГАШИНИНГ

МАЖЛИС БАЁНИ

2016 йил 01 апрел Тошкент ш.

Мажлисда қатнашган Кузатув Кенгаши аъзолари:

Камолов Т.К. - “Тошбозорсавдо” уюшмаси бўлим бошлиғи - Кузатув кенгаши раиси
Хакимов Р.А. - Савдо, хизмат кўрсатиш сохаси ва халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш Департаменти бошлиғи биринчи ўринбосари
Абдурахмонов О.А. - Миробод туман хокимининг ўринбосари
Маликов О.А. - Миробод тумани Савдо департаменти бошлиғи
Саидахмедов О.А. - «Тошбозорсавдо» уюшмаси бош мутахассис

Мажлисда 5 Кенгаш аъзоларидан 5-таси (100%) қатнашмоқда, мажлис ўтказилиш хуқуқига эга.

Мажлисга таклиф қилинганлар:

У.Т. Отабоев - «Mirobod dehqon bozori» АЖ директори
М.А. Худаярова - «Mirobod dehqon bozori» АЖ бош мухосиби
А.У.Мирасулов - қимматли қоғозлар бўйича мутахассис

 Мажлисга Кузатув кенгаши раиси Камолов Т.К. раислик қилди.

МАЖЛИС КУН ТАРТИБИ:

1. «Mirobod дехқон бозори» АЖ акциядорларининг навбатдаги Умумий йиғилишида кўриладиган масалалар юзасидан тайёрланган ҳужжатларни кўриб чиқиш ва акциядорларнинг муҳокамасига тақдим этиш.

2. Умумий йиғилишда овоз бериш учун тайёрланган бюллетенни шакли ва матнини тасдиқлаш.

3. Акциядорларга ва давлат (хокимият) вакилига тақдим этиладиган Умумий йиғилиш ўтказишга оид тайёрланган ахборот (материаллар) рўйхатини тасдиқлаш.

Мажлис раиси Т.К.Камолов кун тартибидаги масалалар билан Кузатув Кенгаши аъзоларини таништирди ва кун тартиби бир овоздан тасдиқланди.

Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан мажлис раиси Т.Камолов сўзга чиқиб, жамиятнинг 2015 йил якуни бўйича молиявий-хўжалик фаолияти юзасидан бўлиб ўтадиган акциядорларнинг навбатдаги Умумий йиғилишига тайёрланган ҳужжатлар билан Кузатув Кенгаши аъзоларини таништириб ўтди ва уларни мажлисда бирма бир кўриб чиқиш лозимлиги таъкидлади.

Умумий йиғилиш кун тартибига киритилаётган биринчи масала юзасидан жамият директори У.Т.Отабоевнинг 2015 йил якуни бўйича хисоботи тингланди. Ҳисоботда акциядорлик жамияти томонидан 2015 йилда эришилган ютуқ ва камчиликлари келтириб ўтилди, жумладан 2015 йилнинг якуни бўйича ялпи даромад режаси 3781.2 млн.сўм бўлган, амалда 3885.7 млн.сўмга ёки режа 102%га бажарилгани, мажбурий харажатлар 2275.2 млн.сўмни, жорий харажатлар 161.6 млн.сўмни ташкил этиб, 111.0 млн.сўм соф фойда кўрилганини маълум қилди.

Ушбу масала Кузатув Кенгаши аъзолари томонидан кўриб чиқилди ва акциядорларнинг умумий йиғилишида тасдиқлаш учун киритишни таклиф этилди.

Таклиф Кенгаш аъзолари томонидан маъқулланди.

Умумий йиғилиш кун тартибидаги иккинчи масала бўйича жамиятнинг 2015 йил якуни бўйича «FTF AUDIT» МЧЖ аудиторлик компаниясининг 2016 йил 28 мартдаги 15-212-сонли ижобий аудиторлик хулосаси кўриб чиқилди ва акциядорларнинг умумий йиғилишида тасдиқлаш учун киритишни таклиф этилди.

Ушбу масала бўйича акциядорларнинг умумий йиғилишида хулосани тайёрлаган аудиторни ўзини таклиф этиш лозимлиги таъкидланди ва хулоса маълумот учун қабул қилинди.

Умумий йиғилиш кун тартибидаги учинчи масала бўйича жамиятнинг 2015 йил молиявий якуни бўйича Тафтиш комиссиясининг ўз ваколати доирасига кирадиган масалалар, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун хужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан хулосаси кўриб чиқилди ва акциядорларнинг умумий йиғилишида тасдиқлаш учун киритишни таклиф этилди.

Умумий йиғилиш кун тартибидаги тўртинчи масала юзасидан жамиятнинг 2015 йил якуни бўйича йиллик хисоботи Кузатув Кенгаши томонидан дастлабки тарзда тасдиқланиб, акциядорларнинг умумий йиғилишида тасдиқлаш учун киритишни таклиф этилди.

Умумий йиғилиш кун тартибидаги бешинчи масала бўйича жамият Кузатув Кенгашининг 2015 йил якуни бўйича ўз ваколати доирасига кирадиган масаллар, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун хужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан тайёрланган хисоботи билан йиғилганларни таништириб, йил давомида жами Кенгашнинг 18-та мажлиси ўтказилганини билдирди ва тасдиқлаш учун акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишига киритишни таклиф этди.

Умумий йиғилиш кун тартибидаги олтинчи масала юзасидан жамият бош хисобчиси М.А.Худаярова сўзга чиқиб, 2015 йил якуни бўйича жамият даромадлар ва харажатлар сметасига асосан, хамда жамият ташқи аудитори «FTF AUDIT» МЧЖ томонидан берилган ижобий аудиторлик хулосасига, шунингдек, жамиятнинг бухгалтерия баланс курсаткичларига мувофиқ, жамият 2015 йил якуни бўйича жами 111027.5 минг.сўм соф фойда кўрганини маълум қилиб, соф фойда таксимоти жамиятнинг бугунги кундаги молиявий ахволини хамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 22.03.2016 йилдаги 216-Ф сонли фармойишига асосан жамият худудида қайта қуриш, капитал таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлигини инобатга олган холда куйидагича тасдиқлаш учун акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишига киритишни таклиф этди.

1. Соф фойдадан жамиятнинг захира жамгармасига - 7027.5 минг.сум. ,

2. Жамият акцияларининг номинал кийматини оширган холда устав жамгармасини оширишга   – 104000.0 минг.сум.

Умумий йиғилиш кун тартибидаги еттинчи масала юзасидан жамият директори У.Т.Отабоев 2016 йил учун тайёрланган «БИЗНЕС РЕЖА» ва “Даромадлар ва харажатлар сметаси режаси” билан йиғилганларни таништирди, «БИЗНЕС РЕЖА»да жамиятнинг 2016 йилда амалга ошириладиган ишлари, жамиятнинг молиявий нуфузини янада ошириш ва йил якуни бўйича дивидендлар салохиятини ошириш, мавжуд имкониятлардан оқилона фойдаланиш ва қўшимча даромадлар манбаини ташкил этиш йулларини ахтариш кўрсатилганини билдирди ва Кузатув Кенгаши аъзолари томонидан маъқулланди.

Мажлис раиси «БИЗНЕС РЕЖА»ни ва “Даромадлар ва харажатлар сметаси режаси”ни акциядорларнинг умумий йиғилишида тасдиқлаш учун киритишни таклиф этди.

Умумий йиғилиш кун тартибидаги саккизинчи масала бўйича раислик қилувчи сўзга чиқиб, 2015 йил 06 апрел куни ўтказилган жамият акциядорларининг навбатдаги Умумий йиғилиш қарорига мувофиқ жамият директори этиб Отабоев Ўктамжон Турғуналиевич тайинлангани, жамият Кузатув кенгаши томонидан жамият директорининг 2015 йил якуни бўйича хисоботи маълумот учун қабул қилингани ва жамият Кузатув кенгашининг жамият директори У.Т.Отабоев билан тузилган шартнома муддатини узайтириш юзасидан хулосаси берилганлигини инобатга олиб, амалдаги қонунчиликка мувофиқ акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишида жамият директори Отабоев Ў.Т. билан тузилган шартнома муддатини узайтириш масаласини акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишида тасдиқлаш учун овоз бериш бюллетенларига киритишни таклиф этди.

Умумий йиғилиш кун тартибидаги тўққизинчи масала бўйича раислик қилувчи Кузатув Кенгашининг амалдаги аъзолари билан таништириб, булар: О.А.Саидахмедов, Т.К.Камолов, О.А.Абдурахмонов, Р.А.Хакимов, О.А.Маликовлардан иборат эканлигини билдирди. Тошкент шахар Савдо, хизмат кўрсатиш сохаси ва халк истеъмоли моллари ишлаб чикариш Департаментининг 2016 йил 27 январдаги 165-сонли хатига мувофиқ, Кузатув Кенгаши аъзолигига: Абдурахмонов Олимжон Абдуахадович, Хакимов Рауф Арипович, Камолов Толмас Каримович, Саидахмедов Оқил Акбарович , Маликов Отабек Абдувахобович номзодлари кўрсатилганлигини билдириб, уларнинг номзодларини Кузатув Кенгаши аъзолигига номзод сифатида, кумулятив сайлаш йўли билан акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши овоз бериш бюллетенига киритишни таклиф этди.

Умумий йиғилиш кун тартибидаги ўнинчи масала бўйича раислик қилувчи жамият тафтиш хайъатининг аъзолигига номзодлар З.Эрназарова, Г.Абдуллаева, Ф.Назаров эканлигини билдирди ва уларни номзодларини акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишида тасдиқлаш учун киритишни таклиф этди.

Умумий йиғилиш кун тартибидаги ўн биринчи масала бўйича жамият директори У.Отабоев сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги ПҚ-396-сонли қарорига мувофиқ “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар хуқуқларини химоя қилиш тўғрисидаги Қонуни”га тегишли ўзгартиришлар киритилганини инобатга олиб, жамият уставига ўзгартиришлар киритиш юзасидан таклиф тайёрланганини маълум қилди ва Кузатув кенгаши аъзоларини киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар лойихаси билан таништирди. Кенгаш аъзолари томонидан хужжат лойихаси ўрганиб чиқилиб, тасдиқлаш учун акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши овоз бериш бюллетенига киритишни таклиф этилди.

Умумий йиғилиш кун тартибидаги ўн иккинчи масала бўйича жамият директори У.Отабоев сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги ПҚ-396-сонли қарорига мувофиқ “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар хуқуқларини химоя қилиш тўғрисидаги Қонуни”га тегишли ўзгартиришлар киритилганини инобатга олиб, “Умумий йиғилиши хақидаги Низом”га ўзгартириш киритиш юзасидан таклиф тайёрланганини маълум қилди ва Кузатув кенгаши аъзоларини киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар лойихаси билан таништирди. Кенгаш аъзолари томонидан хужжат лойихаси ўрганиб чиқилиб, тасдиқлаш учун акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши овоз бериш бюллетенига киритишни таклиф этилди.

Умумий йиғилиш кун тартибидаги ўн учинчи масала бўйича жамият директори У.Отабоев сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги ПҚ-396-сонли қарорига мувофиқ “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар хуқуқларини химоя қилиш тўғрисидаги Қонуни”га тегишли ўзгартиришлар киритилганини инобатга олиб, “Кузатув кенгаши хақидаги Низом”га ўзгартириш киритиш юзасидан таклиф тайёрланганини маълум қилди ва Кузатув кенгаши аъзоларини киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар лойихаси билан таништирди. Кенгаш аъзолари томонидан хужжат лойихаси ўрганиб чиқилиб, тасдиқлаш учун акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши овоз бериш бюллетенига киритишни таклиф этилди.

Умумий йиғилиш кун тартибидаги ўн тўртинчи масала бўйича жамият директори А.Кадиров сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги ПҚ-396-сонли қарорига мувофиқ “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар хуқуқларини химоя қилиш тўғрисидаги Қонуни”га тегишли ўзгартиришлар киритилганини инобатга олиб, “Ижроия орга хақидаги Низом”га ўзгартириш киритиш юзасидан таклиф тайёрланганини маълум қилди ва Кузатув кенгаши аъзоларини киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар лойихаси билан таништирди. Кенгаш аъзолари томонидан хужжат лойихаси ўрганиб чиқилиб, тасдиқлаш учун акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши овоз бериш бюллетенига киритишни таклиф этилди.

Умумий йиғилиш кун тартибидаги ўн бешинчи масала бўйича жамият директори У.Отабоев сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги ПҚ-396-сонли қарорига мувофиқ “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар хуқуқларини химоя қилиш тўғрисидаги Қонуни”га тегишли ўзгартиришлар киритилганини инобатга олиб, “Тафтиш кимиссияси хақидаги Низом”га ўзгартириш киритиш юзасидан таклиф тайёрланганини маълум қилди ва Кузатув кенгаши аъзоларини киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар лойихаси билан таништирди. Кенгаш аъзолари томонидан хужжат лойихаси ўрганиб чиқилиб, тасдиқлаш учун акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши овоз бериш бюллетенига киритишни таклиф этилди.

Умумий йиғилиш кун тартибидаги ўн олтинчи масала бўйича жамият директори У.Отабоев сўзга чиқиб, жамиятнинг ташкилий тузилмаси янги лойихаси ишлаб чиқилганини маълум қилди ва Кузатув кенгаши аъзоларини киритилаётган жамиятнинг ташкилий тузилмаси лойихаси билан таништирди. Кенгаш аъзолари томонидан хужжат лойихаси ўрганиб чиқилиб, тасдиқлаш учун акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши овоз бериш бюллетенига киритишни таклиф этилди.

Умумий йиғилиш кун тартибидаги ўн еттинчи масала бўйича жамият директори У.Отабоев сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 18 декабрдаги 366-сонли қарорининг 5-бандида, хамда 2016 йил 22 мартдаги 216-ф-сонли фармойишининг 4-бандида “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 апрелдаги 2340-сонли қарори 2-иловаси киритилган деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари томонидан чиқарилган қўшимча акцияларни сотилишидан тушган маблағлар, кейинчалик тегишли деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари устав капиталига улуш сифатида акциядорларнинг тегишли бошқарув органлари қарорлари асосида киритилиши белгиланган”лиги, шунингдек, ушбу бандда “акциялар сотилишидан тушадиган маблағлар Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш департаментининг Халқ банкида очиладиган махсус ҳисоб рақамида жамланиб, кредитнинг қайтарилишига йўналтирилиши белгиланган”лигини айтиб ўтди ва ушбу масалани акциядорлар навбатдаги умумий йиғилиш мухокамасига киритишни таклиф этди.

Умумий йиғилиш кун тартибидаги ўн саккизинчи масала бўйича жамият Кузатув кенгашининг 2016 йил 22 мартдаги мажлисида жамиятнинг “Корпоратив бошқарув кодекси” дастлабки тарзда маъқулланган бўлиб, уни тасдиқлаш учун акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши овоз бериш бюллетенига киритишни таклиф этилди.

Умумий йиғилиш кун тартибидаги ўн тўққизинчи масала бўйича жамият директори У.Отабоев сўзга чиқиб, “Жамиятни ўрта муддатга ривожлантириш стратегияси” янги лойихаси ишлаб чиқилганини маълум қилди ва Кузатув кенгаши аъзоларини киритилаётган хужжат лойихаси билан таништирди. Кенгаш аъзолари томонидан “Жамиятни ўрта муддатга ривожлантириш стратегияси” лойихаси ўрганиб чиқилиб, тасдиқлаш учун акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши овоз бериш бюллетенига киритишни таклиф этилди.

Умумий йиғилиш кун тартибидаги йигирманчи масала бўйича жамият директори У.Отабоев сўзга чиқиб, “Жамиятни узоқ муддатга ривожлантириш стратегияси” янги лойихаси ишлаб чиқилганини маълум қилди ва Кузатув кенгаши аъзоларини киритилаётган хужжат лойихаси билан таништирди. Кенгаш аъзолари томонидан “Жамиятни узоқ муддатга ривожлантириш стратегияси” лойихаси ўрганиб чиқилиб, тасдиқлаш учун акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши овоз бериш бюллетенига киритишни таклиф этилди.

Умумий йиғилиши кун тартибига киритилган барча масалалар Кузатув кенгаши аъзолари томонидан атрофлича мухокама этилиб, акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши мухокамасига киритиш маъқулланди.

Овозга қўйилди: розилар - 100%, қаршилар ва бетарафлар – йўқ.

Кун тартибидаги иккинчи масала бўйича жамият қимматли қогозлар буйича мутахассиси А.У.Мирасулов сўзга чиқиб, Умумий йиғилишда овоз бериш учун тайёрланган бюллетенни шакли ва матни билан Кенгаш аъзоларини таништирди ва тасдиқлашни таклиф этди.

Таклиф Кенгаш аъзолари томонидан маъқулланди.

Овозга қўйилди: розилар - 100%, қаршилар ва бетарафлар – йўқ.

Кун тартибидаги учинчи масала бўйича кенгаш аъзоси О.Абдурахмонов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш тўғрисидаг”ги қонунининг 64-моддасига мувофиқ, акциядорлар умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўришда жамият Кузатув кенгаши акциядорларга ва давлат вакилига тақдим этиладиган ахборот рўйхатини белгилаши кўрсатилганини маълум қилиб, қонуннинг 62-моддасига мувофиқ, булар жамиятнинг йиллик хисоботи, жамиятнинг йиллик молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан жамият тафтиш комиссиясининг ва ташқи аудиторлик ташкилотининг хулосаси, жамият кузатув кенгашининг директор билан тузилган шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш мумкинлиги тўғрисидаги хулосаси, жамиятнинг кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзолигига номзодлар тўғрисидаги маълумотлар киритилганини маълум қилиб, қўшимча равишда жамиятнинг 2016 йилга мўлжалланган “Бизнес режаси” лойихасини ва 2016 йилга режалаштирилган даромадлар ва харажатлар сметаси лойихасини киритишни таклиф этди.

Таклиф Кенгаш аъзолари томонидан маъқулланди.

Овозга қўйилди: розилар - 100%, қаршилар ва бетарафлар – йўқ.

Мажлис кун тартибидаги масалалар

Кенгаш аъзолари томонидан мухокама қилиниб

ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ:

1. «Миробод дехқон бозори» АЖнинг 2015 йил фаолияти якуни юзасидан жамият директорининг ҳисоботи дастлабки тарзда тасдиқлансин ва навбатдаги акциядорлар умумий йиғилиши мухокамасига киритилсин.

2. Жамиятнинг 2015 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни юзасидан ташқи Аудиторлик текшируви хулосаси маълумот учун қабул қилинсин ва навбатдаги акциядорлар умумий йиғилиши мухокамасига киритилсин.

3. Жамият тафтиш комиссиясининг ўз ваколати доирасига кирадиган масалалар, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун хужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан хулосаси маълумот учун қабул қилинсин ва навбатдаги акциядорлар умумий йиғилиши мухокамасига киритилсин.

4. Жамиятнинг 2015 йил якуни бўйича йиллик молиявий хисоботи дастлабки тарзда тасдиқлансин ва навбатдаги акциядорлар умумий йиғилиши мухокамасига киритилсин.

5. Жамият Кузатув Кенгашининг ўз ваколати доирасига кирадиган масалалар, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун хужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан хисоботи навбатдаги акциядорлар умумий йиғилиши мухокамасига киритилсин.

6. Жамиятнинг 2015 йил якуни бўйича кўрилган 111027.5 минг .сўм миқдоридаги соф фойда инобатга олинсин ва соф фойда тақсимоти қуйидагича

1. жамиятнинг захира жамгармасига -7027.5 минг.сум. ,

2. Жамият акцияларининг номинал кийматини оширган холда устав жамгармасини оширишга   – 104000.0 минг.сум .

акциядорлар умумий йиғилиши мухокамасига киритилсин.

7. Жамиятнинг 2016 йилга мўлжалланган «Бизнес-режаси» ва даромадлар ва харажатлар сметаси режаси маъқуллансин ва тасдиқлаш учун навбатдаги акциядорлар умумий йиғилиши мухокамасига киритилсин.

8. Жамият директори У.Т.Отабоев билан тузилган шартнома муддати бир йилга узайтириш таклифи маъкуллансин ва ушбу масала навбатдаги акциядорлар умумий йиғилиши мухокамасига киритилсин.

9. Жамият Кузатув Кенгаши аъзолигига Хакимов Рауф Арипович, Камолов Толмас Каримович, Абдурахмонов Олим Абдуахадович, Саидахмедов Оқил Акбарович, Маликов Отабек Абдувахобовичнинг номзодларни кумулятив тарзда сайлаш учун навбатдаги акциядорлар умумий йиғилиши мухокамасига киритилсин.

10. Жамият Тафтиш хайъати аъзолигига М.Нажимов, Х.Сулаймонова, З.Эрназароваларни сайлаш масаласи навбатдаги умумий йиғилиш муҳокамасига киритилсин.

11. Жамият Уставига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар дастлабки тарзда тасдиқлансин ва навбатдаги акциядорлар умумий йиғилиши мухокамасига киритилсин.

12. “Умумий йиғилиш хақидаги Низом”га ўзгартиришлар дастлабки тарзда тасдиқлансин ва навбатдаги акциядорлар умумий йиғилиши мухокамасига киритилсин.

13. “Кузатув кенгаши хақидаги Низом”га ўзгартиришлар дастлабки тарзда тасдиқлансин ва навбатдаги акциядорлар умумий йиғилиши мухокамасига киритилсин.

14. “Ижроия орган хақидаги Низом”га ўзгартиришлар дастлабки тарзда тасдиқлансин ва навбатдаги акциядорлар умумий йиғилиши мухокамасига киритилсин.

15. “Тафтиш хақидаги Низом”га ўзгартиришлар дастлабки тарзда тасдиқлансин ва навбатдаги акциядорлар умумий йиғилиши мухокамасига киритилсин.

16. Жамиятнинг “Ташкилий тузилмаси” дастлабки тарзда тасдиқлансин ва навбатдаги акциядорлар умумий йиғилиши мухокамасига киритилсин.

17. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2015 йил 18 декабрдаги 366-сонли қарори хамда 2016 йил 22 мартдаги 216-ф-сонли фармойиши ижросини таъминлаш масаласи акциядорлар умумий йиғилиши мухокамасига киритилсин.

18. Жамиятда “Корпоратив бошқарув кодекси”га амал қилиш маъқуллансин ва акциядорлар умумий йиғилиши мухокамасига киритилсин.

19. “Жамиятни ўрта муддатга ривожлантиришнинг стратегияси” дастлабки тарзда тасдиқлансин ва навбатдаги акциядорлар умумий йиғилиши мухокамасига киритилсин.

20. “Жамиятни узоқ муддатга ривожлантиришнинг стратегияси” дастлабки тарзда тасдиқлансин ва навбатдаги акциядорлар умумий йиғилиши мухокамасига киритилсин.

21. Умумий йиғилишда овоз бериш учун тайёрланган бюллетен шакли ва матни тасдиқлансин.

22. Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўришда акциядорларга ва давлат вакилига тақдим этиладиган ахборот рўйхатини қуйидагича белгилансин: жамиятнинг йиллик хисоботи, жамиятнинг йиллик молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан жамият тафтиш комиссиясининг ва ташқи аудиторлик ташкилотининг хулосаси, жамият кузатув кенгашининг директор билан тузилган шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш мумкинлиги тўғрисидаги хулосаси, жамиятнинг кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзолигига номзодлар тўғрисидаги маълумотлар, жамиятнинг 2016 йилга мўлжалланган “Бизнес режаси” лойихаси, 2016 йилга режалаштирилган даромадлар ва харажатлар сметаси лойихаси.

23. Жамият директори У.Т. Отабоевга жамият акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилишига қўйилган масалалар билан акциядор танишишлари учун белгиланган тартибда хужжатларни тайёрлаш юклатилсин.

 

 

МАЖЛИС РАИСИ                Т.К. Камолов

Котиб                                 А.У.Мирасулов      

 

Кузатув Кенгаши аъзолари:

Р.А. Хакимов

О.А. Абдурахмонов

О.А. Саидахмедов

О.А. Маликов

 

«Mirobod dehqon bozori» АЖ акциядорлари диққатига !

«Mirobod dehqon bozori» АЖ Кузатув Кенгаши 2016 йил 12 апрел куни соат 10.00да акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади.
Умумий йиғилиш жамият маъмурий биносида бўлиб ўтади.
Манзил: Миробод тумани, Нукус кўчаси.  
Эл.почта манзили: mirobod.dehqonbozori@mail.ru.

Батафсил...

Фойдали манбалар

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат портали Ягона интерактив давлат ҳизматлари портали gki "Тошкент" Республика Фонд Биржаси Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ кўмитаси depo lexuz

 


Copyright © 2014-2025 Акциядорлик жамияти "Mirobod dehqon bozori"

Материаллардан фойдаланганда, қуйидаги ҳаволани келтириш мажбурий.

Сайт ишлаб чикилиши - ayudaAyuda.uz

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг


100015, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳар, Нукус кўчаси
  (+99871) 255-78-34
  info@mirobod-bozori.uz

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech