Text to speech   Click to listen highlighted text! Text to speech Powered By GSpeech

Жамиятнинг предмети ва мақсади

Акциядорлик жамияти хўжалик фаолиятини хўжалик ҳисоби ва ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш принципларидан фойдаланиш, жамият акционерлари ва мехнат жамоасининг моддий ҳамда ижтимоий эхтиёжларни кондириш мақсадида амалга оширади.
Кўзланган мақсадга мувофиқ қуйидагиларни амалга оширади:
• Қишлоқ хўжалиги, озиқ – овқат маҳсулотлари ва уни қайта ишлашдан олинадиган маҳсулотлар, ёрдамчи ва ҳунармандчилик корхоналари маҳсулотлари савдосини ташкил қилиш учун керакли шароитларни яратиш;
• Кенг турдаги қишлоқ хўжалиги, озиқ –овқат маҳсулотларининг ва уни қайта ишлашдан олинадиган маҳсулотларнинг савдо расталари, савдо ўринлари, турғун савдо шаҳобчалари (шу жумладан савдо павильонлари, киоскалари) дан фойдаланган ҳолда чакана ва майда улгуржи олди – соттисини амалга ошириш;
• жисмоний ва юридик шахсларга ўз тасарруфидаги биноларни ижарага бериш;
• хўжаликлар ва аҳолининг маҳсулотларини сотиш учун жалб қилиш мақсадида реклама ва бошқа тадбирларни ташкил қилиш;
• озиқ – овқат ва товарларни ишлаб чиқариш мақсадида керакли бозор хизмати инфраструктурасини яратиш;
• четдан товарларни жалб қилиш, шахсий товарларни ишлаб чиқариш ва уларни сотиш аҳолига, ташкилот ва корхоналарга хизмат кўрсатиш;
• Ўзбекистон Республикаси қонунларига биноан ташқи иқтисодий фаолият кўрсатиш;
• тижорат, дорихона, савдо – харид корхоналари, умумий овқатланиш шаҳобчалари очиш;
• жамият таркибидаги савдо харид корхонаси орқали жисмоний шахслар, деҳқон фермер ва жамоа хўжаликларидан қишлоқ хўжалиги, озиқ – овқат маҳсулотларини ва уларни қайта ишлашдан олинадиган маҳсулотларни харид килиш ва ушбу маҳсулотларни корхона, муассаса ва ташкилотларга улгуржи савдоси орқали сотиш ҳамда жамият ихтиёридаги дўконлар орқали чакана сотиш;
• савдо – харид фаолияти, улгуржи ва чакана савдо;
• умумий овқатланиш соҳасида хизмат турларини кўпайтириш, ресторан, кафе, барлар очиш, миллий ва европа таомларини тайёрлаб сотиш;
• жисмоний шахс ёки ҳуқуқий шахс ҳуқуқини берувчи, шу жумладан тижорат корхоналарини, марказларини ташкил қилиш;
• пуллик авто турар жойларини, маиший хизмат кўрсатиш шахобчаларини, кирхоналар, сартарошхоналар, косметолог корхоналари ва салонлар, бошқа маиший хизмат шаҳобчаларини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш, аҳоли ва корхоналар учун маиший хизмат кўрсатиш;
• ҳар-хил қандолат моллари, салқин ичимликлари, музқаймоқ ишлаб чиқариш ва сотиш;
• ун тайёрлаш ва сақлаш, қайта ишлаш, нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва сотиш;
• тижорат, савдо-сотиқ ва савдо-воситачилик фаолияти;
• томошалар, шоу ўйинлари, лотериялар, ижодий мусобақалар, кечалар, учрашувлар, тантаналар, спорт тортишувлари ва беллашувлари, бошқа маданий-оқартув, спорт соғломлаштириш ва томоша тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш шунингдек, бундай тадбирларда қатнашиш;
• бинолар ва уйларни қуриш, эгаллаш, ташкил этиш, лизинг шартлари бўйича ёки бошқа асосларда ижарага бериш, шунингдек улардан фойдаланиш, дўконлар, универсамлар, супермаркетлар, савдо уйлари, ярмаркалар, киосклар, лотоклар, савдо жойлари ва бошқа савдо объектларини ташкил этиш;
• қимматли қоғозлар чиқариш, сотиш, сотиб олиш ва сақлаш, улар билан бошқа операциялар ўтказиш;
• лойиҳа-смета ҳужжатларини тузиш ва ишлаб чиқиш, лойиҳалаш-изланиш, қурилиш, қурилиш-монтаж, юргизиш-тузатиш, таъмирлаш ва пардозлаш бўйича ишларни ташкил этиш ва ўтказиш, уй-жой фонди, саноат, хизмат учун ижтимоий ва маданий-маиший бинолар, иншоотлар ва объектларнинг қайта қурилишини амалга ошириш;
• риэлектерлик фаолияти, кўчмас мулк объектларини эгаллаш, фойдаланиш, ижарага бериш ва сотиш, кўчмас мулк билан бошқа операцияларини амалга ошириш;
• стационар ва кўчма авто ёқилғи қуйиш шаҳобчаларини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш, мамлакатда ишлаб чиқарилган ва чет эл маркали автомобиллар, ҳар-хил транспорт воситалари ва бошқа техникага техник хизмат кўрсатиш ва тузатиш корхоналарининг тармоғини тузиш ва улардан фойдаланиш;
• бозор конъюктурасини ўрганиш, сотиладиган товарларни баҳо ва баҳоларни ташкил қилишни ўрганиш, ички ва ташқи ҳамкорлар билан алоқаларни тиклаш тадбирларни ўтказиш;
• Қонунда тақиқланмаган бошқа фаолият турлари билан шуғулланиш ва ташкил этиш.
Жамият рухсатнома зарур бўлган фаолият билан шуғулланиши ҳуқуқига, бундай рухсатнома олгандан сўнг ёки рухсатномада кўрсатилган давр ичида ушбу фаолият билан шуғулланиши мумкин.
Жамият кўрсатилган фаолиятни бажариш мақсадида аукционларда, биржа ва бошқа савдода, ярмаркаларда, фонд ва товар бозорларидаги тижорат тадбирларида қатнашиши мумкин, у шартномалар, битимлар ва битишувлар тузади, турли юридик актлар ва битимлар, шу жумладан кредит-ҳисоб, касса муаммоларини амалга оширади.

 

Чоп килиш E-mail

Савол-жавоб

 

2014 йилда жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи ставкаси бўйича ўзгаришлар тўғрисида тушунча берсангиз?

2014 йилдан бошлаб жисмоний шахсларга тегишли бўзлган турар жойларга, квартиралар (шаҳарларда жойлашган, умумий майдони 200 кв.м.дан ошиқ бў'лганлари бундан мустасно), дала ҳовли қурилмалари, гаражлар ва бошқа иморатлар, хоналар ва иншоотларга -1,2 фоиз, шаҳарларда жойлашган умумий майдони 200 кв. м дан ошиқ ва 500 кв.м.гача бо'лган бо'лган турар жой ва квартираларга -1,4 фоиз, 500 кв.м.дан ошиқ бўлган турар жой ва квартираларга -1,8 фоиз миқдорида мол-мулкнинг инвентаризация қийматига нисбатан солиқ ставкаси қўлланилади. (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги ПҚ-2099-сонли қарорининг 18 иловаси)

Корхонамнинг банкдаги хисоб рақамини менга қулай бўлган ва менинг корхонам жойлашган вилоят ҳудудидаги исталган тижорат банкларида очишим мумкинми ёки фақатгина корхонам давлат рўйхатдан ўтган ҳудудда жойлашган тижорат банклардами?

“Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги” Йуриқноманинг (рўйхат рақами 1948, 2009-йил 27 -апрел) 3-банди иккинчи хатбошисига мувофиқ, улгуржи савдо корхоналари-ягона солиқ тўлови тўловчилари (улгуржи дорихона ташкилотлари, улгуржи савдо корхоналари уюшмаси тизимига кирувчи ихтисослаштирилган улгуржи база-идоралар бундан мустасно) миллий валютадаги асосий ва иккиламчи ҳисобварақларини улар юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтган туман (шаҳар)даги тижорат банклари ва (ёки) уларнинг филиалларида очишлари лозимлиги белгиланган.

Пуллар қандай ҳолларда тўловга яроқсиз ҳисобланиши тўғрисида батафсил маълумот берсангиз?

 Марказий банкнинг Адлия вазирлигида 2008-йил 27-июнда 1831-сон билан рўйхатга олинган “Тижорат банкларида касса ишини ташкил етиш, инкассация ва қимматликларни ташишга доир йуриқнома”да «сўм»нинг тўловга яроқлилик белгиларни аниқлаш қоидалари белгиланган. Хўжалик юритувчи субъектлар қуйидаги банкнотларни монеликсиз тўловга қабул қилишлари ва тушум пули сифатида банкларга топширишлари лозим: а) ҳар қандай қисмида тешик ёки йиртилишлар, сийқаланишлар, доғлар, қалам, сиёҳ ва фломастер билан ёзилган ёзувлари мавжуд бо'лган пуллар; б) йиртилган ва йелимланган пуллар, агар пулнинг иккала қисми шак-шубҳасиз битта банкнотга тегишли бўлса; в) бўёқ моддалари ва кислота тўкилган, табиий ранги ўзгарган, куйган, бўялган ёки чизилган пуллар; г) шикастланиш тури ва жойлашишидан қатъи назар, банкнот тўлиқ ҳажмининг 55 фоизидан кам бўлмаган қисми сақланиб қолинган пуллар.

 

 

Чоп килиш E-mail

Фойдали манбалар

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат портали Ягона интерактив давлат ҳизматлари портали gki "Тошкент" Республика Фонд Биржаси Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ кўмитаси depo lexuz

 


Copyright © 2014-2024 Акциядорлик жамияти "Mirobod dehqon bozori"

Материаллардан фойдаланганда, қуйидаги ҳаволани келтириш мажбурий.

Сайт ишлаб чикилиши - ayudaAyuda.uz

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг


100015, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳар, Нукус кўчаси
  (+99871) 255-78-34
  info@mirobod-bozori.uz

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech