“КЕЛИШИЛГАН”
Жамият Кузатув Кенгашининг
2014 йил 01 июлдаги
мажлис қарори билан
_________Т.Камолов
|
“ТАСДИҚЛАНГАН”
Жамият акциядорларининг
2014 йил 11 июлдаги
умумий йиғилиш қарори билан
|
«Миробод деҳқон бозори» ОАЖ
акциядорларининг умумий йиғилиши тўғрисида”ги Низом
(янги тахрири)
Тошкент шахри – 2014 й.
I. УМУМИЙ КОИДАЛАР
1.1. Мазкур Низом “MIROBOD DEHQON BOZORI”очиқ акциядорлик жамияти Акциядорлари Умумий йиғилиши мақомини белгилайди ва унинг ишини, уни ўтказиш ва қарорлар қабул қилинишини тартибга солади.
1.2. Низом "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда “MIROBOD DEHQON BOZORI” очиқ акциядорлик жамияти уставига мувофиқ ишлаб чиқилган.
1.3. Жамият ҳар йили Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиши шарт.
1.4. Акциядорларнинг йиллик Умумий йиғилиши Жамият уставида белгиланган муддатларда, бироқ молиявий йил тамом бўлгандан кейин олти ойдан кечикмай ўтказилади. Акциядорларнинг ҳисобот Умумий йиғилишида якка бошчилик қилувчи ижро этувчи орган, коллегиал ижро этучи орган раҳбари билан тузилган шартномаларни узайтириш мумкинлиги ёки тўхтатиш тўғрисидаги масала, жамият фаолияти тўғрисидаги йиллик ҳисобот ва қонунда назарда тутилган бошқа масалалар мажбурий тартибда кўриб чиқилади.
1.5. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишидан бошқа ўтказиладиган йиғилишлар навбатдан ташқари йиғилишлар ҳисобланади.
1.6. Акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилиши санаси, уни ўтказиш тўғрисида акциядорларга маълум қилиш шакли, Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўриш пайтида акциядорларга тақдим этиладиган материаллар (ахборот) рўйхати жамият Кузатувчи кенгаши томонидан белгиланади.
II. Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколатлари
2.1. Умумий мажлис-акциядорлик жамиятини юкори органининг мутлок ваколатига куйидагилар киради:
а) Жамият Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки жамиятнинг янги тахрирдаги уставини тасдиқлаш;
б) жамиятни қайта ташкил этиш;
в) жамиятни тугатиш, тугатувчи тайинлаш ҳамда оралиқ ва узил-кесил тугатиш балансларини тасдиқлаш;
г) жамият Кузатувчи кенгашининг сон таркибини белгилаш, унинг аъзоларини сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан олдин тўхтатиш;
д) эълон қилинган акцияларнинг чекланган миқдорини белгилаш;
е) жамият устав жамғармасини кўпайтириш ёки камайтириш;
ж) ўз акцияларини сотиб олиш;
з) жамият ижро этувчи органини тузиш (сайлаш, тайинлаш, ёллаш ва ҳоказолар), унинг ваколатларини муддатидан олдин тўхтатиш (бекор қилиш), агар жамият уставида ушбу масалаларни ҳал этиш Кузатувчи кенгаш ваколатларига тегишли деб топилмаган бўлса, якка бошчилик қилувчи ижро этувчи орган, коллегиал ижро этувчи орган раҳбари аъзолари жамият йиллик бизнес-режасининг тасдиқланган параметрларини бажаришда қўпол бузилишларга йўл қўйган ёки уни бажаришни барбод қилган тақдирда, улар билан тузилган шартномалар Кузатувчи кенгаш томонидан муддатидан олдин тўхтатилган ҳоллар бундан мустасно";
и) жамият тафтиш комиссияси аъзоларини (тафтишчисини) сайлаш ҳамда уларнинг ваколатларини муддатидан олдин тўхтатиш;
к) аудиторлик текшируви ўтказиш, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматига ҳақ тўлашнинг чекланган миқдорини белгилаш тўғрисида қарор қабул қилиш;
л) жамият жамиятнинг йиллик бизнес-режаларини (ушбу масалани ҳал этиш жамият уставида Кузатувчи кенгашнинг ваколатларига тегишли деб топилган ёки Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан унга топширилган ҳоллар бундан мустасно) йиллик ҳисоботларини, бухгалтерлик балансларини, фойда ва зарарлари счётини тасдиқлаш, унинг фойда ва зарарларини тақсимлаш;
м) Жамиятнинг кузатувчи кенгаши ваколатига кирадиган масалалар бўйича, шу жумладан жамиятни бошқариш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этиш бўйича унинг ҳисоботларини эшитиш;
н) акциялар очиқ ёзилиш орқали жойлаштирилган ҳолларда акцияларга конвертация қилинадиган қимматли қоғозларни сотиб олишга акциядорнинг устунлик хуқуқини қўлламаслик тўғрисида қарор қабул қилиш;
о) Умумий йиғилиш иш тартибини тасдиқлаш;
п) акцияларни бўлиш ва жамлаш;
р) йирик битишувларни содир этиш, улар қуйидагилар ҳисобланади:
- бундай битишувлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилинган санада қиймати жамият активлари баланс қийматининг эллик фоизидан ортиқни ташкил этувчи мол-мулкни жамият томонидан тўғридан-тўғри ёки билвосита сотиб олиш ёки бегоналаштириш, ёхуд бегоналаштириш имконияти билан боғлиқ битишувлар ёки ўзаро бир-бирига боғлиқ бир неча битишувлар, одатдаги хўжалик фаолиятини амалга ошириш жараёнида содир этиладиган битишувлардан ташқари;
- жамият томонидан илгари жойлаштирилган оддий (одатдаги) акцияларнинг эллик фоиздан ортиқни ташкил этувчи оддий (одатдаги) акцияларга конпертация қилинадиган оддий (одатдаги) акцияларни ёхуд имтиёзли акцияларини жойлаштириш билан боғлиқ битишув ёки ўзаро бир-бирига боғлиқ бир неча битишув. Йирик битишув мавзуси ҳисобланган мол-мулк қийматини белгилаш жамият Кузатувчи кенгаши томонидан амалга оширилади;
с) содир этилишидан жамият Кузатувчи кенгаши аъзоси, жамият бошқарувининг бошқа органларида лавозимни эгаллаб турган шахс, ўзига қарам бўлган (аффилиор) шахс билан биргаликда жамиятнинг йигирма фоиз ёки ундан ортиқ овоз берувчи акцияларига эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар) манфаатдор бўлган битишувларни тузиш, башарти кўрсатиб ўтилган шахслар, уларнинг турмуш ўртоқлари, ота-оналари, болалари, ака-укалари, опа-сингиллари, шунингдек уларнинг барчаси аффилиор шахслар бўлса:
- бундай битишувнинг тарафи ҳисобланса ёки унда вакил ёки воситачи сифатида қатнашса;
- битишув тарафи ҳисобланган ёки унда вакил ёки воситачи сифатида қатнашувчи юридик шахс акцияларининг йигирма фоизига ёки ундан ортиқ акцияларига эгалик қилса;
- битишув тарафи ҳисобланган ёки унда вакил ёки воситачи сифатида қатнашаётган юридик шахснинг бошқарув органларида лавозимни эгаллаб турган бўлса. Тузилишидан манфаатдорлик мавжуд бўлган жамият билан битишув тузиш тўғрисидаги қарор овоз берувчи акциялар эгалари бўлган, битишувдан манфаатдор бўлмаган акциядорларнинг кўпчилик овози билан Акциядорлар умумий йиғилишида қуйидаги ҳолларда:
1) агар битишув бўйича тўлов суммаси ва битишув мавзуси бўлган мол-мулк қиймати жамият активларининг беш фоизидан ортиқ бўлса;
2) агар битишув ва (ёки) ўзаро боғлиқ бўлган бир неча битишув илгари жойлаштирилган овоз берувчи акцияларнинг беш фоизидан ортиқ бўлган миқдорда овоз берувчи акцияларга
конвертация қилинадиган жамиятнинг овоз берувчи акцияларини ёки бошқа қимматли қоғозларини жойлаштириш ҳисобланса қабул қилинади;
т) қонунда ва жамият Уставида назарда тутилган бошқа масалаларни ҳал этиш.
"а", "б", "в", "д", "р" кичик бандларида назарда тутилган масалалар бўйича қарорлар Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этувчи овоз берувчи акцияларнинг тўртдан уч қисмига эгалик қилуви акциядорларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади;
III. Умумий йигилишда қатнашиш хуқуқи. Акциядорларни ва уларнинг ваколатли вакилларини рўйхатдан ўтказиш
3.1. Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш расман эълон қилинган кунгача уч календарь кунда шакллантирилган жамият акциядорлари реестрида қайд этилган акциядорлар акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлади.
3.2. Жамият акциядорларининг шакллантирилган реестрига ўзгартиришлар фақат реестр тузилган санада кўрсатиб ўтилган реестрга киритилмаган шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган ёки уни тузишда йўл қўйилган хато тузатилган тақдирда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда киритилиши мумкин.
3.3. Акциядорларнинг умумий йиғилишида жамият акциядорлари реестрида қайд этилган, уларнинг ваколатли вакиллари, жамият аудитори, жамият Кузатувчи кенгаши ва ижро этувчи органлари аъзолари, жамият тафтиш комиссияси аъзолари ҳозир бўлиш хуқуқига эга бўладилар (Кузатувчи кенгашни ва жамият назорат органларини сайлаш бўйича овоз бериш бюллетенига киритилган номзодларни, шунингдек якка бошчилик қилувчи ижро этувчи орган ва жамиятнинг коллегиал ижро этувчи органи раҳбарини тайинлаш бўйича кўрсатиб ўтилган шахсларни ҳам таклиф этиш тавсия этилади).
3.4. Умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорлар ёки уларнинг ваколатли вакиллари йиғилиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган жой ва вақт бўйича рўйхатдан ўтишлари керак.
3.5. Умумий йиғилишда қатнашиш учун келган жисмоний шахслар бўлган акциядорларни рўйхатдан ўтказиш паспорт ёки акциядорнинг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат кўрсатилгач, вакилга нисбатан эса –нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома кўрсатилгач амалга оширилади.
3.6. Юридик шахс рахбарн - жамият акциядорн Умумий йиғилишдаги ўз ваколатларини лавозимга тайинлаш тўғрисидаги ҳуқуқий ҳужжат ҳамда шахсни тасдиқловчи ҳужжат асосида амалга оширади.
3.7. Акциядор - юридик шахснинг вакили Акциядорлар умумий йиғилишида ташкилот рахбарининг имзоси билан ёки бунга таъсис ҳужжатлари билан вакил қилинган бошқа шахснинг имзоси чекилган, ушбу ташкилотнинг мухри билан тасдиқланган унинг номига берилган ишончнома мавжуд бўлган тақдирда қатнашиши мумкин.
3.8. Жамият акциядорлари реестрига биноан 1-иловага мувофиқ шакл бўйича қайд этиш рўйхати тузилади.
Қайд этиш рўйхати рисола ҳолига келтирилган, тартиб рақами қўйилган, ип ўтказиб тикилган ва акциядорлик жамияти муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак.
3.9. Умумий йиғилишни ўтказишда акциядорлар (уларнинг вакиллари)қайд этиш рўйхатига имзо чекадилар ва жамият акциядорлари реестримаълумотлари бўйича белгиланган ҳар бир акциядорнинг овоз берувчи акциялари сонидан келиб чиқиб овоз бериш учун бюлеттенлар тўпламини (2-илова) оладилар.
3.10. Агар йиғилиш қатнашчиси бир ёки бир неча акциядорнинг манфаатларини ифодалашга ишончнома тақдим этса, у ҳолда унга у ифодалаётган акциядор (акциядорлар) учун овоз беришга бюллетень берилади, рўйхатдан ўтиш рўйхатида эса у ифодалаётган акциядорнинг фамилияси қаршисига "_________та (сони) овоз берувчи акциялар бўйича "____" да берилган ишончнома бўйича" деган ёзув қайд этилади ҳамда вакилнинг фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилади.
3.11. Акцияларнинг номинал эгаси Акциядорлар умумий йиғилишида акциялар эгаси билан тузилган шартномага мувофиқ қатнашади.
3.12. Агар жамият акциялари бир неча шахсларнинг умумий улушли мулкида бўлса, у ҳолда акциядорлар умумий йиғилишида овоз бериш бўйича ваколат уларнинг хоҳиши бўйича умумий улушли мулк қатнашчиларидан бири томонидан ёхуд уларнинг умумий вакили томонидан амалга оширилади. Кўрсатиб ўтилган шахслардан ҳар бирининг ваколати зарур тарзда расмийлаштирилиши керак.
IV. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўриш
4.1. Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўришниКузатувчи кенгаш амалга оширади. Кузатувчи кенгаш қуйидагиларнибелгилайди:
- Акциядорлар умумий йиғилишининг ўтказиладиган санаси, жойи вавақти;
- Акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартиби;
- умумий йиғилиш ўтказиш тўғрисида хабар бериш учун жамиятакциядорлари реестри тузиладиган сана;
- Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш учун жамият акциядорлариреестри тузиладиган сана;
- Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида акциядорларга вадавлат вакилига маълум қилиш тартиби;
- Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўришдаакциядорларга ва давлат вакилига тақдим қилинадиган маълумотлар(материаллар) рўйхати;
- овоз бериш учун бюллетеннинг шакли ва матни;
- йиғилишни ўтказиш шакли (ёпиқ акциядорлик жамиятлари учун).
4.2. Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида акциядорларга ва давлат вакилига хабар бериш акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилиши расмий эълон қилинган санадан 30 календарь кун олдин тузилган жамият акциядорлари реестри асосида матбуотда тегишли ахборотни эълон қилиш ва акциядорларга ёзма билдиришнома (3-илова) юбориш йўли билан амалга оширилади.
Акциядорлик жамияти ёзма билдиришномани акциядорга ва давлат вакилига мустақил равишда ёхуд тегишли хизматлар кўрсатишга жамият билан қимматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчиси ўртасида тузиладиган шартномага мувофиқ қимматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчиси орқали юборишга ҳақлидир.
Акциядорнинг талабига кўра жамият акциядорга унинг Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш учун тузилган жамият акциядорлари реестрига киритилганлиги тўғрисидаги маълумотни тақдим этиши шарт.
Акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида акциядорларга ва давлат вакилига хабар бериш муддати жамият томонидан белгиланади. Очиқ акциядорлик жамияти акциядорларига ва давлат вакилига акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилиши санасидан олдин 10 календарь кундан кечикмай Акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида ёзма билдиришнома юборилиши керак.
4.3. Акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисидаги хабарда қуйидагилар бўлиши керак:
- жамиятнинг номи ва жойлашган жойи (почта манзили);
- Акциядорлар умумий йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жой;
- жамият акциядорлари реестри тузилган сана;
- Умумий йиғилиш кун тартибига киритилган масалалар;
- акциядорларни ва давлат вакилини Умумий йиғилишни ўтказишгатайёргарлик кўришда акциядорларга ва давлат вакилига тақдим этилиши керакбўлган маълумотлар (материаллар) билан таништириш тартиби.
4.4. Умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўришда акциядорларгава давлат вакилига тақдим этилиши керак бўлган маълумотлар (материаллар)гажамиятнинг йиллик ҳисоботи, жамиятнинг йиллик молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари бўйича жамият тафтиш комиссияси (тафтишчи) ва аудиторлик ташкилотининг хулосаси, якка бошчилик қиладиган ижро этувчиорган, коллегиал ижро этувчи орган, бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи билан тузилган шартнома муддатини узайтириш, қайта тузиш ёки шартномани бекор қилиш мумкинлиги тўғрисида жамият Кузатувчи кенгаши хулосаси, жамиятКузатувчи кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзолигига (тафтишчиларга) номзодлар тўғрисидаги маълумотлар, жамият уставига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар лойиҳаси ёки жамиятнинг янги таҳрирдаги устави лойиҳаси.
Умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўришда акциядорларга вадавлатнинг вакилига тақдим этилиши шарт бўлган қўшимча маълумотлар (материаллар) рўйхати қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгиланиши мумкин.
4.5. Агар жамият акциядорлари реестрида рўйхатдан ўтказилган шахс акцияларнинг номинал эгаси бўлса Умумий йиғилишни ўтказиш тўғрисидаги билдиришнома акцияларнинг номинал эгасига юборилади. Акцияларнинг номиналэгаси уни ўз мижозларига қонун ҳужжатларида ёки мижоз билан тузилганшартномада белгиланган тартибда ва муддатларда етказиши шарт.
4.6. Жамият Акциядорлари умумий йиғилиши кун тартибига доиртаклифлар жамиятнинг камида бир фоизовоз берувчи акцияларига эгалик қилувчи акциядорлар томонидан, башартижамият Уставида кечроқ муддат белгиланмаган бўлса, жамият молиявий йилитамом бўлгандан кейин 30 кундан кечикмай юборилади. Кўрсатиб ўтилганакциядорлар, шунингдек акциядорлар йиллик Умумий йиғилиш кун тартибигамасалалар киритишга ҳамда жамиятнинг Кузатувчи кенгашига ва жамият тафтишкомиссиясига (тафтишчилар) номзодлар кўрсатишга ҳақлидир, уларнинг сониушбу органлар сон таркибидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
4.7. Акциядорлар умумий йиғилиши кун тартибига масалани қўйиш сабаби, масалани киритаётган акциядор (акциядорлар)нинг номи, унгатегишли акциялар сони ва типи кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда киритилади.
Жамиятнинг Кузатувчи кенгашига ва тафтиш комиссиясига (тафтишчилар) номзодлар кўрсатиш тўғрисида таклифлар киритишда, шу жумладан ўз номзодини кўрсатишда номзоднинг исми, унга тегишли акциялар сони ва типлари (агар номзод жамиятнинг акциядори бўлса), шунингдек номзодни кўрсатувчи акциядорларнинг номлари, уларга тегишли акцияларнинг сони ва типлари кўрсатилади.
4.8. Жамиятнинг Кузатувчи кенгаши тушган таклифларни мазкур Низомнинг 4.6-бандида белгиланган муддат тамом бўлгандан кейин 15 кундан кечикмай кўриб чиқишга ва уларни Акциядорлар умумий йиғилиши кун тартибига киритиш ёки кун тартибига киритишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилишга мажбурдир.
4.9. Акциядор (акциядорлар) томонидан киритилган масала Акциядорлар умумий йиғилиши кун тартибига киритилиши, шунингдек кўрсатилган номзодлар жамият Кузатувчи кенгаши ва тафтиш комиссиясига (тафтишчилар) сайловлар бўйича овоз бериш учун номзодлар рўйхатига киритилиши керак, қуйидаги холлар бундан истиснодир:
- акциядор (акциядорлар) томонидан мазкур Низомнинг 4.6-бандидабелгиланган муддатга риоя қилинмаса;
- акциядор (акциядорлар) мазкур Низомнинг 4.6-бандида назарда тутилган жамиятнинг овоз берувчи акциялари миқдорига эгалик қилмайди;
- жамиятнинг сайлов органларига кўрсатилган номзодлар тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ бўлмаса;
- таклиф қонун ҳужжатларига талабларига мувофиқ бўлмаса.
4.10. Жамият Кузатувчи кенгашининг масалани акциядорлар Умумий йиғилиши кун тартибига киритиш ёки номзодни жамиятнинг Кузатувчи кенгашива тафтиш комиссиясига (тафтишчилар) сайловлар бўйича овоз бериш учун номзодлар рўйхатига киритиш асосли равишда рад этилиши тўғрисидаги қарориушбу қарор қабул қилинган кундан кейин уч кундан кечикмай масалани киритган ёки таклиф берган акциядор (акциядорлар)га юборилади.
4.11. Жамият кузатувчи кенгашининг масалани Акциядорлар умумий йиғилиши кун тартибига киритиш ёки жамиятнинг номзодни Кузатувчи кенгаши ва тафтиш комиссиясига (тафтишчилар) сайловлар бўйича номзодлар рўйхатига киритиш рад этилиши тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиш мумкин.
V. Акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўриш
5.1. Акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши жамиятКузатувчи кенгаши қарорига кўра қуйидагилар асосида ўтказилади:
- унинг ўз ташаббуси билан;
- тафтиш комиссиясининг талаби билан;
- талаб берилган санада жамият овоз берувчи акцияларининг камида 10 фоизига эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар)нинг талаби билан (4-иловага мувофиқ).
5.2. Акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш жамият Кузатувчи кенгаши томонидан акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш тўғрисида талаб берилган пайтдан бошлаб 45кундан кечикмай амалга оширилади.
5.3. Акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши ўтказилишитўғрисидаги талабда йиғилиш кун тартибига киритилиши керак бўлганмасалалар уларни киритиш сабаблари кўрсатилган ҳолда ифодаланиши керак.
5.4. Жамиятнинг Кузатувчи кенгаши жамиятнинг тафтиш комиссияси,ёки жамият овоз берувчи акцияларинин камида 10 фоизигаэгалик қилувчи акциядор (акциядорлар)нинг талаби билан чақирилаётган акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши кун тартибига киритиладиган масалалар ифодаланишига ўзгартиришлар киритишга ҳақли эмас.
5.5. Агар акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги талаб акциядор (акциядорлар)дан чиққан бўлса, унда йиғилиш чақирилишини талаб қилаётган акциядор (акциядорлар)нинг исми (номи), унга тегишли акциялар сони, типи кўрсатилиши керак.
5.6. Акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги талаб акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши чақирилишини талаб қилаётган шахс (шахслар) томонидан имзоланади.
5.7. Жамият тафтиш комиссияси ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида 10 фоизига эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар)нинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишни чақириш тўғрисидаги талаби берилган санадан бошлаб ўн кун ичида жамият Кузатувчи кенгаши томонидан акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишининг чақирилиши ёхуд унинг чақирилиши рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилиниши керак.
5.8. Жамият тафтиш комиссияси ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида 10 фоизига эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар)нинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишни чақириш тўғрисидаги талаби рад этилиши ҳақидаги қарор қуйидаги холларда қабул қилиниши мумкин, агар:
- акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишни чақиришни талаб қилаётган акциядор (акциядорлар) талаб берилган санада жамиятнинг овоз берувчи акцияларининг 10 фоизига эгалик қилмаса;
- жамият акциядорларининг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши кунтартибига киритиш учун таклиф этилган саволлардан ҳеч бири унингваколатига тегишли бўлмаса;
- кун тартибига киритиш учун таклиф қилинаётган масала қонунҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлмаса.
5.9. Кузатувчи кенгашнинг акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумийй иғилишини чақириш ёки уни чақиришни асосли равишда рад этиш тўғрисидагиқарори уни чақиришни талаб қилувчи шахсларга ушбу қарор қабул қилинганпайтдан бошлаб уч кундан кечикмай юборилади.
5.10. Жамият Кузатувчи кенгашининг акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақиришни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиш мумкин.
5.11. Агар 45 кун ичида жамият Кузатувчи кенгаши томонидан акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилинмаса ёки мазкур Низомнинг 5.8-бандида кўрсатилмагансабаблар бўйича уни чақириш рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилинса, акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши уни чақиришниталабқилувчи шахслар томонидан чақирилиши мумкин.
Ушбу ҳолда Акциядорлар умумий йирилишини ўтказишга тайёргарлик кўриш харажатлари Акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига кўра жамиятмаблағлари ҳисобига қопланиши мумкин.
5.12. Акциядорлик жамияти томонидан Кузатувчи кенгашнингваколатларини муддатидан олдин тўхтатиш тўғрисидаги масалаларни кўрибчиқишда акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишлари мазкурНизомга 5-иловага мувофиқ тартибда чақирилади.
VI. Умумий йиғилиш кворуми
6.1. Акциядорлар умумий йиғилиши, агар умумий йиғилишда қатнашиш учун рўйхатдан ўтиш тамом бўлиши пайтида жамиятнинг тарқатилган ва жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами бўлиб камида 60 фоизидан ортиғига эгалик қилувчи акциядорлар (уларнинг вакиллари), шу жумладан акцияларнинг давлатга тегишли пакетини ишончли бошқарувчи ёки давлат вакили (акциядорлик жамиятининг устав жамғармасида давлатга тегишли акциялар пакети мавжуд бўлса) рўйхатдан ўтган бўлса қонуний кучга (кворумга) эга бўлади.
6.2. Агар имтиёзли акциялар кун тартибининг фақат бтта ёки бир нечта масалалари бўйича овоз берса, йиғилиш кворуми тақдим этилган оддий акциялар сонига қараб белгиланади, кўрсатилган масалалар бўйича овозларни санаш эса овоз берувчи оддий ва имтиёзли акцияларнинг умумий сонидан келиб чиқиб ўтказилади.
6.3. Агар йиғилиш бошланиши учун белгиланган вақтдан сўнг 60 минутдан ортиқ вақт давомида кворум тўпланмаса, акциядорларнинг янги умумий йиғилишини ўтказиш санаси эълон қилинади.
6.4. Бўлиб ўтмаган Акциядорлар умумий йиғилиши ўрнига чақирилган янги Акциядорлар умумий йиғилиши, агар унда қатнашиш учун рўйхатдан ўтказиш тамом бўлиши пайтида жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акциялари овозларининг жами камида 60 фоизига эгалик қилган акциядорлар (уларнинг вакиллари) рўйхатдан ўтказилган бўлса ҳуқуқий ваколатлидир.
6.5. Агар такрорий йиғилишда кворум тўпланмаса, у ҳолда акциядорлар ташаббуси билан чақирилаётган йиғилиш бўлиб ўтмаган деб ҳисобланади ва бундан кейин чақирилмайди; жамият Кузатувчи кенгаши, тафтиш комиссияси ёки аудиторининг ташаббуси билан чақирилаётган йиғилиш "Жамиятнинг тарқатилган ва жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами бўлиб камида 60 фоизига эгалик қилувчи акциядорлар (уларнинг вакиллари) хозир бўлиши таъминланмагунгача шунча марта чақирилади.
6.6. Акциядорлар умумий йиғилишини чақириш санаси 20 кундан оз муддатда кворум йўқлиги муносабати билан кўчирилган тақдирда, Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар бўлиб ўтмаган Умумий йиғилишда қатнашиш хуқуқига эга бўлган акциядорлар реестрга мувофиқ аниқланади.
VII. Умумий йиғилишнинг ишчи органлари
7.1. Қуйидагилар Умумий йиғилиш ишчи органлари ҳисобланади: раёсат, саноқ комиссияси, котиб (котибият).
7.2. Акциядорлар умумий йиғилиши раёсати ва раиси Акциядорларумумий йиғилишида сайланади. Бунда Акциядорлар умумий йиғилиши президиумитаркибига лавозимига кўра Кузатувчи кенгаш раиси киради.
7.3. Акциядорлар Умумий йиғилиши раиси йиғилиш раёсатига бошчилик қилади, йиғилиш олиб борилишини таъминлайди ва бунинг учун у ўз вазифаларини зарур тартибда бажарилиши учун зарур бўлган барча ваколатларга эга бўлади.
7.4. Умумий йиғилиш раиси йиғилишнинг боришига раҳбарлик қилади, Умумий йиғилиш ишчи органлари ишини мувофиқлаштиради, масалаларни мухокама қилиш тартибини белгилайди, маърузачиларнинг нутқ сўзлашлари вақтини чегаралайди, йиғилишни олиб бориш ва овоз бериш давомида тушунтиришлар беради, залда тартиб ўрнатилишини назорат қилади.
7.5. Умумий йиғилиш раиси умумий йиғилиш баёни ва қарорини имзолайди.
7.6. Овозларни ҳисоблаб чиқиш, Акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш учун акциядорларни рўйхатдан ўтказиш, шунингдек овоз бериш учун бюллетенлар бериш учун Жамият кузатувчи кенгаши томонидан сони ва шахсий таркибини Акциядорлар умумий йиғилиши тасдиқлайдиган саноқ комиссияси ташкил этилади.
7.7. Саноқ комиссияси таркиби уч кишидан кам бўлиши мумкин эмас. Саноқ комиссиясига жамият Кузатув кенгаши аъзолари, жамият Тафтиш комиссияси аъзолари, коллегиал ижро этувчи орган аъзолари, яккабошчилик қилувчи ижро этувчи орган, тенг равишда бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи ҳамда номзодлар томонидан ушбу лавозимларга кўрсатиладиган шахслар кириши мумкин эмас.
7.8. Акциядорлар умумий йиғилишида овоз бериш "жамиятнинг бировоз берувчи акцияси - 1 овоз" принципи бўйича амалга оширилади (жамиятКузатувчи кенгаши аъзолари сайловлари бўйича номзодлар сонига қараб,қанча бўлса шунча овоз берилган ҳоллар ва қонун ҳужжатларида назардатутилган бошқа ҳоллардан ташқари).
7.9. Овоз бериш бюллетенлари орқали амалга ошириладиган овозберишда овозлар овоз берувчиларга овоз беришнинг эҳтимол тутилган вариантларидан фақат биттаси қолдирилган масалалар бўйича ҳисобланади. Юқорида кўрсатилган талаб бузилган ҳолда тўлдирилган овоз бериш бюллетенлари хақиқий эмас деб ҳисобланади ва ундаги мавжуд масалалар бўйича овозлар ҳисобланмайди.
7.10. Агар овоз бериш бюллетенида овоз беришга қўйилган бир нечамасала мавжуд бўлса, юқорида кўрсатилган талаб бир ёки бир неча масалага нисбатан риоя қилинмаслиги овоз бериш бюлеттенининг умуман хақиқий эмаслиги тан олинишига олиб келмайди.
7.11. Саноқ комиссияси ўзига юкланган вазифаларни бажаришмасаласида мустақил иш кўрувчи йиғилишнинг ишчи органи ҳисобланади ваКузатувчи кенгашнинг таклифига кўра Акциядорлар умумий йиғилиши томонидан сайланади.
7.12. Саноқ комиссияси ваколатларининг муддати у Акциядорларумумий йиғилиши томонидан сайланган пайтдан бошлаб акциядорларнингтегишли йиғилиши (йиллик ёки навбатдан ташқари) томонидан саноқ комиссиясининг янги таркиби сайланиши (ёки қайта сайланиши) пайтигача ҳисобланади.
7.13. Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўришпайтида саноқ комиссияси Кузатувчи кенгашнинг топшириғига кўра қуйидаги
функцияларини амалга оширади:
- Акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш хуқуқига эга бўлганакциядорлар рўйхатини тузади;
- овоз бериш бюллетенларини ва Умумий йиғилишнинг бошқа материалларини беради ва юборади, берилган (юборилган) бюлеттенлар ҳисобини олиб боради.
7.14. Акциядорлар умумий йиғилишида акциядорларнинг олдинги Умумий йиғилиши томонидан сайланган саноқ комиссияси қуйидаги функцияларни амалга оширади:
- Умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорларни (уларнингвакилларини) рўйхатдан ўтказади;
- ишончномалар ва улар томонидан бериладиган ҳуқуқлар ҳисобиниюритади;
- овоз бериш бюлетенларини ва Умумий йиғилишнинг бошқа ахбороти(материаллари)ни беради;
- Акциядорлар умумий йиғилиши кворуми мавжудлигини белгилайди.
7.15. Таркиби бўлиб ўтаётган Акциядорлар умумий йиғилиши давомида тасдиқланган саноқ комиссияси:
- Акциядорлар умумий йиғилиши кворуми мавжудлигини аниқлайди;
- акциядорлар (уларнинг вакиллари) томонидан Умумий йиғилишда овоз бериш ҳуқуқини амалга ошириш муносабати билан пайдо бўлувчи масалаларни тушунтиради;
- овоз беришга қўйилаётган масалалар бўйича овоз бериш тартибинитушунтиради;
- овоз беришнинг белгиланган тартибини ва акциядорларнинг овозберишда қатнашиши ҳуқуқини таъминлайди;
- овозларни санайди ва овоз бериш якунларини чиқаради;
- овоз бериш якунлари тўғрисида баён тузади;
- овоз бериш бюллетенларини архивга топширади.
VIII. Умумий йиғилишни олиб бориш тартиби
8.1. Акциядорлар умумий йиғилишини олиб бориш тартиби акциядорларнинг хар бир Умумий йиғилишида мазкур Низомга мувофиқтасдиқланади.
8.2. Кузатувчи Кенгаш раиси Умумий йиғилишнинг саноқкомиссиясини, раёсатини ва котибини (котибият - йирик акциядорликжамиятлари учун тавсия этилади) сайлашни таклиф этади.
8.3. Акциядорлар ташаббусига кўра чақирилган Умумий йиғилишраёсати таркибини тасдиқлаш бўйича овоз бериш жамият Устави биланбелгиланган тартибда ўтказилади.
8.4. Умумий йиғилишни олиб бориш тартиби йиғилишнинг бошланишива тахминан тамом бўлиши вақтини, нутқлар қанча давом этиши ватанаффусларни, кун тартиби масалаларининг изчиллигини, кун тартиби масалалари бўйича маърузачиларнинг фамилиялари ва лавозимларини, овозберишни амалга ошириш ва унинг натижаларини эълон қилиш тартибини назардатутади.
8.5. Йиғилиш давомида пайдо бўлувчи жорий масалаларни раисмуҳокама қилинаётган масала бўйича Акциядорлар умумий йиғилишида бошпринципдан хар бир қатнашчининг белгиланган вақт доирасида сўзга чиқишхуқуқидан фойдаланиши мумкинлигидан келиб чиқиб яккабошчилик билан ҳалзтилади.
8.6. Кун тартибидаги масалаларни мухокама қилишда қатнашишистагини билдирганлар Умумий йиғилиш котибиятига муҳокама қилинадиган масалани кўрсатган ҳолда буюртманома берадилар.
8.7. Кун тартибининг барча масалалари муҳокама қилингандан кейин раис Акциядорлар умумий йиғилишини ёпиқ деб эълон қилади.
IX. Акциядорлар умумий йиғилиши баёни
9.1. Умумий йиғилиш котибиятининг сон ва шахсий таркиби Акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади.
9.2. Котибият таркибини аниқлашга нисбатан мазкур Низомнинг 7.9-бандига мувофиқ саноқ комиссияси аъзоларини тайинлашга қўйиладиган талабларга ўхшаш талаблар қўйилади.
9.3. Умумий йиғилиш котибияти:
- Умумий йигилишнинг боришини баёнга қайд этиб боради;
- ёзма буюртманомалар бўйича йиғилиш кун тартиби масалаларинимуҳокама қилишда қатнашиш истагини билдирувчилар рўйхатини олиб боради;
- Умумий йиғилиш тамом бўлгандан сўнг15 кундан кечикмайАкциядорлар умумий йиғилиши баёнини икки нусхада тузади.
9.4. Акциядорлар умумий йиғилиши баёнида:
- Акциядорлар умумий йиғилиши ўтказиладиган жой ва вақт;
- жамиятнинг овоз берувчи акциялари эгаси бўлган акциядорларэгаликқилган овозларнинг умумий сони;
- йиғилишда қатнашган акциядорлар эгалик қилган овозлар сони;
- йиғилиш раиси (раёсати) ва котиби, йиғилиш кун тартиби;
- нутқларнинг асосий қоидалари, овоз беришга қўйилган масалалар,овоз бериш якунлари ва Умумий йиғилиш томонидан қабул қилинган қарорлар кўрсатилади.
9.5. Акциядорлар умумий йиғилиши баёни Акциядорлар умумиййиғилиши раиси ва котиби томонидан имзоланади.
9.6. Саноқ Комиссияси баёни йиғилишнинг махсус қарори билантасдиқланмайди, балки маълумот учун қабул қилинади ҳамда Умумий йиғилиш баённомасига тикиб қўйилиши керак.
9.7. Акциядорлар умумий йиғилиши баёни имзолангандан кейин саноқкомиссияси йиғилиш ҳужжатларини, шу жумладан Умумий йиғилишнинг рўйхатданўтиш рўйхатини, саноқ комиссияси аъзолари томонидан имзоланган мухрланган овоз бериш бюллетенларини, овоз бериш якунлари тўғрисидаги баёнларни ва Акциядорлар умумий йиғилиши баёнини сақлаш учун жамият архивига топширади.
X. Акциядорлар умумий йигилиши қарорларини бажариш
10.1. Акциядорлар умумий йиғилиши қарорлари бажарилиши устиданназорат қилишни, башарти йиғилиш қарорида ўзгача ҳол қайд этилмаган бўлсава баёнда акс эттирилмаган бўлса, жамият Кузатувчи кенгаши амалга оширади.
10.2. Акциядорлар умумий йиғилишининг қарорлари Умумий йиғилишдаҳозир бўлган, шунингдек ҳозир бўлмаган барча акциядорлар томонидан,уларга тегишли қисми бўйича бажарилиши мажбурийдир.
XI. Якуний хулоса
11.1. Мазкур Низом акциядорларнинг умумий йигилишида тасдиклангандан сунг кучга киради.
Жамият директори У.Т. Отабоев
Чоп килиш
E-mail
«МИРОБОД ДЕХКОН БОЗОРИ» ОЧИК АКЦИЯДОРЛИК
ЖАМИЯТИ АКЦИЯДОРЛАРИНИНГ НАВБАТДАГИ УМУМИЙ ЙИГИЛИШИНИНГ
БАЕНИ
Тошкент шахри 2014 йил 18 апрель
Соат 11-00.
Умумий чикарилган акциялар сони - 1300000 дона
Жойлаштирилган акциялар сони - 1300000 дона
Иштирок этганлар:
1.Тошкент шахар Савдо хизмат курсатиш сохаси ва
халк истеъмол моллари ишлаб чикариш департаменти бошлиги
уринбосари Хакимов Рауфджан Арипович – 1248309 дона
2. «Тошбозорсавдо» уюшмаси кимматли когозлар булими
бошлиги Т.Камолов - 15091 дона
Бошка юридик ва жисмоний шахслар - 376 дона
Жами : 12 та акциядор - 1263776 дона
Жамият кузатув кенгашининг аъзоси Т.Камолов сузга чикиб, руйхатдан 1263776 эга булган акциядорлар утганини, яъни жойлаштирилган акцияларга нисбатан 97,21 фоизни ташкил этганини маълум килди.
Демак йигилишни утказиш учун кворум мавжуд.
Йигилиш жамият низомига кура карор кабул килиш хукукига эга. Йигилиш очик деб эълон килинди.
Мажлис раиси раёсатга куйидаги номзодларни сайлаш таклифини киритди: Р.Хакимов, Т.Камолов, Р.Халиллаев.
Овозга куйилди. Бир овоздан кабул килинди.
Мажлис раиси кун тартиби билан таништирди.
К У Н Т А Р Т И Б И
1. «Миробод дехкон бозори» ОАЖ нинг 2013 йил фаолияти якуни буйича жамият бизнес режасининг бажарилиши юзасидан жамият рахбарининг хисоботини тасдиклаш ва унинг иш фаолиятига бахо бериш.
2. Жамиятнинг 2013 йил якуни буйича молиявий-хужалик фаолияти юзасидан Аудиторлик хулосасини куриб чикиш.
3. Жамиятнинг 2013 йил якуни буйича молиявий-хужалик фаолияти юзасидан тафтиш хайътининг хулосасини тасдиклаш.
4. Жамият кузатув кенгашининг 2013 йил якуни буйича хисоботини куриб чикиш ва унинг иш фаолиятига бахо бериш.
5. Жамиятнинг 2013 йил молиявий-хужалик хисоботи якуни буйича жамият йиллик балансини тасдиклаш.
6. Жамиятнинг 2013 йил молиявий-хужалик якуни буйича соф фойдасини таксимлаш.
7. Жамиятнинг 2014 йилги Бизнес планини тасдиклаш.
8. Жамиятнинг 2014 молиявий-хужалик йилга мулжалланган даромадлар ва харажатлар сметасини тасдиклаш.
9. Жамият директори билан тузилган мехнат шартномаси муддатини узайтириш.
10. Жамиятнинг 2014 йил фаолияти учун жамият ташки Аудиторини тасдиклаш ва унга туланадиган хизмат хакининг энг куп микдорини белгилаш.
11. Жамият кузатув кенгашини сайлаш .
12. Жамият тафтиш хайътини сайлаш.
13. Жамиятнинг янги тахрирдаги “ижроия органи хақида”ги низомини тасдиклаш.
14. Жамиятнинг янги тарирдаги “Умумий йиғилиш хақида”ги низомини тасдиқлаш.
15. Жамиятнтнг янги тахрирдаги “Кузатув кенгаш хақида”ги низомини тасдиқлаш..
16. Жамиятда қўшимча чиқариладиган акцияларни жойлаштириш услубини белгилаш хақида.
17. Жамият акцияларини жойлаштириш билан боғлиқ манфаатдорлик битим тузиш тўғрисида.
Навбатдаги умумий йигилишни утказиш учун сузга чикувчиларга кун тартиби регламенти мажлис раиси томонидан куйидагича таклиф этилди:
Биринчи масала юзасидан – 10 мин.Колган масалалар юзасидан 5 минутдан. Сузга чикувчилар учун 2 минутдан.
Овозга куйилди. Бир овоздан кабул килинди.
Регламент тасдикланди.
Йигилиш баенномасини олиб бориш учун мажлис котиблигига С.Назарова номзоди таклиф этилди.
Овозга куйилди. Бир овоздан кабул килинди.
Жамият кимматли когозлар буйича мутахассис А.Мирасулов сузга чикиб, жамият кузатув кенгашининг йигилишида акциядорларни руйхатга олиш, бюллетенларни таркатиш ва овозлар сонини санаш учун жамият ходимларидан иборат куйидаги хисоб комиссияси таркибини таклиф этди:
Мирасулов А. , М.Бурханова, Чинибаева З.
Бошка таклифлар булмади. Овозга куйилди. Бир овоздан кабул килинди. Санок комиссиясини ажратилган жойга ўтишга таклиф этилди.
1. Кун тартибидаги биринчи масаласи юзасидан сузга йигилиш раиси Т.Камолов чикиб, жамият директори У.Отабоевга берди.
У. Отабоев жамиятнинг 2013 йил молиявий-хўжалик фаолиятининг натижалари буйича хисобот берди. Жамият рахбари уз хисоботида жамиятнинг 2013 йил учун тасдикланган иш режасига мувофик уз фаолиятини белгиланган тартибда олиб борганлигини, даромадлар режасини 2898990.0 минг. сум этиб, амалда 3007664.2 минг.сум., режага нисбатан 108674.2 минг.сумга ошириб бажарилганлигини ва 2013 йил соф фойда режаси 182956.1 минг.сум булган булса, амалда 201094.6 минг. сумни ташкил этганини ,яъни режага нисбатан 18138.5 минг.сум куп соф фойда олинганлиги хакида тулик хисобот берди.
Йигилиш катнашчилари томонидан хисобот кабул килинди ва 2013 йил давомида олиб борилган ишларга ижобий бахо берилди.
Йигилиш раиси акциядорлардан ушбу масала юзасидан бюллетен оркали овоз беришларини суради.
2. Иккинчи масала юзасидан, сўз жамиятнинг 2013 йил фаолиятини текшириб ўтган «FTF-AUDIT» аудиторлик компаниясининг аудитори М.Файзиевага берилди. Аудитор сузга чикиб, «Миробод дехкон бозори» ОАЖнинг 2013 йил молиявий-хужалик якунлари буйича тайерланган хулоса билан умумий мажлис катнашчиларини таништирди. Жамият аудитори уз хисоботида жамиятнинг молиявий-хужалик якунларига буйича ижобий бахо берди.
Хисобот маълумот учун кабул килинди.
Йигилиш раиси акциядорлардан ушбу масала юзасидан бюллетен оркали овоз беришларини суради.
3. Учинчи масала юзасидан, жамият тафтиш комиссиясининг аъзоси Абдуллаева Г. сузга чикиб, йигилиш катнашчиларига тулик хисобот берди.
Йигилиш раиси акциядорлардан ушбу масала юзасидан бюллетен оркали овоз беришларини суради.
4. Туртинчи масала юзасидан йигилиш раиси Т.Камолов сузга чикиб, кенгаш аъзоларига йил давомида жамият кузатув кенгаши томонидан олиб борилган ишлари юзасидан тайерланган хисоботни ўкиб эшиттирди. Хисобот йигилиш катнашчилари томонидан кабул килинди ва улар томонидан жамиятда олиб борилган ишларни коникарли деб топилди.
Бошка таклиф ва эътирозлар булмади.
Хисобот маълумот учун кабул килинди.
5. Бешинчи масала юзасидан суз жамият бош бухгалтери М.Худаяровага берилди.
Бош бухгалтер М.Худаярова сузга чикиб, жамиятнинг 2013 йил баланси юзасидан тўлик хисобот берди.
Баланс кабул килинди ва тасдикланди.
6. Олтинчи масала юзасидан жамият бош бухгалтери М.Худаярова ўз сўзини давом эттириб, 2014 йил 08 апрель куни утказилган жамият кузатув кенгаши йигилишида соф фойда таксимоти жамиятнинг бугунги кундаги молиявий ахволини инобатга олган холда куйидагича таклиф этилганлигини билдирди:
М. Худаярова: 2013 йил натижалари бўйича жами 201094.6 минг.сўм.соф фойда олинди. Шундан:
1. Соф фойдадан жамиятнинг резерв жамгармасига -12000.0 минг.сум. ,
2. Жамият ходимларига мукофот пули –14094.6 минг.сум.
3. Кузатув кенгашини рагбатлантиришга мукофот пули- 6000.0 минг.сум.
4. Жамият акцияларининг номинал кийматини оширган холда устав жамгармасини оширишга –91000.0 минг.сум ажратиш таклифини киритишни сурайман.
5. Колган 78000.0 минг сўм фойда дивидендга ажратилганда хар бир дона акцияга 60 сум 00 тийиндан тугри келади.
Йигилиш аъзолари уртасида ушбу масала юзасидан мухокама булиб утди.
Бошка таклиф ва эътирозлар булмади.
Ушбу таклиф маълумот учун кабул килинди.
7. Еттинчи масалажамият иқтисодчиси З.Чиннибаева сўзга чикиб, жамиятнинг 2014 йилга ишлаб чикилган «Бизнес режа»си билан таништирди.
Бошка таклиф ва эътирозлар булмади. Бу масала маълумот учун кабул килинди.
8. Саккизинчи масала юзасидан жамият бош бухгалтери М.Худаярова сузга чикиб, йигилиш катнашчиларини 2014 йилга мўлжалланган даромадлар ва харажатлар сметаси билан таништирди. Бош хисобчи уз сузининг охирида 2014 йилга мулжалланаетган соф фойда режаси 245188.6 минг.сум режалаштирилаетганлигини таъкидлаб утди ва йил давомида зарурият тугилган холларда жамият даромадлар ва харажатлар сметасига жамият кузатув кенгаши йигилиш карори билан тегишли узгартиришлар киритишга рухсат беришларини сураб мажлис катнашчиларига мурожат этди.
Шунда сузга, кузатув кенгашининг аъзоси Т.Камолов чикиб, 2014 йилга режалаштирилаетган даромадлар ва харажатлар сметасининг харажатлар кисмини келгусида юзага келиши мумкин сарф-харажатларни инобатга олган холда, тузиш таклифини киритди.
Мажлис катнашчилари томонидан бошка таклиф ва эътирозлар булмади.
Таклиф бир овоздан кабул килинди.
Даромадлар ва харажатлар сметаси маълумот учун кабул килинди.
9. Тукизинчи масала юзасидан йигилиш раиси сузга чикиб, 2014 йил 08 апрель куни утказилган жамият кузатув кенгашининг йигилишида жамият директори лавозимига 2013 йил давомида директори лавозимида ишлаб келган Отабоев Уктам Тургуналиевич таклиф этилганлигини айтиб утди. Сунгра сузини давом эттириб, утган давр мобайнида узининг рахбар сифатида факат ижобий тарафдан курсатиб, 50 % бюджетга ажратмаларни уз вактида тулаб бериши, жамиятнинг хам молиявий масалаларига жиддий ёндошиб, бозорнинг санитар-гигиеник масалаларини тугри ташкиллаштириши ва юкори ташкилотлардан йуналтирилган вазифаларни тулаконлик ва зудлик билан бажариши билан юкори натижаларга эришганлигини айтиб утди. Келтириб утилган объектив сабабларни инобатга олган холда, кузатув кенгаши аъзолари жамият директори У.Отабоев билан мехнат шартномасини яна бир йилга узайтириш таклифини киритди.
Овозга куйилди. Таклиф маълумот учун кабул килинди.
10. Унинчи масала юзасидан суз жамият кимматли когозлар буйича мутахассис А.Мирасуловга берилди.
Мирасулов. А.: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 27 сентябрдаги ПК-475-сонли карорига асосан устав фондидаги давлат улуши 50 фоиздан ортик бўлган корхоналар томонидан ташки аудиторни тайинлаш Давлат Мулки кумитаси хамда Молия вазирлиги томонидан белгиланган руйхат буйича танлов асосида амалга оширилиши белгиланган.
Ушбу руйхатга киритилган куйидаги аудиторлик компаниялари билан музокаралар утказилди ва улар узларининг иш хаки хизмати микдорини куйидагича белгилашди:
- «FTF - AUDIT» МЧЖ аудиторлик компанияси - 2000,0 минг.сум.
- «NAZОRАТ AUDIT »МЧЖ аудиторлик компанияси - 3000,0 минг.сум.
- «КОМИЛ-АЗИМ-АУДИТ»МЧЖ аудиторлик компанияси – 2500,0 минг сум.
Бошка таклифла рбулмаганлиги сабабли, узлари танлаган фирмаларга овоз беришларини сураб мажлис катнашчиларига мурожа тэтди.
Таклиф маълумот учун кабул килинди.
11. Ўн биринчи масаласи юзасидан йигилиш раиси Т.Камолов сузга чикиб, жамият кузатув кенгаши аъзолигига куйидаги номзодларни таклиф этди: Р.Хакимов, О.Абдурахмонов, О.Маликов,Т.Абдужалилов,Т.Камолов, Р.Халиллаев «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларни химоя килиш тугрисида»ги конунинг 83-моддаси ва жамият уставига мувофик жамият кузатув кенгаши микдори беш кишидан иборат булишини айтиб, ушбу номзодлар юзасидан кумулятив овоз бериш лозимлигини таъкидлаб утди.
Йигилиш раиси таклиф этилаетган номзодлар юзасидан акциядорларга тулик маълумот бериб утди ва кумулятив овоз бериш тартибини тушунтириб бериш учун хисоб комиссияси раиси А.Мирасуловни таклиф этди.
А. Мирасулов овоз бериш тартиби буйича йигилиш катнашчиларига тушунтириш бериб утди.
12. Ун иккинчи масала юзасидан жамият кимматли когозлар буйича мутахассис А.Мирасуловтушунтириш бериб, жамият тафтиш комиссиясининг аъзолари «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар хукукини химоя килиш тугрисида»ги конунинг 110 моддаси ва жамият уставига мувофик 3 кишидан иборат булишини айтиб,куйидаги таркибда таклиф этилганлигини билдирди:
1. Абдуллаева Гулчехра Эркиновна – «Тошбозорсавдо» уюшмасининг ходими,
2. Назаров Файзулла - тадбиркор,
3. Ким Олег Викторович – «Сергели дехкон бозори» ОАЖ кимматли когозлар буйича мутахассис.
Бошка таклиф ва эътирозлар булмади. Овозга куйилди.
Йигилиш раиси йигилиш катнашчиларидан ушбу масала юзасидан бюллетен оркали овоз беришларини суради.
Овозга куйилди.
13. Ун учинчи масала юзасидан кенгаш раиси Т.Камолов сўзга чиқиб, жамиятнинг янги тахрирдаги “ижроия органи хақида”ги низоми билан таништирди.
Бошка таклиф ва эътирозлар булмади. Йигилиш раиси йигилиш катнашчиларидан ушбу масала юзасидан бюллетен оркали овоз беришларини суради.
Овозга куйилди.
14. Ун туртинчи масала юзасидан кенгаш раиси Т.Камолов сўзини давом эттириб, жамиятнинг янги тахрирдаги “Умумий йиғилиш хақида”ги низоми билан таништирди.
Бошка таклиф ва эътирозлар булмади. Йигилиш раиси йигилиш катнашчиларидан ушбу масала юзасидан бюллетен оркали овоз беришларини суради.
Овозга куйилди.
1.15. Ўн бешинчи масала юзасидан кенгаш раиси Т.Камолов сўзини давом эттириб, жамиятнинг янги тахрирдаги “Кузатув кенгаши хақида”ги низоми билан таништирди.
Бошка таклиф ва эътирозлар булмади. Йигилиш раиси йигилиш катнашчиларидан ушбу масала юзасидан бюллетен оркали овоз беришларини суради.
Овозга куйилди.
1.16. Ўн олтинчи масала юзасидан кенгаш раиси сўзини давом эттириб, жамиятда Тошкент шахар хокимияти томонидан ажратилган маблағлар хисобига қўшимча акциялар чиқарилиши режалаштирилган бўлиб, ушбу акцияларни ёпиқ обуна услубида Тошкент шахар хокимиятининг ўзига жойлаштириш таклиф этилганлигини билдирди.
Бошка таклиф ва эътирозлар булмади. Йигилиш раиси йигилиш катнашчиларидан ушбу масала юзасидан бюллетен оркали овоз беришларини суради.
Овозга куйилди.
1.17. Ўн еттинчи масала юзасидан кенгаш раиси сўзини давом эттириб, жамият акцияларини жойлаштириш билан боғлиқ манфаатдорлик битим тузиш хақида тўхталиб ўтди.
Бошка таклиф ва эътирозлар булмади. Йигилиш раиси йигилиш катнашчиларидан ушбу масала юзасидан бюллетен оркали овоз беришларини суради.
Овозга куйилди.
Кун тартибидаги барча масалалар куриб чикилди ва хисоб комиссияси уз ишини бошлади.
Акциядорлар билан булган мулокат тугаб, овозлар сони санаш буйича хисоблаш комиссия раиси томонидан укиб эшиттирилди.
1. Розиман «1263776»,Карши «0», Бетараф «0»
2. Розиман «1263776»,Карши «0», Бетараф «0»
3. Розиман «1263776»,Карши «0», Бетараф «0»
4. Розиман «1263776»,Карши «0», Бетараф «0»
5. Розиман «1263776»,Карши «0», Бетараф «0»
6. Розиман «1263776»,Карши «0», Бетараф «0»
7. Розиман «1263776»,Карши «0», Бетараф «0»
8. Розиман «1263776»,Карши «0», Бетараф «0»
9. Розиман «1263776»,Карши «0», Бетараф «0»
10.1. Розиман «0»,Карши «1263776», Бетараф «0»
10.2. Розиман «1263776»,Карши «0», Бетараф «0»
10.3 Розиман «0» Карши «1263776» Бетараф «0»
11.1. Розиман «1263776» (Кумулятив овоз бериш)
11.2. Розиман «1263776»,(Кумулятив овоз бериш)
11.3. Розиман «1263776» (Кумулятив овоз бериш)
11.4. Розиман «1263776». (Кумулятив овоз бериш)
11.5. Розиман «1263776». (Кумулятив овоз бериш)
11.6. Карши «1263776». (Кумулятив овоз бериш)
12.1. Розиман «1263776», Карши «0», Бетараф «0»
12.2. Розиман «1263776», Карши «0», Бетараф «0»
12.3. Розиман «1263776», Карши «0», Бетараф «0»
13. Розиман «1263776», Карши «0», Бетараф «0»
14. Розиман «1263776», Карши «0», Бетараф «0»
15. Розиман «1263776»Кариши «0» Бетараф «0»
16.Розиман «1263776» Карши «0» Бетараф «0»
17.Розиман «15467» Карши «0» Бетараф «0»
Юкоридагиларни инобатга олган холда,
КАРОР КАБУЛ КИЛИНДИ.
1. «Миробод дехкон бозори» ОАЖ нинг 2013 йил якуни буйича жамият «Бизнес режаси»ни бажарилиши юзасидан жамият рахбарининг хисоботи тасдиклансин ва олиб борилган ишларига ижобий бахо берилсин. Тарафдор – 1263776 та овоз (100%), карши «0», Бетараф «0».
2. Жамиятнинг 2013 йил якуни буйича молиявий-хужалик фаолияти юзасидан Аудиторлик хулосаси тасдиклансин. Тарафдор – 1263776 та овоз (100 %), карши «0», Бетараф «0».
3. Жамиятнинг 2013 йил якуни буйича молиявий-хужалик фаолияти юзасидан Тафтиш комиссиясининг хулосаси тасдиклансин. Тарафдор – 1263776 та овоз (100 %), карши «0», Бетараф «0».
4. Жамият кузатув кенгашининг 2013 йил якуни буйича хисоботи тасдиклансин ва иш фаолияти коникарли деб топилсин. Тарафдор – 1263776 та овоз (100 %), карши «0», Бетараф «0».
5. Жамиятнинг 2013 йил молиявий-хужалик хисоботи якуни буйича жамият йиллик баланси тасдиклансин. Тарафдор – 1263776 та овоз (100 %), карши «0», Бетараф «0».
6. Жамиятнинг 2013 йил молиявий-хужалик якуни буйича олинган 201094.6 минг.сум. соф фойдасини таксимлаш тартиби куйидагича тасдиклансин:
- Соф фойдадан жамиятнинг резерв жамгармасига -12000.0 минг.сум;
- Жамият ходимларига мукофот пули –14094.6 минг.сум;
- Кузатув кенгашини рагбатлантиришга мукофот пули -6000.0 минг.сум;
- Жамият акцияларининг номинал кийматини оширган холда устав жамгармасини купайтиришга –91000.0 минг.сум;
- Жамиятнинг 2013 йил якуни буйича соф фойданинг 78000.0 минг.суми дивидендга ажратилсин. Хар бир дона акцияга 60 сум 00 тийин.дан туланиши таъминлансин. Акциядорларга дивидендларни тулаб бериш 2014 йил 10майдан 18июнгача амалга оширилсин . Тарафдор – 1263776 та овоз (100 %), карши «0», Бетараф «0».
7. Жамиятнинг 2014 йилги Бизнес плани тасдиклансин. Тарафдор – 1263776 та овоз (100 %), карши «0», Бетараф «0».
8. Жамиятнинг 2014 йилга мулжалланган даромадлар ва харажатлар сметаси тасдиклансин ва жамиятнинг 2014 йилга мулжалланган даромадлар ва харажатлар сметасига зарур холатларда узгартириш киритиш ваколати жамият кузатув кенгашига берилсин. Тарафдор – 1263776 та овоз (100 %), карши «0», Бетараф «0».
9. Жамият директори Отабоев Уктам Тургуналиевичнинг мехнат шартномаси 1 йил муддатга узайтирилсин. Тарафдор – 1263776 та овоз (100 %), карши «0», Бетараф «0».
10. Жамиятнинг 2014 йил фаолияти учун жамият аудитори этиб «FTF AUDIT МЧЖ» аудиторлик компанияси тасдиклансин ва унга туланадиган иш хакининг энг куп микдори 2000,0 минг.сум . этиб белгилансин. Тарафдор – 1263776 та овоз (100. %), карши «0», Бетараф «0».
11. Жамият кузатув кенгаши таркиби куйидаги таркибда бир йил муддатга сайлансин: Абдурахмонов О. (1263776 та овоз билан 100%), Т.К.Камолов (1263776 та овоз билан 100%), Хакимов Р.А. (1263776 та овоз билан 100%), Халиллаев Р. (126376 та овоз билан 100%), Маликов О. (1263776 та овоз билан 100 %).
12. Жамият тафтиш комиссияси таркиби куйидаги таркибда тасдиклансин: Абдуллаева Г.Э. (1263776 овоз билан 100 %), Назаров Ф. (1263776 овоз билан 100 %), Ким олег Викторович (1263776 овоз билан 100 %).
13. Жамиятнинг. янги тахрирдаги “ижроия органи хақида”ги низоми тасдиклансин (1263776 овоз билан 100 %).
14. Жамиятнинг янги тахрирдаги “умумий йиғилиш хақида”ги низоми тасдиқлансин (1263776 овоз билан 100%)
15. Жамиятнинг янги тахрирдаги “Кузатув кенгаши хақида”ги низоми тасдиқлансин. (1263776 овоз билан 100%)
16.Жамиятда қушимча чиқариладиган акцияларни жойлаштириш ёпиқ услубда амалга оширилиши белгилансин. (1263776 овоз билан 100%)
17.Жамият акцияларини жойлаштириш билан боғлиқ манфаатдорлик битим тузилсин (15467 овоз билан 100%)
Йигилиш раиси Т. Камолов
Котиба С. Назарова
Сана 03 май 2014 йил
Чоп килиш
E-mail