Миробод деҳқон бозори акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!
«Mirobod dehqon bozori» АЖ Кузатув Кенгаши 2023 йил 4 сентябрь куни соат 10.00 да акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади.
Умумий йиғилиш жамият маъмурий биносида бўлиб ўтади. Манзил: Миробод тумани, Нукус кўчаси. Эл.почта манзили: mirobod.dehqonbozori@mail.ru.
Умумий йиғилиш кун тартиби:
1. Жамиятнинг Кузатув кенгаши таркибига ўзгартириш киритиш ва кенгаш таркибини қайтадан сайлаш.
2. Жамиятнинг 2023 йил учун тасдиқланган “Даромадлар ва харажатлар смета режаси”га ўзгартириш киритиш хақида.
Умумий навбатдан ташқари йиғилишга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш юзасидан ахборот билан жамият маъмуриятида 29 августь кунидан танишиш мумкин.
Маълумот учун телефонлар: 71-254-38-97, 71-255-78-34.
Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун жамият акциядорлари реестрини шакллантириш санаси 2023 йил 11 августь Акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш хуқуқига эга жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2023 йил 28 августь
Акциядорларни умумий йигилишга иштирок этиш хуқуқи акциядор томонидан шахсан ёки унинг вакили орқали амалга оширилади. Акциядорнинг вакили акциядорларнинг умумий йиғилишида ёзма шаклда тузилган ишончнома асосида жумладан жисмоний шахс номидан берилган овоз беришга доир ишончнома нотариал тартибда тасдиқланган холда юридик шахс номидан овоз беришга ишончнома унинг рахбарининг имзоси ва ушбу юридик шахснинг мухри билан тасдиқланган холда бўлиши керак.
Кузатув кенгаши