Акциядорларнинг 2014 йил молиявий йил якуни бўйича умумий йиғилиши Тошкент шахар Миробод тумани Нукус кўчаси манзилида жамиятнинг маъмурий биносида 2015 йил 06 апрель куни ўтказилди. Йиғилишда 1263873 овозга эга 14 та акциядор қатнашди, бу жами акциядорларнинг 97.22% ни ташкил этади, йиғилиш ўтказиш хуқуқига эга.
Жамият устав жамғармасининг 96.02 %га эгалик қилувчи Тошкент шахар хокимияти номидан ишончнома асосида “Тошбозорсавдо” уюшмаси бўлим бошлиғи Камолов Толмас Каримович қатнашди.
Йиғилиш раёсатига бир овоздан қуйидагилар сайландилар:
1. «Миробод дехкон бозори» АЖ нинг 2014 йил фаолияти якуни якуни юзасидан жамият директорининг хисоботини тасдиклаш ва унинг иш фаолиятига бахо бериш.
2. Жамиятнинг 2014 йил молиявий-хужалик фаолияти якуни юзасидан ташқи Аудиторлик текшируви хулосасини кўриб чикиш.
3. Жамият тафтиш комиссиясининг ўз ваколати доирасига кирадиган масалалар, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун хужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан хулосаларини эшитиш.
4. Жамиятнинг 2014 йил якуни бўйича йиллик балансини тасдиклаш.
5. Жамият кузатув кенгашининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун хужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан хисоботини эшитиш.
6. Жамиятнинг 2014 йил якуни буйича фойда ва зарарлари хисоб варағини тасдиқлаш, унинг фойдаси ва зарарларини таксимлаш.
7. Жамиятнинг 2015 йилга мўлжалланган “Бизнес режаси”ни тасдиклаш.
8. Жамиятнинг 2015 йилга режалаштирилган даромадлар ва харажатлар сметасини тасдиклаш.
9. Жамият директори билан тузилган мехнат шартномани амал қилиш муддатини узайтириш.
10. Жамият кузатув кенгашини сайлаш .
11. Жамият тафтиш хайътини сайлаш.
Навбатдаги умумий йигилишни ўтказиш учун сўзга чикувчиларга кун тартиби регламенти мажлис раиси томонидан куйидагича таклиф этилди:
Биринчи масала юзасидан – 10 мин. Колган масалалар юзасидан 5 минутдан. Сўзга чикувчилар учун 2 минутдан.
Овозга куйилди. Бир овоздан кабул килинди.
Регламент тасдикланди.
1. Кун тартибидаги биринчи масаласи юзасидан сўзга йигилиш раиси Т.Камолов чикиб, жамият директори У.Отабоевга берди.
У.Отабоев жамиятнинг 2014 йил молиявий-хўжалик фаолиятининг натижалари бўйича хисобот берди. Жамият рахбари ўз хисоботида жамиятнинг 2014 йил учун тасдикланган иш режасига мувофик ўз фаолиятини белгиланган тартибда олиб борганлигини, даромадлар режаси 3338351.0 минг. сум бўлиб, амалда 3379491.2 минг.сум., режага нисбатан 41140.2 минг.сумга ошириб бажарилганлигини ва 2014 йил соф фойда режаси 245188.4 минг.сум бўлган бўлса, амалда 251783.5 минг. сўмни ташкил этганини ,яъни режага нисбатан 6595.1 минг.сум кўп соф фойда олинганлиги хакида тўлик хисобот берди.
Йигилиш катнашчилари томонидан хисобот кабул килинди ва 2014 йил давомида олиб борилган ишларга ижобий бахо берилди.
Йигилиш раиси акциядорлардан ушбу масала юзасидан бюллетен оркали овоз беришларини сўради.
2. Иккинчи масала юзасидан, сўз жамиятнинг 2014 йил фаолиятини текшириб ўтган «FTF-AUDIT» аудиторлик компаниясининг аудитори М.Файзиевага берилди. Аудитор сўзга чикиб, «Миробод дехкон бозори» АЖнинг 2014 йил молиявий-хужалик якунлари бўйича тайерланган хулоса билан умумий мажлис катнашчиларини таништирди. Жамият аудитори ўз хисоботида жамиятнинг молиявий-хужалик якунларига ижобий бахо берди.
Хисобот маълумот учун кабул килинди.
Йигилиш раиси акциядорлардан ушбу масала юзасидан бюллетен оркали овоз беришларини сўради.
3. Учинчи масала юзасидан, жамият тафтиш комиссиясининг аъзоси Абдуллаева Г. сўзга чикиб, 2014 йил якуни бўйича “Миробод дехқон бозори”АЖда афилланган шахслар билан битимлар, шунингдек йирик битимлар тузилмаганлигига алохида тўхталиб, йиғилиш қатнашчиларига тўлиқ хисобот берди.
Йигилиш раиси акциядорлардан ушбу масала юзасидан бюллетен оркали овоз беришларини сўради.
4. Тўртинчи масала юзасидан йиғилиш раиси Т.Камолов сўзга чикиб, кенгаш аъзоларига йил давомида жамият кузатув кенгаши томонидан олиб борилган ишлари юзасидан тайерланган ҳисоботни ўкиб эшиттирди. Хисобот йигилиш катнашчилари томонидан кабул килинди ва улар томонидан жамиятда олиб борилган ишларни коникарли деб топилди.
Бошка таклиф ва эътирозлар бўлмади.
Хисобот маълумот учун қабул килинди.
5. Бешинчи масала юзасидан сўз жамият бош бухгалтери М.Худаяровага берилди.
Бош бухгалтер М.Худаярова сўзга чикиб, жамиятнинг 2014 йил баланси юзасидан тўлик хисобот берди.
Баланс кабул килинди ва тасдикланди.
6. Олтинчи масала юзасидан жамият бош бухгалтери М.Худаярова ўз сўзини давом эттириб, 2015 йил 09 март куни ўтказилган жамият кузатув кенгаши йигилишида соф фойда таксимоти жамиятнинг бугунги кундаги молиявий ахволини инобатга олган холда куйидагича таклиф этилганлигини билдирди:
М.Худаярова: 2014 йил натижалари бўйича жами 251783.5 минг.сўм.соф фойда олинди. Шундан:
1. Соф фойдадан жамиятнинг захира жамгармасига -12600.0 минг.сум. ,
2. Жамият директори, маъмурият ходимларига мукофот пули –18683.5 минг.сум.
5. Колган 45500.0 минг сўм фойда дивидендга ажратилганда хар бир дона акцияга 35 сум 00 тийиндан тўғри келади.
Йигилиш аъзолари ўртасида ушбу масала юзасидан мухокама бўлиб ўтди.
Бошка таклиф ва эътирозлар бўлмади.
Ушбу таклиф маълумот учун қабул килинди.
7. Еттинчи масала жамият директори У.Отабоев сўзга чикиб, жамиятнинг 2015 йилга ишлаб чикилган «Бизнес режа»си билан таништирди.
Бошка таклиф ва эътирозлар бўлмади. Бу масала маълумот учун кабул килинди.
8. Саккизинчи масала юзасидан жамият бош бухгалтери М.Худаярова сўзга чикиб, йиғилиш катнашчиларини 2015 йилга мўлжалланган даромадлар ва харажатлар сметаси билан таништирди. Бош хисобчи ўз сўзининг охирида 2015 йилга мулжалланаетган соф фойда режаси 302609.8 минг.сум режалаштирилаетганлигини таъкидлаб ўтди ва йил давомида зарурият туғилган холларда жамият даромадлар ва харажатлар сметасига жамият кузатув кенгаши йиғилиш карори билан тегишли ўзгартиришлар киритишга рухсат беришларини сўраб мажлис катнашчиларига мурожат этди.
Шунда сўзга, кузатув кенгашининг аъзоси О.Абдурахмонов чикиб, 2015 йилга режалаштирилаетган даромадлар ва харажатлар сметасининг харажатлар кисмини келгусида юзага келиши мумкин сарф-харажатларни инобатга олган холда, тузиш таклифини киритди.
Мажлис катнашчилари томонидан бошка таклиф ва эътирозлар бўлмади.
Таклиф бир овоздан кабул килинди.
Даромадлар ва харажатлар сметаси маълумот учун кабул килинди.
9. Тукизинчи масала юзасидан йигилиш раиси Т.Камолов сўзга чикиб, 2015 йил 09 март куни ўтказилган жамият кузатув кенгашининг йигилишида 2014 йил давомида директори лавозимида ишлаб келган Отабоев Ўктам Турғуналиевичнинг мехнат шартномасини узайтириш таклиф этилганлигини айтиб ўтди. Сўнгра сўзини давом эттириб, ўтган давр мобайнида ўзининг рахбар сифатида фақат ижобий тарафдан кўрсатиб, 50 % бюджетга ажратмаларни ўз вактида тўлаб бериши, жамиятнинг хам молиявий масалаларига жиддий ёндошиб, бозорнинг санитар-гигиеник масалаларини тўғри ташкиллаштириши ва юқори ташкилотлардан йуналтирилган вазифаларни тўлақонлик ва зудлик билан бажариши билан юкори натижаларга эришганлигини айтиб ўтди. Келтириб ўтилган объектив сабабларни инобатга олган холда, кузатув кенгаши аъзолари жамият директори У.Отабоев билан мехнат шартномасини яна бир йилга узайтириш таклифини киритганлигини билдирди.
Овозга қўйилди. Таклиф маълумот учун кабул килинди.
10. Ўнинчи масаласи юзасидан йигилиш раиси Т.Камолов сўзга чикиб, жамият кузатув кенгаши аъзолигига куйидаги номзодларни таклиф этди: Р.Хакимов, О.Абдурахмонов, О.Маликов, О.Саидахмедов,Т.Камолов, Р.Халиллаев, А.Яминов «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларни химоя килиш тугрисида»ги конунинг 83-моддаси ва жамият уставига мувофик жамият кузатув кенгаши микдори беш кишидан иборат бўлишини айтиб, ушбу номзодлар юзасидан кумулятив овоз бериш лозимлигини таъкидлаб утди.
Йиғилиш раиси таклиф этилаетган номзодлар юзасидан акциядорларга тўлик маълумот бериб ўтди ва кумулятив овоз бериш тартибини тушунтириб бериш учун хисоб комиссияси раиси А.Мирасуловни таклиф этди.
А.Мирасулов овоз бериш тартиби бўйича йиғилиш катнашчиларига тушунтириш бериб утди.
11. Ун биринчи масала юзасидан жамият қимматли когозлар буйича мутахассис А.Мирасулов тушунтириш бериб, жамият тафтиш комиссиясининг аъзолари «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар хукукини химоя килиш тугрисида»ги конунинг 110 моддаси ва жамият уставига мувофик 3 кишидан иборат бўлишини айтиб,қуйидаги таркибда таклиф этилганлигини билдирди:
Бошка таклиф ва эътирозлар бўлмади. Овозга куйилди.
Йиғилиш раиси йиғилиш қатнашчиларидан ушбу масала юзасидан бюллетен оркали овоз беришларини сўради.
Овозга қўйилди.
Кун тартибидаги барча масалалар кўриб чиқилди ва хисоб комиссияси ўз ишини бошлади.
Акциядорлар билан бўлган мулоқат тугаб, овозлар сони санаш бўйича хисоблаш комиссия раиси томонидан ўқиб эшиттирилди.
1. Розиман «1263873»,Карши «0», Бетараф «0»
2. Розиман «1263873»,Карши «0», Бетараф «0»
3. Розиман «1263873»,Карши «0», Бетараф «0»
4. Розиман «1263873»,Карши «0», Бетараф «0»
5. Розиман «1263873»,Карши «0», Бетараф «0»
6. Розиман «1263873»,Карши «0», Бетараф «0»
7. Розиман «1263873»,Карши «0», Бетараф «0»
8. Розиман «1263873»,Карши «0», Бетараф «0»
9. Розиман «1263873»,Карши «0», Бетараф «0»
10.1. Розиман «1263873» (Кумулятив овоз бериш)
10.2. Розиман «1263873», (Кумулятив овоз бериш)
10.3. Розиман «1263873» (Кумулятив овоз бериш)
10.4. Розиман «1263873». (Кумулятив овоз бериш)
10.5. Қарши «1263873». (Кумулятив овоз бериш)
10.6. Розиман «1263873». (Кумулятив овоз бериш)
10.7. Карши «1263873». (Кумулятив овоз бериш)
11.1. Розиман «1263873», Карши «0», Бетараф «0»
11.2. Розиман «1263873», Карши «0», Бетараф «0»
11.3. Розиман «1263873», Карши «0», Бетараф «0»
Юкоридагиларни инобатга олган холда,
ҚАРОР ҚАБУЛ КИЛИНДИ.
1. «Миробод дехкон бозори» АЖ нинг 2014 йил якуни буйича жамият «Бизнес режаси»ни бажарилиши юзасидан жамият рахбарининг хисоботи тасдиклансин ва олиб борилган ишларига ижобий бахо берилсин. Тарафдор – 1263873 та овоз (100%), қарши «0», Бетараф «0».
2. Жамиятнинг 2014 йил якуни бўйича молиявий-хужалик фаолияти юзасидан Аудиторлик хулосаси тасдиклансин. Тарафдор – 1263873 та овоз (100 %), карши «0», Бетараф «0».
3. Жамиятнинг 2014 йил якуни буйича молиявий-хужалик фаолияти юзасидан Тафтиш комиссиясининг хулосаси тасдиклансин. Тарафдор – 1263873 та овоз (100 %), карши «0», Бетараф «0».
4. Жамият кузатув кенгашининг 2014 йил якуни буйича хисоботи тасдиклансин ва иш фаолияти қоникарли деб топилсин. Тарафдор – 1263873 та овоз (100 %), карши «0», Бетараф «0».
5. Жамиятнинг 2014 йил молиявий-хужалик хисоботи якуни бўйича жамият йиллик баланси тасдиклансин. Тарафдор – 1263873 та овоз (100 %), карши «0», Бетараф «0».
6. Жамиятнинг 2014 йил молиявий-хужалик якуни бўйича олинган 251783.5 минг.сум. соф фойдасини таксимлаш тартиби қуйидагича тасдиклансин:
Соф фойдадан жамиятнинг захира жамгармасига -12600.0 минг.сум;
Жамият директори, маъмурият ходимларига мукофот пули –18683.5 минг.сум;
Жамиятнинг 2014 йил якуни бўйича соф фойданинг 45500.0 минг.сўми дивидендга ажратилсин. Хар бир дона акцияга 35 сум 00 тийиндан тўланиши таъминлансин. Акциядорларга дивидендларни тўлаб бериш 2015 йил 06 майдан 2015 йилнинг 06 июнгача амалга оширилсин . Тарафдор – 1263873 та овоз (100 %), карши «0», Бетараф «0».
7. Жамиятнинг 2015 йилги Бизнес плани тасдиклансин. Тарафдор – 1263873 та овоз (100 %), карши «0», Бетараф «0».
8. Жамиятнинг 2015 йилга мулжалланган даромадлар ва харажатлар сметаси тасдиклансин ва жамиятнинг 2015 йилга мулжалланган даромадлар ва харажатлар сметасига зарур холатларда ўзгартириш киритиш ваколати жамият кузатув кенгашига берилсин. Тарафдор – 1263776 та овоз (100 %), карши «0», Бетараф «0».
9. Жамият директори Отабоев Уктам Тургуналиевичнинг мехнат шартномаси 1 йил муддатга узайтирилсин. Тарафдор – 1263873 та овоз (100 %), карши «0», Бетараф «0».
10. Жамият кузатув кенгаши таркиби қуйидаги таркибда бир йил муддатга сайлансин: Абдурахмонов О. (1263873 та овоз билан 100%), Т.К.Камолов (1263873 та овоз билан 100%), Хакимов Р.А. (1263873 та овоз билан 100%), Саидахмедов.О. (1263873 та овоз билан 100%), Маликов О. (1263873 та овоз билан 100 %).
11. Жамият тафтиш комиссияси таркиби қуйидаги таркибда тасдиклансин: Абдуллаева Г.Э. (1263873 овоз билан 100 %), Назаров Ф. (1263873 овоз билан 100 %), Эрназарова З (1263873 овоз билан 100 %).
4.“Миробод дехқон бозори”АЖ директори томонидан 2014 йил 14 ноябрь куни йўналтирилган 817 сонли хатнинг мухокамаси.
Кун тартибига киритилган биринчи масала юзасидан сўз жамият директори У.Отабоевга берилди.
Жамият директори У.Отабоев сўзга чикиб, 2014 йил 9 ой давомида амалга оширилган ишлар, эришилган ютуклар ва даромадлар ва харажатлар сметасига таяниб юзага келган харажатлар микдорига алохида тўхталиб ўтди. Жамият директори ўз сўзида жами даромадлар режаси 2466134.0 минг.сум, амалда 2503638.3 минг.сум, режага нисбатан 37504.3 минг.сумга кўп бажарилганлигини айтиб ўтди. Жами харажатлар режаси 852751.0 минг.сум, амалда 852589.2 минг.сум, режага нисбатан 161.8 минг.сум. кам сарф-харажат этилганлигини айтиб утди. Соф фойда режаси 177375.6 минг.сум, амалда 191737.1 минг.сум, режага нисбатан соф фойда режаси 14361.5 минг.сумга ошириб бажарилганлигини таъкидлаб утди.
Кенгаш аъзолари жамият директори томонидан берилган хисоботни бир овоздан кабул килишди.
Бошка таклиф ва эътирозлар булмади.
Кун тартибига киритилган иккинчи масала юзасиданжамият иқтисодчиси З.Чиннибоева сўзга чиқиб, жамиятнинг 2015 йилга белгиланган “Бизнес режа”си билан таништирди.
Бошқа таклиф ва эътирозлар бўлмади.
Кенгаш аъзолари ўртасида мухокама бўлиб ўтди. Мухокамадан сўнг, кенгаш аъзолари ушбу “Бизнес режа”ни бир овоздан маъқуллашди.
Кун тартибига киритилган учинчи масала юзасидан йиғилиш раиси Т.Камолов сўзга чиқиб, Ўзбекитон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунинг 7-моддаси талабидан келиб чиқиб, жамиятнинг филиаллари тўғрисидаги низом ишлаб чиқилганлигини билдирди ва ушбу низом лойиҳаси билан йигилиш қатнашчиларини таништирди.
Мазкур низом йиғилиш қатнашчилари томонидан кўриб чиқилди ва мухокамадан сўнг кенгаш аъзолари ушбу низомни бир овоздан маъқуллашди.
Кун тартибига киритилган туртинчи масала юзасидан жамият директори сузга чикиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасида 2014 йил 3 октябрь куни ўтказилган 128- сонли йиғилиш баёни хамда Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири томонидан 2014 йил 15 октябрь куни тасдиқланган “Тошкент шахридаги дехқон бозорларида тартиб интизомни таъминлаш хамда санитар холатларни яхшилаш бўйича тузилган Ишчи гурухининг ИШ РЕЖАСИ”да белгиланган тозалик ва санитар холатни яхшилаш йўналишидаги топшириқларни бажариш бўйича туман хокимлиги ва туман прокуратурасининг кўрсатмаларига асосан бозорнинг ер тўла қисмида таъмирлаш, тозалаш ва замонавий кўринишга келтириш ишлари олиб борилаётганлиги ва ушбу таъмирлаш харажатлари:
-Эскирган электр кабелларни алмаштириш учун 5000000 сўм;
-Яроқсиз ёритгичларни янгилаш учун 5700000 сўм;
-Ёнғин ўчириш пештахталарини янгилаш ва жихозлаш учун 10000000 сўм;
-Видео кузатув камералари ўрнатиш учун 8982970 сўмни ташкил этиши хақида тўхталиб, ушбу белгиланган ишларни амалга ошириш учун маблағни жамият хисобидан сарф қилинишига рухсат сўраб, кузатув кенгаши аъзоларига мурожат этди.
Бундан ташқари У.Отабоев ўз сузида туман ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг ҳамда туман прокуратурасининг бозор ҳудудида ёнғин хавфсизлиги буйича амалга оширилмаган ишлар буйича йўналтирилган тақдимномаларидан келиб чиқиб, бозор ер тўласидаги мажбурий хаво алмаштириш тизимини таъмирлаш учун талаб этилаётган маблағ 769469800 сўмни ташкил этишини хисобга олган холда ушбу ишларни жамият хисобидан амалга оширишнинг имконияти йўқлиги сабабли, мазкур масалани ҳал этиш бўйича тегишли ташкилотлар билан таклифлар ишлаб чиқилиши мақсадга мувофиқлигини билдирди.
Бошқа таклиф ва эътирозлар бўлмади. Таклиф кенгаш аъзолари томонидан қабул қилинди.
Юкоридагиларни инобатга олган холда,
КЕНГАШ КАРОР КИЛДИ
1. «Миробод дехкон бозори» АЖнинг 2014 йил 9 ойлик молиявий-хўжалик фаолияти якунлари бўйича жамият директорининг хисоботи маълумот учун кабул килинсин.
2. Асосий бозор ер тўласидаги автомобилларни турар жойидаги , эскирган электр кабелларни янгилаш, янги тежамкор электр ёритгичлар ўрнатиш, ёнғин хавфсизлик қалқонларини янгилаш ва зарурий анжомлар билан жихозлаш, мақсадга мувофиқ деб топилсин ва шу билан боғлиқ бўлган харажатлар жамият хисобидан соф фойда режасига таъсир этмаган холда сарфланишига рухсат берилсин.
2.1. Жамиятда ахоли хавфсизлигини таъминлаш ва ёнғин хавфсизлигини олдини олиш мақсадида асосий бозорининг подвали ва кириш чиқиш жойларига ведио камералар ўрнатилиши мақсадга мувофиқ деб топилсин ҳамда ушбу вазифани амалга ошириш учун тегишли соҳа ташкилотлари танлаб олинсин.
2.2. Асосий бозор ер тўла қисмидаги мажбурий хаво алмаштириш тизимини таъмирлаш учун талаб этилаётган маблағларни ажратилишига жамиятнинг имконияти йуклиги боис, мазкур масалани ҳал этиш бўйича тегишли ташкилотлар билан таклифлар ишлаб чиқилиши мақсадга мувофиқ деб топилсин.
3. Мазкур мажлис бандларини ўрнатилган тартибда бажарилишини ташкил этиш жамият директори У.Отабоевга юклатилсин.
2014 йил 11 июлдаги «МИРОБОД ДЕХКОН БОЗОРИ» ОАЖ АКЦИЯДОРЛАРИНИНГ НАВБАТДАН ТАШҚАРИ УМУМИЙ ЙИГИЛИШИДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ОВОЗ БЕРИШ БЮЛЛЕТЕНИ
1. Акциядорлар умумий йигилишини утказиш санаси ва вакти: 2014 йил, 11июль, соат 11-00
2. Овозга эга булган эгаси езилган оддий акциялар сони:_______________
3. Навбатдан ташқари умумий йигилишнинг кун тартибидаги масалалар буйича овоз бериш:
№
ОВОЗГА КУЙИЛГАН МАСАЛАЛАР
Овоз бериш турлари
(Керак булмаганини учириш керак)
1.
Жамиятнинг номи Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида”ги янги тахрирдаги қонунига мувофиқлаштирилсин.
Розиман
Каршиман
Бетараф
2.
Жамиятнинг янги тахрирдаги устави тасдиқлансин.
Розиман
Каршиман
Бетараф
3
Жамиятнинг эмиссиявий қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарорлари ва қимматли қоғозлар чиқарилуви эмиссия рисолаларига ўзгартириш киритилсин.
Розиман
Каршиман
Бетараф
4.
Жамиятнинг янги тахрирдаги “ижроия органи хакида”ги низоми тасдиқлансин
Розиман
Каршиман
Бетараф
5.
Жамиятнинг янги тахрирдаги “Умумий йиғилиш хақида”ги низоми тасдиқлансин.
Розиман
Каршиман
Бетараф
6
Жамиятнинг янги тахрирдаги “Кузатув кенгаши хақида”ги низоми тасдиқлансин
Розиман
Каршиман
Бетараф
7
Жамиятнинг янги тахрирдаги “Тафтиш комиссияси хақида”ги низоми тасдиқлансин
Розиман
Каршиман
Бетараф
8
Жамиятнинг ташкилий тузилмаси тасдиқлансин.
Розиман
Каршиман
Бетараф
9
Жамиятга (ёки унинг шўъба корхонасига) олиниши режалаштирилган кредит тасдиқлансин.
«МИРОБОД ДЕХКОН БОЗОРИ» ОАЖ ХИСОБ ХАЙЪАТИНИНГ 2014 йил 11 ИЮЛДА ЎТКАЗИЛГАН НАВБАТДАН ТАШҚАРИ МАЖЛИС БАЙЁН ҚАРОРИГА ИЛОВА,
АКЦИЯДОРЛАРНИНГ НАВБАТДАН ТАШҚАРИ УМУМИЙ МАЖЛИСИДА ОВОЗЛАР ҚУЙИДАГИЧА ТАҚСИМЛАНГАН.
№
Кун тартиби
Рози
Қарши
Бетараф
Хақиқий эмас
Овоз берилмаган
Овоз сони
%
Овоз сони
%
Овоз сони
%
Овоз сони
%
Овоз сони
%
1
Жамиятнинг номини Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида”ги янги тахрирдаги қонунига мувофиқлаштириш хақида.
1263776
100
0
0
0
0
0
0
0
0
2
Жамиятнинг янги тахрирдаги уставини тасдиқлаш
1263776
100
0
0
0
0
0
0
0
0
3
Жамиятнинг эмиссиявий қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарорлари ва қимматли қоғозлар чиқарилуви эмиссия рисолаларига ўзгартириш киритиш хақида.
1263776
100
0
0
0
0
0
0
0
0
4
Жамиятнинг янги тахрирдаги «ижроия орган хакида»ги низомини тасдиклаш.
1263776
100
0
0
0
0
0
0
0
0
5
Жамиятнинг янги тахрирдаги «Умумий йигилиш хакида»ги низомини тасдиклаш
1263776
100
0
0
0
0
0
0
0
0
6
Жамиятнинг янги тахрирдаги «Кузатув кенгаш хакида»ги низомини тасдиклаш
1263776
100
0
0
0
0
0
0
0
0
7
Жамиятнинг янги тахрирдаги «Тафтиш комиссияси хакида»ги низомини тасдиклаш
1263776
100
0
0
0
0
0
0
0
0
8
Жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.
1263776
100
0
0
0
0
0
0
0
0
9
Жамиятга (ёки унинг шўъба корхонасига) олиниши режалаштирилган кредит хақида.