Эълон
«Миробод деҳқон бозори» акциядорлик жамияти Корпоратив Бошқарув Кодексида белгиланган танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга ташкилотларга танлов эълон қилади.
Танловдаги таклифлар қуйидаги ҳужжатларни ўз ичига олади:
«Миробод деҳқон бозори» акциядорлик жамияти Корпоратив Бошқарув Кодексида белгиланган танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга ташкилотларга танлов эълон қилади.
Танловдаги таклифлар қуйидаги ҳужжатларни ўз ичига олади:
Хурматли, тадбиркорлар.
«Миробод дехкон бозори» акциядорлик жамияти рахбарияти бозор худудида жойлашган ва фаолият кўрсатмаётган савдо дўконларини ва ертула омборхоналарни 2017 йил учун ижарага берилиши бўйича ижара шартномаларини тузилишини шунингдек қишлоқ хўжалик махсулотлари савдоси билан шуғулланувчилар учун бўш савдо расталари мавжуд эканлигини маълум килади. Ўз даромадингизни оширишни хохласангиз шошилинг ва савдо дуконларини хамда ертула омборхоналарини ижарага олиш шунингдек бўш савдо расталари савдо қилиш бўйича жамият маъмуриятига мурожат этинг.
Манзил. Миробод туман Нукус кўчаси “Миробод дехқон бозори” АЖ
Телефонлар : 254-38-97 : 255-78-34
Жорий йилнинг 21 май куни Республика биржа марказида Марказ томонидан хўжалик бирлашмалари, акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари, фонд биржаси, Марказий депозитарий ва қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг рахбарлари ва мутахассислари учун кенгайтирилган семинар ўтказилди.
Мазкур семинар жорий йилнинг 7 май куни кучга кирган “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, шунингдек “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”, “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида” ва “Баҳолаш фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмуни ва моҳиятини тушунтиришга бағишланди.
ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 2 июлда қабул қилинган “Аксиядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 176-сонли қарорига асосан Вазирлар Маҳкамасининг 08.06.1994 йилдаги 285-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қимматли қоғозлар билан битишувлар тузиш ва уларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Йуқорида таъкидланган Низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар қимматли қоғозларга доир битимлар тузиш ва уларни рўйхатдан ўтказишни електрон шаклига ўтиш, қимматли қоғозлар бўйича операциялар ва битимларни тузишга доир чекловларни қайта кўриб чиқиш ва бекор қилишни назарда тутади.