Кузатув кенгашининг мажлис баёни (01.04.2016)
«MIROBOD DEHQON BOZORI» АЖ КУЗАТУВ КЕНГАШИНИНГ
МАЖЛИС БАЁНИ
2016 йил 01 апрел | Тошкент ш. |
Мажлисда қатнашган Кузатув Кенгаши аъзолари:
Камолов Т.К. | - “Тошбозорсавдо” уюшмаси бўлим бошлиғи - Кузатув кенгаши раиси |
Хакимов Р.А. | - Савдо, хизмат кўрсатиш сохаси ва халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш Департаменти бошлиғи биринчи ўринбосари |
Абдурахмонов О.А. | - Миробод туман хокимининг ўринбосари |
Маликов О.А. | - Миробод тумани Савдо департаменти бошлиғи |
Саидахмедов О.А. | - «Тошбозорсавдо» уюшмаси бош мутахассис |
Мажлисда 5 Кенгаш аъзоларидан 5-таси (100%) қатнашмоқда, мажлис ўтказилиш хуқуқига эга.
Мажлисга таклиф қилинганлар:
У.Т. Отабоев | - «Mirobod dehqon bozori» АЖ директори |
М.А. Худаярова | - «Mirobod dehqon bozori» АЖ бош мухосиби |
А.У.Мирасулов | - қимматли қоғозлар бўйича мутахассис |
Мажлисга Кузатув кенгаши раиси Камолов Т.К. раислик қилди.
МАЖЛИС КУН ТАРТИБИ:
1. «Mirobod дехқон бозори» АЖ акциядорларининг навбатдаги Умумий йиғилишида кўриладиган масалалар юзасидан тайёрланган ҳужжатларни кўриб чиқиш ва акциядорларнинг муҳокамасига тақдим этиш.
2. Умумий йиғилишда овоз бериш учун тайёрланган бюллетенни шакли ва матнини тасдиқлаш.
3. Акциядорларга ва давлат (хокимият) вакилига тақдим этиладиган Умумий йиғилиш ўтказишга оид тайёрланган ахборот (материаллар) рўйхатини тасдиқлаш.
Мажлис раиси Т.К.Камолов кун тартибидаги масалалар билан Кузатув Кенгаши аъзоларини таништирди ва кун тартиби бир овоздан тасдиқланди.
Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан мажлис раиси Т.Камолов сўзга чиқиб, жамиятнинг 2015 йил якуни бўйича молиявий-хўжалик фаолияти юзасидан бўлиб ўтадиган акциядорларнинг навбатдаги Умумий йиғилишига тайёрланган ҳужжатлар билан Кузатув Кенгаши аъзоларини таништириб ўтди ва уларни мажлисда бирма бир кўриб чиқиш лозимлиги таъкидлади.
Умумий йиғилиш кун тартибига киритилаётган биринчи масала юзасидан жамият директори У.Т.Отабоевнинг 2015 йил якуни бўйича хисоботи тингланди. Ҳисоботда акциядорлик жамияти томонидан 2015 йилда эришилган ютуқ ва камчиликлари келтириб ўтилди, жумладан 2015 йилнинг якуни бўйича ялпи даромад режаси 3781.2 млн.сўм бўлган, амалда 3885.7 млн.сўмга ёки режа 102%га бажарилгани, мажбурий харажатлар 2275.2 млн.сўмни, жорий харажатлар 161.6 млн.сўмни ташкил этиб, 111.0 млн.сўм соф фойда кўрилганини маълум қилди.
Ушбу масала Кузатув Кенгаши аъзолари томонидан кўриб чиқилди ва акциядорларнинг умумий йиғилишида тасдиқлаш учун киритишни таклиф этилди.
Таклиф Кенгаш аъзолари томонидан маъқулланди.
Умумий йиғилиш кун тартибидаги иккинчи масала бўйича жамиятнинг 2015 йил якуни бўйича «FTF AUDIT» МЧЖ аудиторлик компаниясининг 2016 йил 28 мартдаги 15-212-сонли ижобий аудиторлик хулосаси кўриб чиқилди ва акциядорларнинг умумий йиғилишида тасдиқлаш учун киритишни таклиф этилди.
Ушбу масала бўйича акциядорларнинг умумий йиғилишида хулосани тайёрлаган аудиторни ўзини таклиф этиш лозимлиги таъкидланди ва хулоса маълумот учун қабул қилинди.
Умумий йиғилиш кун тартибидаги учинчи масала бўйича жамиятнинг 2015 йил молиявий якуни бўйича Тафтиш комиссиясининг ўз ваколати доирасига кирадиган масалалар, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун хужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан хулосаси кўриб чиқилди ва акциядорларнинг умумий йиғилишида тасдиқлаш учун киритишни таклиф этилди.
Умумий йиғилиш кун тартибидаги тўртинчи масала юзасидан жамиятнинг 2015 йил якуни бўйича йиллик хисоботи Кузатув Кенгаши томонидан дастлабки тарзда тасдиқланиб, акциядорларнинг умумий йиғилишида тасдиқлаш учун киритишни таклиф этилди.
Умумий йиғилиш кун тартибидаги бешинчи масала бўйича жамият Кузатув Кенгашининг 2015 йил якуни бўйича ўз ваколати доирасига кирадиган масаллар, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун хужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан тайёрланган хисоботи билан йиғилганларни таништириб, йил давомида жами Кенгашнинг 18-та мажлиси ўтказилганини билдирди ва тасдиқлаш учун акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишига киритишни таклиф этди.
Умумий йиғилиш кун тартибидаги олтинчи масала юзасидан жамият бош хисобчиси М.А.Худаярова сўзга чиқиб, 2015 йил якуни бўйича жамият даромадлар ва харажатлар сметасига асосан, хамда жамият ташқи аудитори «FTF AUDIT» МЧЖ томонидан берилган ижобий аудиторлик хулосасига, шунингдек, жамиятнинг бухгалтерия баланс курсаткичларига мувофиқ, жамият 2015 йил якуни бўйича жами 111027.5 минг.сўм соф фойда кўрганини маълум қилиб, соф фойда таксимоти жамиятнинг бугунги кундаги молиявий ахволини хамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 22.03.2016 йилдаги 216-Ф сонли фармойишига асосан жамият худудида қайта қуриш, капитал таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлигини инобатга олган холда куйидагича тасдиқлаш учун акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишига киритишни таклиф этди.
1. Соф фойдадан жамиятнинг захира жамгармасига - 7027.5 минг.сум. ,
2. Жамият акцияларининг номинал кийматини оширган холда устав жамгармасини оширишга – 104000.0 минг.сум.
Умумий йиғилиш кун тартибидаги еттинчи масала юзасидан жамият директори У.Т.Отабоев 2016 йил учун тайёрланган «БИЗНЕС РЕЖА» ва “Даромадлар ва харажатлар сметаси режаси” билан йиғилганларни таништирди, «БИЗНЕС РЕЖА»да жамиятнинг 2016 йилда амалга ошириладиган ишлари, жамиятнинг молиявий нуфузини янада ошириш ва йил якуни бўйича дивидендлар салохиятини ошириш, мавжуд имкониятлардан оқилона фойдаланиш ва қўшимча даромадлар манбаини ташкил этиш йулларини ахтариш кўрсатилганини билдирди ва Кузатув Кенгаши аъзолари томонидан маъқулланди.
Мажлис раиси «БИЗНЕС РЕЖА»ни ва “Даромадлар ва харажатлар сметаси режаси”ни акциядорларнинг умумий йиғилишида тасдиқлаш учун киритишни таклиф этди.
Умумий йиғилиш кун тартибидаги саккизинчи масала бўйича раислик қилувчи сўзга чиқиб, 2015 йил 06 апрел куни ўтказилган жамият акциядорларининг навбатдаги Умумий йиғилиш қарорига мувофиқ жамият директори этиб Отабоев Ўктамжон Турғуналиевич тайинлангани, жамият Кузатув кенгаши томонидан жамият директорининг 2015 йил якуни бўйича хисоботи маълумот учун қабул қилингани ва жамият Кузатув кенгашининг жамият директори У.Т.Отабоев билан тузилган шартнома муддатини узайтириш юзасидан хулосаси берилганлигини инобатга олиб, амалдаги қонунчиликка мувофиқ акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишида жамият директори Отабоев Ў.Т. билан тузилган шартнома муддатини узайтириш масаласини акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишида тасдиқлаш учун овоз бериш бюллетенларига киритишни таклиф этди.
Умумий йиғилиш кун тартибидаги тўққизинчи масала бўйича раислик қилувчи Кузатув Кенгашининг амалдаги аъзолари билан таништириб, булар: О.А.Саидахмедов, Т.К.Камолов, О.А.Абдурахмонов, Р.А.Хакимов, О.А.Маликовлардан иборат эканлигини билдирди. Тошкент шахар Савдо, хизмат кўрсатиш сохаси ва халк истеъмоли моллари ишлаб чикариш Департаментининг 2016 йил 27 январдаги 165-сонли хатига мувофиқ, Кузатув Кенгаши аъзолигига: Абдурахмонов Олимжон Абдуахадович, Хакимов Рауф Арипович, Камолов Толмас Каримович, Саидахмедов Оқил Акбарович , Маликов Отабек Абдувахобович номзодлари кўрсатилганлигини билдириб, уларнинг номзодларини Кузатув Кенгаши аъзолигига номзод сифатида, кумулятив сайлаш йўли билан акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши овоз бериш бюллетенига киритишни таклиф этди.
Умумий йиғилиш кун тартибидаги ўнинчи масала бўйича раислик қилувчи жамият тафтиш хайъатининг аъзолигига номзодлар З.Эрназарова, Г.Абдуллаева, Ф.Назаров эканлигини билдирди ва уларни номзодларини акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишида тасдиқлаш учун киритишни таклиф этди.
Умумий йиғилиш кун тартибидаги ўн биринчи масала бўйича жамият директори У.Отабоев сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги ПҚ-396-сонли қарорига мувофиқ “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар хуқуқларини химоя қилиш тўғрисидаги Қонуни”га тегишли ўзгартиришлар киритилганини инобатга олиб, жамият уставига ўзгартиришлар киритиш юзасидан таклиф тайёрланганини маълум қилди ва Кузатув кенгаши аъзоларини киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар лойихаси билан таништирди. Кенгаш аъзолари томонидан хужжат лойихаси ўрганиб чиқилиб, тасдиқлаш учун акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши овоз бериш бюллетенига киритишни таклиф этилди.
Умумий йиғилиш кун тартибидаги ўн иккинчи масала бўйича жамият директори У.Отабоев сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги ПҚ-396-сонли қарорига мувофиқ “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар хуқуқларини химоя қилиш тўғрисидаги Қонуни”га тегишли ўзгартиришлар киритилганини инобатга олиб, “Умумий йиғилиши хақидаги Низом”га ўзгартириш киритиш юзасидан таклиф тайёрланганини маълум қилди ва Кузатув кенгаши аъзоларини киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар лойихаси билан таништирди. Кенгаш аъзолари томонидан хужжат лойихаси ўрганиб чиқилиб, тасдиқлаш учун акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши овоз бериш бюллетенига киритишни таклиф этилди.
Умумий йиғилиш кун тартибидаги ўн учинчи масала бўйича жамият директори У.Отабоев сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги ПҚ-396-сонли қарорига мувофиқ “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар хуқуқларини химоя қилиш тўғрисидаги Қонуни”га тегишли ўзгартиришлар киритилганини инобатга олиб, “Кузатув кенгаши хақидаги Низом”га ўзгартириш киритиш юзасидан таклиф тайёрланганини маълум қилди ва Кузатув кенгаши аъзоларини киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар лойихаси билан таништирди. Кенгаш аъзолари томонидан хужжат лойихаси ўрганиб чиқилиб, тасдиқлаш учун акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши овоз бериш бюллетенига киритишни таклиф этилди.
Умумий йиғилиш кун тартибидаги ўн тўртинчи масала бўйича жамият директори А.Кадиров сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги ПҚ-396-сонли қарорига мувофиқ “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар хуқуқларини химоя қилиш тўғрисидаги Қонуни”га тегишли ўзгартиришлар киритилганини инобатга олиб, “Ижроия орга хақидаги Низом”га ўзгартириш киритиш юзасидан таклиф тайёрланганини маълум қилди ва Кузатув кенгаши аъзоларини киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар лойихаси билан таништирди. Кенгаш аъзолари томонидан хужжат лойихаси ўрганиб чиқилиб, тасдиқлаш учун акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши овоз бериш бюллетенига киритишни таклиф этилди.
Умумий йиғилиш кун тартибидаги ўн бешинчи масала бўйича жамият директори У.Отабоев сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги ПҚ-396-сонли қарорига мувофиқ “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар хуқуқларини химоя қилиш тўғрисидаги Қонуни”га тегишли ўзгартиришлар киритилганини инобатга олиб, “Тафтиш кимиссияси хақидаги Низом”га ўзгартириш киритиш юзасидан таклиф тайёрланганини маълум қилди ва Кузатув кенгаши аъзоларини киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар лойихаси билан таништирди. Кенгаш аъзолари томонидан хужжат лойихаси ўрганиб чиқилиб, тасдиқлаш учун акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши овоз бериш бюллетенига киритишни таклиф этилди.
Умумий йиғилиш кун тартибидаги ўн олтинчи масала бўйича жамият директори У.Отабоев сўзга чиқиб, жамиятнинг ташкилий тузилмаси янги лойихаси ишлаб чиқилганини маълум қилди ва Кузатув кенгаши аъзоларини киритилаётган жамиятнинг ташкилий тузилмаси лойихаси билан таништирди. Кенгаш аъзолари томонидан хужжат лойихаси ўрганиб чиқилиб, тасдиқлаш учун акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши овоз бериш бюллетенига киритишни таклиф этилди.
Умумий йиғилиш кун тартибидаги ўн еттинчи масала бўйича жамият директори У.Отабоев сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 18 декабрдаги 366-сонли қарорининг 5-бандида, хамда 2016 йил 22 мартдаги 216-ф-сонли фармойишининг 4-бандида “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 апрелдаги 2340-сонли қарори 2-иловаси киритилган деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари томонидан чиқарилган қўшимча акцияларни сотилишидан тушган маблағлар, кейинчалик тегишли деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари устав капиталига улуш сифатида акциядорларнинг тегишли бошқарув органлари қарорлари асосида киритилиши белгиланган”лиги, шунингдек, ушбу бандда “акциялар сотилишидан тушадиган маблағлар Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш департаментининг Халқ банкида очиладиган махсус ҳисоб рақамида жамланиб, кредитнинг қайтарилишига йўналтирилиши белгиланган”лигини айтиб ўтди ва ушбу масалани акциядорлар навбатдаги умумий йиғилиш мухокамасига киритишни таклиф этди.
Умумий йиғилиш кун тартибидаги ўн саккизинчи масала бўйича жамият Кузатув кенгашининг 2016 йил 22 мартдаги мажлисида жамиятнинг “Корпоратив бошқарув кодекси” дастлабки тарзда маъқулланган бўлиб, уни тасдиқлаш учун акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши овоз бериш бюллетенига киритишни таклиф этилди.
Умумий йиғилиш кун тартибидаги ўн тўққизинчи масала бўйича жамият директори У.Отабоев сўзга чиқиб, “Жамиятни ўрта муддатга ривожлантириш стратегияси” янги лойихаси ишлаб чиқилганини маълум қилди ва Кузатув кенгаши аъзоларини киритилаётган хужжат лойихаси билан таништирди. Кенгаш аъзолари томонидан “Жамиятни ўрта муддатга ривожлантириш стратегияси” лойихаси ўрганиб чиқилиб, тасдиқлаш учун акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши овоз бериш бюллетенига киритишни таклиф этилди.
Умумий йиғилиш кун тартибидаги йигирманчи масала бўйича жамият директори У.Отабоев сўзга чиқиб, “Жамиятни узоқ муддатга ривожлантириш стратегияси” янги лойихаси ишлаб чиқилганини маълум қилди ва Кузатув кенгаши аъзоларини киритилаётган хужжат лойихаси билан таништирди. Кенгаш аъзолари томонидан “Жамиятни узоқ муддатга ривожлантириш стратегияси” лойихаси ўрганиб чиқилиб, тасдиқлаш учун акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши овоз бериш бюллетенига киритишни таклиф этилди.
Умумий йиғилиши кун тартибига киритилган барча масалалар Кузатув кенгаши аъзолари томонидан атрофлича мухокама этилиб, акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши мухокамасига киритиш маъқулланди.
Овозга қўйилди: розилар - 100%, қаршилар ва бетарафлар – йўқ.
Кун тартибидаги иккинчи масала бўйича жамият қимматли қогозлар буйича мутахассиси А.У.Мирасулов сўзга чиқиб, Умумий йиғилишда овоз бериш учун тайёрланган бюллетенни шакли ва матни билан Кенгаш аъзоларини таништирди ва тасдиқлашни таклиф этди.
Таклиф Кенгаш аъзолари томонидан маъқулланди.
Овозга қўйилди: розилар - 100%, қаршилар ва бетарафлар – йўқ.
Кун тартибидаги учинчи масала бўйича кенгаш аъзоси О.Абдурахмонов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш тўғрисидаг”ги қонунининг 64-моддасига мувофиқ, акциядорлар умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўришда жамият Кузатув кенгаши акциядорларга ва давлат вакилига тақдим этиладиган ахборот рўйхатини белгилаши кўрсатилганини маълум қилиб, қонуннинг 62-моддасига мувофиқ, булар жамиятнинг йиллик хисоботи, жамиятнинг йиллик молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан жамият тафтиш комиссиясининг ва ташқи аудиторлик ташкилотининг хулосаси, жамият кузатув кенгашининг директор билан тузилган шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш мумкинлиги тўғрисидаги хулосаси, жамиятнинг кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзолигига номзодлар тўғрисидаги маълумотлар киритилганини маълум қилиб, қўшимча равишда жамиятнинг 2016 йилга мўлжалланган “Бизнес режаси” лойихасини ва 2016 йилга режалаштирилган даромадлар ва харажатлар сметаси лойихасини киритишни таклиф этди.
Таклиф Кенгаш аъзолари томонидан маъқулланди.
Овозга қўйилди: розилар - 100%, қаршилар ва бетарафлар – йўқ.
Мажлис кун тартибидаги масалалар
Кенгаш аъзолари томонидан мухокама қилиниб
ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ:
1. «Миробод дехқон бозори» АЖнинг 2015 йил фаолияти якуни юзасидан жамият директорининг ҳисоботи дастлабки тарзда тасдиқлансин ва навбатдаги акциядорлар умумий йиғилиши мухокамасига киритилсин.
2. Жамиятнинг 2015 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни юзасидан ташқи Аудиторлик текшируви хулосаси маълумот учун қабул қилинсин ва навбатдаги акциядорлар умумий йиғилиши мухокамасига киритилсин.
3. Жамият тафтиш комиссиясининг ўз ваколати доирасига кирадиган масалалар, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун хужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан хулосаси маълумот учун қабул қилинсин ва навбатдаги акциядорлар умумий йиғилиши мухокамасига киритилсин.
4. Жамиятнинг 2015 йил якуни бўйича йиллик молиявий хисоботи дастлабки тарзда тасдиқлансин ва навбатдаги акциядорлар умумий йиғилиши мухокамасига киритилсин.
5. Жамият Кузатув Кенгашининг ўз ваколати доирасига кирадиган масалалар, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун хужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан хисоботи навбатдаги акциядорлар умумий йиғилиши мухокамасига киритилсин.
6. Жамиятнинг 2015 йил якуни бўйича кўрилган 111027.5 минг .сўм миқдоридаги соф фойда инобатга олинсин ва соф фойда тақсимоти қуйидагича
1. жамиятнинг захира жамгармасига -7027.5 минг.сум. ,
2. Жамият акцияларининг номинал кийматини оширган холда устав жамгармасини оширишга – 104000.0 минг.сум .
акциядорлар умумий йиғилиши мухокамасига киритилсин.
7. Жамиятнинг 2016 йилга мўлжалланган «Бизнес-режаси» ва даромадлар ва харажатлар сметаси режаси маъқуллансин ва тасдиқлаш учун навбатдаги акциядорлар умумий йиғилиши мухокамасига киритилсин.
8. Жамият директори У.Т.Отабоев билан тузилган шартнома муддати бир йилга узайтириш таклифи маъкуллансин ва ушбу масала навбатдаги акциядорлар умумий йиғилиши мухокамасига киритилсин.
9. Жамият Кузатув Кенгаши аъзолигига Хакимов Рауф Арипович, Камолов Толмас Каримович, Абдурахмонов Олим Абдуахадович, Саидахмедов Оқил Акбарович, Маликов Отабек Абдувахобовичнинг номзодларни кумулятив тарзда сайлаш учун навбатдаги акциядорлар умумий йиғилиши мухокамасига киритилсин.
10. Жамият Тафтиш хайъати аъзолигига М.Нажимов, Х.Сулаймонова, З.Эрназароваларни сайлаш масаласи навбатдаги умумий йиғилиш муҳокамасига киритилсин.
11. Жамият Уставига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар дастлабки тарзда тасдиқлансин ва навбатдаги акциядорлар умумий йиғилиши мухокамасига киритилсин.
12. “Умумий йиғилиш хақидаги Низом”га ўзгартиришлар дастлабки тарзда тасдиқлансин ва навбатдаги акциядорлар умумий йиғилиши мухокамасига киритилсин.
13. “Кузатув кенгаши хақидаги Низом”га ўзгартиришлар дастлабки тарзда тасдиқлансин ва навбатдаги акциядорлар умумий йиғилиши мухокамасига киритилсин.
14. “Ижроия орган хақидаги Низом”га ўзгартиришлар дастлабки тарзда тасдиқлансин ва навбатдаги акциядорлар умумий йиғилиши мухокамасига киритилсин.
15. “Тафтиш хақидаги Низом”га ўзгартиришлар дастлабки тарзда тасдиқлансин ва навбатдаги акциядорлар умумий йиғилиши мухокамасига киритилсин.
16. Жамиятнинг “Ташкилий тузилмаси” дастлабки тарзда тасдиқлансин ва навбатдаги акциядорлар умумий йиғилиши мухокамасига киритилсин.
17. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2015 йил 18 декабрдаги 366-сонли қарори хамда 2016 йил 22 мартдаги 216-ф-сонли фармойиши ижросини таъминлаш масаласи акциядорлар умумий йиғилиши мухокамасига киритилсин.
18. Жамиятда “Корпоратив бошқарув кодекси”га амал қилиш маъқуллансин ва акциядорлар умумий йиғилиши мухокамасига киритилсин.
19. “Жамиятни ўрта муддатга ривожлантиришнинг стратегияси” дастлабки тарзда тасдиқлансин ва навбатдаги акциядорлар умумий йиғилиши мухокамасига киритилсин.
20. “Жамиятни узоқ муддатга ривожлантиришнинг стратегияси” дастлабки тарзда тасдиқлансин ва навбатдаги акциядорлар умумий йиғилиши мухокамасига киритилсин.
21. Умумий йиғилишда овоз бериш учун тайёрланган бюллетен шакли ва матни тасдиқлансин.
22. Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўришда акциядорларга ва давлат вакилига тақдим этиладиган ахборот рўйхатини қуйидагича белгилансин: жамиятнинг йиллик хисоботи, жамиятнинг йиллик молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан жамият тафтиш комиссиясининг ва ташқи аудиторлик ташкилотининг хулосаси, жамият кузатув кенгашининг директор билан тузилган шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш мумкинлиги тўғрисидаги хулосаси, жамиятнинг кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзолигига номзодлар тўғрисидаги маълумотлар, жамиятнинг 2016 йилга мўлжалланган “Бизнес режаси” лойихаси, 2016 йилга режалаштирилган даромадлар ва харажатлар сметаси лойихаси.
23. Жамият директори У.Т. Отабоевга жамият акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилишига қўйилган масалалар билан акциядор танишишлари учун белгиланган тартибда хужжатларни тайёрлаш юклатилсин.
МАЖЛИС РАИСИ Т.К. Камолов
Котиб А.У.Мирасулов
Кузатув Кенгаши аъзолари:
Р.А. Хакимов
О.А. Абдурахмонов
О.А. Саидахмедов
О.А. Маликов