Text to speech   Click to listen highlighted text! Text to speech Powered By GSpeech

Кузатув кенгаши йигилиш баёни (30.09.2014)

«МИРОБОД  ДЕХКОН  БОЗОРИ»  АКЦИЯДОРЛИК

ЖАМИЯТИ  КУЗАТУВ  КЕНГАШИ ЙИГИЛИШ

БАЁНИ

2014 йил 30 сентябрь

  КУН ТАРТИБИ

1. Жамият устав фондини акцияларни номинал қийматини ошириш йўли билан кўпайтириш.

2. Жамият акцияларини янги чиқарилиши тўғрисидаги қарорни тасдиқлаш.

3. Қимматли қоғозлар эмиссияси рисоласини тасдиқлаш.

Кун тартибига киритилган биринчи масала юзасидан жамият директории У.Отабоев сўзга чиқиб, 2013 йил 26 март куни ўтказилган жамият акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилишида жамият устав фондини 2012 йилда олинган соф фойданинг бир қисмини, яъни 78000,0 минг сўмини, шунингдек 2014 йил 18 апрель куни ўтказилган жамият акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилишида 2013 йилда олинган соф фойданинг бир қисмини, яъни 91000,0 минг сўмни жами булиб, 2012 -2013 йилларда олинган соф фойданинг 169000.0 минг сўмини жамият устав фондини акцияларни номинал қийматини оширган ҳолда кўпайтиришга йўналтириш тўғрисида қарор қилинганлигини билдирди. У.Отабоев уз сўзида ушбу 169000,0 минг сўм хисобига акцияларнинг 630 (олти юз ўттиз) сўм миқдоридаги номинал қийматини 760 (етти юз олтмиш) сўм миқдорига етказиш йўли билан жамиятнинг янги устав фондини 988 000 000 (тўққиз юз саксон саккиз миллион) сўм миқдорида тасдиқлаш хақида таклиф киритди.

Бундан ташқари У.Отабоев ушбу акцияларни жойлаштириш тартиби ва усули қуйидагича таклиф этилганлигини маълум қилди:

  • Мазкур эмиссия доирасида чиқарилаётган номинал қиймати 760 (етти юз олтмиш) сўм бўлган ҳужжатсиз шаклдаги оддий 1300000 (бир миллион уч юз минг) дона акцияларни ёпиқ обуна шаклида жойлаштириш;
  • Ушбу акциялар чиқарилишини жойлаштириш, аввал паст номинал қийматга эга бўлган жойлаштирилган акцияларни янгидан чиқарилган номинал қиймати оширилган акцияларга айирбошлаш йўли билан амалга ошириш;
  • Акцияларни айирбошлашни янги қимматли қоғозлар чиқарилиши давлат рўйхатидан олинган кундан 15 календарь кунидан кечиктирмасдан амалга ошириш;
  • Акцияларни айирбошлаш орқали жойлаштирилганда бирон-бир шартнома тузилиши талаб этилмаслигини назарда тутиш;
  • Чиқарилган акцияларни сақлаш ва хисобга олиш Марказий Давлат депозитарийсида хисобга қўйилгандан сўнг, ўрнатилган тартибда сақланишини амалга ошириш;
  • Жамиятнинг устав фонди миқдорини акцияларнинг 630 (олти юз ўттиз) сўм миқдоридаги номинал қийматини 130 (бир юз ўттиз) сўмга ошириб, 760 (етти юз олтмиш) сўм этиб тасдиқлаш йўли билан кўпайтириш, бунда акцияларнинг аввалги номинал қиймати ва янги номинал қиймати ўртасидаги фарқни жамиятнинг 2012-2013 йиллардаги соф фойдасининг 169 000 000 сўмини капитализация қилиш хисобига тўлаш ва бухгалтерия ёзувларида тегишли ўтказмаларни амалга ошириш;
  • Чиқарилаётган акцияларни номинал қийматида жойлаштириш;
  • -Агар акцияларнинг 100 фоизи жойлаштирилмаса, акциялар чиқарилувини амалга ошмаган деб хисоблаш, бунда акцияларнинг номинал қийматини кўпайтириш йўли билан жамият устав капиталини камайтириш тўғрисида қарор қабул қилиш ва бухгалтерия ёзувларида тегишли ўтказмалар амалга ошириш;

Ушбу таклиф мажлис қатнашчилари томонидан овозга қўйилди ва бир овоздан тасдиқланди.    

Бошка таклиф ва эътирозлар булмади.

Кун тартибига киритилган иккинчи масала юзасидан кузатув кенгаши раиси Т.Камолов сўзга чиқиб, жамиятнинг устав фондини 2012-2013 йилларда олинган соф фойда хисобига акцияларнинг 630 (олти юз ўттиз) сўм миқдоридаги номинал қийматини 130 (бир юз ўттиз) сўмга ошириб, 760 (етти юз олтмиш) сўм этиб тасдиқлаш йўли билан 169 000 000 сўмга кўпайтириш учун тайёрланган эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқариш тўғрисидаги қарор лойихаси билан йиғилиш қатнашчиларини таништирди.

Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқариш тўғрисидаги қарор, Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигида 2009 йил 30 августдаги 2000-сон билан рўйхатга олинган  “Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш” қоидаларининг иловасидаги намуна бўйича ишлаб чиқилганлигини билдирди.

Ушбу таклиф мажлис қатнашчилари томонидан овозга қўйилди ва бир овоздан тасдиқланди.

Кун тартибига киритилган учинчи масала юзасидан йиғилиш раиси Т.Камолов сўзга чиқиб, жамият томонидан тайёрланган жамиятнинг қимматли қоғозлар эмиссия рисоласи амалдаги қонунчилик талабларига мос равишда тузилганини билдирди.

Ушбу таклиф мажлис қатнашчилари томонидан овозга қўйилди ва бир овоздан тасдиқланди.

Юқоридагиларни инобатга олган холда,

ҚАРОР ҚАБУЛ  КИЛИНДИ

1. Жамиятнинг устав фонди 2012-2013 йилларда олинган соф фойда хисобига акцияларнинг 630 (олти юз ўттиз) сўм миқдоридаги номинал қийматини 130 (бир юз ўттиз) сўмга ошириб, 760 (етти юз олтмиш) сўм этиб тасдиқлаш йўли билан 169 000 000 сўмга кўпайтирилсин ва янги устав фонди 988 000 000 (тўққиз юз саксон саккиз миллион) сўм миқдорида белгилансин.

Ушбу чиқарилаётган акцияларнинг жойлаштириш тартиби ва усули қуйидагича белгилансин:

  • Мазкур эмиссия доирасида чиқарилаётган номинал қиймати 760 (етти юз олтмиш) сўм бўлган ҳужжатсиз шаклдаги оддий 1300000 (бир миллион уч юз минг) дона акцияларни ёпиқ обуна шаклида жойлаштириш;
  • Ушбу акциялар чиқарилишини жойлаштириш, аввал паст номинал қийматга эга бўлган жойлаштирилган акцияларни янгидан чиқарилган номинал қиймати оширилган акцияларга айирбошлаш йўли билан амалга ошириш;
  • Акцияларни айирбошлашни янги қимматли қоғозлар чиқарилиши давлат рўйхатидан олинган кундан 15 календарь кунидан кечиктирмасдан амалга ошириш;
  • Акцияларни айирбошлаш орқали жойлаштирилганда бирон-бир шартнома тузилиши талаб этилмаслигини назарда тутиш;
  • Чиқарилган акцияларни сақлаш ва хисобга олиш Марказий Давлат депозитарийсида хисобга қўйилгандан сўнг, ўрнатилган тартибда сақланишини амалга ошириш;
  • Жамиятнинг устав фонди миқдорини акцияларнинг 630 (олти юз ўттиз) сўм миқдоридаги номинал қийматини 130 (бир юз ўттиз) сўмга ошириб, 760 (етти юз олтмиш) сўм этиб тасдиқлаш йўли билан кўпайтириш, бунда акцияларнинг аввалги номинал қиймати ва янги номинал қиймати ўртасидаги фарқни жамиятнинг 2012-2013 йиллардаги соф фойдасининг 169 000 000 сўмини капитализация қилиш хисобига тўлаш ва бухгалтерия ёзувларида тегишли ўтказмаларни амалга ошириш;
  • Чиқарилаётган акцияларни номинал қийматида жойлаштириш;
  • Агар акцияларнинг 100 фоизи жойлаштирилмаса, акциялар чиқарилувини амалга ошмаган деб хисоблаш, бунда акцияларнинг номинал қийматини кўпайтириш йўли билан жамият устав капиталини камайтириш тўғрисида қарор қабул қилиш ва бухгалтерия ёзувларида тегишли ўтказмалар амалга ошириш;

2. Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқариш тўғрисидаги қарор тасдиқлансин.

3. Жамиятнинг қимматли қоғозлар чиқарилуви эмиссия рисоласи тасдиқлансин.

4. Жамият рахбарияти зиммасига кузатув кенгашининг ушбу қарори ижроси юзасидан барча тегишли хужжатларни ўз вақтида ўрнатилган тартибда расмийлаштириш вазифаси юклатилсин.

 

Чоп килиш E-mail

Фойдали манбалар

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат портали Ягона интерактив давлат ҳизматлари портали gki "Тошкент" Республика Фонд Биржаси Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ кўмитаси depo lexuz

 


Copyright © 2014-2024 Акциядорлик жамияти "Mirobod dehqon bozori"

Материаллардан фойдаланганда, қуйидаги ҳаволани келтириш мажбурий.

Сайт ишлаб чикилиши - ayudaAyuda.uz

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг


100015, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳар, Нукус кўчаси
  (+99871) 255-78-34
  info@mirobod-bozori.uz

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech