Text to speech   Click to listen highlighted text! Text to speech Powered By GSpeech
  • Asosiy
  • Компания ҳақида
  • Янгиликлар
  • 2023 ЙИЛДА АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛАДИ.

2023 ЙИЛДА АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛАДИ.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёрганрлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 710-сонли қарорига мувофиқ, республикамизда 2023 йилда аҳолини рўйхатга олиш тадбири ўтказилади.

Республикамизда охирги марта аҳолини рўйхатга олиш ишлари амалга оширилганлигига 30 йил бўлди. Бунинг натижасида аҳолининг ҳақиқий ҳаёт тарзини ўрганиш ва уларга амалий ёрдам кўрсатишда қатор қийинчиликлар вужудга келди.
Аҳолини рўйхатга олиш жараёни уч босқични қамраб олади.
Биринчиси - тайёргарлик босқичи. Бу уч йилга яқин вақт давом этади.
Бунда, аҳолини рўйхатга олиш жараёнларида фаол иштирок этиши бўйича аҳоли ўртасида тарғибот ишларини олиб бориш, реклама роликлари, логотип ва шиорлар ишлаб чиқиш ҳамда аҳолини рўйхатга олиш билан боғлиқ ҳужжатлар, жумладан, рўйхатга олиш варақалари, рўйхатга олишни ташкил этиш ва ўтказиш, унинг натижаларини олиш ва эълон қилиш методологиясини ишлаб чиқиш ҳамда бошқа шу каби тадбирлар амалга оширилади.
Иккинчиси - асосий босқич 10 кундан 60 кунгача даврни ўз ичига олади. Бунда бевосита аҳолини рўйхатга олиш амалга оширилади, яъни аҳоли тўғрисидаги маълумотлар йиғилади, назорат текшируви ўтказилади ва рўйхатга олиш материаллари топширилади.
Учинчи-босқичда аҳолини рўйхатга олишга доир бирламчи материалларни маълумотларни қайта ишлаш бўйича ихтисослашган тузилмалар томонидан қабул қилиб олинади, олинган материаллар автоматлаштирилган тизимда қайта ишлашга тайёрланиб, бирламчи маълумотларни автоматлаштирилган дастурларга киритиш учун кодланади, назорат ва таҳрир қилинади, аҳолини рўйхатга олиш бўйича дастлабки натижалар олиниб, олинган натижалар эълон қилинади ва тарқатилади. Мазкур босчиқ 2 йилдан 3 йилгача бўлган даврда амалга оширилади.
Руйхатга олишни ташкил этилишида асосан МДҲ давлатларидан Белоруссия, Россия тажрибаларидан фойдаланилди. Аҳолини руйхатга олиш бир ой давом этса, бирламчи натижалар 2024 йилда эълон килинади.
Руйхатга олиш жараёнида ҳар бир рўйхатга олувчига аҳоли пунктининг харитасидан келиб чиққан холда 350-450 кишидан, бориши қийин бўлган ва олис ҳудудларда аҳолининг сони ўртача 250 нафардан тақсимот килиб берилади. Рўйхатга олувчи 12 кун муддат ичида белгиланган аҳолини тасдиқланган шакллар асосида уйма-уй юрган ҳолда руйхатга олиб чикади. Олинган маълумотларнинг сир сақланиши кафолатланади. Тўлдирилаётган шаклларда ҳар бир шахс тўғрисидаги маълумотлардан ташқари, турар жойнинг хусусиятлари, яъни яшаш жойида мавжуд қулайликлар, шу жумладан санитария-гигиеник шароитлар, уй хужалиги аъзолари томонидан узоқ вақт мобайнида фойдаланиладиган воситалар билан таъминланганлиги тўғрисидаги маълумотлар ҳам олинади.
Ахолини рўйхатга олишда биринчидан, аҳоли сони тўғрисидаги аниқ маълумотга эга бўламиз, иккинчидан, ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар, демографик ҳолат, аҳолининг жинси, ёши, миллати бўйича маълумотларни оламиз. Ушбу кўрсаткичлар Иктисодий ривожланиш дастурлари белгиланишида ёрдам беради.
Ҳозирги пайтда дунёнинг деярли барча давлатларида аҳолини руйхатга олиш ишлар олиб борилмокда. Ушбу жараённи мувофаккиятли ва тўлақонли бажариш билан биргаликда республикамизнинг ҳар бир аҳоли пунктлари бўйича ягона ахборот базаси яратилади.

Чоп килиш E-mail

Фойдали манбалар

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат портали Ягона интерактив давлат ҳизматлари портали gki "Тошкент" Республика Фонд Биржаси Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ кўмитаси depo lexuz

 


Copyright © 2014-2024 Акциядорлик жамияти "Mirobod dehqon bozori"

Материаллардан фойдаланганда, қуйидаги ҳаволани келтириш мажбурий.

Сайт ишлаб чикилиши - ayudaAyuda.uz

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг


100015, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳар, Нукус кўчаси
  (+99871) 255-78-34
  info@mirobod-bozori.uz

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech