Миробод деҳқон бозори акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!
«Mirobod dehqon bozori» АЖ Кузатув Кенгаши 2023 йил 3 июль куни соат 10.00 да акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади.
Умумий йиғилиш жамият маъмурий биносида бўлиб ўтади. Манзил: Миробод тумани, Нукус кўчаси. Электрон почта манзили: mirobod.dehqonbozori@mail.ru.
Умумий йиғилиш кун тартиби:
Жамиятнинг Кузатув кенгаши таркибига ўзгартириш киритиш ва кенгаш таркибини қайтадан сайлаш.
Акциядорлар навбатдан ташқари йиғилишга тайёрланган ҳужжатлар билан жамият маъмуриятида 23 июнь кунидан танишиш мумкин.
Маълумот учун телефонлар: 71-254-38-97, 71-255-78-34.
Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун жамият акциядорлари реестрини шакллантириш санаси 2023 йил 7 июнь Акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш хуқуқига эга жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2023 йил 22 июнь
Акциядорларни умумий йигилишга иштирок этиш хуқуқи акциядор томонидан шахсан ёки унинг вакили орқали амалга оширилади. Акциядорнинг вакили акциядорларнинг умумий йиғилишида ёзма шаклда тузилган ишончнома асосида жумладан жисмоний шахс номидан берилган овоз беришга доир ишончнома нотариал тартибда тасдиқланган холда юридик шахс номидан овоз беришга ишончнома унинг рахбарининг имзоси ва ушбу юридик шахснинг мухри билан тасдиқланган холда бўлиши керак.
Кузатув кенгаши