Text to speech   Click to listen highlighted text! Text to speech Powered By GSpeech

«Biznes-Daily Media» НУ МЧЖ нашриет уйи бош мухарририга

«Mirobod dehqon bozori» АЖ рахбарияти Сиздан рўзномангизнинг якин сонларида  қуйидаги эълонни чоп этишингизни сурайди:

«Mirobod dehqon bozori» АЖ  акциядорлари диққатига!

«Mirobod dehqon bozori» АЖ  Кузатув кенгаши 2015 йил 06 апрель   куни соат 11-00 да  жамият акциядорларининг навбатдаги умумий йиллик мажлиси ўтказилишини маълум килади.
Умумий йиғилиш жамият маъмурий биносида бўлиб ўтади.
Акциядорларни руйхатга олиш соат 10-00 дан бошлаб амалга оширилади. Манзил: 100015, Тошкент шахри, Миробод тумани, Нукус кўчаси. Эл.почта манзили “mirobod.dehqonbozi@mail.ru

Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун жамият акциядорлари реестрини шакллантириш санаси 2015 йил 9 март
Акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш хуқуқига эга жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2015 йил 31 март

Батафсил...

«Biznes-Daily Media» НУ МЧЖ нашриет уйи бош мухарририга

«Миробод  дехкон бозори» АЖ рахбарияти Сиздан рўзномангизнинг якин сонларида  куйидаги эълонни чоп этишингизни сурайди:

ТАДБИРКОРЛАР ВА ИШБИЛАРМОНЛАР ДИККАТИГА.
Хурматли,  тадбиркорлар.

    «Миробод дехкон бозори»  акциядорлик жамияти рахбарияти  бозор худудида жойлашган ва фаолият кўрсатмаётган савдо дўконларини  2015 йил  учун ижарага берилиши бўйича  ижара шартномаларини тузилишини маълум килади.  Ўз даромадингизни оширишни хохласангиз шошилинг ва  савдо дуконларини ижарага олиш бўйича жамият маъмуриятига мурожат этинг.

Батафсил...

«Biznes-Daily Media» НУ МЧЖ нашриет уйи бош мухарририга

"Миробод дехқон бозори"  акциядорлик жамиятининг барча акциядорларига

Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида”ги қонуни янги тахрирда қабул қилиниши муносабати билан ушбу қонуннинг 62-моддасида акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабар акциядорларга уларнинг электрон почтасига хам юборилиши кўзда тутилган. Шу муносабат билан ўзингизни почта манзилингиз хақида жамиятга маълумот тақдим этишингизни ёки Логин: mirobod.dehqonbozori@mail.ru  электрон манзилига хабар қолдиришингизни сўраймиз.

Батафсил...

Директорнинг 2014 йил 9 ой якунлари буй.хисоботи

 

«Миробод дехкон  бозори»  акциядорлик  жамиятининг 2014 йил 9 ойлик мулжалланган  жамият «Бизнес режаси»нинг бажарилиши буйича жамият  директорининг

ХИСОБОТИ

                                   Хурматли  кузатув кенгаши аъзолари.

                        «Миробод дехкон бозори» акциядорлик жамияти ўз иш фаолиятини  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги ПҚ-1326 сонли, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2012 йил 28 августдаги  253-сонли  карорлари хамда Тошкент шахар Хокимлигининг бозорлар фаолиятига  таълукли  бўлган карор ва кўрсатмалари асосида олиб борди. «Миробод дехкон бозори»  акциядорлик жамияти бошкаруви ўзининг устивор вазифаларидан келиб чикган холда бозор  худудида сотувчи ва тадбиркорларга кулай шарт-шароитлар яратиш, бозор  худудида санитар-техник холатни яхшилаш билан бирга долзарб масалалардан бўлган ахолини арзон ва сифатли  кишлок-хужалик  махсулотларига булган эхтиежини туларок кондириш максадида 2014 йил 9 ой мобайнида бир катор ишларни амалга оширди.

            Асосий бозор ва унинг шахобчалари худудининг белгиланмаган жойларида кишлок хужалик махсулотлари  савдоси бартараф этилди. Мавжуд савдо ўринлари учун ўрнатилган тартибда патта  тўловлари  тўғридан-тўғри банк тизимига кирим килиниши таъминланди  ва доимий назоратга олинди.

Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш Тошкент шахар бўлими ходимлари билан биргаликда кишлок хужалик махсулотларини нархини асоссиз ошишига йул кўяётган ўртада туриб воситачилик билан  шугулланувчилар бартараф  этилди ва доимий назоратга олинди.

Барча махсулотлар белгиланган жойда ва турлари бўйича сотилиши  хамда санитария талабларигя риоя этилиши таъминланди.

                 Бозор фаолияти тартибга солиш, сотувчи ва харидорларга қулай шарт шароитлар яратиш, санитария холатларни яхшилаш, ободонлаштириш ва исътемол товарлари чакана савдосини тартибга солиш, бўйича амалга ошириладиган чора тадбирлар режаси ишлаб чиқилди ва туман хокимлиги томонидан тасдиқланиб, қуйидаги ишлар амалга оширилди.

 Бозор худудиди 6 та худудга бўлинди ва туман хокимлиги вакилларидан иборат масъул ходимлар бириктирилди.                                                                                                                              

        Худудлардаги савдо расталари олд кафел кўчган қисмлари таъмирланди, савдо расталар  таг кисмларидаги ортиқча буюларни чиқариб ташланди, оқланди ва устки қисмлари янги баннер матоси билан қопланди. Яроқсиз соябонлар  янгисига алмаштирилди. Сотувчилар фартуклар билан таъминланди. 

-Жамоат хожатхоналарида кундалик тозалаш ва дезинфекция ишларини ўтказилишини йўлга қўйилди.

-Доимий ишлаётган қишлоқ хўжалик савдо ярмаркасининг аква ойналари ювилди, савдо расталари тартибга келтирилди, савдо расталар и устки қисмидаги баннер матолари янгисига алмаштирилди.

-Гўшт ва сут сотиш павильонларида кундалик тозалаш ва дезинфекция ишларини амалга оширилиши йўлга қўйилди.

-Мавжуд тургун савдо объектларини ойналари ювилди, савдо дўкони олди йўлакларида савдолар бартараф этилди, доимий тозалигини назоратга олинди.

-Жамиятда ташкил этилган «Элга хизмат Миробод» МЧЖ томонидан келтириб сотилаетган  кишлок хужалик махсулотларининг хажми  кўпайтирилди, сифати  яхшиланди ва ахолига тўлов терминаллари оркали  савдоси катъий  назоратга олинди.  Сотувчилар махсус кийим ва бейджиклар билан  таъминланди ва ходимлар билан шахсий жавобгарлиги хакида тушунтириш ишлари доимий олиб борилди.

            Кундалик маълумотларни бериб борилиши учун бозорнинг кириш қисмига электрон табло ўрнатилди ва кундалик янгиликлар бериб борилиши таъминланди.

            Республика вилоятларидан гўшт махсулотлари ва паррандачилик корхоналари томонидан тухум махсулотлари сотиш учун махсус савдо ўринлари ташкил этилди ва кундалик сотилаётган махсулотлар хажми хамда сифати доимий назоратга олинди.

“Миробод дехқон бозори”АЖ томонидан  2014/2015 йил қиш-бахор мавсуми учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги махсулотларини захирага ғамлаш ишлари олиб борилмоқда.

1.Бозор ер тўла кисмидаги автоуловлар турар жойидаги 1250 м эскирган электр кабеллар янгисига алмаштирилди ва 180 дона янги ёритгичлар ўрнатилди. 1950 кв.м девор қисми оқланди, деворнинг 160 кв.м таг қисми бўялди.

2.Бозор биносининг иккинчи қаватидаги темир панжаралар 160 кв.м бўялди.

3.Бозорнинг асосий савдо шийпонидаги куйган 8 дона ёритгичлар янгисига алмаштирилди.

4.Бозор биносининг 1 қаватидаги савдо дўконларининг аква роми 50 кв.м қисми бўялди.

5.Ёндош худудлардаги 380 дона дарахларга шакл берилди ва таг қисми оқланди.

6.Чиқинди йиғиш майдончасида кунлик тозалаш ишлари олиб борилиши йўлга қўйилди ва  хар куни туман дизстанция ходимлари томонидан зарарсизлантириш тадбирлари ўтказилиб, 2 та яроқсиз холга келган контейнерлар янгисига алмаштирилди.

Бозорнинг айрим  утиш йулаклари ва хоналарида вактинчалик утказиб олинган электр  симларидан фойдаланиш такикланди ва назоратга олинди.

Ижарачи дуконлари ва офисларидаги тўсиб куйилган ички сув  жумраклари олиб  ташланди ва назоратга олинди.

Бозор биноси ва худудидаги фавкулотда вазиятлар вактида хавфсизлик ва енгин хавфсизлигини  таъминлаш максадида кучириш воситаларини жойлаштириш тарихи  кайта ишланди.

Коинот шахобчаси худуди ёндош худуддан ажратиб туриши учун темир панжара билан ўраш учун тегишли ишлар олиб борилди.

Шу билан бир каторда жамиятимизда хайрия ишлари хам ўтказилди. Хусусан, 9 май «Хотира ва кадрлаш» куни муносабати билан Миробод туман фахрийларини ижтимоий куллаб-кувватлаш максадида 5  нафар уруш катнашчилари  байрам билан муборакбод этиб, уларга байрам  совгалари топширилди. «Навруз», Республика Мустакиллигининг 23 йиллик ва янги йил  байрамлари арафасида  21 мехрибонлик уйи тарбияланувчилари  учун байрам дастурхони ва  байрам совгалари ташкиллаштирилди.

Жамият «Бизнес режаси»нинг асосий кисми даромадлар ва харажатлар сметасидан ташкил топган бўлиб, унинг бажарилиши қуйидаги кўринишда ўз аксини топди:

Жамиятга даромад келтирувчи асосий даромад манбалари куйидагилардан  иборат. Ижара хаки режаси 1471334.0 минг.сум, амалда 1481050.1 минг.сум, режага нисбатан 9716.1 минг сўмга кўп бажарилди. Жой хаки режаси 626700.0 минг.сум, амалда 653538.6  минг. сум, режага нисбатан 26838.6 минг.сумга  куп бажарилди. Хизмат хаки режаси 271600.0 минг.сум, амалда 259415.9 минг.сум, режага нисбатан -12184.1 минг.сумга кам бажарилган. Савдо-харид корхонасининг даромад  режаси 5400,0 минг. сум, амалда 13982.7сум, режага нисбатан 8582.7 минг.сумга кўп бажарилган. Коммунал хизматлар режаси 79000,0 минг. сум, амалда 81000,0  мингСум, режага нисбатан 2000.0 сўмга кўп бажарилди.

Жамиятнинг   2014 йил 9 ойига  режалаштирилган харажатлар режаси 852751.0 минг.сум, амалда 852589.2минг.сум, режага  нисбатан 161.8 минг.  сум кам  харажат килинди.

Соф фойда режаси 177375.6 минг. сум, амалда 191737.1 минг. сум, режага нисбатан 14361.5 минг сумга кўп  бажарилди.

Жамият рахбарияти   ва ишчи ходимлари  хукуматимиз рахбарияти, хокимликлар томонидан чикарилган карорлар  асосида  ўз иш фаолиятини давом эттиради. 

Жамият директори                                                                    У.Отабоев

Хисоб хайъати мажлис баёни

 

“Миробод дехқон бозори”  очиқ акциядорлик жамияти хисоб хайътининг

МАЖЛИС БАЁНИ

Тошкент шахри                                                                            11.07.2014 йил

Мажлис қатнашчилари:

Мирасулов А.

Бурханова  М.

Чиннибаева З.

Кун тартиби.

1. “Миробод дехқон бозори” ОАЖ акциядорларининг 2014 йил 11 июлда ўтказиладиган навбатдан ташқари  умумий мажлисида қатнашиш учун хисоб хайъти раисини сайлаш.

            Кун тартибидаги масала юзасидан М.Бурханова сўзга чиқиб, хисоб хайъати раисилигига Мирасулов А.У ни таклиф этди.

Ушбу масала юзасидан бошқа таклифлар бўлмади.

Бир овоздан қабул қилинди.

Юқоридагиларни инобатга олган холда мажлис

ҚАРОР ҚИЛАДИ.

            1. 2014 йил 11 июль куни  ўтказиладиган  “Миробод дехқон бозори” ОАЖ акциядорларининг навбатдаги умумий мажлисида қатнашиш учун хисоб хайъти раиси этиб Мирасулов Абдухамид Усманович сайлансин.

Хисоб хайъати аъзолари:

                                     ____________________________Мирасулов А.

 

                                     ____________________________Бурханова  М.

                                   

                                     ____________________________Чиннибаева З.

“Миробод дехқон бозори”  очиқ акциядорлик жамияти хисоб хайътининг

МАЖЛИС БАЁНИ

Тошкент шахри                                                                            11.07.2014 йил

Саноқ хайъати:

Саноқ хайъти раиси Мирасулов А.раислигида хайъат аъзолари З.Чиннибаева, М.Бурхановалар иштирогида қуйидаги  байён қарорини имзоладик.

1.Акциядорларнинг навбатдан ташқари  умумий йиғилишига қатнашган акциядорлар рўйхати.

а) Акциядорларнинг тузилган реестрига асосан умумий мажлисда жами 488 та акционер 1300000 дона акция билан овоз бериш хукукига эга.

б) Акциядорларни умумий мажлиси очилишида жами 12 та акциядор 1263776 овоз бериш хукукига эга бўлиб, умумий овозни 97.21 фоизини ташкил этди.

            Умумий мажлисни ўтказиш учун кворум  мавжудлигини инобатга олиб, умумий мажлисни очиқ деб эълон қилинди.

2. Умимий овозлар натижаси.

            Умумий мажлисда овоз бериш учун акциядорларга  кун тартиби битилган 12 дона бюллетен тарқатилди. Овоз бериш кун тартибидаги барча масалалар кўриб чиқилгандан сўнг бошланди.

            Овоз берилган бюллетенлар мухрланган урнага солинди.

            Саноқ хайътининг томонидан 2014 йил 11 июлда ўтказилган навбатдан ташқари  умумий мажлисда берилган овозлар саналиб, эълон қилинди.

            Саноқ давомида бузилган, овоз берилмаган ва хақиқий эмас деб топилган бюллетенлар аниқланмади.

            Акциядорларнинг умумий мажлисида овозлар тақсимоти илова қилинади.

            Ушбу баён 3 нусхада тузилди ва сақлаш учун қуйидаги тақсимланди.

1. Кузатув кенгаши раисига.

2. Жамият бошқарувига

3. Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари  умумий мажлис баёни қарорига қўшилди.

Хайъат аъзолари:

  

                                     ____________________________Мирасулов А.

 

                                     ____________________________Бурханова  М.

                                   

                                     ____________________________Чиннибаева З.

Фойдали манбалар

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат портали Ягона интерактив давлат ҳизматлари портали gki "Тошкент" Республика Фонд Биржаси Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ кўмитаси depo lexuz

 


Copyright © 2014-2025 Акциядорлик жамияти "Mirobod dehqon bozori"

Материаллардан фойдаланганда, қуйидаги ҳаволани келтириш мажбурий.

Сайт ишлаб чикилиши - ayudaAyuda.uz

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг


100015, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳар, Нукус кўчаси
  (+99871) 255-78-34
  info@mirobod-bozori.uz

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech