Text to speech   Click to listen highlighted text! Text to speech Powered By GSpeech

Ижроия органи тўғрисидаги низом (01.07.2014)

“КЕЛИШИЛГАН”

Жамият Кузатув Кенгашининг

2014 йил 01 июлдаги

мажлис қарори билан

_________Т.Камолов

“ТАСДИҚЛАНГАН”

Жамият акциядорларининг

2014 йил 11 июлдаги

умумий йиғилиш қарори билан

 

“MIROBOD DEHQON BOZORI” ОАЖ
ИЖРО ЭТУВЧИ ОРГАНИ
тўғрисидаги Низоми

 

(янги таҳрирда)

 

 Тошкент шаҳар – 2014 й.

 

I. Умумий коидалар

1.1. Мазкур Низом «MIROBOD DEHQON BOZORI» очик акциядорлик жамияти ижро этувчи органининг мақомини белгилайди ва унинг ишини, аъзоларини тайинлаш тартибини, шунингдек ҳар бир аъзосининг хукуқ ва мажбуриятларини тартибга солади. Ижро этувчи орган дегандаяккабошчилик қиладиган ижро этувчи орган(директор), коллегиал ижро   этувчи   орган (бошқарув, дирекция), тушунилади. Акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига кўра ижро этувчиорган ваколатлари шартнома бўйича, шу жумладан танлов асосида тижоратташкилотига (бошқарувчи   ташкилот ёки якка тартибдаги тадбиркорга(бошқарувчига) берилиши мумкин. Агар жамият уставида ўзгача ҳол назардатутилмаган бўлса,   шартнома шартлари Кузатувчи кенгаш томониданбелгиланади.

1.2. Низом "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва «MIROBOD DEHQON BOZORI» очик акциядорлик жамиятининг Уставига мувофиқ ишлаб чиқилган.

II. Акциядорлик жамиятининг ижро этувчн органини тузиш тартиби

2.1. Акциядорлик жамияти ижро этувчи органининг сон таркиби Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан белгиланадиган тартибда қабул қилинган маъмурий-хўжалик харажатлари сметалари асосида ва доирасида жамиятнинг Кузатувчи кенгаши томонидан белгиланади.

2.2. Жамиятнинг Ижро этувчи органи раҳбари ва унинг шахсий таркиби, жамият уставида белгиланган тартибда жамият Кузатувчи кенгаши ваколатига топширилган бўлиб, Кузатув кенгаши томонидан сайланади.

Жамият уставида белгиланган тартибда жамиятнинг коллегиал ижро этувчи орган раҳбари танлов асосида тайинланиши амалга оширилади.

2.3. Ижро этувчи орган аъзолигига номзодлар кўриб чиқилганда ва тасдиқланганда қарор оддий кўпчилик овоз билан Кузатувчи кенгаш томонидан қабул қилинади. Кузатув кенгашининг қарорига кўра ушбу масала акциядорлар ҳукмига ҳавола этилиши мумкин.

2.4. Акциядорлик жамияти ижро этувчи органи аъзолигига номзодларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш Кузатувчи кенгаш томонидан шахсий тартибда амалга оширилади. Ижро этувчи орган аъзолигига номзод жамиятга ўзи жиноий жавобгарликка тортилганлиги фактлари тўғрисида маълум қилиши шарт;

Ижро этувчи орган таркибига у ёки бу номзодни тавсия этар экан Кузатувчи кенгаш раиси контракт тузиш шартлари, бошқарув фаолияти учун мукофотлаш миқдори ва номзоднинг шахсий аризаси билан тасдиқланган контракт тузишга номзоднинг розилиги тўғрисида ахборот беради.

2.5. Жамиятнинг ижро этувчи органи аъзолигига номзодлар ўзларининг номзодлари кўриб чиқилаётганда Кузатувчи кенгаш мажлисида қатнашишлари мумкин.

2.6. Ижро этувчи орган таркибига таклиф қилинган номзодлар Кузатувчи кенгаш томонидан маъқуллангандан кейин коллегиал ижро этувчи органнинг рахбари ва ҳар бир аъзоси билантегишли лавозим   бўйича мажбуриятларни бажариш юзасидан контракт тузилади. Коллегиал ижро этувчи органнинг раҳбари билан контракт уни узайтириш ёки тўхтатишмумкинлиги тўғрисида хар йили   қарор қабул қилинган ҳолда   бир йилмуддатга тузилади. Шартномани жамият номидан Кузатувчи кенгаш раиси ёки Кузатувчи кенгаш томонидан вакил қилинган шахс имзолайди.

2.7. Акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тайинланадиган ижро этувчи орган таркибига кирадиган шахснинг ваколатлари муддатида нолдин тўхтатилган тақдирда, унинг вазифалари Жамият кузатувчи кенгашининг қарори билан белгиланадиган шахс томонидан жамият акциядорларининг навбатдаги Умумий йиғилишигача бўлган даврда вақтинча бажарилишига йўл қўйилади.

2.8. Акциядорлик жамиятининг ижро этувча органи аъзоси акциядорлик жамиятнинг Уставини, шунингдек контракт шартларини бузганлиги учун бир вақтнинг ўзида контракт бекор қилинган ҳолда эгаллаб турган лавозимидан чақириб олиниши мумкин. Акциядорлик жамиятининг ижро этувчи органи аъзосини чақириб олиш ва у билан тузалган контрактни бекор қилиш хақидаги Кузатувчи кенгаш томонидан қабул қилинади.

Кузатувчи кенгаш жамиятнинг коллегиал ижро этувчи органи раҳбари билан тузилган шартномаларни, улар томонидан қўпол бузилишларга йўл қўйилганда ёки жамият йиллик бизнес-режасининг тасдиқланган параметрлари бажарилиши барбод қилинганда муддатидан олдин тўхтатиш хуқуқига эгадир.

III. Акциядорлик жамияти ижро этувчи органининг ваколатлари ва таркиби

3.1. Жамиятнинг ижро этувчи органи ваколатига жамиятнинг жорий фаолияти рахбарлигининг барча масалалари киради, Акциядорларнинг умумий йиғилиши мутлақ ваколатига ёки Кузатувчи кенгашнинг ваколатига кирган масалалар бундан мустасно.

3.2. Ижро этувчи органнинг сон таркиби бошқарув вазифалари бирходим томонидан имкони борича кўп бажарилиши, бошқарув аппаратини қисқартириш, ишлаб чиқаришни бошқаришда бир-бирини такрорловчи бўғинларнинг тугатилиши ва у билан боғлиқ бошқарув харажатларининг қисқариши принципларидан келиб чиқиб белгиланади.

3.3. Акциядорлик жамиятининг ижро этувчи органига:

  • ижро этувчи орган рахбари ўринбосари, бош бухгалтер, бош муҳандис ва бошқа бош мутахассислар;
  • асосий ишлаб чиқариш бўлинмаларнинг рахбарлари бўлган бошқарувчилар;
  • акциядорлик жамияти фаолиятининг мухим йўналишларини таъминловчи бошқа мутахассислар кириши мумкин бўлиб, унинг аниқ сони жамият уставида белгилаб қуйилади.

3.4. Ижро этувчи орган аъзолари лавозим йўриқномаси томонидан белгилаб берилган ваколатлар, улар билан тузилган мехнат контракти шартлари, Акциядорларнинг умумий йиғилиши, жамият Кузатувчи кенгашининг,ижро этувчи органнинг қарорлари ва ижро этувчи орган рахбарининг кўрсатмалари доирасида иш тутади.

Жамиятнинг коллегиал ижро этувчи органи раҳбари ва аъзоларини моддий рағбатлантириш жамият фаолияти самарадорлигига қараб амалга оширилади.

3.5. Акциядорлик жамиятининг ижро этувчи органи рахбари мазкур Низомга мувофиқ акциядорлик жамияти фаолиятидаги ўзгаришлар ва бошқа холатлар муносабати билан акциядорлик жамиятининг ижро этувчи органи таркибига қўшимча номзодлар бўйича таклифлар киритиш хуқуқига эга.

IV. Акциядорлик жамияти ижро этувчи органининг раҳбари

4.1. Ижро этувчи орган рахбари акциядорлик жамияти фаолиятининг барча масалаларини мустақил равишда хал қилди, Умумий йиғилиш ёки Кузатувчи кенгашнинг ваколатига киритилган масалалар бундан мустаснодир.

4.3. Ижро этувчи орган раҳбари:

  • акциядорлик жамияти номидан ишончномасиз иш юритиш, бошқа ташкилотлар ва органлар билан бўлган ўзаро муносабатларда унинг манфаатларини ифодалаш;
  • акциядорлик жамиятининг Устави ёки бошқа ҳужжатлари билан олдиндан келишган доираларда унинг мол-мулки ва пул-маблағларини тасарруфқилиш.
  • шартномалар ва контрактлар,   шу жумладан меҳнат шартнома (контракт)лари тузиш;
  • ишончномалар бериш;
  • банкларда ҳисоб-китоб счётлари ва бошқа счётлар очиш;
  • ўзига бўйсунувчи барча ходимлар томонидан бажарилиши мажбурий
  • бўлган буйруқлар ва кўрсатмалар бериш;
  • ходимлар штатини тасдиқлаш, уни бутлаш ҳуқуқига эгадир.

4.4. Ижро этувчи орган раҳбарининг вазифалари:

  • ўз ваколатлари доирасида жамиятнинг самарали ва барқароришлашини таъминлаган ҳолда унинг жорий фаолжятига раҳбарлик қилиш, Акциядорлар умумий йиғилиши ва Кузатувчи кенгашнинг мутлақ ваколатигакиритилган масалалардан ташқари;
  • Акциядорлар умумий йиғилиши ва жамият Кузатувчи кенгаши қарорларининг бажарилишини ташкил этиш;
  • ишлаб чиқариш бирликлари, цехлар ва жамиятнииг бошқа таркибий
  • бўлинмаларининг ўзаро самарали ҳаракатини таъминлаш;
  • жамият шартнома мажбуриятларининг бажарилишини таъминлаш;
  • ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳани ривожлантириш учун зарурбўлган миқдорларда фойда олишни таъминлаш;
  • жамиятии ривожлантириш дастурлари ва бизнес-режалари ишлабчиқилишига раҳбарлик қилиш, уларни ташкил этиш ва бажарилишини назоратқилиш;
  • жамият фаолиятида қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилинишини таъминлаш;
  • жамиятда бухгалерия ҳисоби ва ҳисоботининг ташкил этилиши,зарур ҳолати ва ишончлигилигини таъминлаш, йиллик ҳисоботлар ва бошқа молиявий ҳисоботлар тегишли органларга ўз вақтида тақдим этилиши, шунингдек акциядорларга, кредиторларга ва бошқа олувчиларга юбориладиган жамият фаолияти тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилиши, Ижро этувчи органнинг рахбари йилнинг ҳар чорагида йиллик бизнес-режа бажарилишининг бориши тўғрисида Кузатувчи кенгашга ҳисобот беради;
  • жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳужжатлар жамиятнинг Кузатувчи кенгаши, тафтиш комиссияси ёки жамият аудитори талабига кўра тўсиқларсиз тақдим этилиши;
  • давлат статистика ҳисоботи тегишли органларга тўлиқ ва ўз вақтида тақдим этилишини таъминлаш;
  • жамиятнинг тижорат сирини ташкил этувчи ахборотларнинг сақланиши, агар бундай ахборотни учинчи шахсларга бериш унинг вазифалари доирасига кирмаса, жамиятнинг тижорат сирини ташкил этувчи маълумотлар рўйхати Кузатувчи кенгаш томонидан белгиланади;
  • хизмат ёки тижорат сирини ташкил этувчи ахборотнинг жамият ходимлари томонидан сақланишини таъмиилаш;
  • жамиятнинг коллегиал ижро этувчи органи мажлисларн ўтказилишини ташкил этиш, жамият номидан ҳужжатларни ва ижро этувчи орган мажлисибаёнларини имзолаш;
  • жамиятни ихтисослашган ходимлар билан таъминлаш, жамият ходимларининг билими, малакаси, тажрибаси ва қобилиятларидан энг яхшифойдаланиш чора-тадбирларини кўриш;
  • меҳнат ва технология интизомига риоя қилиниши;
  • ижтимоий кафолатларга риоя қилинишини таъминлаш ва жамият ходимларининг меҳнатини муҳофаза қилиш;
  • жамоа музокораларида ижро этувчи орган вакилларининг иштирокини таъминлаш. Жамоа шартномалари ва битимлар тузилишида ишберувчи сифатида қатнашиш. Жамоа шартномаси бўйича мажбуриятларни бажариш;
  • ўз ваколатига тегишли ишларнинг холати тўғрисидаги ахборотни Акциядорларнинг умумий йиғилишига ва жамиятнинг Кузатувчи кенгашига белгиланган муддатда тақдим этиш;
  • амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган ахборотлар улар томонидан олиниши, акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш, дивидендлар ҳисобланиши ва тўланиши бўйича акциядорларнинг барча хуқуқларига риоя қилиш;
  • ички ҳужжатларга, амалдаги қонун ҳужжатларига ва бошқа меъёрий ҳужжатларга риоя қилиш.

4.5. Ижро этувчи орган рахбарининг аниқ хуқуқлари ва мажбуриятлари контрактда у билан олдиндан келишиб олинади.

V. Акциядорлик жамияти ижро этувчи органининг иш тартиби

5.1. Акциядорлик жамиятн ижро этувчи органининг мажлиси зарурхолларда, бироқ бир ойда камида бир марта ўтказилади. Ижро этувчи орган томонидан Кузатувчи кенгаш ёки Акциядорларнинг умумий йиғилиши хал қилиши учун киритиладиган масалалар мажбурий тартибда акдиядорлик жамиятининг ижро этувчи органи мажлисида олдиндан мухокама этилади. Акциядорлик жамияти ижро этувчи органининг фикри хақида Кузатувчи кенгашда ва Акциядорларнинг умумий йиғилишида ижро этувчи орган рахбари ёки утомонидан ваколат берилган ижро этувчи орган аъзоси ахборот беради ваҳимоя қилади.

5.2. Акциядорлик жамияти ижро этувчи органининг мажлисини ижро этувчи орган рахбари ёхуд кўриб чиқилаётган масалалар тегишлилиги бўйича унинг ўринбосарларидан бири олиб боради.

5.3. Акциядорлик жамияти ижро этувчи органи котиби акциядорликжамияти ижро этувчи органи мажлислари баёнлари юритилишини ташкил этади.

Ижро этувчи орган мажлислари баёнларидан кўчирмалар:

  • мажбурий тартибда Кузатувчи кенгаш рахбарига ва тафтиш комиссияси рахбарига;
  • бошқа мансабдор шахслар ва аудиторларнинг талабига кўра фақатижро этувчи орган рахбарининг рухсати бўйича;
  • амалдаги қонун ҳужжатлари томонидан назарда тутилган ҳоллардабошқа шахсларга ва корхонларга (шу жумладан давлат органларига)берилади.

VI. Акциядорлик жамияти ижро этувчи органи аъзоларининг жавобгарлиги

6.1. Агар ижро этувчи орган аъзоси акциядорлик жамиятит омонларидан бири ҳисобланган битишувдан молиявий манфаатдор бўлган тақдирда, у қарор қабул қилингунча ўзининг манфаатдорлиги тўғрисида хабар беришга мажбур ва овозга қўйилганда қатнашмайди.

6.2. Ижро этувчи орган аъзолари уларга хизмат мавқеи билан берилган хуқуқлардан ўзлари мехнат муносабатларида бўлган юридик ва жисмоний шахсларнинг мақсадлари манфаатлари йўлида фойдалан-масликлари керак.

6.3. Акциядорлик жамияти ижро этувчи органи аъзолари акциядорлик жамияти мол-мулкини тасарруф қилишдан шахсий фойда кўриш бўйича харакатларга йўл қўйилмаслиги керак.

6.4. Акциядорлик жамияти ижро этувчи органининг аъзолариаъзолик даврида фаолияти акциядорлик жамияти махсулотларини сотиш ёкихизматлар тақдим этишда қийинчилик туғдирадиган корхоналарни таъсис этишёки таъсис этишда қатнашиш ҳуқуқига эга эмаслар. Ижро этувчи орган аъзосиакциядорлик жамиятида лавозимга тайинланганда худди шундай корхоналардагиўз иштирокини тўхтатиши ва бу тўхтатиш тўғрисида акциядорлик жамиятиКузатувчи кенгашини хабардор қилмоғи лозим.

6.5. Акциядорлик жамияти ижро этувчи органи аъзолари ўзвазифаларини бажармаганлиги ёки зарур даражада бажармаганлиги, натижасида жамиятига етказилган зарар учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига ва жамият Уставига мувофиқ акциядорлик жамиятига етказилган зарарни қоилаш бўйича тўлиқ хажмида акциядорлик жамияти олдида жавоб берадилар.

6.6. Бунда овоз беришда қатнашмаган ёки жамиятга зарар етказишгаолиб келган қарорга қарши овоз берган ижро этувчи орган аъзолари жавоб бермайдилар.

6.7. Жамият ёки жамиятнинг жойлаштирилган оддий акцияларининг хаммаси бўлиб камида бир фоизга эга бўлган акциядор (акциядорлар)жамиятга етказилган зарарларни қоплаш тўғрисида ижро этувчи органаъзоларига ёки акциядорлик жамияти ижро этувчи органининг айримаъзоларига нисбатан даъво билан судга мурожаат этишга хақлидир.

 

Жамият директори                                            У.Т. Отабоев

Чоп килиш E-mail

Фойдали манбалар

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат портали Ягона интерактив давлат ҳизматлари портали gki "Тошкент" Республика Фонд Биржаси Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ кўмитаси depo lexuz

 


Copyright © 2014-2024 Акциядорлик жамияти "Mirobod dehqon bozori"

Материаллардан фойдаланганда, қуйидаги ҳаволани келтириш мажбурий.

Сайт ишлаб чикилиши - ayudaAyuda.uz

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг


100015, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳар, Нукус кўчаси
  (+99871) 255-78-34
  info@mirobod-bozori.uz

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech