“Mirobod dehqon bozori” AJda 2019-2022 yillarga mo‘ljallangan ommaviy tadbirlar
«Миробод дехкон бозори» акциядорлик жамияти ўз иш фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги ПҚ -1326 сонли, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сонли карорлари хамда Тошкент шахар Хокимлигининг бозорлар фаолиятига таълукли бўлган карор ва кўрсатмалари асосида олиб борди. «Миробод дехкон бозори» акциядорлик жамияти бошкаруви ўзининг устивор вазифаларидан келиб чикқан холда бозор худудида сотувчи ва тадбиркорларга кулай шарт-шароитлар яратиш, бозор худудида санитар-техник холатни яхшилаш билан бирга долзарб масалалардан бўлган ахолини арзон ва сифатли кишлок-хужалик махсулотларига бўлган эхтиёжини тўларок қондиришдан иборат.
Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари нархларининг асоссиз ошиб кетишини олдини олиш, шунингдек нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида жамият тасисчилигидан ташкил қилинган бозор ҳудудидаги “Миробод Элга хизмат Файз ” масъулияти чекланган жамияти томонидан ва махсус ташкил этилган арзонлаштирилган савдо жойларида сотилаётган асосий турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг сифати яхшиланиб, етарли миқдорда бўлишлиги таъминланди, нархномалар ўрнатилганлиги ҳамда қўйилган нархномаларда кўрсатилган нархларда сотилаётганлиги доимий назоратга олинган.
Бундан ташқари бозорга бириктирилган “паррандачилик” хўжаликларига ахоли учун қулай жойлардан махсус савдо жойлари ажратилган Ўз навбатида улар томонидан арзонлаштирилган нархларда тухум махсулотлари келтириб сотилмоқда. Шунингдек Тошкент шахар хокимлиги ташаббуси билан “Деместе Трайде”МЧЖ томонидан арзонлаштирилган нархларда ўсимлик ёғи, шакар, макарон махсулотлари сотилмоқда.
“Наврўз” умумхалқ байрами, 9- май “Хотира ва Қадрлаш куни хамда “Рамазон” хайити, Республика Мустақиллиги байрамлари муносабати билан бозорнинг ахоли учун қулай жойларида савдо ярмаркалари ташкил этилиб, арзонлаштирилган нархларда қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат махсулотлари сотилиши ташкиллаштирилди. Шунингдек: Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Махкамасининг йиғилишнинг баёни қарорларида белгиланган Миробод дехқон бозорига бириктирилган ташкилотлар томонидан келтириб сотиладиган махсулотлар учун савдо расталари ажратилди ва керакли анжомлар билан таъминланиб, байрамона безатилди. Ташкил этилган савдо ярамаркасида “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси,”Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси, “Ўздонмахсулот” АК, “Узбалиқсаноат” уюшмаси, Паррандачилик хўжаликлари, “Марказшаробсавдо” базаси, “Узпахтаёғ” АЖ-ходимлари томонидан қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат махсулотларини арзонлаштирилган нархларда сотиб, халқимизнинг байрам дастурхонини тўкин бўлишига ўз хиссаларини қўшдилар. Бундан ташқари Сурхандарё вилояти фермер хўжаликлари томонидан мол гўшти Самарқанд вилояти фермер хўжаликлари томонидан мол гўшти, товуқ гўшти ва турли қишлоқ хўжалик махсулотлари арзонлаштирилган нархларда сотилди.
Шу билан бир каторда жамиятимизда хайрия ишлари хам ўтказилди. Хусусан, 9 май «Хотира ва кадрлаш» куни муносабати билан Миробод туман фахрийларини ижтимоий куллаб-кувватлаш максадида уруш катнашчилари байрам билан муборакбод этиб, уларга байрам совгалари топширилди. «Наврўз», Республика Мустакиллиги ва янги йил байрамлари арафасида мехрибонлик уйи тарбияланувчилари учун байрам дастурхони ва байрам совғалари ташкиллаштирилди.
Юқорида баён этилган байрамларда бозор радио тармоғи орқали табриклар ва кўнгил очар қўшиқлар эшиттириб борилиши таъминланди. Бундан ташқари туман хокимлиги маданият бўлими ходимлари билан биргаликда бозор худудида сахна ташкил этилиб, таниқли ва хавоскор хонандалар томонидан бозорга ташриф буюрган ахолига оз бўлсада хурсадчилик улашиш мақсади концертлар берилди.