Text to speech   Click to listen highlighted text! Text to speech Powered By GSpeech

Кузатув кенгашининг баени - 2014 йил 9 ой якунлари

                              

«МИРОБОД  ДЕХКОН  БОЗОРИ»  АКЦИЯДОРЛИК

ЖАМИЯТИ  КУЗАТУВ  КЕНГАШИ ЙИГИЛИШ

БАЁНИ

 

КУН ТАРТИБИ.

1.      «Миробод  дехкон бозори» АЖ директорининг 2014 йил 9 ой якунлари бўйича  «Бизнес режа»нинг  бажарилиши юзасидан хисоботи.

2.     Жамиятнинг 2015 йилга мўлжалланган “Бизнес режа”ни мухокамаси.

3.     “Миробод дехқон бозори”акциядорлик жамиятининг филиали хақидаги низомни тасдиқлаш.

4.     “Миробод дехқон бозори”АЖ директори томонидан 2014 йил 14 ноябрь куни йўналтирилган 817 сонли хатнинг мухокамаси.

            Кун тартибига киритилган биринчи масала юзасидан сўз жамият директори У.Отабоевга   берилди.

Жамият директори У.Отабоев сўзга чикиб, 2014 йил 9 ой давомида амалга оширилган ишлар, эришилган ютуклар ва даромадлар ва харажатлар сметасига таяниб юзага келган харажатлар микдорига алохида тўхталиб ўтди. Жамият директори ўз сўзида  жами даромадлар режаси 2466134.0 минг.сум, амалда  2503638.3 минг.сум, режага нисбатан 37504.3 минг.сумга кўп бажарилганлигини айтиб ўтди. Жами  харажатлар режаси 852751.0 минг.сум, амалда 852589.2 минг.сум, режага нисбатан 161.8 минг.сум. кам сарф-харажат этилганлигини айтиб утди. Соф фойда режаси 177375.6 минг.сум, амалда 191737.1 минг.сум, режага нисбатан соф фойда режаси 14361.5 минг.сумга ошириб  бажарилганлигини таъкидлаб утди. 

Кенгаш аъзолари жамият директори томонидан берилган хисоботни бир овоздан кабул килишди.

Бошка таклиф ва эътирозлар булмади.

Кун тартибига киритилган иккинчи масала юзасиданжамият иқтисодчиси З.Чиннибоева сўзга чиқиб, жамиятнинг 2015 йилга белгиланган “Бизнес режа”си билан таништирди.

Бошқа таклиф ва эътирозлар бўлмади.

Кенгаш аъзолари ўртасида мухокама бўлиб ўтди. Мухокамадан сўнг, кенгаш аъзолари ушбу “Бизнес режа”ни бир овоздан маъқуллашди.

Кун тартибига киритилган учинчи масала юзасидан йиғилиш раиси Т.Камолов сўзга чиқиб,  Ўзбекитон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунинг 7-моддаси талабидан келиб чиқиб, жамиятнинг филиаллари тўғрисидаги низом ишлаб чиқилганлигини билдирди ва ушбу низом лойиҳаси билан йигилиш қатнашчиларини таништирди.

Мазкур низом йиғилиш қатнашчилари томонидан кўриб чиқилди ва мухокамадан сўнг кенгаш аъзолари ушбу низомни бир овоздан маъқуллашди.   

Кун тартибига киритилган туртинчи масала юзасидан жамият директори сузга чикиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасида 2014 йил 3 октябрь куни ўтказилган 128- сонли йиғилиш баёни хамда Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири томонидан 2014 йил 15 октябрь куни тасдиқланган “Тошкент шахридаги дехқон бозорларида тартиб интизомни таъминлаш хамда санитар холатларни яхшилаш бўйича тузилган Ишчи гурухининг ИШ РЕЖАСИ”да белгиланган тозалик ва санитар холатни яхшилаш йўналишидаги топшириқларни бажариш бўйича туман хокимлиги ва туман прокуратурасининг кўрсатмаларига асосан бозорнинг ер тўла қисмида таъмирлаш, тозалаш ва замонавий кўринишга келтириш ишлари олиб борилаётганлиги ва ушбу  таъмирлаш харажатлари:

-Эскирган электр кабелларни алмаштириш учун 5000000 сўм;

-Яроқсиз ёритгичларни янгилаш учун  5700000 сўм;

-Ёнғин ўчириш пештахталарини янгилаш ва жихозлаш учун 10000000 сўм;

-Видео кузатув камералари ўрнатиш учун 8982970 сўмни ташкил этиши хақида тўхталиб, ушбу белгиланган ишларни амалга ошириш учун маблағни жамият хисобидан сарф қилинишига рухсат  сўраб, кузатув кенгаши аъзоларига мурожат этди.

Бундан ташқари У.Отабоев ўз сузида туман ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг ҳамда туман прокуратурасининг бозор ҳудудида ёнғин хавфсизлиги буйича амалга оширилмаган ишлар буйича йўналтирилган тақдимномаларидан келиб чиқиб, бозор ер тўласидаги мажбурий хаво алмаштириш тизимини таъмирлаш учун талаб этилаётган маблағ 769469800 сўмни ташкил этишини хисобга олган холда ушбу ишларни жамият хисобидан амалга оширишнинг имконияти йўқлиги сабабли, мазкур масалани ҳал этиш бўйича тегишли ташкилотлар билан таклифлар ишлаб чиқилиши мақсадга мувофиқлигини билдирди.

Бошқа таклиф ва эътирозлар бўлмади. Таклиф кенгаш аъзолари томонидан қабул қилинди.

            Юкоридагиларни инобатга олган холда,

КЕНГАШ  КАРОР  КИЛДИ

1. «Миробод дехкон бозори» АЖнинг 2014 йил 9 ойлик молиявий-хўжалик фаолияти якунлари  бўйича жамият директорининг хисоботи маълумот учун кабул килинсин.

2. Асосий бозор ер тўласидаги автомобилларни турар жойидаги  , эскирган электр кабелларни янгилаш, янги тежамкор электр ёритгичлар ўрнатиш, ёнғин хавфсизлик қалқонларини янгилаш ва зарурий анжомлар билан жихозлаш, мақсадга мувофиқ деб топилсин ва шу билан боғлиқ бўлган харажатлар жамият хисобидан соф фойда режасига таъсир этмаган холда сарфланишига рухсат берилсин.

2.1. Жамиятда ахоли хавфсизлигини таъминлаш ва ёнғин хавфсизлигини олдини олиш мақсадида  асосий бозорининг подвали ва кириш чиқиш жойларига ведио камералар ўрнатилиши мақсадга мувофиқ деб топилсин ҳамда ушбу вазифани амалга ошириш учун тегишли соҳа ташкилотлари танлаб олинсин.

2.2. Асосий бозор ер тўла қисмидаги мажбурий хаво алмаштириш тизимини таъмирлаш учун талаб этилаётган маблағларни ажратилишига жамиятнинг имконияти йуклиги боис, мазкур масалани ҳал этиш бўйича тегишли ташкилотлар билан таклифлар ишлаб чиқилиши мақсадга мувофиқ деб топилсин.

3. Мазкур мажлис бандларини ўрнатилган  тартибда  бажарилишини ташкил  этиш  жамият директори  У.Отабоевга  юклатилсин.

Чоп килиш E-mail

Фойдали манбалар

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат портали Ягона интерактив давлат ҳизматлари портали gki "Тошкент" Республика Фонд Биржаси Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ кўмитаси depo lexuz

 


Copyright © 2014-2024 Акциядорлик жамияти "Mirobod dehqon bozori"

Материаллардан фойдаланганда, қуйидаги ҳаволани келтириш мажбурий.

Сайт ишлаб чикилиши - ayudaAyuda.uz

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг


100015, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳар, Нукус кўчаси
  (+99871) 255-78-34
  info@mirobod-bozori.uz

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech