Text to speech   Click to listen highlighted text! Text to speech Powered By GSpeech
  • Asosiy
  • Расмий
  • Архив
  • Уставга ўзгартириш ва қўшимчалар (12.04.2016)

Уставга ўзгартириш ва қўшимчалар (12.04.2016)

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил

«____» ________да «___»-сонли

баённома билан

 

РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИЛГАН

“Тасдиқланган”

“Mirobod dehqon bozori” aкsiyadorlik jamiyati акциядорларининг

2016 йил 12 апрелдаги навбатдаги

умумий йиғилиши баёни билан

Йиғилиш раиси________Т.Каримов

“Mirobod dehqon bozori”aкsiyadorlik jamiyati уставига киритилган ўзгартиришлар

ЭСКИ ТАХРИРДА ЯНГИ ТАХРИРДА

Жамият Уставининг «ЖАМИЯТНИНГ НОМИ ВА ЖОЙЛАШГАН МАНЗИЛИ»

2-бўлими

2.1. Жамиятнинг тўлиқ фирма номи:

- ўзбек тилида: “Mirobod dehqon bozori” aкsiyadorlik jamiyati;

- рус тилида: акционерное общество “Mirobod dehqon bozori”;

Қисқартирилган номи:

- ўзбек тилида: “Mirobod dehqon bozori” AJ;

- рус тилида: АО “Mirobod dehqon bozori”;

2.2. 2.2. Жойлашган ери: индекс 100015, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Нукус кўчаси.

2.3. Электрон почта манзили: mirobod.dehqonbozori@mail.ru

2.1. Жамиятнинг тўлиқ фирма номи:

- ўзбек тилида: “Mirobod dehqon bozori” aкsiyadorlik jamiyati;

- рус тилида: акционерное общество “Mirobod dehqon bozori”;

-Инглиз тилида: - Joint stock company “Mirobod dehqon bozori”

Қисқартирилган номи:

- ўзбек тилида: “Mirobod dehqon bozori” AJ;

- рус тилида: АО “Mirobod dehqon bozori”;

-Инглиз тилида: - JSC “Mirobod dehqon bozori”

2.2. Жойлашган манзили: индекс 100015, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Нукус кўчаси.

2.3. Электрон почта манзили: mirobod.dehqonbozori@mail.ru

2.4. Жамиятнинг расмий корпоратив веб сайти: www. mirobod-bozori.uz

Жамият Уставининг «ЖАМИЯТНИНГ УСТАВ ФОНДИНИ КЎПАЙТИРИШ»

6-бўлими

6.1. Жамиятнинг устав фонди акцияларнинг номинал қийматини ошириш ёки қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтирилиши мумкин.

6.2. Жамиятнинг устав фондини акцияларнинг номинал қийматини ошириш йўли билан кўпайтириш тўғрисидаги ва жамият уставига тегишли ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қарорлар жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан қабул қилинади.

6.3. Жамиятнинг устав фондини қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш тўғрисидаги ва жамият уставига тегишли ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қарорлар жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан қабул қилинади.

6.1. Жамиятнинг устав фонди қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтирилиши мумкин.

6.2. Жамиятнинг устав фондини кўпайтириш тўғрисидаги ва жамият уставига тегишли ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қарорлар жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан қабул қилинади.

Жамият уставининг «ЖАМИЯТ АКЦИЯЛАРИГА ДИВИДЕНДЛАРНИ

ТЎЛАШ ТАРТИБИ»

9-бўлими

Киритилсин. 9.2. Жамият томонидан оддий акциялар бўйича ҳисобланган дивидендларни тўлаш акциядорларнинг дивидендларни олишга бўлган тенг ҳуқуқларига риоя этилган ҳолда амалга оширилади.
Ўзгартирилсин. Жамият уставининг 9.2.-9.6. бандлари тегишинча 9.3.-9.7. бандлари хисоблансин.

Жамият Уставининг «АКЦИЯДОРЛАРНИНГ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ»

11-бўлими

11.3. Жамият хар йили акциядорларнинг умумий йиғилишини (акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини) ўтказади. Акциядорларнинг умумий ҳисобот йиғилиши молия йили тугаганидан кейин кўпи билан олти ой ичида ўтказилади. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида жамиятнинг кузатув кенгашини ва тафтиш комиссиясини сайлаш тўғрисидаги масалалар ҳал этилади, шунингдек жамиятнинг йиллик хисоботини, йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш, жамиятнинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш ва бошқа ҳужжатлар қонунчиликда белгиланган тартибда қараб чиқилади. 11.3. Акциядорларнинг умумий ҳисобот йиғилиши молия йили тугаганидан кейин кўпи билан олти ой ичида ўтказилади. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида жамиятнинг кузатув кенгашини ва тафтиш комиссиясини сайлаш тўғрисидаги, жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижроия органи (бундан буён матнда директор деб юритилади), коллегиал ижроия органининг (бундан буён матнда бошқарув деб юритилади) аъзолари, ишончли бошқарувчи билан тузилган шартноманинг муддатини узайтириш, уни қайта тузиш ёки бекор қилиш мумкинлиги ҳақидаги масалалар ҳал этилади, шунингдек ушбу уставнинг 11.6. бандига мувофиқ жамиятнинг йиллик ҳисоботини, жамият ижроия органи ва кузатув кенгашининг жамиятниривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботлари, йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш, жамиятнинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш ва бошқа ҳужжатлар кўриб чиқилади.
11.6.11. жамиятнинг йиллик ҳисоботини, йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш; 11.6.11. жамиятнинг йиллик ҳисоботини, йиллик бизнес-режасини, шунингдек жамият фаолиятининг асосий йўналишлари ва мақсадидан келиб чиққан ҳолда жамиятни ўрта муддатга ва узоқ муддатга ривожлантиришнинг аниқ муддатлари белгиланган стратегиясини тасдиқлаш;

11.8. жамият уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш, жамиятни қайта ташкил этиш, жамиятни тугатиш, тугатувчини (тугатиш комиссиясини) тайинлаш ҳамда оралиқ ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш, эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш, жамият кузатув кенгашининг ва тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан жамият кузатув кенгашининг ҳисоботларини ва тафтиш комиссиясининг хулосаларини эшитиш, йирик битим тузиш масаласи бўйича жамият кузатув кенгашининг якдиллигига эришилмаган тақдирда йирик битим тузиш тўғрисидаги масала кузатув кенгашининг қарорига кўра акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳал қилиши учун олиб чиқилгандаги масала ва баланс қиймати ёки олиш қиймати битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилинаётган санада жамият соф активлари миқдорининг эллик фоизидан ортиғини ташкил этувчи мол-мулк хусусида йирик битим тузиш тўғрисидаги масалалар бўйича қарор акциядорлар умумий йиғилиши томонидан акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этаётган овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорларнинг тўртдан уч қисмидан иборат кўпчилик (малакали кўпчилик) овози билан қабул қилинади.

Бошқа масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчиллик овоз билан қабул қилинади.

11.8. жамият уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш, жамиятни қайта ташкил этиш, жамиятни тугатиш, тугатувчини (тугатиш комиссиясини) тайинлаш ҳамда оралиқ ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш, эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш, жамият кузатув кенгашининг ва тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан жамият кузатув кенгашининг ҳисоботларини ва тафтиш комиссиясининг хулосаларини эшитиш, йирик битим тузиш масаласи бўйича жамият кузатув кенгашининг якдиллигига эришилмаган тақдирда йирик битим тузиш тўғрисидаги масала кузатув кенгашининг қарорига кўра акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳал қилиши учун олиб чиқилгандаги масала ва баланс қиймати ёки олиш қиймати битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилинаётган санада жамият соф активлари миқдорининг эллик фоизидан ортиғини ташкил этувчи мол-мулк хусусида йирик битим тузиш тўғрисидаги масалалар бўйича қарор, аффилланган шахс билан тузилаётган битимни маъқуллаш хақидаги қарор, акциядорлар умумий йиғилиши томонидан акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этаётган овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорларнинг тўртдан уч қисмидан иборат кўпчилик (малакали кўпчилик) овози билан қабул қилинади.

Бошқа масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчиллик овоз билан қабул қилинади.

Киритилсин.

11.9. Солиққа оид ёки давлат олдидаги бошқа қарздорлик ҳисобига жамият устав фондидаги давлат улушини шакллантириш ёки ошириш тўғрисидаги қарор жамият акциядорлари умумий йиғилиши томонидан жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг камида учдан икки қисми эгалари бўлган акциядорларнинг (давлатдан ташқари) розилиги мавжуд бўлган тақдирда, акциядорларнинг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади

Жамият Уставининг «ЖАМИЯТНИНГКУЗАТУВ КЕНГАШИ»

14-бўлими

14.4.1. Жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;

14.4.1. Жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида жамият ижроия органининг ҳисоботини мунтазам равишда эшитиб борган ҳолда жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;

14.4.20. жамиятнинг устав фондини кўпайтириш масалаларини, шунингдек жамият уставига жамиятнинг устав фондини кўпайтириш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масалаларни ҳал қилиш; 14.4.20. жамиятнинг устав фондини кўпайтириш масалаларини, шунингдек жамият уставига жамиятнинг устав фондини кўпайтириш ҳамда жамиятнинг эълон қилинган акциялари сонини камайтириш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масалаларни ҳал қилиш;
14.4.22. жамиятнинг ижроия органини тузиш, унинг раҳбарини сайлаш (тайинлаш), раҳбарнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш 14.4.22. жамиятнинг ижроия органини тузиш, унинг раҳбарини сайлаш (тайинлаш), раҳбарнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш. Жамият ижроия органининг раҳбарини тайинлаш тўғрисидаги қарор, қоида тариқасида, чет эллик менежерлар иштирок этиши мумкин бўлган танлов бўйича саралаш асосида амалга оширилади.

Жамият Уставининг “ЖАМИЯТНИНГ ИЖРОИЯ ОРГАНИ”

18-бўлими

18.5. Жамиятнинг ижроия органларини тузиш ҳамда уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш жамият кузатув кенгашининг қарорига кўра амалга оширилади. Жамият кузатув кенгашининг қарорига кўра жамият директорини тайинлаш танлов асосида амалга оширилиши мумкин.

18.5. Жамият уставига мувофиқ ёки акциядорлар умумий йиғилишининг ёхуд жамият кузатув кенгашининг қарорига кўра жамият директорини ёки бошқарув аъзоларини тайинлаш, қоида тариқасида, чет эллик менежерлар иштирок этиши мумкин бўлган танлов бўйича саралаш асосида амалга оширилади.

 

Чоп килиш E-mail

Фойдали манбалар

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат портали Ягона интерактив давлат ҳизматлари портали gki "Тошкент" Республика Фонд Биржаси Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ кўмитаси depo lexuz

 


Copyright © 2014-2024 Акциядорлик жамияти "Mirobod dehqon bozori"

Материаллардан фойдаланганда, қуйидаги ҳаволани келтириш мажбурий.

Сайт ишлаб чикилиши - ayudaAyuda.uz

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг


100015, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳар, Нукус кўчаси
  (+99871) 255-78-34
  info@mirobod-bozori.uz

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech