«Biznes-Daily Media» НУ МЧЖ нашриет уйи бош мухарририга
«Mirobod dehqon bozori» АЖ рахбарияти Сиздан рўзномангизнинг якин сонларида қуйидаги эълонни чоп этишингизни сурайди:
«Mirobod dehqon bozori» АЖ акциядорлари диққатига!
«Mirobod dehqon bozori» АЖ Кузатув кенгаши 2015 йил 06 апрель куни соат 11-00 да жамият акциядорларининг навбатдаги умумий йиллик мажлиси ўтказилишини маълум килади.
Умумий йиғилиш жамият маъмурий биносида бўлиб ўтади.
Акциядорларни руйхатга олиш соат 10-00 дан бошлаб амалга оширилади. Манзил: 100015, Тошкент шахри, Миробод тумани, Нукус кўчаси. Эл.почта манзили “mirobod.dehqonbozi@mail.ru”
Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун жамият акциядорлари реестрини шакллантириш санаси 2015 йил 9 март
Акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш хуқуқига эга жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2015 йил 31 март
Умумий йиғилиш кун тартиби.
1. "Mirobod dehqon bozori" АЖнинг 2014 йил фаолияти якуни юзасидан жамият директорининг хисоботини тасдиқлаш ва унинг фаолиятига бахо бериш.
2. Жамиятнинг 2014 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни юзасидан ташқи аудиторлик текшируви хулосасини кўриб чиқиш.
3. Жамият тафтиш кумиссиясининг ўз ваколати доирасига кирадиган масалалар, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун хужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан хулосаларини эшитиш.
4. Жамиятнинг 2014 йил якуни бўйича йиллик балансини тасдиқлаш.
5. Жамият Кузатув Кенгашининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун хужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан хисоботини эшитиш.
6. Жамиятнинг 2014 йил молиявий-хўжалик якуни бўйича соф фойда ва зарарлари хисоб варағини тасдиқлаш, унинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш.
7. Жамиятнинг 2015 йилга мўлжалланган «Бизнес-режаси»ни тасдиқлаш.
8. Жамиятнинг 2015 йилга режалаштирилган даромадлар ва харажатлар сметасини тасдиқлаш.
9. Жамият директори билан тузилган шартномани амал қилиш муддатини узайтириш.
10. Жамият Кузатув Кенгашини сайлаш.
11. Жамият Тафтиш хайъатини сайлаш.
Акциядорлар умумий йигилишга иштирок этиш хуқуқи акциядор томонидан шахсан ёки унинг вакили орқали амалга оширилади. Акциядорнинг вакили акциядорларнинг умумий йиғилишида ёзма шаклда тузилган ишончнома асосида жумладан жисмоний шахс номидан берилган овоз беришга доир ишончнома нотариал тартибда тасдиқланган холда юридик шахс номидан овоз беришга ишончнома унинг рахбарининг имзоси ва ушбу юридик шахснинг мухри билан тасдиқланган холда бўлиши керак.
Умумий йиғилишга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш юзасидан ахборот билан жамият маъмуриятининг биносида 2015 йилнинг 30 март кунидан танишиш мумкин.
Мурожат учун телефонлар: 255-78-34, 254-38-97.
Кузатув кенгаши».
Тўловни ўз вактида амалга оширишга кафолат берамиз.
Жамият директори У.Отабоев