«Қимматли қоғозлар бозорида ахборотларни тақдим этиш ва эълон қилиш қоидаларига
3-6–ИЛОВА
1. ЭМИТЕНТНИНГ НОМИ
Тўлиқ: “MIROBOD DEHQON BOZORI” акциядорлик жамияти
Қисқартирилган: “MIROBOD DEHQON BOZORI” АЖ
Биржа тикерининг номи:* -
2. АЛОҚА МАЪЛУМОТЛАРИ
Жойлашган ери: Тошкент шахри Миробод тумани нукус кўчаси
Почта манзили: Тошкент шахар Миробод туман Нукус кўчаси индекс 100015
Электрон почта манзили:* mirobod.dehqonbozori@mail.ru.
Расмий веб-сайти:* www mirobod-bozori uz
3. МУҲИМ ФАКТ ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ
Муҳим фактнинг рақами: 06
Муҳим фактнинг номи: Эмитентнинг юқори бошқарув органи томонидан қабул қилинган қарорлар
Умумий йиғилиш тури: йиллик
навбатдан ташқари
Умумий йиғилиш ўтказиш санаси: 06-август 2015 йил
Умумий йиғилиш баённомаси тузилган сана: 16-август 2015 йил
Умумий йиғилиш ўтказилган жой: Жамиятнинг маъмурий биноси
Умумий йиғилиш кворуми: 97.2 %
№ Овоз беришга қўйилган масалалар Овоз бериш якунлари
ёқлаш қарши бетарафлар
% сони % сони % сони
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасида 2015 йил 27 июнда ўтказилган 64-сонли йиғилиш баёнида ва унга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ғ.Ибрагимовнинг 2015 йил 15 июлдаги 03/1754-сонли топшириғида деҳқон бозорларида йўл қўйилаётган тартибсизликларни бартараф этиш, бозорларни асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли тўлдириш ҳисобига нархларни барқарор сақланишини таъминлаш ишларини самарали ташкил қилиш,қишлоқ хўжалиги гўшт махсулотларини келтирилишини тизимли ташкил этиш,бозордаги 40% савдо жойини ҳақиқий деҳқонлар ва фермер хўжаликлари хамда тадбиркорларга ажратиб бериш бўйича берилган топшириқларни жамият ижроия органи томонидан бажарилиши юзасидан ҳисоботи инобатга олинсин.
Бозорда фаолият юритаётган деҳқонлар, фермер хўжаликлари ва тадбиркор ўртасида нарх-навони асоссиз ошириб юбормаслик мақсадида аҳолига сотиладиган айрим турдаги (14 тур) махсулотларнинг энг юқори чегараланган нарҳларга риоя этишлари бўйича уларга ижроия орган томонидан тушинтириш, тавсия этиш хамда қонун доирасида тадбиқ этиш вазифалари амалга оширилсин. Бунда талаб ва таклифдан келиб чиққан ҳолда (мавсумийликка қараб) белгиланган ва тавсия этилаётган нархлар доимий равишда қайта кўриб чиқилишига эътибор берилсин, мазкур вазифаларни бажарилиши юзасидан жамият ижроия органи ҳисоботини ҳар чорак якуни бўйича Кузатув кенгаши йиғилишида танқидий тинглаб борилиши таъминлансин.
100
1263737
0
0
0
0
Ижроия органи раҳбарининг Ф.И.Ш.:
Отабоев Ўктамжон Турғуналиевич
Бош бухгалтернинг Ф.И.Ш.:
Худаярова Манзура Ахатовна
Веб-сайтда ахборот жойлаштирган
ваколатли шахснинг Ф.И.Ш.: Араббаева Малика Нуритдиновна
Чоп килиш
E-mail
«Миробод дехкон бозори» акциядорлик жамияти рахбарияти бозор худудида жойлашган ва фаолият кўрсатмаётган савдо дўконларини 2015 йил иккинчи ярим йиллик учун ижарага берилиши бўйича ижара шартномаларини тузилишини маълум килади. Ўз даромадингизни оширишни хохласангиз шошилинг ва савдо дуконларини ижарага олиш бўйича жамият маъмуриятига мурожат этинг.
Манзил: Миробод туман Нукус кўчаси “Миробод дехқон бозори” АЖ
Телефонлар: 254-38-97 : 255-78-34
Чоп килиш
E-mail
Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида”ги қонуни янги тахрирда қабул қилиниши муносабати билан ушбу қонуннинг 62-моддасида акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабар акциядорларга уларнинг электрон почтасига хам юборилиши кўзда тутилган. Шу муносабат билан ўзингизни почта манзилингиз хақида жамиятга маълумот тақдим этишингизни ёки Логин: mirobod.dehqonbozori@mail.ru электрон манзилига хабар қолдиришингизни сўраймиз.
Чоп килиш
E-mail
«Mirobod dehqon bozori» АЖ акциядорлари диққатига!
«Mirobod dehqon bozori» АЖ Кузатув кенгаши 2015 йил 06 август куни соат 11-00 да жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиш ўтказилишини маълум килади.
Умумий йиғилиш жамият маъмурий биносида бўлиб ўтади.
Акциядорларни руйхатга олиш соат 10-00 дан бошлаб амалга оширилади. Манзил: 100015, Тошкент шахри, Миробод тумани, Нукус кўчаси. Эл.почта манзили “mirobod.dehqonbozi@mail.ru”
Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун жамият акциядорлари реестрини шакллантириш санаси 2015 йил 15 июль
Акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш хуқуқига эга жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2015 йил 31 июль
Умумий йиғилиш кун тартиби.
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасида 2015 йил 27 июнда ўтказилган 64-сонли йиғилиш баёнида берилган топширикларни куриб чикиш.
Акциядорларни умумий йигилишга иштирок этиш хуқуқи акциядор томонидан шахсан ёки унинг вакили орқали амалга оширилади. Акциядорнинг вакили акциядорларнинг умумий йиғилишида ёзма шаклда тузилган ишончнома асосида жумладан жисмоний шахс номидан берилган овоз беришга доир ишончнома нотариал тартибда тасдиқланган холда юридик шахс номидан овоз беришга ишончнома унинг рахбарининг имзоси ва ушбу юридик шахснинг мухри билан тасдиқланган холда бўлиши керак.
Умумий йиғилишга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш юзасидан ахборот билан жамият маъмуриятининг биносида 2015 йилнинг 31 июль кунидан танишиш мумкин.
Мурожат учун телефонлар: 255-78-34, 254-38-97.
Чоп килиш
E-mail