«Mirobod dehqon bozori» АЖ акциядорлари диққатига !
«Mirobod dehqon bozori» АЖ Кузатув Кенгаши 2015 йил 08 июнь куни соат 11.00-да акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади.
Умумий йиғилиш жамият маъмурий биносида бўлиб ўтади.
Манзил: Миробод тумани, Нукус кўчаси, Миробод дехқон бозори
Эл.почта манзили: mirobod.bozori@mail.ru
Акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси: 2015 йил 02 июнь.
Умумий йиғилиш кун тартиби:
1. Жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш;
2. Эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш;
3. Жамиятнинг уставига ўзгартириш киритиш ҳақида.
4. Жамиятнинг Кузатув кенгаши ҳақидаги низомини янги таҳрирда тасдиқлаш;
5. Жамиятнинг ижроия органи ҳақидаги низомини янги таҳрирда тасдиқлаш.
Акциядорлар умумий йиғилишга шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан келишлари, юридик шахс вакиллари ишончнома билан келишлари шарт.
Акциядорларни рўйхатга олиш 2015 йил 08 июнь соат 10-00 дан бошланади.
Маълумот учун телефонлар: 254-38-97