Text to speech   Click to listen highlighted text! Text to speech Powered By GSpeech

Ижроия органи тўғрисидаги низом (01.07.2014)

“КЕЛИШИЛГАН”

Жамият Кузатув Кенгашининг

2014 йил 01 июлдаги

мажлис қарори билан

_________Т.Камолов

“ТАСДИҚЛАНГАН”

Жамият акциядорларининг

2014 йил 11 июлдаги

умумий йиғилиш қарори билан

 

“MIROBOD DEHQON BOZORI” ОАЖ
ИЖРО ЭТУВЧИ ОРГАНИ
тўғрисидаги Низоми

 

(янги таҳрирда)

 

 Тошкент шаҳар – 2014 й.

 

I. Умумий коидалар

1.1. Мазкур Низом «MIROBOD DEHQON BOZORI» очик акциядорлик жамияти ижро этувчи органининг мақомини белгилайди ва унинг ишини, аъзоларини тайинлаш тартибини, шунингдек ҳар бир аъзосининг хукуқ ва мажбуриятларини тартибга солади. Ижро этувчи орган дегандаяккабошчилик қиладиган ижро этувчи орган(директор), коллегиал ижро   этувчи   орган (бошқарув, дирекция), тушунилади. Акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига кўра ижро этувчиорган ваколатлари шартнома бўйича, шу жумладан танлов асосида тижоратташкилотига (бошқарувчи   ташкилот ёки якка тартибдаги тадбиркорга(бошқарувчига) берилиши мумкин. Агар жамият уставида ўзгача ҳол назардатутилмаган бўлса,   шартнома шартлари Кузатувчи кенгаш томониданбелгиланади.

1.2. Низом "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва «MIROBOD DEHQON BOZORI» очик акциядорлик жамиятининг Уставига мувофиқ ишлаб чиқилган.

II. Акциядорлик жамиятининг ижро этувчн органини тузиш тартиби

2.1. Акциядорлик жамияти ижро этувчи органининг сон таркиби Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан белгиланадиган тартибда қабул қилинган маъмурий-хўжалик харажатлари сметалари асосида ва доирасида жамиятнинг Кузатувчи кенгаши томонидан белгиланади.

2.2. Жамиятнинг Ижро этувчи органи раҳбари ва унинг шахсий таркиби, жамият уставида белгиланган тартибда жамият Кузатувчи кенгаши ваколатига топширилган бўлиб, Кузатув кенгаши томонидан сайланади.

Жамият уставида белгиланган тартибда жамиятнинг коллегиал ижро этувчи орган раҳбари танлов асосида тайинланиши амалга оширилади.

2.3. Ижро этувчи орган аъзолигига номзодлар кўриб чиқилганда ва тасдиқланганда қарор оддий кўпчилик овоз билан Кузатувчи кенгаш томонидан қабул қилинади. Кузатув кенгашининг қарорига кўра ушбу масала акциядорлар ҳукмига ҳавола этилиши мумкин.

2.4. Акциядорлик жамияти ижро этувчи органи аъзолигига номзодларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш Кузатувчи кенгаш томонидан шахсий тартибда амалга оширилади. Ижро этувчи орган аъзолигига номзод жамиятга ўзи жиноий жавобгарликка тортилганлиги фактлари тўғрисида маълум қилиши шарт;

Ижро этувчи орган таркибига у ёки бу номзодни тавсия этар экан Кузатувчи кенгаш раиси контракт тузиш шартлари, бошқарув фаолияти учун мукофотлаш миқдори ва номзоднинг шахсий аризаси билан тасдиқланган контракт тузишга номзоднинг розилиги тўғрисида ахборот беради.

2.5. Жамиятнинг ижро этувчи органи аъзолигига номзодлар ўзларининг номзодлари кўриб чиқилаётганда Кузатувчи кенгаш мажлисида қатнашишлари мумкин.

2.6. Ижро этувчи орган таркибига таклиф қилинган номзодлар Кузатувчи кенгаш томонидан маъқуллангандан кейин коллегиал ижро этувчи органнинг рахбари ва ҳар бир аъзоси билантегишли лавозим   бўйича мажбуриятларни бажариш юзасидан контракт тузилади. Коллегиал ижро этувчи органнинг раҳбари билан контракт уни узайтириш ёки тўхтатишмумкинлиги тўғрисида хар йили   қарор қабул қилинган ҳолда   бир йилмуддатга тузилади. Шартномани жамият номидан Кузатувчи кенгаш раиси ёки Кузатувчи кенгаш томонидан вакил қилинган шахс имзолайди.

2.7. Акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тайинланадиган ижро этувчи орган таркибига кирадиган шахснинг ваколатлари муддатида нолдин тўхтатилган тақдирда, унинг вазифалари Жамият кузатувчи кенгашининг қарори билан белгиланадиган шахс томонидан жамият акциядорларининг навбатдаги Умумий йиғилишигача бўлган даврда вақтинча бажарилишига йўл қўйилади.

2.8. Акциядорлик жамиятининг ижро этувча органи аъзоси акциядорлик жамиятнинг Уставини, шунингдек контракт шартларини бузганлиги учун бир вақтнинг ўзида контракт бекор қилинган ҳолда эгаллаб турган лавозимидан чақириб олиниши мумкин. Акциядорлик жамиятининг ижро этувчи органи аъзосини чақириб олиш ва у билан тузалган контрактни бекор қилиш хақидаги Кузатувчи кенгаш томонидан қабул қилинади.

Кузатувчи кенгаш жамиятнинг коллегиал ижро этувчи органи раҳбари билан тузилган шартномаларни, улар томонидан қўпол бузилишларга йўл қўйилганда ёки жамият йиллик бизнес-режасининг тасдиқланган параметрлари бажарилиши барбод қилинганда муддатидан олдин тўхтатиш хуқуқига эгадир.

III. Акциядорлик жамияти ижро этувчи органининг ваколатлари ва таркиби

3.1. Жамиятнинг ижро этувчи органи ваколатига жамиятнинг жорий фаолияти рахбарлигининг барча масалалари киради, Акциядорларнинг умумий йиғилиши мутлақ ваколатига ёки Кузатувчи кенгашнинг ваколатига кирган масалалар бундан мустасно.

3.2. Ижро этувчи органнинг сон таркиби бошқарув вазифалари бирходим томонидан имкони борича кўп бажарилиши, бошқарув аппаратини қисқартириш, ишлаб чиқаришни бошқаришда бир-бирини такрорловчи бўғинларнинг тугатилиши ва у билан боғлиқ бошқарув харажатларининг қисқариши принципларидан келиб чиқиб белгиланади.

3.3. Акциядорлик жамиятининг ижро этувчи органига:

  • ижро этувчи орган рахбари ўринбосари, бош бухгалтер, бош муҳандис ва бошқа бош мутахассислар;
  • асосий ишлаб чиқариш бўлинмаларнинг рахбарлари бўлган бошқарувчилар;
  • акциядорлик жамияти фаолиятининг мухим йўналишларини таъминловчи бошқа мутахассислар кириши мумкин бўлиб, унинг аниқ сони жамият уставида белгилаб қуйилади.

3.4. Ижро этувчи орган аъзолари лавозим йўриқномаси томонидан белгилаб берилган ваколатлар, улар билан тузилган мехнат контракти шартлари, Акциядорларнинг умумий йиғилиши, жамият Кузатувчи кенгашининг,ижро этувчи органнинг қарорлари ва ижро этувчи орган рахбарининг кўрсатмалари доирасида иш тутади.

Жамиятнинг коллегиал ижро этувчи органи раҳбари ва аъзоларини моддий рағбатлантириш жамият фаолияти самарадорлигига қараб амалга оширилади.

3.5. Акциядорлик жамиятининг ижро этувчи органи рахбари мазкур Низомга мувофиқ акциядорлик жамияти фаолиятидаги ўзгаришлар ва бошқа холатлар муносабати билан акциядорлик жамиятининг ижро этувчи органи таркибига қўшимча номзодлар бўйича таклифлар киритиш хуқуқига эга.

IV. Акциядорлик жамияти ижро этувчи органининг раҳбари

4.1. Ижро этувчи орган рахбари акциядорлик жамияти фаолиятининг барча масалаларини мустақил равишда хал қилди, Умумий йиғилиш ёки Кузатувчи кенгашнинг ваколатига киритилган масалалар бундан мустаснодир.

4.3. Ижро этувчи орган раҳбари:

  • акциядорлик жамияти номидан ишончномасиз иш юритиш, бошқа ташкилотлар ва органлар билан бўлган ўзаро муносабатларда унинг манфаатларини ифодалаш;
  • акциядорлик жамиятининг Устави ёки бошқа ҳужжатлари билан олдиндан келишган доираларда унинг мол-мулки ва пул-маблағларини тасарруфқилиш.
  • шартномалар ва контрактлар,   шу жумладан меҳнат шартнома (контракт)лари тузиш;
  • ишончномалар бериш;
  • банкларда ҳисоб-китоб счётлари ва бошқа счётлар очиш;
  • ўзига бўйсунувчи барча ходимлар томонидан бажарилиши мажбурий
  • бўлган буйруқлар ва кўрсатмалар бериш;
  • ходимлар штатини тасдиқлаш, уни бутлаш ҳуқуқига эгадир.

4.4. Ижро этувчи орган раҳбарининг вазифалари:

  • ўз ваколатлари доирасида жамиятнинг самарали ва барқароришлашини таъминлаган ҳолда унинг жорий фаолжятига раҳбарлик қилиш, Акциядорлар умумий йиғилиши ва Кузатувчи кенгашнинг мутлақ ваколатигакиритилган масалалардан ташқари;
  • Акциядорлар умумий йиғилиши ва жамият Кузатувчи кенгаши қарорларининг бажарилишини ташкил этиш;
  • ишлаб чиқариш бирликлари, цехлар ва жамиятнииг бошқа таркибий
  • бўлинмаларининг ўзаро самарали ҳаракатини таъминлаш;
  • жамият шартнома мажбуриятларининг бажарилишини таъминлаш;
  • ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳани ривожлантириш учун зарурбўлган миқдорларда фойда олишни таъминлаш;
  • жамиятии ривожлантириш дастурлари ва бизнес-режалари ишлабчиқилишига раҳбарлик қилиш, уларни ташкил этиш ва бажарилишини назоратқилиш;
  • жамият фаолиятида қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилинишини таъминлаш;
  • жамиятда бухгалерия ҳисоби ва ҳисоботининг ташкил этилиши,зарур ҳолати ва ишончлигилигини таъминлаш, йиллик ҳисоботлар ва бошқа молиявий ҳисоботлар тегишли органларга ўз вақтида тақдим этилиши, шунингдек акциядорларга, кредиторларга ва бошқа олувчиларга юбориладиган жамият фаолияти тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилиши, Ижро этувчи органнинг рахбари йилнинг ҳар чорагида йиллик бизнес-режа бажарилишининг бориши тўғрисида Кузатувчи кенгашга ҳисобот беради;
  • жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳужжатлар жамиятнинг Кузатувчи кенгаши, тафтиш комиссияси ёки жамият аудитори талабига кўра тўсиқларсиз тақдим этилиши;
  • давлат статистика ҳисоботи тегишли органларга тўлиқ ва ўз вақтида тақдим этилишини таъминлаш;
  • жамиятнинг тижорат сирини ташкил этувчи ахборотларнинг сақланиши, агар бундай ахборотни учинчи шахсларга бериш унинг вазифалари доирасига кирмаса, жамиятнинг тижорат сирини ташкил этувчи маълумотлар рўйхати Кузатувчи кенгаш томонидан белгиланади;
  • хизмат ёки тижорат сирини ташкил этувчи ахборотнинг жамият ходимлари томонидан сақланишини таъмиилаш;
  • жамиятнинг коллегиал ижро этувчи органи мажлисларн ўтказилишини ташкил этиш, жамият номидан ҳужжатларни ва ижро этувчи орган мажлисибаёнларини имзолаш;
  • жамиятни ихтисослашган ходимлар билан таъминлаш, жамият ходимларининг билими, малакаси, тажрибаси ва қобилиятларидан энг яхшифойдаланиш чора-тадбирларини кўриш;
  • меҳнат ва технология интизомига риоя қилиниши;
  • ижтимоий кафолатларга риоя қилинишини таъминлаш ва жамият ходимларининг меҳнатини муҳофаза қилиш;
  • жамоа музокораларида ижро этувчи орган вакилларининг иштирокини таъминлаш. Жамоа шартномалари ва битимлар тузилишида ишберувчи сифатида қатнашиш. Жамоа шартномаси бўйича мажбуриятларни бажариш;
  • ўз ваколатига тегишли ишларнинг холати тўғрисидаги ахборотни Акциядорларнинг умумий йиғилишига ва жамиятнинг Кузатувчи кенгашига белгиланган муддатда тақдим этиш;
  • амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган ахборотлар улар томонидан олиниши, акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш, дивидендлар ҳисобланиши ва тўланиши бўйича акциядорларнинг барча хуқуқларига риоя қилиш;
  • ички ҳужжатларга, амалдаги қонун ҳужжатларига ва бошқа меъёрий ҳужжатларга риоя қилиш.

4.5. Ижро этувчи орган рахбарининг аниқ хуқуқлари ва мажбуриятлари контрактда у билан олдиндан келишиб олинади.

V. Акциядорлик жамияти ижро этувчи органининг иш тартиби

5.1. Акциядорлик жамиятн ижро этувчи органининг мажлиси зарурхолларда, бироқ бир ойда камида бир марта ўтказилади. Ижро этувчи орган томонидан Кузатувчи кенгаш ёки Акциядорларнинг умумий йиғилиши хал қилиши учун киритиладиган масалалар мажбурий тартибда акдиядорлик жамиятининг ижро этувчи органи мажлисида олдиндан мухокама этилади. Акциядорлик жамияти ижро этувчи органининг фикри хақида Кузатувчи кенгашда ва Акциядорларнинг умумий йиғилишида ижро этувчи орган рахбари ёки утомонидан ваколат берилган ижро этувчи орган аъзоси ахборот беради ваҳимоя қилади.

5.2. Акциядорлик жамияти ижро этувчи органининг мажлисини ижро этувчи орган рахбари ёхуд кўриб чиқилаётган масалалар тегишлилиги бўйича унинг ўринбосарларидан бири олиб боради.

5.3. Акциядорлик жамияти ижро этувчи органи котиби акциядорликжамияти ижро этувчи органи мажлислари баёнлари юритилишини ташкил этади.

Ижро этувчи орган мажлислари баёнларидан кўчирмалар:

  • мажбурий тартибда Кузатувчи кенгаш рахбарига ва тафтиш комиссияси рахбарига;
  • бошқа мансабдор шахслар ва аудиторларнинг талабига кўра фақатижро этувчи орган рахбарининг рухсати бўйича;
  • амалдаги қонун ҳужжатлари томонидан назарда тутилган ҳоллардабошқа шахсларга ва корхонларга (шу жумладан давлат органларига)берилади.

VI. Акциядорлик жамияти ижро этувчи органи аъзоларининг жавобгарлиги

6.1. Агар ижро этувчи орган аъзоси акциядорлик жамиятит омонларидан бири ҳисобланган битишувдан молиявий манфаатдор бўлган тақдирда, у қарор қабул қилингунча ўзининг манфаатдорлиги тўғрисида хабар беришга мажбур ва овозга қўйилганда қатнашмайди.

6.2. Ижро этувчи орган аъзолари уларга хизмат мавқеи билан берилган хуқуқлардан ўзлари мехнат муносабатларида бўлган юридик ва жисмоний шахсларнинг мақсадлари манфаатлари йўлида фойдалан-масликлари керак.

6.3. Акциядорлик жамияти ижро этувчи органи аъзолари акциядорлик жамияти мол-мулкини тасарруф қилишдан шахсий фойда кўриш бўйича харакатларга йўл қўйилмаслиги керак.

6.4. Акциядорлик жамияти ижро этувчи органининг аъзолариаъзолик даврида фаолияти акциядорлик жамияти махсулотларини сотиш ёкихизматлар тақдим этишда қийинчилик туғдирадиган корхоналарни таъсис этишёки таъсис этишда қатнашиш ҳуқуқига эга эмаслар. Ижро этувчи орган аъзосиакциядорлик жамиятида лавозимга тайинланганда худди шундай корхоналардагиўз иштирокини тўхтатиши ва бу тўхтатиш тўғрисида акциядорлик жамиятиКузатувчи кенгашини хабардор қилмоғи лозим.

6.5. Акциядорлик жамияти ижро этувчи органи аъзолари ўзвазифаларини бажармаганлиги ёки зарур даражада бажармаганлиги, натижасида жамиятига етказилган зарар учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига ва жамият Уставига мувофиқ акциядорлик жамиятига етказилган зарарни қоилаш бўйича тўлиқ хажмида акциядорлик жамияти олдида жавоб берадилар.

6.6. Бунда овоз беришда қатнашмаган ёки жамиятга зарар етказишгаолиб келган қарорга қарши овоз берган ижро этувчи орган аъзолари жавоб бермайдилар.

6.7. Жамият ёки жамиятнинг жойлаштирилган оддий акцияларининг хаммаси бўлиб камида бир фоизга эга бўлган акциядор (акциядорлар)жамиятга етказилган зарарларни қоплаш тўғрисида ижро этувчи органаъзоларига ёки акциядорлик жамияти ижро этувчи органининг айримаъзоларига нисбатан даъво билан судга мурожаат этишга хақлидир.

 

Жамият директори                                            У.Т. Отабоев

Кузатув кенгаши тўғрисидаги низом (01.07.2014)

“КЕЛИШИЛГАН”

Жамият Кузатув Кенгашининг

2014 йил 01 июлдаги

мажлис қарори билан

_________Т.Камолов

“ТАСДИҚЛАНГАН”

Жамият акциядорларининг

2014 йил 11 июлдаги

умумий йиғилиш қарори билан

 

“MIROBOD DEHQON BOZORI” ОАЖнинг

Кузатув Кенгаши тўғрисида”ги Низоми

 

(янги тахрири)

Тошкент шахри – 2014 й.

 

I. Умумий коидалар

1.1. Низом «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 апрелдаги 189-сонли қарорига ва «MIROBOD DEHQON BOZORI» очик акциядорлик жамиятининг уставига мувофиқ ишлаб чиқилган.

1.2. Мазкур Низомда акциядорлик жамиятининг Кузатувчи кенгашини (кейинги ўринларда матнда «Кузатувчи кенгаш» деб юритилади) ташкил этиш ва унинг фаолият тартибини, аъзоларини сайлашни, шунингдек уларни хуқуқ ва мажбуриятларини белгилаб беради.

1.3. Акциядорлик жамиятининг Кузатувчи кенгаши тўғрисидаги Низоми акциядорлик жамиятининг умумий йиғилиш томонидан тасдиқланади.

1.4. Кузатувчи кенгаш жамият фаолиятига умумий рахбарликни амалга оширади, қонун ва жамият уставида фақат акциядорларнинг умумий йиғилиши ваколатига киритилган масалалар бундан мустаснодир.

1.5. Жамият Кузатувчи кенгашининг сон таркиби уставда ёки Акциядорларнинг умумий йиғилишининг қарори билан белгиланади.

1.6. Оддий (одатдаги) ёки бошқа овоз берувчи акцияларга эгалик қилувчи жамият акциядорлари сони 500 дан ортиқ бўлганда Кузатувчи кенгашнинг сон таркиби еттита аъзодан кам бўлмаслиги керак.

1.7. Оддий (одатдаги) ёки бошқа овоз берувчи акцияларга эгалик қилувчи жамият акциядорлари сони 1000 дан ортиқ бўлганда Кузатувчи кенгашнинг сон таркиби тўққизта аъзодан кам бўлмаслиги керак.

II. Кузатувчи кенгашнинг ваколатлари

2.1. Жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;

2.2. Жамият акциядорларининг йиллик   ва навбатдан ташқари умумий йиғилишларини чақириш, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни 72-моддасининг ўн биринчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;

2.3. Акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибини тайёрлаш;

2.4. Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган санани белгилаш;

2.5. Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун жамият акциядорлари реестрини шакллантириш санасини белгилаш;

2.6. “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун 65-моддаси биринчи қисмининг иккинчи, ўн иккинчи хат бошиларида назарда тутилган масалаларни ҳал этишни акциядорларнинг умумий йиғилишига киритиш;

2.7. Акцияларнинг номинал қийматини кўпайтириш орқали ёки эълон қилинган акцияларнинг сони ва турлари доирасида жамият томонидан қўшимча акцияларни жойлаштириш орқали жамият устав фондини кўпайтириш, агар жамият уставига мувофиқ ёки акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига биноан кузатув кенгашига шундай ҳуқуқ берилган бўлса;

2.8. Эмиссиявий қимматли қоғозларни жойлаштириш тўғрисида қарорлар қабул қилиш, агар жамият уставида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса;

2.9. Мол-мулкнинг бозор қийматини белгилашни ташкил этиш;

2.10. “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунда назарда тутилган ҳолларда жамият томонидан жойлаштирилган акциялар, облигациялар ва бошқа қимматли қоғозларни олиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш, агар жамият уставига мувофиқ ёки акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига биноан кузатув кенгашига шундай ҳуқуқ берилган бўлса;

2.11. Агар жамиятнинг йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш жамият уставида кузатув кенгашининг ваколати доирасига киритилган бўлса ёки бу масалани ҳал этиш акциядорларнинг умумий йиғилишида кузатув кенгашига топширилган бўлса, бундай бизнес-режани тасдиқлаш;

2.12. Корпоратив маслаҳатчини тайинлаш, агар жамият уставида бундай лавозимни жорий этиш назарда тутилган бўлса;

2.13. Агар   жамиятнинг   йиллик   бизнес-режасини   тасдиқлаш   жамият уставида кузатув кенгашининг ваколат доирасига киритилмаган бўлса ёки акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан кузатув кенгашига топширилмаган бўлса, жамиятнинг йиллик бизнес-режасини маъқуллаш. Бунда жамиятнинг келгуси йилга мўлжалланган бизнес-режаси кузатув кенгаши мажлисида жорий йилнинг 1 декабридан кечиктирмай маъқулланиши лозим;

2.14. Ички аудит хизматини ташкил этиш ва унинг ходимларини тайинлаш;

2.15. Жамиятнинг ижроия органи фаолиятига дахлдор ҳар қандай ҳужжатдан эркин фойдаланиш ва ижроия органидан кузатув кенгаши зиммасига юклатилган вазифаларни   бажариш учун уларни   олиш. Олинган ҳужжатлардан кузатув кенгаши ва унинг аъзолари   фақат хизмат мақсадларида фойдаланишлари мумкин;

2.16. Агар жамият уставида кузатув кенгашининг ваколати доирасига киритилган бўлса, ижроия органига тўланадиган ҳақ ва компенсациялар миқдорини белгилаш;

2.17. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларига (тафтишчисига) тўланадиган ҳақ ва компенсация миқдори юзасидан ҳамда аудиторлик ташкилотининг хизматларига тўланадиган ҳақ миқдори чегарасини белгилашга доир тавсиялар бериш;

2.18. Акциялар бўйича дивидендлар миқдори ва уларни тўлаш тартиби юзасидан тавсиялар бериш;

2.19. Жамиятнинг захира ва бошқа фондларидан фойдаланиш;

2.20. Жамиятнинг бошқарув органлари фаолият тартибини белгиловчи ҳужжатларни тасдиқлаш;

2.21. Жамиятнинг ваколатхоналарини очиш ҳамда филиалларини ташкилэтиш;

2.22. Жамиятнинг шўъба ва тобе корхоналарини ташкил этиш;

2.23. “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг VIII бўлимида назарда тутилган ҳолларда мол-мулкни олиш ва мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ йирик битимлар тузиш;

2.24. Агар битимлар тузишдан манфаатдорлик бўладиган бўлса, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунининг IX бўлимида назарда тутилган ҳолларда битимлар тузиш;

2.25. Акциядорлик жамиятининг бошқа хўжалик жамиятларидаги иштироки билан боғлиқ битимлар тузиш;

2.26. “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни ва жамият уставига мувофиқ кузатув кенгаши ваколатларига киритилган бошқа масалаларни ҳам ҳал этиш.

2.27. Жамият кузатув кенгашининг ваколатларига киритилган масалалар ҳал қилиш учун жамият ижроия органига ўтказилиши мумкин эмас.

III. Жамият кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш, тайинлаш

3.1. Жамият кузатув кенгашининг аъзолари ушбу “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни ва жамият уставида назарда тутилган тартибда акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан бир йиллик муддатга сайланадилар.

3.2. Жамият кузатув кенгаши таркибига сайланган шахсларнинг қайта сайланишлари тайинланишлари чекланмайди.

3.3. Жамият коллегиал ва яккабошчилик асосидаги ижроия органининг аъзолари кузатув кенгашига сайланишлари мумкин эмас.

3.4. Муайян жамиятда меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаётган шахслар мазкур жамиятнинг кузатув кенгаши аъзолари бўлиши мумкин эмас.

3.5. Жамият кузатув кенгаши таркибига сайланадиган шахсларга нисбатан қўйиладиган талаблар жамият устави билан ёки акциядорлар умумий йиғилиши тасдиқлаган қарор билан белгилаб қўйилиши мумкин.

3.6. Жамият кузатув кенгашининг миқдор таркиби устав ёки акциядорлар умумий йиғилишининг қарори билан белгилаб қўйилади.

3.7. Оддий (одатдаги) ёки бошқа овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлмиш акциядорлари сони беш юздан ортиқ бўлган очиқ турдаги жамият учун кузатув кенгашининг миқдор таркиби етти аъзодан кам бўлиши,   оддий (одатдаги) ёки бошқа овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлмиш акциядорлари сони бир мингдан ортиқ бўлган жамият учун эса тўққиз аъзодан кам бўлиши мумкин эмас.

3.8. Акциядор ўзига тегишли акциялар бўйича овозларни жамият кузатув кенгашининг битта номзодига тўлиқ беришга ёки бир нечта номзод ўртасида тақсимлашга ҳақлидир.

3.9. Энг кўп овоз тўплаган номзодлар кузатув кенгаши таркибига сайланган деб ҳисобланади.

3.10. Жамиятнинг кузатув кенгаши аъзолари сайлови кумулятив овоз бериш орқали амалга оширилади.

3.11. Кумулятив овоз беришда ҳар бир акциядорга тегишли овозлар сони жамиятнинг кузатув кенгашига сайланиши лозим бўлган шахслар сонига кўпайтирилади ва акциядор шу тариқа олинган овозларни битта номзодга тўлиқ беришга ёки уларни икки ва ундан ортиқ номзодлар ўртасида тақсимлашга ҳақлидир.

3.12. Давлат вакили лавозимига кўра жамият кузатув кенгашининг аъзоси бўлиб, акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан сайланмайди (қайта сайланмайди).

IV. Кузатувчи кенгаш раиси

4.1. Жамият уставида ўзгача қоида назарда тутилмаган бўлса, жамият кузатув кеигашининг раиси кузатув кенгаши аъзолари томонидан уларнинг ўзлари орасидан кузатув кенгаши аъзолари умумий сонига нисбатан кўпчилик овоз билан сайланади.

4.2. Жамият уставида ўзгача қоида назарда тутилмаган бўлса, жамият кузатув кенгаши ўз раисини кузатув кенгаши жами аъзоларининг кўпчилик овози билан қайта сайлашга ҳақлидир.

4.3. Жамият кузатув кенгашининг раиси унинг ишини ташкил этади, кузатув кенгаши мажлисларини чақиради ва уларда раислик қилади, мажлисда баённома юритилишини ташкил этади, жамият уставида ўзгача қоида назарда тутилмаган бўлса, акциядорлар умумий йиғилишида раислик қилади.

4.4. Жамият кузатув кенгашининг раиси йўқлигида унинг вазифасини кузатув кенгаши аъзоларидан бири бажариб туради.

V. Кузатувчи кенгаш мажлиси

5.1. Жамият кузатув кенгашининг мажлиси кузатув кенгашининг раиси томонидан унинг ўз ташаббуси билан, кузатув кенгашининг аъзоси, тафтиш комиссиясининг,   жамият   ижроия органининг, шунингдек жамият уставида белгилаб қўйилган бошқа шахсларнинг талабига биноан чақирилади. Жамият

кузатув кенгашининг мажлисини   чақириш ва   ўтказиш тартиби уставдабелгилаб қўйилади.

5.2. Кузатув кенгаши мажлисини ўтказиш учун кворум жамият уставида белгилаб қўйилади, бироқ у кузатув кенгашига сайланган аъзоларнинг етмиш беш фоизидан кам бўлмаслиги керак. Кузатув кенгаши аъзоларининг сони уставда назарда тутилган миқдорнинг етмиш беш фоизидан кам бўлиб қолса, жамият кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш учун акциядорларнинг фавқулодда (навбатдан ташқари) умумий йиғилишини чақириши шарт. Кузатув кенгашининг қолган   аъзолари акциядорларнинг   ана шундай   фавқулодда (навбатдан ташқари) умумий йиғилишини чақириш тўғрисидагина қарор қабул қилишга ҳақлидир.

 5.3. Жамият кузатув кенгашининг мажлисида қарорлар, агар   кузатув кенгаши мажлисини чақириш ва ўтказиш тартибини белгилаб берувчи ушбу Қонунда, жамият уставида ўзгача қоидалар назарда тутилмаган   бўлса, мажлисда ҳозир бўлганларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Жамият кузатув кенгаши мажлисида масалалар ҳал этилаётганда кузатув кенгашининг ҳар бир аъзоси битта овозга эга бўлади.

5.4. “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни 21-моддасининг иккинчи ва тўртинчи   қисмларлар кўрсатилган масалалар бўйича қарор жамият кузатув кенгаши томонидан бир овоздан қабул қилинади.

5.5. Жамият кузатув кенгаши томонидан давлат вакили иштирокисиз қабул қилинган қарорлар, шунингдек вето қўиилган қарорлар ижро этилмайди.

5.6. Жамият кузатув кенгашининг бир аъзоси ўз овозини кузатув кенгашининг бошқа аъзосига беришига йўл қўйилмайди.

5.7. Жамият уставида кузатув   кенгаши аъзоларининг овозлари тенг бўлинган ҳолларда кузатув кенгашининг қарорини қабул қилишда жамият кузатув кенгаши раисининг ҳал қилувчи овоз ҳуқуқи назарда тутилиши мумкин.

5.8. Жамият   кузатув   кенгашининг   мажлисида   баённома   юритилади. Кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси мажлис ўтказилганидан сўнг 10 кундан кечиктирмай тузилади. Мажлис баённомасида қуйидагилар кўрсатилади:

  • мажлис ўтказилган жой ва вақт;
  • мажлисда ҳозир бўлган шахслар;
  • мажлиснинг кун тартиби;
  • овоз беришга қўйилган масалалар, улар юзасидан ўтказилган овоз
  • бериш якунлари;
  • қабул қилинган қарорлар.

5.9. Жамият кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси мажлисда иштирок этаётган жамият кузатув кенгаши аъзолари томонидан имзоланади, улар мажлиснинг баённомаси тўғрилиги учун жавобгардир.

VI. Кузатувчи кенгаш аъзоларининг хуқуқ ва мажбуриятлари

6.1. Кузатувчи кенгаш мажлисида шахсан қатнашиш, йиғилишда мухокама қилинаётган масала юзасидан регламент билан ажратилган вақт доирасида сўзга чиқиш;          

6.2. Кузатувчи кенгаш қарорига кўра мўайян даврда акциядорлик жамиятининг фаолияти, уни ривожлантириш режалари тўғрисида ахборот олиш;

6.4. Кузатувчи кенгаш аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлаш Кузатувчи кенгаш раиси томонидан Кузатувчи кенгашнинг хар бир аъзоси учун аниқ амалага оширилади. Кузатувчи кенгашнинг хар бир аъзоси учун тақдирлаш пули миқдори фаолияти самарадорлигига қараб акциядорлар умумий йиғилиши томонидан белгиланади.

6.5. Кузатувчи кенгашнинг жамият битишув тузишидан манфаатдор бўлган аъзоси ўз манфаатдорлиги тўғрисида Кузатувчи кенгашга битишув тузилиши пайтигача маълум қилиши шарт, битишув тўғрисидаги қарор эса Кузатувчи кенгаш томонидан, қонунда назарда тутилган холларда, тегишли равишда Кузатувчи кенгаш аъзолари ёки бундай манфаатдорлиги бўлмаган акциядорларнинг кўпчилик овози билан Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.

6. 6. Кузатувчи кенгаш аъзолари, агар улар, уларнинг эр – хотинлари, ота – оналари, болалари, ака – укалари, опа – сингиллари, шунигдек уларнинг аффиляция қилинган барча шахслари:

  • бундай битишувнинг томонлари хисоблансалар ёки ундай вакил ёки воситачи сифатида қатнашсалар;
  • битушувларнинг томони хисобланган ёки унда вакил ёки воситачи сифатида қатнашадиган юридик шахснинг йигирма ёки ундан кўп акциялари (улушлар, пайлари) фоизига эга бўлсалар;
  • битишув томони хисобланган ёки унда вакил ёки воситачи сифатида қатнашадиган юридик шахснинг бошқарув органларида лавозимни эгаллаб турган бўлсалар, шахсий манфаатдорликка эга хисобланадилар;

6.7. Кузатувчи кенгаш аъзолари Кузатувчи кенгаш томонидан у ёки бу қарорларни қабул қилишга таъсир кўрсатганлик учун бевосита ёки билвосита хақ олиш хуқуқига эга эмас.

6.8. Кузатувчи кенгаш аъзолари акциядорлик жамияти имкониятлари (мулкий ва номулкий хуқуқлар, хўжалик фаолияти сохасидаги имкониятлар, акциядорлик жамиятининг фаолияти ва режалари тўғрисидаги ахборот)дан шахсий бойлик орттириш мақсадида фойдаланиш хуқуқига эга эмас.

6.9 Кузатувчи кенгаш аъзолари ўзларининг лавозим мажбуриятларини халол, шунингдек акциядорлик жамияти манфаатлари йўлида улар энг яхши деб хисоблайдиган усул билан амалга оширишга мажбурдирлар.

VII. Кузатувчи кенгаш аъзоларини рағбатлантириш

 7.1. Жамият Кузатувчи Кенгаши аъзоларини рағбатлантириш жамият Умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган “Жамият Кузатувчи Кенгаши аъзоларини рағбатлантириш хақидаги Низом”га мувофиқ амалга оширилади.

VIII. Кузатувчи кенгаш аъзоларининг жавобгарлиги

8.1. Жамият Кузатувчи кенгашининг аъзолари акциядорлик жамияти олдида қонун хужжатларига ва жамият Уставига мувофиқ жавоб берадилар. Бунда овоз беришда қатнашмаган ёки жамиятга зарар етказувчи қарорга қарши овоз берган жамият Кузатувчи кенгаши аъзолари жавобгарликдан озод қилинади.

8.2. Жамият ёки жамиятнинг жойлаштирилган оддий акцияларининг умуман олганда камида бир фоизга эга бўлган акциядор (акциядорлар) жамиятга етказилган зарарларни қоплаш тўғрисида Кузатувчи кенгаш аъзосига даъво билан судга мурожаат қилишга хақлидир.

IX. Якуний хулоса

9.1. Мазкур Низом акциядорларнинг умумий йигилишида тасдиқлангандан сўнг кучга киради.

 

Жамият директори                                                  У.Т. Отабоев

Фойдали манбалар

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат портали Ягона интерактив давлат ҳизматлари портали gki "Тошкент" Республика Фонд Биржаси Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ кўмитаси depo lexuz

 


Copyright © 2014-2025 Акциядорлик жамияти "Mirobod dehqon bozori"

Материаллардан фойдаланганда, қуйидаги ҳаволани келтириш мажбурий.

Сайт ишлаб чикилиши - ayudaAyuda.uz

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг


100015, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳар, Нукус кўчаси
  (+99871) 255-78-34
  info@mirobod-bozori.uz

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech