Text to speech   Click to listen highlighted text! Text to speech Powered By GSpeech
  • Asosiy
  • Акциядорлар ўчун

Акциялар янги чиқарилиши тўғрисидаги қарор (30.09.2014)

«ТАСДИҚЛАНГАН»

“MIROBOD DEHQON BOZORI”
aкsiyadorlik jamiyati
(эмитентнинг номи)
Кузатув кенгашининг 2014 йил             30 сентябрдаги қарори билан.
Кузатув кенгаши раиси
_______________Т.Камолов

М.Ў.

«РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИЛГАН»

Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази
Тошкент шаҳар худудий бошқармасибошлиғи в.б.
____________ Р.Хурамов
_______________ - сон
2014 йил ____________

М.Ў.

 

АКЦИЯЛАР ЯНГИ ЧИҚАРИЛИШИ ТЎҒРИСИДАГИ ҚАРОР

 “MIROBOD DEHQON BOZORI”

aкsiyadorlik jamiyati

(эмитентнинг тўлиқ номи кўрсатилади)

Идентификация рақами берилди:
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

номинал қиймати 760 сўм бўлган, 1 300 000 дона, оддий эгасининг номи ёзилган, ҳужжатсиз акциялар ёпиқ обуна усулида жойлаштирилади

Акцияларнинг ушбу чиқарилиши бешинчи чиқарилишдир.

                                                               

Жамият Кузатув кенгашининг 2014 йил 30 сентябрдаги қарори билан тасдиқланган., жамият акциядорларининг 2013 йил 26 мартдаги ва 2014 йил 18 апрелдаги умумий йиғилиши баён қарорларига асосан

Эмитентнинг жойлашган жойи: индекс 100015, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Нукус кўчаси

почта манзили: индекс 100015, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Нукус кўчаси.

мулоқот телефонлари:  255-78-34, 254-38-97 факс

Эмитентнинг раҳбари:                           Отабоев Ўктамжон Турғуналиевич

                                                                            (Ф.И.Ш., имзо)

Бош бухгалтер:                                     Худаярова Манзура Ахатовна

                                                                            (Ф.И.Ш., имзо)

Муҳр                                                              Сана 30.09.2014 йил

1. Ушбу чиқарилишдаги эгасининг номи ёзилган акциялар тури (оддий ёки имтиёзли): оддий эгасининг номи ёзилган;

2. Ушбу акциялар чиқарилишининг шакли: ҳужжатсиз шаклда

3. Ушбу чиқарилишдаги акцияларнинг номинал қиймати (сўм): 760 сўм

4. Ушбу чиқарилишдаги акцияларнинг сони (дона): оддий эгасининг номи ёзилган, ҳужжатсиз шаклдаги 1 300 000 дона акциялар

5. Ушбу чиқарилишнинг умумий ҳажми (сўм): 9880000000 сўм

6. Ушбу чиқарилишдаги акциялар эгаларининг ҳуқуқлари:

  • жамиятнинг акциядорлари реестрига киритилиши;
  • ўзи ҳақида депозитарийдаги депо ҳисобварағидан кўчирма олиш;
  • жамият фойдасининг бир қисмини дивидендлар тарзида олиш;
  • акциядорлик жамияти тугатилган тақдирда ўзларига тегишли улушга мувофиқ мол-мулкнинг бир қисмини олиш;
  • акциядорлик жамиятини бошқаришда иштирок этиш;
  • акциядорлик жамиятининг уставига мувофиқ эмитентнинг молия-хўжалик фаолияти натижалари тўғрисида тўлиқ ва тўғри ахборот олиш;
  • олган дивидендини эркин тасарруф этиш;
  • қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органида, шунингдек судда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
  • ўзига етказилган зарарнинг ўрни қопланишини белгиланган тартибда талаб қилиш;
  • ўз манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш мақсадида уюшмалар ва бошқа жамоат ташкилотларига бирлашиш;
  • қимматли қоғозлар сотиб олиш вақтида зарар кўриш ва (ёки) фойданинг бир қисмини йўқотиш эҳтимоли билан боғлиқ таваккалчиликни суғурталаш;
  • Жамиятнинг устави ва бошқа амалдаги қонунчиликда назарда тутилган ҳуқуқлар.

7. Ушбу чиқарилишдаги акцияларни олинишига нисбатан жамият уставидаги ва/ёки чиқарилиш тўғрисидаги қарордаги ҳар қандай чеклашлар: Ушбу чиқарилишдаги акцияларни олинишига нисбатан жамият уставида чеклашлар йўқ. Ушбу акциялар чиқарилишини жойлаштириш, аввал паст номинал қийматга эга бўлган жойлаштирилган акцияларни янгидан чиқарилган номинал қиймати оширилган акцияларга айирбошлаш йўли билан акциядорлар орасида амалга оширилади.

8. Жамият устав капиталининг миқдори (сўм): 988000000 сўм

9. Илгари жойлаштирилган акциялар сони (турлари бўйича тақсимланган ҳолда кўрсатилади):

Жами чиқарилган ва жойлаштирилган акциялар сони: 1 300 000 дона;

Чиқариладиган акциялар кўриниши ва уларнинг турлари бўйича сони: оддий эгасининг номи ёзилган, ҳужжатсиз шаклдаги акциялар: 1 300 000 дона.

10. Илгари жойлаштирилган корпоратив облигациялар сони (турлари ва кўринишлари бўйича тақсимланган ҳолда кўрсатилади): Жамиятда облигациялар чиқарилмаган

11. Ушбу чиқарилишдаги акциялар жойлаштирилишининг шартлари ва тартиби.

11.1. Ушбу чиқарилишдаги акциялар жойлаштирилишининг усули (очиқ ёки ёпиқ обуна): ушбу акциялар чиқарилиши жамият акциядорлари ўртасида ёпиқ обуна орқали жойлаштирилади;

11.2. Ушбу чиқарилишдаги акциялар жойлаштирилишининг муддати: акцияларни айирбошлаш янги қимматли қоғозлар чиқарилиши Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази Тошкент шаҳар худудий бошқармаси томонидан давлат рўйхатидан олинган кундан бошлаб 15 календарь кунидан кечиктирмасдан амалга оширилади.

11.3. Ушбу чиқарилишдаги акциялар жойлаштирилишининг тартиби: ушбу акциялар чиқарилишини жойлаштириш, аввал паст номинал қийматга эга бўлган жойлаштирилган акцияларни янгидан чиқарилган номинал қиймати оширилган акцияларга айирбошлаш йўли билан амалга оширилади. Акциялар айирбошлаш орқали жойлаштирилганда бирор-бир шартнома тузилиши талаб этилмайди;

11.4. Акцияларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш ва сақлаш, шу жумладан ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўз ичига олган тўлиқ фирма номи, жойлашган жойи, почта манзили, эмитент эгасининг номи ёзилган акциялари эгалари реестрини шакллантиришни амалга оширган марказий рўйхатдан ўтказувчининг ва уларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олишни амалга оширган депозитарийнинг телефони, шунингдек, тегишли фаолиятни амалга оширишга доир лицензия тўғрисидаги маълумотлар (рақами, берилган санаси, лицензияни берган орган, амал қилиш муддати):

“MIROBOD DEHQON BOZORI”AJ акцияларини сақлаш ва акция эгалари реестрини шакллантириш Қимматли қоғозларнинг Марказий депозитарийси Давлат корхонаси томонидан амалга оширилади. Ушбу корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли давлат корхонаси ҳисобланади.

Қимматли қоғозларни ҳисоботини юритиш ва уларга эгалик қилиш ҳуқуқига тааллуқли келтирилган асосий кўрсаткичлар ҳисоб юритиш ҳуқуқи ва қимматли қоғозларга эгалик қилиш хизмат кўрсатаётган депозитарийлар орқали ўрнатилган қонуний тартиб асосида юритилади.

Ваколатли депозитарий реквизитлари:

1. Ташкилий ҳуқуқий шакли давлат корхонаси бўлган Ўзбекистон Республикаси Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси, жойлашган манзили- индекс 100000, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, «Бухоро» кўчаси, 10.,

Почта манзили – индекс 100000, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, «Бухоро» кўчаси, 10.

Телефон – 236-14-32

Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси Давлат корхонаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 21 майдаги 263-сонли қарорига асосан ташкил этилган.

Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси давлат корхонаси давлатга тегишли қимматли қоғозларни ҳисоботини юритишни ва уларга эгалик қилиш ҳуқуқи бўйича тааллуқли ҳужжатларни амалдаги қонунчилик бўйича юритади.

2. Депозитарий номи - “Тошкент инвестиция мажмуи” масъулияти чекланган жамияти.

Жойлашган манзили- индекс 100031, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Кунаева кўчаси, 12 уй, 235-хонадон;

Почта манзили – - индекс 100031, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Кунаева кўчаси, 12 уй, 235-хонадон;

Телефон – 236-21-50

Депозитарий фаолиятни амалга оширишга доир лицензия тўғрисидаги маълумотлар (рақами, берилган санаси, лицензияни берган орган, амал қилиш муддати)– №300-сонли лицензия Ўзбекистон Республикаси Давлат Мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Маркази томонидан 2009 йил 25 ноябрда берилган. Лицензиянинг амал қилиш муддати чегараланмаган.

Реестрни марказий рўйхатдан ўтказувчи Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси давлат корхонаси жамият акцияларининг реестрини юритилишини амалга оширади, унинг ташкилий ҳуқуқий шакли давлат корхонаси, жойлашган манзили- индекс 100000, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, «Бухоро» кўчаси, 10., юридик манзили – индекс 100000, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, «Бухоро» кўчаси, 10., телефон – 236-14-32.

11.5. Ушбу чиқарилишдаги жойлаштирилаётган акцияларни олишга бўлган имтиёзли ҳуқуқни амалга ошириш тартиби: ушбу акциялар чиқарилишини жойлаштириш, аввал паст номинал қийматга эга бўлган жойлаштирилган акцияларни янгидан чиқарилган номинал қиймати оширилган акцияларга айирбошлаш йўли билан акциядорлар орасида амалга оширилиши сабабли акцияларни олишга бўлган имтиёзли ҳуқуқни амалга ошириш тартиби кўриб чиқилмайди.

11.6. Ушбу чиқарилишдаги акциялар баҳоси (баҳолари) ёки жойлаштириш баҳосини белгилаш тартиби: акциялар номинал қийматда жойлаштирилади;

11.7. Акцияларни тўлаш шартлари ва тартиби: Жамият акцияларининг аввал жойлаштирилган 819 000 000 сўмлик қисми номинал қийматда тўланган, жамият акцияларининг янги чиқарилаётган 169 000 000 сўмлик қисми жамиятнинг 2012-2013 йиллардаги соф фойдасининг бир қисми ҳисобига номинал қийматда тўланади;

11.8. Ушбу акциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб топиш улуши (бундай улуш ушбу чиқарилишдаги акциялар умумий сонининг 60 фоизидан кам миқдорда белгиланиши мумкин эмас): Ушбу чиқарилишдаги акциялар умумий сонининг 100 фоизи жойлаштирилиши лозим. Агар акцияларнинг 100 фоизи жойлаштирилмаса, акциялар чиқарилуви амалга ошмаган деб ҳисобланади.

11.9. Ушбу акциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб топилган тақдирда эмитент томонидан акциялар тўлови сифатида олинган воситаларни қайтариш тартиби: акциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб топилган тақдирда, акцияларнинг номинал қийматини камайтириш йўли билан жамият устав капиталини камайтириш тўғрисида қарор қабул қилинади ва жамиятнинг бухгалтерия ёзувларида тегишли ўтказмалар амалга оширилади.

12. Эмитент томонидан қимматли қоғозлар чиқарилиши (қўшимча чиқарилиши) тўғрисидаги ахборотни Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ошкор қилиш тартиби:

Акциядорлар аризаларига мувофиқ янги чиқарилиш тўғрисидаги қарор ва эмиссия рисоласининг асли ва нусхаси билан “MIROBOD DEHQON BOZORI”AJнинг қуйидаги манзилда жойлашган биносида танишишлари мумкин:индекс 100015, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Нукус кўчаси.

Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 22 июлдаги “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги қонунининг 39-моддасида акцияларни чиқарилишида ёпиқ обуна бўлган ҳолатда нашр қилиниши кўзда тутилмаган.

Ушбу янги чиқарилишдаги акциялар давлат руйхатидан ўтказилгандан сўнг акциялар чиқарилуви бўйича маълумотлар ўрнатилган тартибда қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг сайтига эълон қилинади.

13. Бошқа маълумотлар. Бошқа маълумотлар амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда акциядорларга ва давлатнинг ваколатли органига маълум қилинади.

 

Эмиссия рисоласи (30.09.2014)

«ТАСДИҚЛАНГАН»

“MIROBOD DEHQON BOZORI”
aкsiyadorlik jamiyati
(эмитентнинг номи)
Кузатув кенгашининг
2014 йил 30 сентябрдаги қарори билан
________________ Т.К.Камолов
М.Ў.

 

“MIROBOD DEHQON BOZORI”

aкsiyadorlik jamiyati

ЭМИССИЯ РИСОЛАСИ

Идентификация рақами берилди:

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

оддий, эгасининг номи ёзилган, ҳужжатсиз 1 300 000 дона акцияларни чиқарилиши

 

Эмитентнинг раҳбари:            _____________Отабоев Ўктамжон Турғуналиевич

                                                                                 (Ф.И.Ш., имзо)

 

Бош бухгалтер:                     ______________Худаярова Манзура Ахатовна

                                                                                 (Ф.И.Ш., имзо)

Муҳр                                                                     Сана 30.09.2014 йил

 


РЎЙХАТДАН ЎТКАЗУВЧИ ОРГАН УШБУ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР ЭМИССИЯСИ РИСОЛАСИДАГИ АХБОРОТНИ ТЎҒРИЛИГИ УЧУН ЖАВОБГАР БЎЛМАЙДИ ВА ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР ЧИҚАРИЛИШИ ТЎҒРИСИДАГИ ҚАРОРНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ФАКТИ БИЛАН ЖОЙЛАШТИРИЛАЁТГАН ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАРГА НИСБАТАН ЎЗ МУНОСАБАТИНИ БИЛДИРМАЙДИ.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ «ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ҚОНУНИ 58-МОДДАСИГА МУВОФИҚ, ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАРНИ ИНВЕСТИЦИЯ ОБЪЕКТИ СИФАТИДА ТАНЛАШ ВА МУВОФИҚ РАВИШДА УШБУ ТАНЛОВНИНГ ОҚИБАТЛАРИ ИНВЕСТОРНИНГ ТАВАККАЛЧИЛИКЛАРИДИР.


I. ЭМИТЕНТ ТЎҒРИСИДАГИ АСОСИЙ МАЪЛУМОТЛАР

1. Эмитентнинг тўлиқ ва қисқартирилган номи:

  • ўзбек тилида: “MIROBODDEHQONBOZORI” aкsiyadorlik jamiyati, “MIROBODDEHQONBOZORI” AJ;
  • рус тилида: акционерное общество “MIROBOD DEHQON BOZORI”, АО “MIROBOD DEHQON BOZORI”;

Тармоқ: бозор ва савдо комплекси соҳасида хизмат кўрсатиш.

Юқори турувчи ташкилот: “Тошбозорсавдо” уюшмаси

Эмитент раҳбарининг фамилияси, исми, шарифи: Отабоев Ўктамжон Турғуналиевич

Бош бухгалтернинг фамилияси, исми, шарифи: Худаярова Манзура Ахатовна

2. Эмитентнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли: aкsiyadorlik jamiyati

3. Жойлашган жойи ва банк реквизитлари: индекс 100015, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Нукус кўчаси.

Банк реквизитлари: ОАТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Тошкент шахар минтақавий филиали, х.р 2020800010012294, МФО – 00452, СТИР – 200985272, ХХТУТ – 71270

Тўлиқ почта манзили: индекс 100015, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Нукус кўчаси.

Хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва жойлашган жойи: Х/р 20208000100122947001 МФО – 00452, ОАТБ “Қишлоқ қурилиш банк”Тошкент шахар минтақавий филиал. Банкнинг жойлашган жойи – Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Шаҳрисабз кўчаси, 38 уй.

Эмитент солиқ органининг номи ва СТИР: Миробод тумани ДСИ, СТИР 200985272

4. Рўйхатдан ўтказувчи органнинг номи, эмитентнинг давлат рўйхатидан ўтказилган санаси ва рақами:

Тошкент шаҳар Миробод туман туман хокимияти 1996 йил 30 майда №317/2-рақам билан руйхатга олинган., Тошкент шаҳар Миробод туман туман хокимияти 1999 йил 04 ноябрда №1780-рақам билан руйхатга олинган., Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2003 йил 15 сентябрда №7087-рақам билан руйхатга олинган., Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2003 йил 17 декабрда №917-рақам билан руйхатга олинган., Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2007 йил 04 майда №317/2-рақам билан руйхатга олинган., Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 30 июнда №08-637/4-рақам билан руйхатга олинган., Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2012 йил 04 майда №8-394/4-рақам билан руйхатга олинган., Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2013 йил 12 июлда №8-543/4-рақам билан руйхатга олинган., Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2014 йил 22 июлда №8/3-496/4-рақам билан руйхатга олинган., Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2014 йил 30 сентябрда №8/3-687/4-рақам билан руйхатга олинган.

Давлат статистика органи томонидан берилган кодлар: КТУТ бўйича код -01574275, ХХТУТ бўйича код- 71270, МШТ бўйича код- 144, МҲОБТ бўйича код – 1726273, СТИР- 200985272.

5. Асосий фаолият турлари ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг (хизматнинг) турлари: бозор ва савдо комплекси соҳасида хизматлар кўрсатиш.

6. Эмиссия рисоласи тасдиқланган пайтдаги эмитентнинг бошқарув ижроия органи барча аъзоларининг рўйхати:

Ижроия органи аъзосининг Ф.И.Ш. Ҳозирги вақтда ва охирги
3 йилдаги эгаллаган лавозимлари
Эмитентнинг устав фондидаги улуши
сони доналарда улуш % да
1 2 3 4

Отабоев Ўктамжон Турғуналиевич

28.03.2011 йилдан “MIROBOD DEHQON BOZORI”AJдиректори ўринбосари 29.03.2012 йилдан хозирги вақтгача “MIROBOD DEHQON BOZORI”AJ директори - -

7. Эмиссия рисоласи тасдиқланган пайтдаги эмитент кузатув кенгаши барча аъзоларининг рўйхати:

Кузатув кенгаши аъзосининг Ф.И.Ш. Ҳозирги вақтда ва охирги
3 йилдаги эгаллаган лавозимлари
Эмитентнинг устав фондидаги улуши
сони доналарда улуш % да
1 2 3 4
Камолов Толмас Каримович Ҳозирги вақтда ва охирги уч йилда “Тошбозорсавдо” уюшма бўлим бошлиғи - -
Хакимов Рауф Ҳозирги вақтда ва охирги уч йилда Тошкент шаҳар савдо департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари - -

Абдурахмонов Олим

Ҳозирги вақтда ва охирги уч йилда Тошкент шахар Миробод туман хокимининг ўринбосари - -
Халиллаев Расул Ҳозирги вақтда ва охирги уч йилда Тошкент шахар савдо департаменти бошлиғининг маслахатчиси. - -
Маликов Отабек Ҳозирги вақтда ва охирги уч йилда Тошкент шахар Миробод туман савдо департаменти бошлиғи. - -

8. Эмитент таъсисчиларининг рўйхати (фақат қимматли қоғозларнинг биринчи чиқарилишида тўлдирилади): Ушбу чиқарилаётган акциялар қимматли қоғозларнинг бешинчи чиқарилиши.

Таъсисчилар — юридик шахсларнинг тўлиқ номи ёки таъсисчилар — жисмоний шахсларнинг Ф.И.Ш. Таъсисчилар — юридик шахсларнинг жойлашган жойи ёки таъсисчилар — жисмоний шахсларнинг паспорт маълумотлари Эмитент устав капиталидаги улуши
сони доналарда улуш % да
1 2 3 4

9. Эмитент аффилланган шахсларининг рўйхати:

Аффилланган — юридик шахсларнинг тўлиқ номи ёки аффилланган — жисмоний шахсларнинг Ф.И.Ш. Аффилланган шахс деб ҳисобланишининг асоси Аффилланган шахснинг эми-тент устав капиталидаги улуши
сони доналарда улуш % да
оддий имтиёзли
1 2 3 4 5
Тошкент шаҳар ҳокимияти, Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш департаменти 20%дан ортиқ акция эгаси 1248309 - 96,02
Камолов Толмас Кузатув кенгаши аъзоси - - -
Хакимов Рауф Кузатув кенгаши аъзоси - - -
Абдурахмонов Олим Кузатув кенгаши аъзоси - - -
Маликов Отабек Кузатув кенгаши аъзоси - - -
Халиллаев Расул Кузатув кенгаши аъзоси - - -

Отабоев Ўктамжон

“MIROBOD DEHQON BOZORI”AJ директори - - -
“ELGA XIZMAT MIROBOD” МЧЖ “MIROBOD DEHQON BOZORI”AJ қошида ташкил этилган МЧЖ - - -

10. Эмитентнинг барча ваколатхоналари ва филиаллари рўйхати:

Тўлиқ номи “Фарғона” “Коинот” “Мунис”

Жойлашган жойи

Тошкент шахри Миробод туман Фарғона йўли кўчаси Тошкент шахри Миробод туман Мирсалихова кўчаси Тошкент шахри Миробод туман Мунис кўчаси
Очилган санаси 30.05.1996 йил 30.05.1996 йил 30.05.1996 йил

11. Эмитентнинг барча шўъба ва тобе жамиятлари рўйхати:

Тўлиқ номи “ELGA XIZMAT MIROBOD” масулияти чекланган жамият
Жойлашган жойи Тошкент шахар Миробод туман Нукус кўчаси
Очилган санаси 25.02.2011 й

12. Ишчиларнинг (одамларнинг) ҳар бир тоифа бўйича охирги уч йил учун ўртача йиллик сони:

Тоифа

2011

йил.

2012 йил. 2013 йил. 2014й 6 ой
1 2 3 4 5
Ишлаб чиқариш — корхонанинг асосий ишлаб чиқариш фаолиятида банд бўлган ишчилар сони (ишлаб чиқаришдаги ишчилар, сотувчилар) 54 53 52

53

Маъмурий-бошқарув персонали (бухгалтерия, режалаштириш бўлими, бошқа хизматлар) 12 13 13

13

Ижтимоий соҳа — болалар боғчалари, дам олиш уйлари, поликлиникалар ва ҳоказоларга хизмат кўрсатиш ва бошқарувида банд бўлган ишчилар - - -

-

Бошқалар - - - -
Жами: 66 66 65 66

13. Эмитентда мустақил рейтинг баҳосининг, шунингдек, патентлар, лицензиялар ва шартномаларнинг мавжудлиги. Уларнинг қисқача тавсифи келтирилсин. Жамият мустақил рейтинг баҳога, шунингдек, патентлар ва шартномаларга эга эмас. Жамият улгуржи савдо қилиш хуқуқини берувчи 27.12.2005 йилда берилган №001207 рақамли лицензияга эга № 93/03 реестр билан.

II. ЭМИТЕНТНИНГ МОЛИЯВИЙ ҲОЛАТИ ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТЛАР

14. Охирги уч йил мобайнидаги ёки эмитент ташкил топган пайтдан бошлаб, агар бу муддат уч йилдан кам бўлса, ҳар бир тугалланган йил учун эмитентнинг молиявий натижалари тўғрисидаги ҳисоботлари ва бухгалтерия баланслари нусхалари. 2011 йил, 2012 йил ва 2013 йил учун бухгалтерия баланси хамда молиявий натижалар тўғрисидаги хисобот нусхалари илова қилинади. 

15. Эмиссия рисоласи тасдиқланишидан олдинги охирги чораклик якуни ҳолати бўйича эмитентнинг молиявий натижалари тўғрисидаги ҳисоботи ва бухгалтерия баланси нусхалари. 2014 йил 6 ойлик якуни бўйича бухгалтерия баланси ва молиявий натижалари тўғрисидаги хисобот нусхалари илова қилинади.

16. Эмитентга ваколатли давлат органи томонидан охирги 3 йил мобайнида қўлланилган иқтисодий санкциялар тўғрисидаги маълумотлар: Жамиятга нисбатан охирги уч йилда иқтисодий санкциялар қўлланилмаган.

а) санкция қўлланилган саналар: йўқ

б) санкцияни қўллаган орган: йўқ

в) санкция қўллаш сабаблари: йўқ

г) санкциялар миқдори, сўм: йўқ

д) қимматли қоғозлар чиқарилиши тўғрисидаги қарор қабул қилинган пайтдаги санкциялар ижросининг даражаси: йўқ

17. Эмитент жавобгар ёки даъвогар сифатида қатнашаётган суд жараёнларининг мавжудлиги тўғрисидаги ахборот. Жамият жавобгар ёки даъвогар сифатида қатнашаётган суд жараёнларининг мавжудлиги йўқ.

18. Эмитентнинг устав капитали тўғрисидаги маълумотлар:

а) уставга кўра устав капиталининг миқдори, сўм: 988 000 000 сўм

б) бухгалтерия баланси маълумотлари бўйича устав капиталининг миқдори, сўм: 819 000 000 сўм

в) устав капитали тўланган қисмининг ҳажми, сўм: 819 000 000 сўм

г) қимматли қоғозлар бўйича номиналига нисбатан қуйидаги натижалар юзасидан фоиз ҳисобида тўланган даромадлар:

  2011 й. 2012 й. 2013 й. 2014 й. 6 ой
1 2 3 4  
Оддий акциялар бўйича 25,3% 16,2% 11,5% 9,5%
Имтиёзли акциялар бўйича - - - -
Облигациялар бўйича - - - -
Қимматли қоғозларнинг бошқа турлари бўйича - - - -

18. Охирги 3 йилда акциялар чиқарилишлари тўғрисидаги маълумотлар, ҳар бир чиқарилиш учун алоҳида (биринчи чиқарилишда тўлдирилмайди):

Жамият 2013 йилда акциялар чиқарилишини амалга оширган.

а) чиқарилишнинг давлат рўйхатидан ўтказилган санаси ёки идентификация рақами: 09.07.2013 йил R0104Q0351T2;

б) номинал қиймати бўйича чиқарилиш ҳажми, сўм: 819 000 000 сўм;

в) акцияларни чиқаришдан мақсад: Жамият устав фондини ошириш;

19. Облигацияларнинг аввалги чиқарилишлари тўғрисидаги маълумотлар (охирги уч йил учун), эмитент облигацияларининг ҳар бир рўйхатдан ўтказилган чиқарилишлари бўйича алоҳида, барча облигациялари сўндирилган чиқарилишлар бундан мустасно: Жамият облигациялар чиқармаган.

а) чиқарилишдаги облигациялар серияси ва шакли; -;

б) чиқарилишнинг умумий ҳажми (номинал қиймати бўйича) сўм; -;

в) облигацияларни чиқаришдан мақсад.

III. КЕЛГУСИ АКЦИЯЛАР ЧИҚАРИЛИШИНИ МУОМАЛАГА КИРИТИШ ШАРТЛАРИ

20. Келгуси акциялар чиқарилишини муомалага киритиш шартлари:

а) чиқарилишдаги акциялар тури: эгаси ёзилган, оддий, ҳужжатсиз акциялар;

б) чиқарилишдаги акциялар сони: 1 300 000 дона, шундан оддий, эгаси ёзилган акциялар сони- 1 300 000 дона;

в) чиқарилишдаги акцияларнинг номинал қиймати, сўм: 760 сўм;

г) чиқарилишнинг умумий ҳажми (номинал қиймати бўйича), сўм: 988 000000 сўм;

д) чиқарилишдаги ҳар бир акция билан тақдим этиладиган ҳуқуқлар;

Ушбу чиқарилишдаги оддий акциялар акциядорларга қуйидаги ҳуқуқларни тақдим этади- жамиятнинг акциядорлари реестрига киритилиши, ўзи ҳақида депозитарийдаги депо ҳисобварағидан кўчирма олиш, жамият фойдасининг бир қисмини дивидендлар тарзида олиш, акциядорлик жамияти тугатилган тақдирда ўзларига тегишли улушга мувофиқ мол-мулкнинг бир қисмини олиш, акциядорлик жамиятини бошқаришда иштирок этиш, акциядорлик жамиятининг уставига мувофиқ эмитентнинг молия-хўжалик фаолияти натижалари тўғрисида тўлиқ ва тўғри ахборот олиш, олган дивидендини эркин тасарруф этиш, қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органида, шунингдек судда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ўзига етказилган зарарнинг ўрни қопланишини белгиланган тартибда талаб қилиш, ўз манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш мақсадида уюшмалар ва бошқа жамоат ташкилотларига бирлашиш, қимматли қоғозлар сотиб олиш вақтида зарар кўриш ва (ёки) фойданинг бир қисмини йўқотиш эҳтимоли билан боғлиқ таваккалчиликни суғурталаш, жамиятнинг устави ва бошқа Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида назарда тутилган ҳуқуқлар.

е) акцияни жойлаштириш усули, шунингдек, ёпиқ обуна бўлган тақдирда ушбу чиқарилишдаги қимматли қоғозлар жойлаштирилиши амалга ошириладиган шахслар доираси кўрсатилади; ушбу акциялар чиқарилиши жамият акциядорлари ўртасида ёпиқ обуна орқали жойлаштирилади.

ж) акцияни жойлаштиришнинг муддати ва тартиби; акцияларни айирбошлаш янги қимматли қоғозлар чиқарилиши давлат рўйхатидан олинган кундан бошлаб 15 календарь кунидан кечиктирмасдан амалга оширилади.

Ушбу акциялар чиқарилишини жойлаштириш, аввал паст номинал қийматга эга бўлган жойлаштирилган акцияларни янгидан чиқарилган номинал қиймати оширилган акцияларга айирбошлаш йўли билан амалга оширилади. Акциялар айирбошлаш орқали жойлаштирилганда бирор-бир шартнома тузилиши талаб этилмайди;

з) ушбу чиқарилишнинг акцияларини жойлаштириш баҳоси (баҳолари) ёки жойлаштириш баҳосини аниқлаш тартиби: акциялар номинал қийматда жойлаштирилади;

и) акцияларни тўлаш шартлари ва тартиби, шу жумладан ҳисоб-китобларнинг шакли, акциялар тўланишига келиб тушадиган пул воситалари кўчирилиши лозим бўлган банк ҳисобварақлари: Жамият акцияларининг аввал жойлаштирилган 819 000 000 сўмлик қисми номинал қийматда тўланган, жамият акцияларининг янги чиқарилаётган 169 000 000 сўмлик қисми жамиятнинг 2012-2013 йиллардаги соф фойдасининг бир қисми ҳисобига номинал қийматда тўланади;

к) акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарорни қабул қилган орган ва қабул қилган санаси: “MIROBOD DEHQON BOZORI” AJ Кузатув кенгашининг 2014 йил 30 сентябрдаги мажлиси қарори;

л) эмитент уставида акциялар эмиссиясига ўрнатилган ҳар қандай чеклашлар, жойлаштирилаётган акцияларни сотиб олиши мумкин бўлганларга нисбатан чеклашлар. Ушбу акциялар чиқарилиши бўйича жамият уставида ҳеч қандай чеклашлар мавжуд эмас. Ушбу акциялар чиқарилишини жойлаштириш, аввал паст номинал қийматга эга бўлган жойлаштирилган акцияларни янгидан чиқарилган номинал қиймати оширилган акцияларга айирбошлаш йўли билан акциядорлар орасида амалга оширилади;

м) инвестор томонидан сотиб олинган акциялар бўйича олинган даромадни солиққа тортиш: Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги бўйича;

н) акцияларни чиқаришдан мақсад: Жамиятнинг устав капиталини ошириш.

IV. КЕЛГУСИ ОБЛИГАЦИЯЛАР ЧИҚАРИЛИШИНИ МУОМАЛАГА КИРИТИШ ШАРТЛАРИ

21. Келгуси облигациялар чиқарилишини муомалага киритиш шартлари:

“MIROBOD DEHQON BOZORI”AJ да облигациялар чиқарилиши кўзда тутилмаган.

а) чиқарилишдаги облигациялар серияси ва шакли; йўқ.

б) чиқарилишдаги облигациялар сони ; йўқ.

в) чиқарилишдаги облигациялар номинал қиймати, сўм; йўқ.

г) чиқарилишнинг умумий ҳажми (номинал қиймати бўйича), сўм; йўқ.

д) чиқарилишдаги ҳар бир облигация билан тақдим этиладиган ҳуқуқлар; йўқ.

е) чиқарилишдаги облигацияларни муомалага киритиш тартиби ва муддатлари; йўқ.

ж) чиқарилишдаги облигациялар бўйича таъминот: йўқ.

таъминот берган юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўз ичига олган тўлиқ фирма номи; йўқ.

таъминот тури; йўқ.

пул кўринишидаги таъминот миқдори; йўқ.

з) облигацияларни жойлаштириш усули, шунингдек, ёпиқ обуна бўлган тақдирда ушбу чиқарилишдаги қимматли қоғозлар жойлаштирилиши амалга ошириладиган шахслар доираси кўрсатилади; йўқ.

и) облигацияни жойлаштиришнинг муддати ва тартиби; йўқ.

к) облигацияларни жойлаштиришнинг тахминий баҳоси; йўқ.

л) облигацияларни тўлаш шартлари ва тартиби, шу жумладан ҳисоб-китобларнинг шакли, облигациялар тўланишига келиб тушадиган пул воситалари кўчирилиши лозим бўлган банк ҳисобварақлари; йўқ.

м) облигациялар чиқарилиши тўғрисидаги қарорни қабул қилган эмитент органи ва тасдиқланган санаси; йўқ.

н) эмитент уставида облигациялар эмиссиясига ўрнатилган ҳар қандай чеклашлар, жойлаштирилаётган облигацияларни сотиб олиши мумкин бўлганларга нисбатан чеклашлар; йўқ.

о) инвестор томонидан сотиб олинган облигациялар бўйича олинган даромадни солиққа тортиш; йўқ.

п) облигацияларни чиқаришдан мақсад. йўқ.

22. Қимматли қоғозларга тўлов пул бўлмаган воситалар билан тўланган тақдирда қимматли қоғозлар тўланиши мумкин бўлган мол-мулкнинг рўйхати кўрсатилсин. акцияларга тўловни пул бўлмаган воситалар билан тўлаш кўзда тутилмаган.

Ушбу чиқарилиш амалга ошмаган деб топилганда қимматли қоғозлар чиқарилишининг улуши (бундай улуш ушбу чиқарилишдаги қимматли қоғозлар умумий сонининг 60 фоизидан кам миқдорда белгиланиши мумкин эмас). Ушбу чиқарилишдаги акциялар умумий сонининг 100 фоизи жойлаштирилиши лозим. Агар акцияларнинг 100 фоизи жойлаштирилмаса, акциялар чиқарилуви амалга ошмаган деб ҳисобланади.

Қимматли қоғозлар чиқарилиши амалга ошмаган деб топилган тақдирда эмитент томонидан қимматли қоғозлар тўлови сифатида олинган воситаларни қайтариш тартиби. акциялар чиқарилиши амалга ошмаган, деб топилган тақдирда, акцияларнинг номинал қийматини камайтириш йўли билан жамият устав капиталини камайтириш тўғрисида қарор қабул қилинади ва жамиятнинг бухгалтерия ёзувларида тегишли ўтказмалар амалга оширилади.

23. Облигациялар бўйича даромадлар тўлаш ва уларни сўндириш шартлари: “MIROBOD DEHQON BOZORI”AJ да облигациялар чиқарилиши амалга оширилмаган.

а) облигацияларни сўндириш шакли (пул маблағлари, мол-мулк, конвертация ва ҳоказо); йўқ.

б) облигацияларни сўндириш тартиби ва шартлари, сўндириш муддати киритилган ҳолда; йўқ.

сўндириш муддати облигациялар чиқарилишининг жойлаштирилиши бошланган пайтдан бошлаб белгиланади ва қуйидагича белгиланиши мумкин: йўқ.

календарь сана билан (ушбу календарь санани белгилаш тартиби билан); йўқ.

муайян давр билан (ушбу муайян даврни белгилаш тартиби билан); йўқ.

в) облигацияларнинг ҳар бири бўйича тўланадиган даромадни белгилаш тартиби (даромад миқдори ёки уни белгилаш тартиби, шу билан бирга ҳар бир купон бўйича тўланадиган даромад миқдори ёки уни белгилаш тартиби); йўқ.

г) облигациялар бўйича даромадни тўлаш тартиби ва муддати, ҳар бир купон бўйича даромадни тўлаш тартиби ва муддатини ўз ичига олган ҳолда; йўқ.

д) облигацияларни муддатидан олдин сўндириш эҳтимоли ва шартлари, хусусан: муддатидан олдин сўндиришнинг баҳоси (қиймати), корпоратив облигациялар муддатидан олдин сўндиришга ундан олдин тақдим этилиши мумкин бўлмаган муддат, шунингдек, эмитент томонидан муддатидан олдин сўндириш тўғрисидаги ахборотни ошкор қилиш тартиби. йўқ.

24. Облигациялар бўйича даромадлар тўлаш ва уларни сўндириш тўғрисидаги ахборот тегишли тўловлар амалга оширилиши назарда тутилган кредит ташкилотлари (тўлов агентлари) тўғрисидаги қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши лозим: тўлиқ ва қисқартирилган фирма номи, жойлашган жойи, почта манзили. “MIROBOD DEHQON BOZORI”AJ да облигациялар чиқарилиши амалга оширилмаган;

25. Мазкур эмиссия рисоласида кўрсатилган барча ҳужжатлар унинг таркибий қисмидир ва улар бириктирилган, рақамланган, тикилган ва эмитентнинг муҳри билан тасдиқланган бўлиши лозим.

Мазкур эмиссия рисоласида кўрсатилган барча ҳужжатлар унинг таркибий қисмидир ва улар бириктирилган, рақамланган, тикилган ва эмитентнинг муҳри билан тасдиқланган.

 

Кузатув кенгаши йигилиш баёни (30.09.2014)

«МИРОБОД  ДЕХКОН  БОЗОРИ»  АКЦИЯДОРЛИК

ЖАМИЯТИ  КУЗАТУВ  КЕНГАШИ ЙИГИЛИШ

БАЁНИ

2014 йил 30 сентябрь

  КУН ТАРТИБИ

1. Жамият устав фондини акцияларни номинал қийматини ошириш йўли билан кўпайтириш.

2. Жамият акцияларини янги чиқарилиши тўғрисидаги қарорни тасдиқлаш.

3. Қимматли қоғозлар эмиссияси рисоласини тасдиқлаш.

Кун тартибига киритилган биринчи масала юзасидан жамият директории У.Отабоев сўзга чиқиб, 2013 йил 26 март куни ўтказилган жамият акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилишида жамият устав фондини 2012 йилда олинган соф фойданинг бир қисмини, яъни 78000,0 минг сўмини, шунингдек 2014 йил 18 апрель куни ўтказилган жамият акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилишида 2013 йилда олинган соф фойданинг бир қисмини, яъни 91000,0 минг сўмни жами булиб, 2012 -2013 йилларда олинган соф фойданинг 169000.0 минг сўмини жамият устав фондини акцияларни номинал қийматини оширган ҳолда кўпайтиришга йўналтириш тўғрисида қарор қилинганлигини билдирди. У.Отабоев уз сўзида ушбу 169000,0 минг сўм хисобига акцияларнинг 630 (олти юз ўттиз) сўм миқдоридаги номинал қийматини 760 (етти юз олтмиш) сўм миқдорига етказиш йўли билан жамиятнинг янги устав фондини 988 000 000 (тўққиз юз саксон саккиз миллион) сўм миқдорида тасдиқлаш хақида таклиф киритди.

Бундан ташқари У.Отабоев ушбу акцияларни жойлаштириш тартиби ва усули қуйидагича таклиф этилганлигини маълум қилди:

  • Мазкур эмиссия доирасида чиқарилаётган номинал қиймати 760 (етти юз олтмиш) сўм бўлган ҳужжатсиз шаклдаги оддий 1300000 (бир миллион уч юз минг) дона акцияларни ёпиқ обуна шаклида жойлаштириш;
  • Ушбу акциялар чиқарилишини жойлаштириш, аввал паст номинал қийматга эга бўлган жойлаштирилган акцияларни янгидан чиқарилган номинал қиймати оширилган акцияларга айирбошлаш йўли билан амалга ошириш;
  • Акцияларни айирбошлашни янги қимматли қоғозлар чиқарилиши давлат рўйхатидан олинган кундан 15 календарь кунидан кечиктирмасдан амалга ошириш;
  • Акцияларни айирбошлаш орқали жойлаштирилганда бирон-бир шартнома тузилиши талаб этилмаслигини назарда тутиш;
  • Чиқарилган акцияларни сақлаш ва хисобга олиш Марказий Давлат депозитарийсида хисобга қўйилгандан сўнг, ўрнатилган тартибда сақланишини амалга ошириш;
  • Жамиятнинг устав фонди миқдорини акцияларнинг 630 (олти юз ўттиз) сўм миқдоридаги номинал қийматини 130 (бир юз ўттиз) сўмга ошириб, 760 (етти юз олтмиш) сўм этиб тасдиқлаш йўли билан кўпайтириш, бунда акцияларнинг аввалги номинал қиймати ва янги номинал қиймати ўртасидаги фарқни жамиятнинг 2012-2013 йиллардаги соф фойдасининг 169 000 000 сўмини капитализация қилиш хисобига тўлаш ва бухгалтерия ёзувларида тегишли ўтказмаларни амалга ошириш;
  • Чиқарилаётган акцияларни номинал қийматида жойлаштириш;
  • -Агар акцияларнинг 100 фоизи жойлаштирилмаса, акциялар чиқарилувини амалга ошмаган деб хисоблаш, бунда акцияларнинг номинал қийматини кўпайтириш йўли билан жамият устав капиталини камайтириш тўғрисида қарор қабул қилиш ва бухгалтерия ёзувларида тегишли ўтказмалар амалга ошириш;

Ушбу таклиф мажлис қатнашчилари томонидан овозга қўйилди ва бир овоздан тасдиқланди.    

Бошка таклиф ва эътирозлар булмади.

Кун тартибига киритилган иккинчи масала юзасидан кузатув кенгаши раиси Т.Камолов сўзга чиқиб, жамиятнинг устав фондини 2012-2013 йилларда олинган соф фойда хисобига акцияларнинг 630 (олти юз ўттиз) сўм миқдоридаги номинал қийматини 130 (бир юз ўттиз) сўмга ошириб, 760 (етти юз олтмиш) сўм этиб тасдиқлаш йўли билан 169 000 000 сўмга кўпайтириш учун тайёрланган эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқариш тўғрисидаги қарор лойихаси билан йиғилиш қатнашчиларини таништирди.

Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқариш тўғрисидаги қарор, Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигида 2009 йил 30 августдаги 2000-сон билан рўйхатга олинган  “Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш” қоидаларининг иловасидаги намуна бўйича ишлаб чиқилганлигини билдирди.

Ушбу таклиф мажлис қатнашчилари томонидан овозга қўйилди ва бир овоздан тасдиқланди.

Кун тартибига киритилган учинчи масала юзасидан йиғилиш раиси Т.Камолов сўзга чиқиб, жамият томонидан тайёрланган жамиятнинг қимматли қоғозлар эмиссия рисоласи амалдаги қонунчилик талабларига мос равишда тузилганини билдирди.

Ушбу таклиф мажлис қатнашчилари томонидан овозга қўйилди ва бир овоздан тасдиқланди.

Юқоридагиларни инобатга олган холда,

ҚАРОР ҚАБУЛ  КИЛИНДИ

1. Жамиятнинг устав фонди 2012-2013 йилларда олинган соф фойда хисобига акцияларнинг 630 (олти юз ўттиз) сўм миқдоридаги номинал қийматини 130 (бир юз ўттиз) сўмга ошириб, 760 (етти юз олтмиш) сўм этиб тасдиқлаш йўли билан 169 000 000 сўмга кўпайтирилсин ва янги устав фонди 988 000 000 (тўққиз юз саксон саккиз миллион) сўм миқдорида белгилансин.

Ушбу чиқарилаётган акцияларнинг жойлаштириш тартиби ва усули қуйидагича белгилансин:

  • Мазкур эмиссия доирасида чиқарилаётган номинал қиймати 760 (етти юз олтмиш) сўм бўлган ҳужжатсиз шаклдаги оддий 1300000 (бир миллион уч юз минг) дона акцияларни ёпиқ обуна шаклида жойлаштириш;
  • Ушбу акциялар чиқарилишини жойлаштириш, аввал паст номинал қийматга эга бўлган жойлаштирилган акцияларни янгидан чиқарилган номинал қиймати оширилган акцияларга айирбошлаш йўли билан амалга ошириш;
  • Акцияларни айирбошлашни янги қимматли қоғозлар чиқарилиши давлат рўйхатидан олинган кундан 15 календарь кунидан кечиктирмасдан амалга ошириш;
  • Акцияларни айирбошлаш орқали жойлаштирилганда бирон-бир шартнома тузилиши талаб этилмаслигини назарда тутиш;
  • Чиқарилган акцияларни сақлаш ва хисобга олиш Марказий Давлат депозитарийсида хисобга қўйилгандан сўнг, ўрнатилган тартибда сақланишини амалга ошириш;
  • Жамиятнинг устав фонди миқдорини акцияларнинг 630 (олти юз ўттиз) сўм миқдоридаги номинал қийматини 130 (бир юз ўттиз) сўмга ошириб, 760 (етти юз олтмиш) сўм этиб тасдиқлаш йўли билан кўпайтириш, бунда акцияларнинг аввалги номинал қиймати ва янги номинал қиймати ўртасидаги фарқни жамиятнинг 2012-2013 йиллардаги соф фойдасининг 169 000 000 сўмини капитализация қилиш хисобига тўлаш ва бухгалтерия ёзувларида тегишли ўтказмаларни амалга ошириш;
  • Чиқарилаётган акцияларни номинал қийматида жойлаштириш;
  • Агар акцияларнинг 100 фоизи жойлаштирилмаса, акциялар чиқарилувини амалга ошмаган деб хисоблаш, бунда акцияларнинг номинал қийматини кўпайтириш йўли билан жамият устав капиталини камайтириш тўғрисида қарор қабул қилиш ва бухгалтерия ёзувларида тегишли ўтказмалар амалга ошириш;

2. Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқариш тўғрисидаги қарор тасдиқлансин.

3. Жамиятнинг қимматли қоғозлар чиқарилуви эмиссия рисоласи тасдиқлансин.

4. Жамият рахбарияти зиммасига кузатув кенгашининг ушбу қарори ижроси юзасидан барча тегишли хужжатларни ўз вақтида ўрнатилган тартибда расмийлаштириш вазифаси юклатилсин.

 

Акциядорларининг умумий йиғилиши тўғрисидаги низом (04.07.2014)

“КЕЛИШИЛГАН”

Жамият Кузатув Кенгашининг

2014 йил 01 июлдаги

мажлис қарори билан

_________Т.Камолов

“ТАСДИҚЛАНГАН”

Жамият акциядорларининг

2014 йил 11 июлдаги

умумий йиғилиш қарори билан

 

«Миробод деҳқон бозори» ОАЖ

акциядорларининг умумий йиғилиши тўғрисида”ги Низом

 

(янги тахрири)

Тошкент шахри – 2014 й.

 

I. УМУМИЙ КОИДАЛАР

 

1.1. Мазкур Низом “MIROBOD DEHQON BOZORI”очиқ акциядорлик жамияти Акциядорлари Умумий йиғилиши мақомини белгилайди ва унинг ишини, уни ўтказиш ва қарорлар қабул қилинишини тартибга солади.

1.2. Низом "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш   тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда “MIROBOD DEHQON BOZORI” очиқ акциядорлик жамияти уставига мувофиқ ишлаб чиқилган.

1.3. Жамият ҳар йили Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиши шарт.

1.4. Акциядорларнинг йиллик Умумий йиғилиши Жамият уставида белгиланган муддатларда, бироқ молиявий йил тамом бўлгандан кейин олти ойдан кечикмай ўтказилади. Акциядорларнинг ҳисобот Умумий йиғилишида якка бошчилик қилувчи ижро этувчи орган, коллегиал ижро этучи орган раҳбари билан тузилган шартномаларни узайтириш мумкинлиги ёки тўхтатиш тўғрисидаги масала, жамият фаолияти тўғрисидаги йиллик ҳисобот ва қонунда назарда тутилган бошқа масалалар мажбурий тартибда кўриб чиқилади.

1.5. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишидан бошқа ўтказиладиган йиғилишлар навбатдан ташқари йиғилишлар ҳисобланади.

1.6. Акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилиши санаси, уни ўтказиш тўғрисида акциядорларга маълум қилиш шакли, Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўриш пайтида акциядорларга тақдим этиладиган материаллар (ахборот) рўйхати жамият Кузатувчи кенгаши томонидан белгиланади.

II. Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколатлари

2.1. Умумий мажлис-акциядорлик жамиятини юкори органининг мутлок ваколатига куйидагилар киради:

а) Жамият Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки жамиятнинг янги тахрирдаги уставини тасдиқлаш;

б) жамиятни қайта ташкил этиш;

в) жамиятни тугатиш, тугатувчи тайинлаш ҳамда оралиқ ва узил-кесил тугатиш балансларини тасдиқлаш;

г) жамият Кузатувчи кенгашининг сон таркибини белгилаш, унинг аъзоларини сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан олдин тўхтатиш;

д) эълон қилинган акцияларнинг чекланган миқдорини белгилаш;

е) жамият устав жамғармасини кўпайтириш ёки камайтириш;

ж) ўз акцияларини сотиб олиш;

з) жамият ижро этувчи органини тузиш (сайлаш, тайинлаш, ёллаш ва ҳоказолар), унинг ваколатларини муддатидан олдин тўхтатиш (бекор қилиш), агар жамият уставида ушбу масалаларни ҳал этиш Кузатувчи кенгаш ваколатларига тегишли деб топилмаган бўлса, якка бошчилик қилувчи ижро этувчи орган, коллегиал ижро этувчи орган раҳбари аъзолари жамият йиллик бизнес-режасининг тасдиқланган параметрларини бажаришда қўпол бузилишларга йўл қўйган ёки уни бажаришни барбод қилган тақдирда, улар билан тузилган шартномалар Кузатувчи кенгаш томонидан муддатидан олдин тўхтатилган ҳоллар бундан мустасно";

и) жамият тафтиш комиссияси аъзоларини (тафтишчисини) сайлаш ҳамда уларнинг ваколатларини муддатидан олдин тўхтатиш;

к) аудиторлик текшируви ўтказиш, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматига ҳақ тўлашнинг чекланган миқдорини белгилаш тўғрисида қарор қабул қилиш;

л) жамият жамиятнинг йиллик бизнес-режаларини (ушбу масалани ҳал этиш жамият уставида Кузатувчи кенгашнинг ваколатларига тегишли деб топилган ёки Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан унга топширилган ҳоллар бундан мустасно) йиллик ҳисоботларини, бухгалтерлик балансларини, фойда ва зарарлари счётини тасдиқлаш, унинг фойда ва зарарларини тақсимлаш;

м) Жамиятнинг кузатувчи кенгаши ваколатига кирадиган масалалар бўйича, шу   жумладан жамиятни бошқариш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этиш бўйича унинг ҳисоботларини эшитиш;

н) акциялар очиқ ёзилиш орқали жойлаштирилган ҳолларда акцияларга конвертация қилинадиган қимматли қоғозларни сотиб олишга акциядорнинг устунлик хуқуқини қўлламаслик тўғрисида қарор қабул қилиш;

о) Умумий йиғилиш иш тартибини тасдиқлаш;

п) акцияларни бўлиш ва жамлаш;

р) йирик битишувларни содир этиш, улар қуйидагилар ҳисобланади:

  •       бундай битишувлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилинган санада қиймати жамият активлари баланс қийматининг эллик фоизидан ортиқни ташкил этувчи мол-мулкни жамият томонидан тўғридан-тўғри ёки билвосита сотиб олиш ёки бегоналаштириш, ёхуд бегоналаштириш имконияти билан боғлиқ битишувлар ёки ўзаро бир-бирига боғлиқ бир неча битишувлар, одатдаги хўжалик фаолиятини амалга ошириш жараёнида содир этиладиган битишувлардан ташқари;
  •        жамият томонидан илгари жойлаштирилган оддий (одатдаги) акцияларнинг эллик фоиздан ортиқни ташкил этувчи оддий (одатдаги) акцияларга конпертация қилинадиган оддий (одатдаги) акцияларни ёхуд имтиёзли акцияларини   жойлаштириш билан   боғлиқ битишув ёки ўзаро бир-бирига боғлиқ бир неча битишув. Йирик битишув мавзуси ҳисобланган мол-мулк қийматини белгилаш жамият Кузатувчи кенгаши томонидан амалга оширилади;

с) содир этилишидан жамият Кузатувчи кенгаши аъзоси, жамият бошқарувининг бошқа органларида лавозимни эгаллаб турган шахс, ўзига қарам бўлган (аффилиор) шахс билан биргаликда жамиятнинг йигирма фоиз ёки ундан ортиқ овоз   берувчи акцияларига эгалик қилувчи   акциядор (акциядорлар) манфаатдор бўлган битишувларни тузиш, башарти кўрсатиб ўтилган шахслар, уларнинг   турмуш ўртоқлари, ота-оналари,   болалари, ака-укалари, опа-сингиллари, шунингдек уларнинг барчаси аффилиор шахслар бўлса:

  • бундай битишувнинг тарафи ҳисобланса ёки унда вакил   ёки воситачи сифатида қатнашса;
  • битишув тарафи ҳисобланган   ёки унда вакил ёки   воситачи сифатида қатнашувчи юридик шахс акцияларининг йигирма фоизига ёки ундан ортиқ акцияларига эгалик қилса;
  • битишув тарафи ҳисобланган   ёки унда вакил ёки воситачи сифатида қатнашаётган юридик шахснинг бошқарув органларида лавозимни эгаллаб турган бўлса. Тузилишидан   манфаатдорлик мавжуд бўлган жамият билан битишув тузиш   тўғрисидаги қарор овоз берувчи акциялар эгалари бўлган, битишувдан манфаатдор бўлмаган акциядорларнинг кўпчилик овози билан Акциядорлар умумий йиғилишида қуйидаги ҳолларда:

1) агар битишув бўйича тўлов суммаси ва битишув мавзуси бўлган мол-мулк қиймати жамият активларининг беш фоизидан ортиқ бўлса;

2) агар битишув ва (ёки) ўзаро боғлиқ бўлган бир неча   битишув илгари жойлаштирилган овоз берувчи акцияларнинг беш фоизидан ортиқ бўлган миқдорда овоз берувчи   акцияларга

конвертация қилинадиган жамиятнинг овоз берувчи акцияларини ёки бошқа қимматли қоғозларини жойлаштириш ҳисобланса қабул қилинади;

т) қонунда ва жамият Уставида назарда тутилган бошқа масалаларни ҳал этиш.

"а", "б", "в", "д", "р" кичик бандларида назарда тутилган масалалар бўйича қарорлар Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этувчи овоз берувчи акцияларнинг тўртдан уч қисмига эгалик қилуви акциядорларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади;

III. Умумий йигилишда қатнашиш хуқуқи. Акциядорларни ва уларнинг ваколатли вакилларини рўйхатдан ўтказиш

3.1. Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш расман эълон қилинган кунгача уч календарь кунда шакллантирилган жамият акциядорлари реестрида қайд этилган акциядорлар акциядорларнинг умумий йиғилишида   қатнашиш ҳуқуқига эга бўлади.

3.2. Жамият акциядорларининг шакллантирилган реестрига ўзгартиришлар фақат реестр тузилган санада кўрсатиб ўтилган реестрга киритилмаган шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган ёки уни тузишда йўл қўйилган хато тузатилган тақдирда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда киритилиши мумкин.

3.3. Акциядорларнинг умумий йиғилишида жамият акциядорлари реестрида қайд этилган, уларнинг ваколатли вакиллари, жамият аудитори, жамият Кузатувчи кенгаши ва ижро этувчи органлари аъзолари, жамият тафтиш комиссияси аъзолари ҳозир бўлиш хуқуқига эга бўладилар (Кузатувчи кенгашни ва жамият назорат органларини сайлаш бўйича овоз бериш бюллетенига киритилган номзодларни, шунингдек якка бошчилик қилувчи ижро этувчи орган ва жамиятнинг коллегиал ижро этувчи органи раҳбарини тайинлаш бўйича кўрсатиб ўтилган шахсларни ҳам таклиф этиш тавсия этилади).

3.4. Умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорлар ёки уларнинг ваколатли вакиллари йиғилиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган жой ва вақт бўйича рўйхатдан ўтишлари керак.

3.5. Умумий йиғилишда қатнашиш учун келган жисмоний шахслар бўлган акциядорларни рўйхатдан ўтказиш паспорт ёки акциядорнинг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат кўрсатилгач, вакилга нисбатан эса –нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома кўрсатилгач амалга оширилади.

3.6. Юридик шахс рахбарн - жамият акциядорн Умумий йиғилишдаги ўз ваколатларини лавозимга тайинлаш тўғрисидаги ҳуқуқий ҳужжат ҳамда шахсни тасдиқловчи ҳужжат асосида амалга оширади.

3.7. Акциядор -   юридик шахснинг вакили Акциядорлар умумий йиғилишида ташкилот рахбарининг имзоси билан ёки бунга таъсис ҳужжатлари билан вакил қилинган бошқа шахснинг имзоси чекилган, ушбу ташкилотнинг мухри билан тасдиқланган унинг номига берилган ишончнома мавжуд бўлган тақдирда қатнашиши мумкин.

3.8. Жамият акциядорлари реестрига биноан 1-иловага мувофиқ шакл бўйича қайд этиш рўйхати тузилади.

Қайд этиш рўйхати рисола ҳолига келтирилган, тартиб рақами қўйилган, ип ўтказиб тикилган   ва акциядорлик жамияти муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак.

3.9. Умумий йиғилишни ўтказишда акциядорлар (уларнинг вакиллари)қайд этиш рўйхатига имзо чекадилар ва жамият акциядорлари реестримаълумотлари бўйича белгиланган ҳар   бир акциядорнинг овоз берувчи акциялари сонидан келиб чиқиб овоз бериш учун бюлеттенлар тўпламини (2-илова) оладилар.

3.10. Агар йиғилиш қатнашчиси бир ёки бир неча акциядорнинг манфаатларини ифодалашга ишончнома тақдим этса, у ҳолда унга у ифодалаётган акциядор (акциядорлар) учун овоз беришга бюллетень берилади, рўйхатдан ўтиш рўйхатида эса у ифодалаётган акциядорнинг   фамилияси қаршисига "_________та (сони) овоз берувчи акциялар бўйича "____" да берилган ишончнома бўйича" деган ёзув қайд этилади ҳамда вакилнинг фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилади.

3.11. Акцияларнинг номинал эгаси Акциядорлар умумий йиғилишида акциялар эгаси билан тузилган шартномага мувофиқ қатнашади.

3.12. Агар жамият акциялари бир неча шахсларнинг умумий улушли мулкида бўлса, у ҳолда акциядорлар умумий йиғилишида овоз бериш бўйича ваколат уларнинг хоҳиши бўйича умумий улушли мулк қатнашчиларидан бири томонидан ёхуд уларнинг умумий вакили томонидан амалга оширилади. Кўрсатиб ўтилган шахслардан ҳар бирининг ваколати зарур тарзда расмийлаштирилиши керак.

IV. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўриш

4.1. Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўришниКузатувчи кенгаш   амалга оширади. Кузатувчи   кенгаш   қуйидагиларнибелгилайди:

  • Акциядорлар умумий йиғилишининг ўтказиладиган санаси, жойи вавақти;
  • Акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартиби;
  • умумий йиғилиш   ўтказиш тўғрисида   хабар бериш учун жамиятакциядорлари реестри тузиладиган сана;
  • Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш учун жамият акциядорлариреестри тузиладиган сана;
  • Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида акциядорларга вадавлат вакилига маълум қилиш тартиби;
  • Акциядорлар умумий йиғилишини   ўтказишга тайёргарлик   кўришдаакциядорларга   ва   давлат   вакилига   тақдим   қилинадиган маълумотлар(материаллар) рўйхати;
  • овоз бериш учун бюллетеннинг шакли ва матни;
  • йиғилишни ўтказиш шакли (ёпиқ акциядорлик жамиятлари учун).

4.2. Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида акциядорларга ва давлат вакилига хабар бериш акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилиши расмий эълон қилинган санадан 30 календарь кун олдин тузилган жамият акциядорлари реестри асосида матбуотда тегишли ахборотни эълон қилиш ва акциядорларга ёзма билдиришнома (3-илова) юбориш йўли билан амалга оширилади.

Акциядорлик жамияти ёзма билдиришномани акциядорга ва давлат вакилига мустақил равишда ёхуд тегишли хизматлар кўрсатишга жамият билан қимматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчиси ўртасида тузиладиган шартномага мувофиқ қимматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчиси орқали юборишга ҳақлидир.

Акциядорнинг талабига кўра жамият акциядорга унинг Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш учун тузилган жамият акциядорлари реестрига киритилганлиги тўғрисидаги маълумотни тақдим этиши шарт.

Акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида акциядорларга ва давлат вакилига хабар бериш муддати жамият томонидан белгиланади. Очиқ акциядорлик жамияти акциядорларига ва давлат вакилига акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилиши   санасидан олдин 10 календарь кундан кечикмай Акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида ёзма билдиришнома юборилиши керак.

4.3. Акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисидаги хабарда қуйидагилар бўлиши керак:

  • жамиятнинг номи ва жойлашган жойи (почта манзили);
  • Акциядорлар умумий йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жой;
  • жамият акциядорлари реестри тузилган сана;
  • Умумий йиғилиш кун тартибига киритилган масалалар;
  • акциядорларни ва давлат вакилини Умумий йиғилишни ўтказишгатайёргарлик кўришда акциядорларга ва давлат вакилига тақдим этилиши керакбўлган маълумотлар (материаллар) билан таништириш тартиби.

4.4. Умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўришда акциядорларгава давлат вакилига тақдим этилиши керак бўлган маълумотлар (материаллар)гажамиятнинг йиллик ҳисоботи, жамиятнинг йиллик молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари бўйича жамият   тафтиш комиссияси (тафтишчи) ва аудиторлик ташкилотининг хулосаси, якка бошчилик қиладиган ижро этувчиорган, коллегиал ижро этувчи орган, бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи билан тузилган шартнома муддатини узайтириш, қайта тузиш ёки шартномани бекор қилиш мумкинлиги тўғрисида жамият Кузатувчи кенгаши хулосаси, жамиятКузатувчи кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзолигига (тафтишчиларга) номзодлар   тўғрисидаги   маълумотлар,   жамият   уставига   киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар лойиҳаси ёки жамиятнинг янги таҳрирдаги устави лойиҳаси.

Умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўришда акциядорларга вадавлатнинг вакилига тақдим этилиши шарт бўлган қўшимча   маълумотлар (материаллар) рўйхати қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгиланиши мумкин.

4.5. Агар жамият акциядорлари реестрида рўйхатдан ўтказилган шахс акцияларнинг номинал эгаси бўлса Умумий йиғилишни ўтказиш тўғрисидаги билдиришнома акцияларнинг номинал эгасига юборилади. Акцияларнинг номиналэгаси уни ўз мижозларига қонун ҳужжатларида ёки мижоз билан тузилганшартномада белгиланган тартибда ва муддатларда етказиши шарт.

4.6. Жамият Акциядорлари умумий йиғилиши кун тартибига доиртаклифлар жамиятнинг камида бир фоизовоз берувчи акцияларига эгалик қилувчи акциядорлар томонидан, башартижамият Уставида кечроқ муддат белгиланмаган бўлса, жамият молиявий йилитамом бўлгандан кейин 30 кундан кечикмай юборилади. Кўрсатиб ўтилганакциядорлар, шунингдек акциядорлар йиллик Умумий йиғилиш кун тартибигамасалалар киритишга ҳамда жамиятнинг Кузатувчи кенгашига ва жамият тафтишкомиссиясига (тафтишчилар) номзодлар кўрсатишга ҳақлидир, уларнинг сониушбу органлар сон таркибидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

4.7. Акциядорлар умумий йиғилиши кун тартибига масалани қўйиш сабаби, масалани киритаётган акциядор (акциядорлар)нинг номи, унгатегишли акциялар сони ва типи кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда киритилади.

Жамиятнинг Кузатувчи кенгашига ва тафтиш комиссиясига (тафтишчилар) номзодлар кўрсатиш тўғрисида таклифлар киритишда, шу жумладан ўз номзодини кўрсатишда номзоднинг исми, унга тегишли акциялар сони ва типлари (агар номзод жамиятнинг акциядори бўлса), шунингдек номзодни кўрсатувчи акциядорларнинг номлари, уларга тегишли акцияларнинг сони ва типлари кўрсатилади.

4.8. Жамиятнинг Кузатувчи кенгаши тушган таклифларни мазкур Низомнинг 4.6-бандида белгиланган муддат тамом бўлгандан кейин 15 кундан кечикмай кўриб чиқишга ва   уларни Акциядорлар умумий йиғилиши   кун тартибига киритиш ёки кун тартибига киритишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилишга мажбурдир.

4.9. Акциядор (акциядорлар) томонидан киритилган масала Акциядорлар умумий   йиғилиши кун тартибига киритилиши, шунингдек кўрсатилган номзодлар жамият Кузатувчи кенгаши ва тафтиш комиссиясига (тафтишчилар) сайловлар бўйича овоз бериш учун номзодлар рўйхатига киритилиши керак, қуйидаги холлар бундан истиснодир:

  • акциядор (акциядорлар) томонидан мазкур Низомнинг 4.6-бандидабелгиланган муддатга риоя қилинмаса;
  • акциядор (акциядорлар) мазкур Низомнинг 4.6-бандида назарда тутилган жамиятнинг овоз берувчи акциялари миқдорига эгалик қилмайди;
  • жамиятнинг сайлов органларига кўрсатилган номзодлар тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ бўлмаса;
  • таклиф қонун ҳужжатларига талабларига мувофиқ бўлмаса.

4.10. Жамият Кузатувчи кенгашининг масалани акциядорлар Умумий йиғилиши кун тартибига киритиш ёки номзодни жамиятнинг Кузатувчи кенгашива тафтиш комиссиясига (тафтишчилар) сайловлар бўйича овоз бериш учун номзодлар рўйхатига киритиш асосли равишда рад этилиши тўғрисидаги қарориушбу қарор қабул қилинган кундан кейин уч кундан кечикмай масалани киритган ёки таклиф берган акциядор (акциядорлар)га юборилади.

4.11. Жамият кузатувчи кенгашининг масалани Акциядорлар умумий йиғилиши кун тартибига киритиш ёки жамиятнинг номзодни Кузатувчи кенгаши ва тафтиш комиссиясига (тафтишчилар) сайловлар бўйича номзодлар рўйхатига киритиш рад этилиши тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиш мумкин.

V. Акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўриш

5.1. Акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши жамиятКузатувчи кенгаши қарорига кўра қуйидагилар асосида ўтказилади:

  • унинг ўз ташаббуси билан;
  • тафтиш комиссиясининг талаби билан;
  • талаб берилган санада жамият овоз берувчи акцияларининг камида 10 фоизига эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар)нинг талаби билан (4-иловага мувофиқ).

5.2. Акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш жамият Кузатувчи кенгаши томонидан акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш тўғрисида талаб берилган пайтдан бошлаб 45кундан кечикмай амалга оширилади.

5.3. Акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши ўтказилишитўғрисидаги талабда йиғилиш кун тартибига киритилиши керак бўлганмасалалар уларни киритиш сабаблари кўрсатилган ҳолда ифодаланиши керак.

5.4. Жамиятнинг Кузатувчи кенгаши жамиятнинг тафтиш комиссияси,ёки жамият овоз берувчи акцияларинин камида 10 фоизигаэгалик қилувчи акциядор (акциядорлар)нинг талаби билан чақирилаётган акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши кун тартибига киритиладиган масалалар ифодаланишига ўзгартиришлар киритишга ҳақли эмас.

5.5. Агар акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги талаб акциядор (акциядорлар)дан чиққан бўлса, унда йиғилиш чақирилишини талаб қилаётган акциядор (акциядорлар)нинг исми (номи), унга тегишли акциялар сони, типи кўрсатилиши керак.

5.6. Акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги талаб акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий   йиғилиши чақирилишини талаб қилаётган шахс (шахслар) томонидан имзоланади.

5.7. Жамият тафтиш комиссияси ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида 10 фоизига эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар)нинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишни чақириш тўғрисидаги талаби берилган санадан бошлаб ўн кун ичида жамият Кузатувчи кенгаши томонидан акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишининг чақирилиши ёхуд унинг чақирилиши рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилиниши керак.

5.8. Жамият тафтиш комиссияси ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида 10 фоизига эгалик   қилувчи   акциядор (акциядорлар)нинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишни чақириш тўғрисидаги талаби рад этилиши ҳақидаги қарор қуйидаги холларда қабул қилиниши мумкин, агар:

  • акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишни чақиришни талаб қилаётган акциядор (акциядорлар) талаб берилган санада жамиятнинг овоз берувчи акцияларининг 10 фоизига эгалик қилмаса;
  •  жамият акциядорларининг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши кунтартибига киритиш учун таклиф   этилган саволлардан ҳеч бири унингваколатига тегишли бўлмаса;
  • кун тартибига киритиш учун таклиф қилинаётган масала қонунҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлмаса.

5.9. Кузатувчи кенгашнинг акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумийй иғилишини чақириш ёки уни чақиришни асосли равишда рад этиш тўғрисидагиқарори уни чақиришни талаб қилувчи шахсларга ушбу қарор қабул қилинганпайтдан бошлаб уч кундан кечикмай юборилади.

5.10. Жамият Кузатувчи кенгашининг акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақиришни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиш мумкин.

5.11. Агар 45 кун ичида жамият Кузатувчи кенгаши томонидан акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилинмаса ёки мазкур Низомнинг 5.8-бандида кўрсатилмагансабаблар бўйича уни чақириш рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилинса, акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши уни чақиришниталабқилувчи шахслар томонидан чақирилиши мумкин.

Ушбу ҳолда Акциядорлар умумий йирилишини ўтказишга тайёргарлик кўриш харажатлари Акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига кўра жамиятмаблағлари ҳисобига қопланиши мумкин.

5.12. Акциядорлик жамияти томонидан Кузатувчи кенгашнингваколатларини муддатидан олдин тўхтатиш тўғрисидаги масалаларни кўрибчиқишда акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишлари мазкурНизомга 5-иловага мувофиқ тартибда чақирилади.

VI. Умумий йиғилиш кворуми

6.1. Акциядорлар умумий йиғилиши, агар умумий йиғилишда қатнашиш учун рўйхатдан ўтиш тамом бўлиши пайтида жамиятнинг тарқатилган ва жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами бўлиб камида 60 фоизидан ортиғига эгалик қилувчи акциядорлар (уларнинг вакиллари), шу жумладан акцияларнинг давлатга тегишли пакетини ишончли бошқарувчи ёки давлат вакили (акциядорлик жамиятининг устав жамғармасида давлатга тегишли акциялар пакети мавжуд бўлса) рўйхатдан ўтган бўлса қонуний кучга (кворумга) эга бўлади.

6.2. Агар имтиёзли акциялар кун тартибининг фақат бтта ёки бир нечта масалалари бўйича овоз берса, йиғилиш кворуми тақдим этилган оддий акциялар сонига қараб белгиланади, кўрсатилган масалалар бўйича овозларни санаш эса овоз берувчи оддий ва имтиёзли акцияларнинг умумий сонидан келиб чиқиб ўтказилади.

6.3. Агар йиғилиш бошланиши учун белгиланган вақтдан сўнг 60 минутдан ортиқ вақт давомида кворум тўпланмаса, акциядорларнинг янги умумий йиғилишини ўтказиш санаси эълон қилинади.

6.4. Бўлиб ўтмаган Акциядорлар умумий йиғилиши ўрнига чақирилган янги Акциядорлар умумий йиғилиши, агар унда қатнашиш учун рўйхатдан ўтказиш тамом бўлиши пайтида жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акциялари овозларининг жами камида 60 фоизига эгалик қилган акциядорлар (уларнинг вакиллари) рўйхатдан ўтказилган бўлса ҳуқуқий ваколатлидир.

6.5. Агар такрорий йиғилишда кворум   тўпланмаса, у ҳолда акциядорлар ташаббуси билан чақирилаётган йиғилиш бўлиб ўтмаган деб ҳисобланади ва бундан кейин чақирилмайди; жамият Кузатувчи кенгаши, тафтиш комиссияси ёки аудиторининг ташаббуси билан чақирилаётган   йиғилиш "Жамиятнинг тарқатилган ва жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами бўлиб камида 60 фоизига эгалик қилувчи акциядорлар (уларнинг вакиллари) хозир бўлиши таъминланмагунгача шунча марта чақирилади.

6.6. Акциядорлар умумий йиғилишини чақириш санаси 20 кундан оз муддатда кворум йўқлиги муносабати билан кўчирилган тақдирда, Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар бўлиб ўтмаган Умумий йиғилишда қатнашиш хуқуқига эга бўлган акциядорлар реестрга мувофиқ аниқланади.

VII. Умумий йиғилишнинг ишчи органлари

7.1. Қуйидагилар Умумий йиғилиш ишчи органлари ҳисобланади: раёсат, саноқ комиссияси, котиб (котибият).

7.2. Акциядорлар умумий йиғилиши раёсати ва раиси Акциядорларумумий йиғилишида сайланади. Бунда Акциядорлар умумий йиғилиши президиумитаркибига лавозимига кўра Кузатувчи кенгаш раиси киради.

7.3. Акциядорлар Умумий йиғилиши раиси йиғилиш раёсатига бошчилик қилади, йиғилиш олиб борилишини таъминлайди ва бунинг учун у ўз вазифаларини зарур тартибда бажарилиши учун зарур бўлган барча ваколатларга эга бўлади.

7.4. Умумий йиғилиш раиси йиғилишнинг боришига раҳбарлик қилади, Умумий йиғилиш ишчи органлари ишини мувофиқлаштиради, масалаларни мухокама қилиш тартибини белгилайди, маърузачиларнинг нутқ сўзлашлари вақтини чегаралайди, йиғилишни олиб бориш ва овоз бериш давомида тушунтиришлар беради, залда тартиб ўрнатилишини назорат қилади.

7.5. Умумий йиғилиш раиси умумий йиғилиш баёни ва қарорини имзолайди.

7.6. Овозларни ҳисоблаб чиқиш, Акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш учун акциядорларни рўйхатдан ўтказиш, шунингдек овоз бериш учун бюллетенлар бериш учун Жамият кузатувчи кенгаши томонидан сони ва шахсий таркибини Акциядорлар умумий йиғилиши тасдиқлайдиган саноқ комиссияси ташкил этилади.

7.7. Саноқ комиссияси таркиби   уч кишидан кам бўлиши мумкин эмас. Саноқ комиссиясига жамият Кузатув кенгаши аъзолари, жамият Тафтиш комиссияси аъзолари, коллегиал ижро этувчи орган аъзолари, яккабошчилик қилувчи ижро этувчи орган, тенг равишда бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи ҳамда номзодлар томонидан ушбу лавозимларга кўрсатиладиган шахслар кириши мумкин эмас.

7.8. Акциядорлар умумий йиғилишида овоз бериш "жамиятнинг бировоз берувчи акцияси - 1 овоз" принципи бўйича амалга оширилади (жамиятКузатувчи кенгаши аъзолари сайловлари бўйича номзодлар сонига қараб,қанча бўлса шунча овоз берилган ҳоллар ва қонун ҳужжатларида назардатутилган бошқа ҳоллардан ташқари).

7.9. Овоз бериш бюллетенлари орқали амалга ошириладиган овозберишда овозлар овоз берувчиларга овоз беришнинг эҳтимол тутилган вариантларидан фақат биттаси қолдирилган масалалар бўйича ҳисобланади. Юқорида кўрсатилган талаб бузилган ҳолда тўлдирилган овоз бериш бюллетенлари хақиқий эмас деб ҳисобланади ва ундаги мавжуд масалалар бўйича овозлар ҳисобланмайди.

7.10. Агар овоз бериш бюллетенида овоз беришга қўйилган бир нечамасала мавжуд бўлса, юқорида кўрсатилган талаб бир ёки бир неча масалага нисбатан риоя қилинмаслиги овоз бериш бюлеттенининг умуман хақиқий эмаслиги тан олинишига олиб келмайди.

7.11. Саноқ комиссияси ўзига юкланган вазифаларни бажаришмасаласида мустақил иш кўрувчи йиғилишнинг ишчи органи ҳисобланади ваКузатувчи кенгашнинг таклифига кўра Акциядорлар умумий йиғилиши томонидан сайланади.

7.12. Саноқ комиссияси ваколатларининг муддати у Акциядорларумумий йиғилиши томонидан сайланган пайтдан бошлаб акциядорларнингтегишли йиғилиши (йиллик ёки навбатдан ташқари) томонидан саноқ комиссиясининг янги таркиби сайланиши (ёки қайта сайланиши) пайтигача ҳисобланади.

7.13. Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўришпайтида саноқ комиссияси Кузатувчи кенгашнинг топшириғига кўра қуйидаги

функцияларини амалга оширади:

  • Акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш хуқуқига эга бўлганакциядорлар рўйхатини тузади;
  • овоз бериш бюллетенларини ва Умумий йиғилишнинг бошқа материалларини беради ва юборади, берилган (юборилган) бюлеттенлар ҳисобини олиб боради.

7.14. Акциядорлар умумий йиғилишида акциядорларнинг олдинги Умумий йиғилиши томонидан сайланган саноқ комиссияси қуйидаги функцияларни амалга оширади:

  • Умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорларни (уларнингвакилларини) рўйхатдан ўтказади;
  • ишончномалар ва улар томонидан бериладиган ҳуқуқлар ҳисобиниюритади;
  • овоз бериш бюлетенларини ва Умумий йиғилишнинг бошқа ахбороти(материаллари)ни беради;
  • Акциядорлар умумий йиғилиши кворуми мавжудлигини белгилайди.

7.15. Таркиби бўлиб ўтаётган Акциядорлар умумий йиғилиши давомида тасдиқланган саноқ комиссияси:

  • Акциядорлар умумий йиғилиши кворуми мавжудлигини аниқлайди;
  • акциядорлар (уларнинг вакиллари) томонидан Умумий йиғилишда овоз бериш ҳуқуқини амалга ошириш муносабати билан пайдо бўлувчи масалаларни тушунтиради;
  • овоз беришга қўйилаётган масалалар бўйича овоз бериш тартибинитушунтиради;
  • овоз беришнинг белгиланган тартибини ва акциядорларнинг овозберишда қатнашиши ҳуқуқини таъминлайди;
  • овозларни санайди ва овоз бериш якунларини чиқаради;
  • овоз бериш якунлари тўғрисида баён тузади;
  • овоз бериш бюллетенларини архивга топширади.

VIII. Умумий йиғилишни олиб бориш тартиби

8.1. Акциядорлар умумий йиғилишини олиб бориш тартиби акциядорларнинг хар бир Умумий   йиғилишида мазкур   Низомга мувофиқтасдиқланади.

8.2. Кузатувчи Кенгаш раиси Умумий йиғилишнинг саноқкомиссиясини, раёсатини ва котибини   (котибият - йирик   акциядорликжамиятлари учун тавсия этилади) сайлашни таклиф этади.

8.3. Акциядорлар ташаббусига кўра чақирилган Умумий йиғилишраёсати таркибини тасдиқлаш бўйича овоз бериш жамият Устави   биланбелгиланган тартибда ўтказилади.

8.4. Умумий йиғилишни олиб бориш тартиби йиғилишнинг бошланишива тахминан тамом   бўлиши вақтини, нутқлар қанча давом этиши   ватанаффусларни, кун тартиби   масалаларининг изчиллигини, кун тартиби масалалари бўйича маърузачиларнинг фамилиялари ва лавозимларини, овозберишни амалга ошириш ва унинг натижаларини эълон қилиш тартибини назардатутади.

8.5. Йиғилиш давомида пайдо бўлувчи жорий масалаларни раисмуҳокама қилинаётган масала бўйича Акциядорлар умумий йиғилишида бошпринципдан хар бир қатнашчининг белгиланган вақт доирасида сўзга чиқишхуқуқидан фойдаланиши мумкинлигидан келиб чиқиб яккабошчилик билан ҳалзтилади.

8.6. Кун тартибидаги масалаларни мухокама қилишда қатнашишистагини билдирганлар Умумий йиғилиш котибиятига муҳокама қилинадиган масалани кўрсатган ҳолда буюртманома берадилар.

8.7. Кун тартибининг барча масалалари муҳокама қилингандан кейин раис Акциядорлар умумий йиғилишини ёпиқ деб эълон қилади.

IX. Акциядорлар умумий йиғилиши баёни

9.1. Умумий йиғилиш котибиятининг сон ва шахсий таркиби Акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади.

9.2. Котибият таркибини аниқлашга нисбатан мазкур Низомнинг 7.9-бандига мувофиқ саноқ комиссияси аъзоларини тайинлашга қўйиладиган талабларга ўхшаш талаблар қўйилади.

9.3. Умумий йиғилиш котибияти:

  • Умумий йигилишнинг боришини баёнга қайд этиб боради;
  • ёзма буюртманомалар бўйича йиғилиш кун тартиби масалаларинимуҳокама қилишда қатнашиш истагини билдирувчилар рўйхатини олиб боради;
  • Умумий йиғилиш тамом бўлгандан сўнг15 кундан кечикмайАкциядорлар умумий йиғилиши баёнини икки нусхада тузади.

9.4. Акциядорлар умумий йиғилиши баёнида:

  • Акциядорлар умумий йиғилиши ўтказиладиган жой ва вақт;
  • жамиятнинг овоз берувчи акциялари эгаси бўлган акциядорларэгаликқилган овозларнинг умумий сони;
  • йиғилишда қатнашган акциядорлар эгалик қилган овозлар сони;
  • йиғилиш раиси (раёсати) ва котиби, йиғилиш кун тартиби;
  • нутқларнинг асосий қоидалари, овоз беришга қўйилган масалалар,овоз бериш якунлари ва Умумий йиғилиш томонидан қабул қилинган қарорлар кўрсатилади.

9.5. Акциядорлар умумий йиғилиши баёни Акциядорлар умумиййиғилиши раиси ва котиби томонидан имзоланади.

9.6. Саноқ Комиссияси баёни йиғилишнинг махсус қарори билантасдиқланмайди, балки маълумот учун қабул қилинади ҳамда Умумий йиғилиш баённомасига тикиб қўйилиши керак.

9.7. Акциядорлар умумий йиғилиши баёни имзолангандан кейин саноқкомиссияси йиғилиш ҳужжатларини, шу жумладан Умумий йиғилишнинг рўйхатданўтиш рўйхатини, саноқ комиссияси аъзолари томонидан имзоланган мухрланган овоз бериш бюллетенларини, овоз бериш якунлари тўғрисидаги баёнларни ва Акциядорлар умумий йиғилиши баёнини сақлаш учун жамият архивига топширади.

X. Акциядорлар умумий йигилиши қарорларини бажариш

10.1. Акциядорлар умумий йиғилиши қарорлари бажарилиши устиданназорат қилишни, башарти йиғилиш қарорида ўзгача ҳол қайд этилмаган бўлсава баёнда акс эттирилмаган бўлса, жамият Кузатувчи кенгаши амалга оширади.

10.2. Акциядорлар умумий йиғилишининг қарорлари Умумий йиғилишдаҳозир бўлган, шунингдек ҳозир бўлмаган барча акциядорлар томонидан,уларга тегишли қисми бўйича бажарилиши мажбурийдир.

XI. Якуний хулоса

11.1. Мазкур Низом акциядорларнинг умумий йигилишида тасдиклангандан сунг кучга киради.

 

 

Жамият директори                                                                           У.Т. Отабоев

Умумий йигилиш баени (18.04.2014)

«МИРОБОД ДЕХКОН БОЗОРИ» ОЧИК АКЦИЯДОРЛИК

ЖАМИЯТИ АКЦИЯДОРЛАРИНИНГ НАВБАТДАГИ УМУМИЙ  ЙИГИЛИШИНИНГ

БАЕНИ

Тошкент шахри                                                                                  2014 йил  18 апрель

                                                                                                                                       Соат 11-00.

Умумий чикарилган акциялар сони                                           - 1300000 дона

Жойлаштирилган акциялар сони                                               - 1300000 дона

Иштирок этганлар:

1.Тошкент шахар  Савдо хизмат курсатиш сохаси ва

халк истеъмол моллари ишлаб чикариш  департаменти бошлиги

уринбосари  Хакимов Рауфджан Арипович                              – 1248309 дона

2. «Тошбозорсавдо» уюшмаси кимматли когозлар булими

бошлиги Т.Камолов                                                               -  15091 дона

Бошка юридик ва жисмоний шахслар                                   -   376  дона

Жами : 12 та акциядор                                 -  1263776 дона

Жамият кузатув кенгашининг аъзоси Т.Камолов  сузга чикиб, руйхатдан 1263776 эга булган акциядорлар утганини, яъни жойлаштирилган акцияларга нисбатан  97,21 фоизни  ташкил этганини маълум килди.

Демак йигилишни утказиш учун  кворум  мавжуд.

Йигилиш жамият низомига кура карор кабул килиш хукукига эга. Йигилиш очик деб эълон килинди.

Мажлис раиси раёсатга куйидаги номзодларни сайлаш таклифини киритди:  Р.Хакимов,  Т.Камолов, Р.Халиллаев.

Овозга куйилди. Бир овоздан кабул килинди.

Мажлис раиси кун тартиби билан таништирди.

К  У  Н      Т  А  Р  Т  И  Б  И

1. «Миробод дехкон бозори» ОАЖ нинг 2013 йил фаолияти  якуни буйича жамият бизнес режасининг бажарилиши юзасидан жамият рахбарининг хисоботини  тасдиклаш ва  унинг иш фаолиятига бахо бериш.

2. Жамиятнинг 2013 йил якуни буйича молиявий-хужалик фаолияти юзасидан Аудиторлик хулосасини  куриб чикиш.

3. Жамиятнинг 2013 йил якуни буйича молиявий-хужалик фаолияти юзасидан тафтиш хайътининг  хулосасини тасдиклаш.

4. Жамият кузатув кенгашининг  2013 йил  якуни буйича хисоботини куриб чикиш  ва унинг иш фаолиятига бахо бериш.

5. Жамиятнинг 2013 йил молиявий-хужалик хисоботи якуни буйича  жамият йиллик балансини тасдиклаш.

6. Жамиятнинг 2013 йил молиявий-хужалик  якуни буйича  соф фойдасини таксимлаш.

7. Жамиятнинг 2014 йилги Бизнес планини  тасдиклаш.

8. Жамиятнинг 2014 молиявий-хужалик йилга мулжалланган  даромадлар ва харажатлар сметасини тасдиклаш.

9. Жамият директори билан  тузилган мехнат шартномаси муддатини  узайтириш.

10. Жамиятнинг 2014 йил фаолияти учун жамият ташки Аудиторини тасдиклаш ва унга туланадиган  хизмат хакининг  энг куп  микдорини  белгилаш.

11. Жамият кузатув кенгашини сайлаш .

12. Жамият тафтиш хайътини  сайлаш.

13. Жамиятнинг  янги тахрирдаги “ижроия органи хақида”ги низомини  тасдиклаш.

14. Жамиятнинг янги тарирдаги “Умумий йиғилиш хақида”ги низомини тасдиқлаш.

15. Жамиятнтнг янги тахрирдаги “Кузатув кенгаш хақида”ги низомини тасдиқлаш..

16. Жамиятда қўшимча чиқариладиган акцияларни жойлаштириш услубини белгилаш хақида.

17. Жамият акцияларини жойлаштириш билан боғлиқ манфаатдорлик битим тузиш тўғрисида.

      Навбатдаги  умумий   йигилишни утказиш учун сузга чикувчиларга кун тартиби регламенти мажлис раиси томонидан куйидагича таклиф этилди:

Биринчи масала юзасидан – 10 мин.Колган масалалар юзасидан 5 минутдан. Сузга чикувчилар учун 2 минутдан.

            Овозга куйилди. Бир овоздан кабул килинди.

            Регламент тасдикланди.

            Йигилиш баенномасини олиб бориш учун мажлис котиблигига С.Назарова  номзоди таклиф этилди.

Овозга куйилди. Бир овоздан кабул килинди.

 Жамият кимматли когозлар буйича мутахассис А.Мирасулов сузга чикиб, жамият кузатув кенгашининг йигилишида акциядорларни руйхатга олиш, бюллетенларни таркатиш ва овозлар сонини санаш учун жамият ходимларидан иборат куйидаги хисоб комиссияси таркибини таклиф этди:

Мирасулов А. , М.Бурханова,  Чинибаева З.

            Бошка таклифлар булмади. Овозга куйилди. Бир овоздан кабул килинди. Санок комиссиясини ажратилган жойга ўтишга таклиф этилди.

1. Кун тартибидаги биринчи масаласи юзасидан  сузга йигилиш раиси Т.Камолов  чикиб, жамият директори   У.Отабоевга  берди.

У. Отабоев  жамиятнинг 2013 йил молиявий-хўжалик фаолиятининг натижалари буйича хисобот берди. Жамият рахбари уз хисоботида  жамиятнинг 2013 йил  учун  тасдикланган  иш режасига мувофик уз фаолиятини белгиланган тартибда олиб борганлигини, даромадлар режасини 2898990.0 минг. сум этиб, амалда 3007664.2 минг.сум., режага нисбатан 108674.2 минг.сумга ошириб бажарилганлигини ва  2013 йил соф фойда режаси 182956.1 минг.сум булган булса,  амалда  201094.6 минг. сумни  ташкил этганини ,яъни  режага нисбатан 18138.5 минг.сум  куп  соф фойда олинганлиги  хакида тулик хисобот берди.

Йигилиш катнашчилари томонидан хисобот кабул килинди ва 2013 йил давомида олиб борилган ишларга ижобий бахо берилди.

Йигилиш раиси акциядорлардан ушбу масала юзасидан бюллетен оркали овоз беришларини суради.

2. Иккинчи масала юзасидан, сўз жамиятнинг 2013 йил фаолиятини текшириб ўтган «FTF-AUDIT» аудиторлик компаниясининг аудитори  М.Файзиевага берилди. Аудитор  сузга чикиб, «Миробод дехкон  бозори»  ОАЖнинг 2013 йил молиявий-хужалик якунлари буйича  тайерланган хулоса билан умумий мажлис катнашчиларини таништирди. Жамият аудитори уз хисоботида жамиятнинг молиявий-хужалик якунларига  буйича ижобий бахо берди.

Хисобот маълумот учун кабул килинди.

Йигилиш раиси акциядорлардан ушбу масала юзасидан бюллетен оркали овоз беришларини суради.

3. Учинчи масала юзасидан, жамият тафтиш комиссиясининг аъзоси  Абдуллаева Г.  сузга чикиб,   йигилиш катнашчиларига  тулик  хисобот берди.

Йигилиш раиси акциядорлардан ушбу масала юзасидан бюллетен оркали овоз беришларини суради.

4. Туртинчи масала юзасидан   йигилиш раиси  Т.Камолов  сузга чикиб, кенгаш аъзоларига йил давомида жамият кузатув кенгаши  томонидан  олиб борилган ишлари  юзасидан тайерланган хисоботни ўкиб эшиттирди. Хисобот  йигилиш катнашчилари томонидан кабул килинди ва улар томонидан жамиятда олиб борилган ишларни   коникарли деб топилди.

Бошка таклиф ва эътирозлар булмади.

Хисобот маълумот учун кабул килинди.

5. Бешинчи масала юзасидан  суз жамият бош бухгалтери М.Худаяровага берилди.

Бош бухгалтер М.Худаярова сузга чикиб, жамиятнинг 2013 йил баланси  юзасидан тўлик  хисобот берди.

Баланс кабул килинди ва тасдикланди.

6. Олтинчи масала юзасидан жамият бош бухгалтери М.Худаярова  ўз сўзини давом эттириб, 2014 йил 08 апрель куни  утказилган жамият  кузатув кенгаши йигилишида соф фойда таксимоти  жамиятнинг бугунги кундаги молиявий ахволини инобатга олган холда куйидагича таклиф этилганлигини билдирди:

М. Худаярова: 2013 йил натижалари бўйича  жами 201094.6  минг.сўм.соф фойда олинди. Шундан:

1. Соф фойдадан жамиятнинг  резерв  жамгармасига  -12000.0  минг.сум. ,

2. Жамият  ходимларига   мукофот пули –14094.6  минг.сум.

3. Кузатув кенгашини рагбатлантиришга мукофот пули- 6000.0  минг.сум.

4. Жамият акцияларининг номинал кийматини оширган холда устав жамгармасини оширишга   –91000.0  минг.сум  ажратиш  таклифини киритишни сурайман.

5. Колган 78000.0 минг сўм фойда  дивидендга ажратилганда  хар бир дона акцияга 60  сум  00 тийиндан тугри келади.

Йигилиш аъзолари уртасида ушбу масала юзасидан мухокама булиб утди.

Бошка таклиф ва эътирозлар булмади.

Ушбу таклиф маълумот учун  кабул килинди.

7. Еттинчи масалажамият иқтисодчиси З.Чиннибаева сўзга чикиб, жамиятнинг 2014 йилга ишлаб чикилган «Бизнес режа»си билан таништирди.

Бошка таклиф ва эътирозлар булмади. Бу масала маълумот учун кабул килинди.

8. Саккизинчи масала юзасидан жамият бош бухгалтери М.Худаярова сузга чикиб, йигилиш катнашчиларини 2014 йилга мўлжалланган даромадлар ва харажатлар сметаси билан таништирди. Бош хисобчи уз сузининг охирида 2014 йилга мулжалланаетган соф фойда режаси  245188.6 минг.сум режалаштирилаетганлигини  таъкидлаб утди ва йил давомида зарурият тугилган холларда жамият даромадлар ва харажатлар сметасига  жамият кузатув кенгаши йигилиш карори билан тегишли узгартиришлар киритишга рухсат беришларини сураб мажлис катнашчиларига мурожат этди.

Шунда сузга, кузатув кенгашининг аъзоси Т.Камолов чикиб,  2014 йилга режалаштирилаетган даромадлар ва харажатлар сметасининг харажатлар кисмини келгусида юзага келиши мумкин  сарф-харажатларни инобатга олган холда, тузиш таклифини киритди.

Мажлис катнашчилари томонидан бошка таклиф ва эътирозлар булмади.

Таклиф бир овоздан кабул килинди.       

Даромадлар ва харажатлар сметаси маълумот учун кабул килинди. 

9. Тукизинчи масала юзасидан  йигилиш раиси  сузга чикиб,  2014 йил 08 апрель куни утказилган жамият кузатув кенгашининг йигилишида жамият директори лавозимига 2013 йил давомида директори лавозимида ишлаб келган Отабоев Уктам Тургуналиевич таклиф этилганлигини айтиб утди. Сунгра сузини давом эттириб, утган давр мобайнида узининг рахбар  сифатида факат ижобий тарафдан курсатиб, 50 % бюджетга ажратмаларни уз вактида тулаб бериши, жамиятнинг хам молиявий масалаларига жиддий ёндошиб, бозорнинг санитар-гигиеник масалаларини тугри ташкиллаштириши ва юкори ташкилотлардан йуналтирилган вазифаларни тулаконлик ва зудлик билан бажариши билан юкори натижаларга эришганлигини айтиб утди. Келтириб утилган объектив сабабларни инобатга олган холда, кузатув кенгаши аъзолари  жамият директори У.Отабоев билан мехнат шартномасини яна бир йилга узайтириш таклифини киритди.

Овозга куйилди.       Таклиф маълумот учун  кабул килинди.

10. Унинчи масала юзасидан   суз жамият кимматли когозлар буйича мутахассис А.Мирасуловга берилди.

Мирасулов. А.: Ўзбекистон Республикаси  Президентининг  2006 йил 27 сентябрдаги  ПК-475-сонли карорига асосан устав фондидаги давлат улуши  50 фоиздан ортик бўлган корхоналар томонидан ташки аудиторни тайинлаш Давлат Мулки кумитаси  хамда Молия вазирлиги томонидан белгиланган руйхат буйича танлов асосида амалга оширилиши белгиланган.

Ушбу руйхатга киритилган  куйидаги аудиторлик компаниялари билан музокаралар утказилди ва улар узларининг иш хаки хизмати микдорини куйидагича  белгилашди:

  • «FTF - AUDIT» МЧЖ аудиторлик компанияси - 2000,0 минг.сум.
  • «NAZОRАТ AUDIT »МЧЖ         аудиторлик компанияси -  3000,0  минг.сум.
  • «КОМИЛ-АЗИМ-АУДИТ»МЧЖ аудиторлик компанияси – 2500,0 минг сум.

Бошка таклифла рбулмаганлиги сабабли, узлари  танлаган фирмаларга овоз беришларини сураб мажлис катнашчиларига  мурожа тэтди.

Таклиф маълумот учун кабул килинди.

11. Ўн биринчи масаласи юзасидан  йигилиш раиси Т.Камолов сузга чикиб, жамият кузатув кенгаши аъзолигига куйидаги номзодларни таклиф этди: Р.Хакимов, О.Абдурахмонов, О.Маликов,Т.Абдужалилов,Т.Камолов, Р.Халиллаев «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларни химоя килиш тугрисида»ги конунинг 83-моддаси ва жамият уставига мувофик  жамият кузатув кенгаши микдори беш кишидан иборат булишини айтиб, ушбу номзодлар юзасидан кумулятив овоз бериш лозимлигини таъкидлаб утди.

Йигилиш раиси таклиф этилаетган номзодлар юзасидан акциядорларга  тулик маълумот бериб утди ва кумулятив овоз бериш  тартибини тушунтириб бериш учун  хисоб комиссияси раиси  А.Мирасуловни таклиф этди.

А. Мирасулов овоз бериш тартиби буйича  йигилиш катнашчиларига  тушунтириш бериб утди.

12. Ун  иккинчи масала юзасидан жамият кимматли когозлар буйича мутахассис А.Мирасуловтушунтириш бериб, жамият тафтиш комиссиясининг аъзолари  «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар хукукини химоя килиш тугрисида»ги конунинг 110 моддаси ва жамият уставига  мувофик  3  кишидан иборат булишини айтиб,куйидаги таркибда  таклиф этилганлигини  билдирди:

1. Абдуллаева Гулчехра Эркиновна – «Тошбозорсавдо» уюшмасининг  ходими,

2. Назаров Файзулла            -  тадбиркор,

3. Ким Олег Викторович – «Сергели дехкон бозори» ОАЖ кимматли когозлар буйича мутахассис.

Бошка таклиф ва эътирозлар булмади. Овозга куйилди.

Йигилиш раиси  йигилиш катнашчиларидан ушбу масала юзасидан  бюллетен оркали овоз беришларини суради.

Овозга куйилди.

13. Ун учинчи масала  юзасидан кенгаш раиси Т.Камолов сўзга чиқиб, жамиятнинг янги тахрирдаги “ижроия органи хақида”ги низоми билан таништирди.       

Бошка таклиф ва эътирозлар булмади. Йигилиш раиси  йигилиш катнашчиларидан ушбу масала юзасидан  бюллетен оркали овоз беришларини суради.

Овозга куйилди.

14. Ун  туртинчи масала юзасидан кенгаш раиси Т.Камолов сўзини давом эттириб, жамиятнинг янги тахрирдаги “Умумий йиғилиш хақида”ги низоми билан таништирди.

Бошка таклиф ва эътирозлар булмади. Йигилиш раиси  йигилиш катнашчиларидан ушбу масала юзасидан  бюллетен оркали овоз беришларини суради.

Овозга куйилди.

1.15. Ўн бешинчи масала юзасидан кенгаш раиси Т.Камолов сўзини давом эттириб,  жамиятнинг янги тахрирдаги “Кузатув кенгаши хақида”ги низоми билан таништирди.

Бошка таклиф ва эътирозлар булмади. Йигилиш раиси  йигилиш катнашчиларидан ушбу масала юзасидан  бюллетен оркали овоз беришларини суради.

Овозга куйилди.

1.16. Ўн олтинчи масала юзасидан  кенгаш раиси сўзини давом эттириб, жамиятда Тошкент шахар хокимияти томонидан ажратилган маблағлар хисобига  қўшимча акциялар чиқарилиши режалаштирилган бўлиб, ушбу акцияларни ёпиқ обуна услубида Тошкент шахар хокимиятининг ўзига жойлаштириш таклиф этилганлигини билдирди.  

Бошка таклиф ва эътирозлар булмади. Йигилиш раиси  йигилиш катнашчиларидан ушбу масала юзасидан  бюллетен оркали овоз беришларини суради.

Овозга куйилди.

1.17. Ўн еттинчи масала юзасидан кенгаш раиси сўзини давом эттириб, жамият акцияларини жойлаштириш билан боғлиқ манфаатдорлик битим тузиш хақида тўхталиб ўтди.

Бошка таклиф ва эътирозлар булмади. Йигилиш раиси  йигилиш катнашчиларидан ушбу масала юзасидан  бюллетен оркали овоз беришларини суради.

Овозга куйилди.

Кун тартибидаги барча масалалар куриб чикилди ва хисоб комиссияси  уз ишини бошлади.

Акциядорлар билан булган мулокат тугаб, овозлар сони санаш  буйича хисоблаш комиссия раиси томонидан укиб эшиттирилди.

1. Розиман «1263776»,Карши  «0», Бетараф «0»

2. Розиман «1263776»,Карши  «0», Бетараф «0»

3. Розиман «1263776»,Карши  «0», Бетараф «0»

4. Розиман «1263776»,Карши  «0», Бетараф «0»

5. Розиман «1263776»,Карши  «0», Бетараф «0»

6. Розиман «1263776»,Карши  «0», Бетараф «0»

7. Розиман «1263776»,Карши  «0», Бетараф «0»

8. Розиман «1263776»,Карши  «0», Бетараф «0»

9. Розиман «1263776»,Карши  «0», Бетараф «0»

10.1. Розиман «0»,Карши  «1263776», Бетараф «0»

10.2. Розиман «1263776»,Карши  «0», Бетараф «0»

10.3 Розиман «0» Карши «1263776» Бетараф «0»

11.1. Розиман  «1263776» (Кумулятив овоз бериш)

11.2. Розиман «1263776»,(Кумулятив овоз бериш)

11.3. Розиман «1263776» (Кумулятив овоз бериш)

11.4. Розиман «1263776». (Кумулятив овоз бериш)

11.5. Розиман «1263776». (Кумулятив овоз бериш)

11.6. Карши   «1263776». (Кумулятив овоз бериш)

12.1. Розиман «1263776», Карши  «0», Бетараф «0»

12.2. Розиман «1263776», Карши  «0», Бетараф «0»

12.3. Розиман «1263776», Карши  «0», Бетараф «0»

13. Розиман «1263776», Карши  «0», Бетараф «0»

14. Розиман «1263776», Карши  «0», Бетараф «0»

15. Розиман «1263776»Кариши «0» Бетараф «0»

16.Розиман «1263776» Карши «0» Бетараф «0»

17.Розиман «15467» Карши «0» Бетараф «0»

Юкоридагиларни инобатга олган холда,

КАРОР КАБУЛ КИЛИНДИ.

1. «Миробод  дехкон бозори» ОАЖ нинг 2013 йил якуни буйича жамият «Бизнес режаси»ни бажарилиши  юзасидан жамият рахбарининг хисоботи  тасдиклансин ва олиб борилган ишларига ижобий бахо берилсин. Тарафдор – 1263776 та овоз (100%), карши «0», Бетараф «0».

2. Жамиятнинг 2013 йил якуни буйича молиявий-хужалик фаолияти юзасидан Аудиторлик хулосаси  тасдиклансин. Тарафдор – 1263776 та овоз (100 %), карши «0», Бетараф «0».

3. Жамиятнинг 2013 йил якуни буйича молиявий-хужалик фаолияти юзасидан Тафтиш комиссиясининг хулосаси  тасдиклансин. Тарафдор – 1263776 та овоз (100 %), карши «0», Бетараф «0».

4. Жамият кузатув кенгашининг  2013 йил  якуни буйича хисоботи  тасдиклансин ва иш фаолияти коникарли деб топилсин. Тарафдор – 1263776 та овоз (100 %), карши «0», Бетараф «0».

5. Жамиятнинг 2013 йил молиявий-хужалик хисоботи якуни буйича  жамият йиллик баланси  тасдиклансин. Тарафдор – 1263776 та овоз (100 %), карши «0», Бетараф «0».

6. Жамиятнинг 2013 йил молиявий-хужалик  якуни  буйича олинган 201094.6 минг.сум. соф фойдасини  таксимлаш тартиби   куйидагича  тасдиклансин:

  • Соф фойдадан жамиятнинг  резерв  жамгармасига -12000.0   минг.сум;
  • Жамият ходимларига  мукофот пули  –14094.6  минг.сум;
  • Кузатув кенгашини  рагбатлантиришга мукофот пули -6000.0  минг.сум;
  • Жамият акцияларининг номинал кийматини оширган холда устав жамгармасини купайтиришга  –91000.0  минг.сум;
  • Жамиятнинг 2013 йил якуни буйича соф фойданинг 78000.0 минг.суми дивидендга ажратилсин. Хар бир дона акцияга 60 сум 00 тийин.дан туланиши таъминлансин. Акциядорларга дивидендларни тулаб бериш 2014 йил  10майдан  18июнгача  амалга оширилсин . Тарафдор – 1263776 та овоз (100 %), карши «0», Бетараф «0».

7. Жамиятнинг 2014 йилги Бизнес плани  тасдиклансин. Тарафдор – 1263776 та овоз (100 %), карши «0», Бетараф «0».

8. Жамиятнинг 2014 йилга мулжалланган  даромадлар ва харажатлар сметаси  тасдиклансин ва жамиятнинг 2014 йилга мулжалланган даромадлар ва харажатлар сметасига зарур холатларда  узгартириш киритиш ваколати жамият кузатув кенгашига берилсин. Тарафдор – 1263776 та овоз (100 %), карши «0», Бетараф «0».

9. Жамият директори Отабоев Уктам Тургуналиевичнинг  мехнат шартномаси  1 йил муддатга  узайтирилсин. Тарафдор – 1263776 та овоз (100 %), карши «0», Бетараф «0».

10. Жамиятнинг 2014 йил фаолияти учун жамият аудитори этиб  «FTF AUDIT МЧЖ» аудиторлик компанияси тасдиклансин   ва унга туланадиган иш хакининг энг куп  микдори  2000,0 минг.сум . этиб  белгилансин. Тарафдор – 1263776 та овоз (100. %), карши «0», Бетараф «0».

11. Жамият кузатув кенгаши таркиби куйидаги таркибда бир йил муддатга сайлансин: Абдурахмонов О.  (1263776 та овоз билан 100%), Т.К.Камолов (1263776 та овоз билан 100%), Хакимов Р.А. (1263776 та овоз билан 100%), Халиллаев Р.  (126376 та овоз билан 100%), Маликов О. (1263776  та овоз билан 100 %).

12. Жамият тафтиш комиссияси таркиби куйидаги таркибда тасдиклансин: Абдуллаева Г.Э. (1263776  овоз билан 100 %), Назаров Ф. (1263776 овоз билан  100 %), Ким олег Викторович (1263776  овоз билан 100 %).

13. Жамиятнинг. янги тахрирдаги “ижроия органи хақида”ги низоми тасдиклансин  (1263776  овоз билан 100 %).

14. Жамиятнинг янги тахрирдаги “умумий йиғилиш хақида”ги низоми тасдиқлансин (1263776 овоз билан 100%)

15. Жамиятнинг янги тахрирдаги “Кузатув кенгаши хақида”ги низоми тасдиқлансин. (1263776 овоз билан 100%)

16.Жамиятда қушимча чиқариладиган акцияларни жойлаштириш ёпиқ услубда амалга оширилиши белгилансин. (1263776 овоз билан 100%)

17.Жамият акцияларини жойлаштириш билан боғлиқ манфаатдорлик битим тузилсин (15467 овоз билан 100%)

 

Йигилиш  раиси                                                                                  Т. Камолов

Котиба                                                                                               С. Назарова

Сана    03 май 2014 йил   

 

Фойдали манбалар

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат портали Ягона интерактив давлат ҳизматлари портали gki "Тошкент" Республика Фонд Биржаси Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ кўмитаси depo lexuz

 


Copyright © 2014-2025 Акциядорлик жамияти "Mirobod dehqon bozori"

Материаллардан фойдаланганда, қуйидаги ҳаволани келтириш мажбурий.

Сайт ишлаб чикилиши - ayudaAyuda.uz

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг


100015, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳар, Нукус кўчаси
  (+99871) 255-78-34
  info@mirobod-bozori.uz

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech