Text to speech   Click to listen highlighted text! Text to speech Powered By GSpeech

Миробод деҳқон бозори акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!

«Mirobod dehqon bozori» АЖ Кузатув Кенгаши 2025 йил 17 март куни соат 12.00 да акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади.

Умумий йиғилиш жамият маъмурий биносида бўлиб ўтади. Манзил: Миробод тумани, Нукус кўчаси. Эл.почта манзили: mirobod.dehqonbozori@mail.ru.
Умумий йиғилиш кун тартиби:
1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш;
2. Жамият акциядорларининг умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш;
3. Жамиятнинг ижроия органи ва кузатув кенгашининг йиллик ҳисоботини, жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш;
4. Жамиятнинг 2024 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни юзасидан ташқи аудиторлик текшируви хулосасини кўриб чиқиш;
5. Жамиятнинг 2024 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш;
6. Жамиятнинг 2024 йил якуни бўйича фойда ва зарарлари ҳисоб варағини тасдиқлаш, унинг фойдасини тақсимлаш;
7. Жамиятнинг 2025 йилга мўлжалланган «Бизнес-режаси»ни, ҳамда “Даромадлар ва харажатлар сметаси режаси”ни тасдиқлаш;
8. Жамият директорининг меҳнат шартномаси масаласи;
9. Жамиятнинг Кузатув кенгашини сайлаш;
10. Жамиятда ўтказилган Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш;
11. Жамиятнинг 2025 йил фаолияти учун жамият аудиторини тасдиқлаш ва унга тўланадиган хизмат ҳақининг энг кўп миқдори чегарасини белгилаш;
12. Жамиятнинг “Кузатув кенгаши ҳақида”ги низомига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда янги таҳрирда тасдиқлаш;
13. Жамиятнинг ташкилий тузилмасига ўзгартириш киритиш ва янги таҳрирда тасдиқлаш;
Умумий йиғилишга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш юзасидан ахборот билан жамият маъмуриятида 10 март кунидан танишиш мумкин.
Маълумот учун телефонлар: 71-254-38-97, 71-255-78-34.
Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун жамият акциядорлари реестрини шакллантириш санаси 2025 йил 17 февраль Акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш хуқуқига эга жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2025 йил 11 март
Акциядорларни умумий йиғилишга иштирок этиш ҳуқуқи акциядор томонидан шахсан ёки унинг вакили орқали амалга оширилади. Акциядорнинг вакили акциядорларнинг умумий йиғилишида ёзма шаклда тузилган ишончнома асосида жумладан жисмоний шахс номидан берилган овоз беришга доир ишончнома нотариал тартибда тасдиқланган ҳолда юридик шахс номидан овоз беришга ишончнома унинг раҳбарининг имзоси ва ушбу юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланган ҳолда бўлиши керак.
Кузатув кенгаши.

 

Чоп килиш E-mail

Фойдали манбалар

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат портали Ягона интерактив давлат ҳизматлари портали gki "Тошкент" Республика Фонд Биржаси Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ кўмитаси depo lexuz

 


Copyright © 2014-2025 Акциядорлик жамияти "Mirobod dehqon bozori"

Материаллардан фойдаланганда, қуйидаги ҳаволани келтириш мажбурий.

Сайт ишлаб чикилиши - ayudaAyuda.uz

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг


100015, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳар, Нукус кўчаси
  (+99871) 255-78-34
  info@mirobod-bozori.uz

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech