Text to speech   Click to listen highlighted text! Text to speech Powered By GSpeech

Акциялар янги чиқарилиши тўғрисидаги қарор (30.09.2014)

«ТАСДИҚЛАНГАН»

“MIROBOD DEHQON BOZORI”
aкsiyadorlik jamiyati
(эмитентнинг номи)
Кузатув кенгашининг 2014 йил             30 сентябрдаги қарори билан.
Кузатув кенгаши раиси
_______________Т.Камолов

М.Ў.

«РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИЛГАН»

Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази
Тошкент шаҳар худудий бошқармасибошлиғи в.б.
____________ Р.Хурамов
_______________ - сон
2014 йил ____________

М.Ў.

 

АКЦИЯЛАР ЯНГИ ЧИҚАРИЛИШИ ТЎҒРИСИДАГИ ҚАРОР

 “MIROBOD DEHQON BOZORI”

aкsiyadorlik jamiyati

(эмитентнинг тўлиқ номи кўрсатилади)

Идентификация рақами берилди:
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

номинал қиймати 760 сўм бўлган, 1 300 000 дона, оддий эгасининг номи ёзилган, ҳужжатсиз акциялар ёпиқ обуна усулида жойлаштирилади

Акцияларнинг ушбу чиқарилиши бешинчи чиқарилишдир.

                                                               

Жамият Кузатув кенгашининг 2014 йил 30 сентябрдаги қарори билан тасдиқланган., жамият акциядорларининг 2013 йил 26 мартдаги ва 2014 йил 18 апрелдаги умумий йиғилиши баён қарорларига асосан

Эмитентнинг жойлашган жойи: индекс 100015, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Нукус кўчаси

почта манзили: индекс 100015, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Нукус кўчаси.

мулоқот телефонлари:  255-78-34, 254-38-97 факс

Эмитентнинг раҳбари:                           Отабоев Ўктамжон Турғуналиевич

                                                                            (Ф.И.Ш., имзо)

Бош бухгалтер:                                     Худаярова Манзура Ахатовна

                                                                            (Ф.И.Ш., имзо)

Муҳр                                                              Сана 30.09.2014 йил

1. Ушбу чиқарилишдаги эгасининг номи ёзилган акциялар тури (оддий ёки имтиёзли): оддий эгасининг номи ёзилган;

2. Ушбу акциялар чиқарилишининг шакли: ҳужжатсиз шаклда

3. Ушбу чиқарилишдаги акцияларнинг номинал қиймати (сўм): 760 сўм

4. Ушбу чиқарилишдаги акцияларнинг сони (дона): оддий эгасининг номи ёзилган, ҳужжатсиз шаклдаги 1 300 000 дона акциялар

5. Ушбу чиқарилишнинг умумий ҳажми (сўм): 9880000000 сўм

6. Ушбу чиқарилишдаги акциялар эгаларининг ҳуқуқлари:

  • жамиятнинг акциядорлари реестрига киритилиши;
  • ўзи ҳақида депозитарийдаги депо ҳисобварағидан кўчирма олиш;
  • жамият фойдасининг бир қисмини дивидендлар тарзида олиш;
  • акциядорлик жамияти тугатилган тақдирда ўзларига тегишли улушга мувофиқ мол-мулкнинг бир қисмини олиш;
  • акциядорлик жамиятини бошқаришда иштирок этиш;
  • акциядорлик жамиятининг уставига мувофиқ эмитентнинг молия-хўжалик фаолияти натижалари тўғрисида тўлиқ ва тўғри ахборот олиш;
  • олган дивидендини эркин тасарруф этиш;
  • қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органида, шунингдек судда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
  • ўзига етказилган зарарнинг ўрни қопланишини белгиланган тартибда талаб қилиш;
  • ўз манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш мақсадида уюшмалар ва бошқа жамоат ташкилотларига бирлашиш;
  • қимматли қоғозлар сотиб олиш вақтида зарар кўриш ва (ёки) фойданинг бир қисмини йўқотиш эҳтимоли билан боғлиқ таваккалчиликни суғурталаш;
  • Жамиятнинг устави ва бошқа амалдаги қонунчиликда назарда тутилган ҳуқуқлар.

7. Ушбу чиқарилишдаги акцияларни олинишига нисбатан жамият уставидаги ва/ёки чиқарилиш тўғрисидаги қарордаги ҳар қандай чеклашлар: Ушбу чиқарилишдаги акцияларни олинишига нисбатан жамият уставида чеклашлар йўқ. Ушбу акциялар чиқарилишини жойлаштириш, аввал паст номинал қийматга эга бўлган жойлаштирилган акцияларни янгидан чиқарилган номинал қиймати оширилган акцияларга айирбошлаш йўли билан акциядорлар орасида амалга оширилади.

8. Жамият устав капиталининг миқдори (сўм): 988000000 сўм

9. Илгари жойлаштирилган акциялар сони (турлари бўйича тақсимланган ҳолда кўрсатилади):

Жами чиқарилган ва жойлаштирилган акциялар сони: 1 300 000 дона;

Чиқариладиган акциялар кўриниши ва уларнинг турлари бўйича сони: оддий эгасининг номи ёзилган, ҳужжатсиз шаклдаги акциялар: 1 300 000 дона.

10. Илгари жойлаштирилган корпоратив облигациялар сони (турлари ва кўринишлари бўйича тақсимланган ҳолда кўрсатилади): Жамиятда облигациялар чиқарилмаган

11. Ушбу чиқарилишдаги акциялар жойлаштирилишининг шартлари ва тартиби.

11.1. Ушбу чиқарилишдаги акциялар жойлаштирилишининг усули (очиқ ёки ёпиқ обуна): ушбу акциялар чиқарилиши жамият акциядорлари ўртасида ёпиқ обуна орқали жойлаштирилади;

11.2. Ушбу чиқарилишдаги акциялар жойлаштирилишининг муддати: акцияларни айирбошлаш янги қимматли қоғозлар чиқарилиши Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази Тошкент шаҳар худудий бошқармаси томонидан давлат рўйхатидан олинган кундан бошлаб 15 календарь кунидан кечиктирмасдан амалга оширилади.

11.3. Ушбу чиқарилишдаги акциялар жойлаштирилишининг тартиби: ушбу акциялар чиқарилишини жойлаштириш, аввал паст номинал қийматга эга бўлган жойлаштирилган акцияларни янгидан чиқарилган номинал қиймати оширилган акцияларга айирбошлаш йўли билан амалга оширилади. Акциялар айирбошлаш орқали жойлаштирилганда бирор-бир шартнома тузилиши талаб этилмайди;

11.4. Акцияларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш ва сақлаш, шу жумладан ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўз ичига олган тўлиқ фирма номи, жойлашган жойи, почта манзили, эмитент эгасининг номи ёзилган акциялари эгалари реестрини шакллантиришни амалга оширган марказий рўйхатдан ўтказувчининг ва уларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олишни амалга оширган депозитарийнинг телефони, шунингдек, тегишли фаолиятни амалга оширишга доир лицензия тўғрисидаги маълумотлар (рақами, берилган санаси, лицензияни берган орган, амал қилиш муддати):

“MIROBOD DEHQON BOZORI”AJ акцияларини сақлаш ва акция эгалари реестрини шакллантириш Қимматли қоғозларнинг Марказий депозитарийси Давлат корхонаси томонидан амалга оширилади. Ушбу корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли давлат корхонаси ҳисобланади.

Қимматли қоғозларни ҳисоботини юритиш ва уларга эгалик қилиш ҳуқуқига тааллуқли келтирилган асосий кўрсаткичлар ҳисоб юритиш ҳуқуқи ва қимматли қоғозларга эгалик қилиш хизмат кўрсатаётган депозитарийлар орқали ўрнатилган қонуний тартиб асосида юритилади.

Ваколатли депозитарий реквизитлари:

1. Ташкилий ҳуқуқий шакли давлат корхонаси бўлган Ўзбекистон Республикаси Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси, жойлашган манзили- индекс 100000, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, «Бухоро» кўчаси, 10.,

Почта манзили – индекс 100000, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, «Бухоро» кўчаси, 10.

Телефон – 236-14-32

Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси Давлат корхонаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 21 майдаги 263-сонли қарорига асосан ташкил этилган.

Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси давлат корхонаси давлатга тегишли қимматли қоғозларни ҳисоботини юритишни ва уларга эгалик қилиш ҳуқуқи бўйича тааллуқли ҳужжатларни амалдаги қонунчилик бўйича юритади.

2. Депозитарий номи - “Тошкент инвестиция мажмуи” масъулияти чекланган жамияти.

Жойлашган манзили- индекс 100031, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Кунаева кўчаси, 12 уй, 235-хонадон;

Почта манзили – - индекс 100031, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Кунаева кўчаси, 12 уй, 235-хонадон;

Телефон – 236-21-50

Депозитарий фаолиятни амалга оширишга доир лицензия тўғрисидаги маълумотлар (рақами, берилган санаси, лицензияни берган орган, амал қилиш муддати)– №300-сонли лицензия Ўзбекистон Республикаси Давлат Мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Маркази томонидан 2009 йил 25 ноябрда берилган. Лицензиянинг амал қилиш муддати чегараланмаган.

Реестрни марказий рўйхатдан ўтказувчи Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси давлат корхонаси жамият акцияларининг реестрини юритилишини амалга оширади, унинг ташкилий ҳуқуқий шакли давлат корхонаси, жойлашган манзили- индекс 100000, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, «Бухоро» кўчаси, 10., юридик манзили – индекс 100000, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, «Бухоро» кўчаси, 10., телефон – 236-14-32.

11.5. Ушбу чиқарилишдаги жойлаштирилаётган акцияларни олишга бўлган имтиёзли ҳуқуқни амалга ошириш тартиби: ушбу акциялар чиқарилишини жойлаштириш, аввал паст номинал қийматга эга бўлган жойлаштирилган акцияларни янгидан чиқарилган номинал қиймати оширилган акцияларга айирбошлаш йўли билан акциядорлар орасида амалга оширилиши сабабли акцияларни олишга бўлган имтиёзли ҳуқуқни амалга ошириш тартиби кўриб чиқилмайди.

11.6. Ушбу чиқарилишдаги акциялар баҳоси (баҳолари) ёки жойлаштириш баҳосини белгилаш тартиби: акциялар номинал қийматда жойлаштирилади;

11.7. Акцияларни тўлаш шартлари ва тартиби: Жамият акцияларининг аввал жойлаштирилган 819 000 000 сўмлик қисми номинал қийматда тўланган, жамият акцияларининг янги чиқарилаётган 169 000 000 сўмлик қисми жамиятнинг 2012-2013 йиллардаги соф фойдасининг бир қисми ҳисобига номинал қийматда тўланади;

11.8. Ушбу акциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб топиш улуши (бундай улуш ушбу чиқарилишдаги акциялар умумий сонининг 60 фоизидан кам миқдорда белгиланиши мумкин эмас): Ушбу чиқарилишдаги акциялар умумий сонининг 100 фоизи жойлаштирилиши лозим. Агар акцияларнинг 100 фоизи жойлаштирилмаса, акциялар чиқарилуви амалга ошмаган деб ҳисобланади.

11.9. Ушбу акциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб топилган тақдирда эмитент томонидан акциялар тўлови сифатида олинган воситаларни қайтариш тартиби: акциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб топилган тақдирда, акцияларнинг номинал қийматини камайтириш йўли билан жамият устав капиталини камайтириш тўғрисида қарор қабул қилинади ва жамиятнинг бухгалтерия ёзувларида тегишли ўтказмалар амалга оширилади.

12. Эмитент томонидан қимматли қоғозлар чиқарилиши (қўшимча чиқарилиши) тўғрисидаги ахборотни Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ошкор қилиш тартиби:

Акциядорлар аризаларига мувофиқ янги чиқарилиш тўғрисидаги қарор ва эмиссия рисоласининг асли ва нусхаси билан “MIROBOD DEHQON BOZORI”AJнинг қуйидаги манзилда жойлашган биносида танишишлари мумкин:индекс 100015, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Нукус кўчаси.

Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 22 июлдаги “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги қонунининг 39-моддасида акцияларни чиқарилишида ёпиқ обуна бўлган ҳолатда нашр қилиниши кўзда тутилмаган.

Ушбу янги чиқарилишдаги акциялар давлат руйхатидан ўтказилгандан сўнг акциялар чиқарилуви бўйича маълумотлар ўрнатилган тартибда қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг сайтига эълон қилинади.

13. Бошқа маълумотлар. Бошқа маълумотлар амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда акциядорларга ва давлатнинг ваколатли органига маълум қилинади.

 

Чоп килиш E-mail

Фойдали манбалар

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат портали Ягона интерактив давлат ҳизматлари портали gki "Тошкент" Республика Фонд Биржаси Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ кўмитаси depo lexuz

 


Copyright © 2014-2024 Акциядорлик жамияти "Mirobod dehqon bozori"

Материаллардан фойдаланганда, қуйидаги ҳаволани келтириш мажбурий.

Сайт ишлаб чикилиши - ayudaAyuda.uz

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг


100015, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳар, Нукус кўчаси
  (+99871) 255-78-34
  info@mirobod-bozori.uz

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech